пятница, 31 августа 2018 г.

"САНАТОРИЯДА"


Чечен халқига меҳрим баланд. Лев Толстой "Ҳожимурод" асарида бу миллатни озодик учун курашнинг тимсоли қилиб кўрсатади. Улар ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ҳам мустақиллик талаб қилиб, кўчага чиқдилар. Бир ҳовуч халқ ядро ракетаси, ҳарбий қирувчи самолётлари, қудратли танкалари бўлган рақиб билан юзма-юз бўлди. Бечораларнинг овуллари ёнди, танка занжирлари остида хоку туроб бўлди.
ТВ да бир ҳолатни кўрсатишгани ёдимда. Рус автоматчилари қишлоқлардаги тирик жон борки, отиб кетишаётганда, ногаҳонда уларнинг қаршисида қора рўмол ўраган чечен аёли пайдо бўлди. У кўкрагини кериб: "Отинглар мени! Мен сизларнинг оналаринг бўламан!" деди. Албатта, уни отишмади. Она ана шу хитоби билан рус ҳарбийлари, кўксини нишонга олганди. Эртасига, аскарларга тинч аҳолини отмаслик ҳақида буйруқ бўлди.
Менинг ҳикоямдаги бош қаҳрамон ҳам чечен. Аммо, ўзимизнинг чеченлардан. Лекин адолат, ҳақиқат учун курашда ўз қавмларидан қолишмайди.
Туркистон тизма тоғларига туташ Обигарм қишлоғидан бирор чақиримча баландликдаги оромгоҳга баҳо берадиган бўлсак, унинг мўъжазлиги, оддий, ҳатто жўнлигини тан олишимиз керак бўлади. Бошқа шаҳар, юртлардаги дам олиш уйлари, курорт, санаторияларда бўлганлар бу ерга келиб, бурунларини жийиришлари ҳеч гап эмас.https://nusratrahmat.blogspot.com/2017/03/blog-post.html

   Ҳикоянинг давомини "Ўзбекча" бўлимидан изланг

вторник, 28 августа 2018 г.

"ОҚ КАЛАМУШЛАР"


Бу ҳикояни 2007 йилда ёзгандим. Мардикор аёллар қисмати ҳақида. Аммо бундай бозорлар камаймади. Жумладан, бизнинг Самарқанд туманимизда тағин биттага кўпайди. Бошқа шаҳар ва кентларда ҳам кам эмас, деб эшитаман.
Феесбукка Турк ТВсининг бир кўрсатувини олиб беришди. Қарангки, Истамбулда ҳам ўзбек аёлларининг мардикор бозори пайдо бўлибди. Оператордан юзини яшираётган аёллар ўзимизники эканлигини дарҳол фаҳмлаб олиш қийин эмасди. Бир турк далоллик қилиб, уларни харидорларга улашар, аввал роса савдолашарди. Худо ҳақи, ўксиб кетдим. Нега энди туркман, тожик, африка аёлларининг мардикор бозори йўқ-у...
Йўқ, барига иқтисодий танглик сабаб эмасдиров. Кейинги пайтларда анчагина бойидик, тарикчилик ваҳимаси чекинди. Балки, эркаклар айбдордир? Пул топиш ўрнига хотини, қизини ўша бозорларга жўнатиб, миллат шаънига доғ туширишаётгандир. Билмадим, билмадим...
Хуллас, ҳикоя ҳукмингизга ҳавола. 

    Ҳиконинг тўлиқ матнини "Ўзбекча" ёки "Ҳикоялар" бўлимидан изланг

воскресенье, 19 августа 2018 г.

"ОБИЙ"



   Ўғлим – Улуғбекнинг номидан ёзилган бу ҳикояга йигирма йил бўлди. Аниқ қаҳрамонлар ва воқеалар асосида ёзилган. Бу орада паррандачилик фабрикаси хусусийлаштирилди, Обийнинг қизлари Мексикага олиб кетаётганда,  бандаликни бажо келтирганини айтишди. Директор ва Опа оламдан ўтишди. Ўғлим ветаптека очди ва иши юришди. 

 

                ОБИЙ

"Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ҳаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди»
         Давомини “Ўзбекча” ёки “Ҳикоялар” бўлимидан изланг.
            

пятница, 17 августа 2018 г.

"ПРЕЗИДЕНТАМ НЕОБХОДИМО ВСТРЕТИТЬСЯ"

 Этот материал был опубликован мной 01 12 2011 года на сайте "Центр Азия".
 Ищите из отдела "На русском" или "Маколалар"

четверг, 16 августа 2018 г.

ФОЖИА


     Бу ҳикояни 2008 йилда ёзгандим. Дастлабки номи "Ўзбекистон фожиаси" эди. Аммо дўстлар сарлавҳани ўзгартиришни маслаҳат беришди. Уни илк бор Давронбек ўз сайтида эълон қилди.Кўп йиллар давомида ҳикоя ўқувчилар сони жиҳатидан биринчи ўнликдан тушгани йўқ. Инглиз тилига ҳам таржима қилинган.
   Ҳикояни "Ўзбекча" ёки "Ҳикоялар" бўлимидан изланг

ОМАДСИЗЛИК


                                         
  
    Бу ҳикоянинг электрон варианти 2010-2011 йиллар давомида ўқувчилар сони жиҳатидан республикада биринчи ўринни эгаллаганди. У инглиз тилига ҳам таржима қилинган.
    Чет эллик ўқувчилардан садо кутиб қоламан.
                                         х  х  х  х

                                       ОМАДСИЗЛИК
    Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
        https://nusratrahmat.blogspot.com/2017/09/blog-post_4.html

воскресенье, 12 августа 2018 г.

ИЛИНЖ


                       
    Блогимга    (nusratrahmat.blogspot.com) АҚШ,  Ҳиндистон, Украина, Қозоғистон, Тожикистон,  Перу  ва бошқа мамлакатлардан кирадиганлар сони кўпайди.
   Улар кимлар? Юртдошларимизми  ёки ўша мамлакат фуқароларими?  Шунингдек, улар қайси тилдаги (ўзбекча, русча, инглизча) ва қайси жанрдаги асарларни ўқишаётганидан бехабар бўлиб қолябман.
    Муҳтарам чет эллик ўқувчилардан, бу ҳақда электрон почтам ёки феесбукдаги манзилимга маълум қилишларингизни  сўраб қоламан.
                                  
                                ЖЕЛАНИЕ
   В последные время читатели моего блога (https:nusratrahmat.blogspot.com)  из  США, Индии,  Украине, Казахстана, Таджикистана, Перу и из других стран увеличилось.  Кто они? Наши соотечественники или граждани той страны?   Материалов на каком языке (узбекский, русский, английских) и каких жанры больше интересует их?
    Уважаемые читатели из этих стран! Откликнитесь.



вторник, 7 августа 2018 г.

ТАНИШИНГ : РОМЭН

 

Бундан қирқ йил муқаддам ёзган ҳикояларимдан бирини блогимга жойладим. Ҳажми ҳийла йирикроқ: сақлаб олиб, бафуржа ўқишга тўғри келади.
 https://nusratrahmat.blogspot.com/


 Ҳурматли редакция!
Менинг номим Ромэн, фамилиям Шомуродов. 1962 йили Жиззахда туғилганман. Уч ойки, ота-онамни излайман. Даракламаган жойим қолмади. Ҳамкасбларим бу хусусда газетага ёзишни маслаҳат беришди.
Менга ёрдам беришларингизни илтимос қиламан.