Машраб Бобоев шеър ўқиганда кўзларидан ўт чақнагандек
бўларди
Сизни билмадим-у, аммо менинг назаримда
киши олтмиш ёшнинг нари-берисида бот-бот ўлим ҳақида ўйлаб қоларкан. Ҳатто
қабристонга борганингда, қабринг қаерда бўлишини зоҳиран чамалагандай бўласан.
Бунинг
боиси шундаки, устозлар ва дўстлар сени бирин-кетин тарк этиб кетавергач, бобо
Яссавий айтган «чўбин от» сени ҳам излаётганига ва муқаррар етиб келишига ишонч
ҳосил қилаверасан.
Устоз Асқад Мухтор ёзган эдилар:
Умрим
узоқ бўлар,
Сезиб
турар кўнгил…
Машраб Бобоев ҳам бундан атиги бир неча
йил олдин шундай мисралар битганди:
Умрим
узоқ бўлар
менинг ҳам,
Кўзим
очиқ кетмас оламдан.
Не-не
умид узилгани дам
«Худо
қайтиб берган»
одамман.
Йўлларимда
не-не муаммо,
Не-не
сурон, не хавуфу
хатар.
Тақдиримда
гулшанлар аро
Не
курашлар қалашиб ётар!
Ҳали
олис ўшал қутлуғ кун,
Парвозингни
баланд ол,
юрак!
Курашларда
енгмоғим учун
Узоқ
умр кўрмоғим керак!
Аммо минг таассуфки, бугун Асқад Мухтор
ҳам, Машраб Бобоев ҳам орамизда йўқ. Нақадар катта йўқотиш, нақадар мусибат…
Кечагидай ёдимда: 1971 йилда
Машрабхоннинг «Онамга хат» деб номланган илк китобчаси чоп этилганда Тошкентдан
кам келадиган, кам мактуб йўллайдиган дўстимизга ҳазил нома йўллаган эдик.
«Онамга
хат» тегди қўлларга,
Онангга ҳам хат ёз, чироғим…
Машраб Бобоевнинг ҳатто қадаҳ кўтариб
айтган гаплари ҳам юморга бой жўяли бўлар ва ёдингизда михланиб қоларди:
Ҳайёмдан
ичишни ўргандик, аммо,
Хайёмдай
ёзиш қаёда дейсиз…
Киши худо берган истеъдод учқуни
бўлмаса, қайси шароитда, қай бир жанрда қалам тебратмасин, графоманлигини
кўрсатиб қўяверади.
Машраб Бобоев шеър ўқиганда кўзларидан
ўт чақнагандай бўларди, унинг телесериалларидан бир қисмини кўрсангиз кифоя –
боғланиб қолардингиз. Насри, драматургияси ҳам фалсафий, сеҳрли эди.
Пайариқнинг чекка бир қишлоғидан шундай истеъдод чиққанига ишонқирамай
қолардингиз.
У муборак хотираларда яшаяжак!
Нусрат
РАҲМАТ.
«Зарафшон»
газетаси.
Комментариев нет:
Отправить комментарий