МАҚОЛАЛАР



МАҚОЛАЛАР


   Узоқ йиллар давомида газета-журналларда ва веб сайтларда эълон қилинган мақолаларимни тўплаб, эътиборингизга ҳавола этябман. Булар ёзганларимнинг, тахминан учдан бир қисми чиқар. Тағин бир қисми махсус папкаларимда сақланаябди; қолгани эса, йўқолган.
    Дастлабки навбатда сиёсий аҳамиятга молик, ўз вақтида шов-шувларга сабаб бўлган мақолалар қўйдим. Кейин экология, маънавият ва ҳакозо.
    Мен, асосан ўзбек тилида ёзаман. Рус тилида ёзганларимни эса ҳамкасбим Ўткир Расуловга (раҳматли) кўрсатиб, таҳрир қилдирганман.  Бу забонда кўтарилган муаммога масъуллар, арбоблар, масъуллар ва  зиёлиларимиз, албатта  эътибор қаратишлари сабаб шундай  йўл тутдим.  Қуйида эса уларнинг бир қисмига, ўзбек тилида шарҳ ҳам ёздим.
   Бўлажак журналистлар буларни ўқиб, ўрганиши; сабоқ олишини истаб қоламан.
   Мен журналистман, аммо ёзувчи сифатида ҳам ижодимга нописанд қарашларига эътирозим бор. Адабий сайтларда “Буни ҳаёт дебдилар”, “Жадид” сингари романларим,  бир неча қисса, ҳикояларим эълон қилинган ва менинг ҳисобларимга кўра, ҳар ойда уларни мингдан кўпроқ киши ўқиябди. 2014-2015 йиллар давомида  Ziyouz.uz сайти ўзбек насри бўлимида, ўқувчилар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаганман. ( Мумтоз ёзувчиларимизни инобатга олмаганда, албатта).
    Зеро, барча истеъдодли ёзувчилар  оташнафас публицист ҳам бўлишган.
   Аммо шуларнинг барига қарамай, иттифоқ даврида ҳам, мустақиллик замонида ҳам публицист, журналист, мухбир сифатида жамиятга кўпроқ наф келтирганга ўхшайман.   

                                            
1991- 2016










































1968-1991