среда, 8 марта 2017 г.

САНАТОРИЯДА (Ҳикоя)




Туркистон тизма тоғларига туташ Обигарм қишлоғидан бирор чақиримча баландликдаги  оромгоҳга баҳо берадиган бўлсак, унинг мўъжазлиги, оддий, ҳатто жўнлигини тан олишимиз керак бўлади. Бошқа шаҳар, юртлардаги дам олиш уйлари, курорт, санаторияларда бўлганлар бу ерга келиб, бурунларини жийиришлари ҳеч гап эмас.

суббота, 4 февраля 2017 г.

НОХУШ ХАЁЛЛАР ( Ҳикоя)



Етмиш ёшдан ошган (аниқроғи, етмиш тўртга кирган) қотма, бўйчан, сийрак сочлари оқарган, тишларининг ясамалиги сезилиб турадиган, юрганда андак энкайиб, эҳтиёткорлик билан қадам ташлайдиган, нигоҳлари хиралашган,  кўзойнаги остидан сал анқайиб қарайдиган, кўринишда сокин, хотиржам бўлса-да, салга асабийлашиб, серзарда бўладиган, касалванд, жиззаки чолни  кўз олдингизга келтира оласизми? 
Ана шу одам, менман.
Ваҳоб Кабирович Кабиров, дейишади каминани.

четверг, 19 января 2017 г.

ЖАДИД




    Эътибор берганмисиз:
 одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёмон  кўришади;
   амалдор бўлишни исташади, аммо бошлиқларни ёқтиришмайди; 
   “Яшасин, демократия!” дейишади, аммо демократлардан хавфсирашади;
   олдинги сафда бўлишни хоҳлашади, аммо олдинлаб кетганларни тартибга чақиришади.
  Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг сафдошлари анчайин олдинлаб кетган кишилар эди.
   Уларни шунчаки тартибга чақиришмади, балки аксарини Сталиннинг Сибирда қурдирган машъум  авахтахоналарида чиритишди, нокас ғаддорлар!
    “Инсон боласига қулоқ солмайдиган, қулоқ солишни истамайдиган ҳукуматдан,   замондан  Худонинг ўзи асраган бўлсин!” ( Чингиз Айтматов)
    Жафокаш халқини билим ва маърифатга даъват  этгани учун шундай қаттол қисматга мустаҳиқ этишди  бечораларни. Бу бахти қаро боболаримизни чоризм ҳам, большевизм ҳам, ўзимизнинг уламо-ю, катта-кичик  замон зўрлари ҳам,  “душман”, “кофир” деб эълон қилишдан чарчашмади...
  “Ўқи! Болаларингни ҳам ўқит!” дейишгани учун бечора жадидларни отишди, осишди, қамоқхоналарда чиритишди.
    Беҳбудий ҳазратларини қирқ тўрт ёшларида  ваҳшийларча сўйишди. Бу ҳам етмаганидек, йиллар ўтиб, тақсирга “халқ душмани” деган тавқи лаънат тақишди. У кишининг сафдошларини  ҳам...
   Қисса кўтоҳ, тақдир уларнинг барига узлуксиз чап қўлини чўзди.
    Лекин улар эътиқодларидан тонмадилар. Беҳбудий ўлими олдидан  “Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!” деб нидо этди. Жонини сақлашни, яқинларини ўйламади...
   Шакурий домла Тошкент қамоқхоналарида жон бердилар. Шўрликнинг қабрлари йўқ.
  Саидризо Ализода  Россиянинг Владимир шаҳри қамоқхонасида оламдан ўтди.  Набираси унинг хокини келтириб, Самарқандда дафн эттирди.

воскресенье, 15 января 2017 г.

ОМАДСИЗЛИК (Ҳикоя)



Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки  вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас,  цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.