четверг, 30 августа 2012 г.

Писатель Нусрат Рахмат: "Если был бы жив Чингиз Айтматов, он бы просил прощения у узбекского народа"



Н.Рахмат: "Национальный вопрос – это вопрос чести"

Самаркандский писатель и публицист Нусрат Рахмат размышляет о межнациональных отношениях в Центральной Азии.

− Нусрат ака, герои Ваших произведений любят свою нацию и искренне уважают представителей других народов. Вы также в публицистических статьях неоднократно затрагивали моральную сторону межнациональных проблем. Скажите, что Вы можете сказать о межнациональных отношениях в Центральной Азии на сегодняшний день?

среда, 8 августа 2012 г.

САРҲИСОБ 22



          Ҳарҳолда, Самарқанд, нисбатан катта шаҳар эмас. Бу ерда содир бўлган муҳимроқ воқеа оғзаки  тарзда анчайин тез тарқалади ва ҳамшаҳарлар шу тариқа тафсилотлардан бохабар бўлишади.

   Май ойининг охирида маҳаллий ТВ қонуншунослик коллежида ўқийдиган Ардашер Раҳматов деган ўн саккиз ёшли йигит йўқолганини эълон қилиши билан масалага равшанлик киритиш, тўлдириш,  тахминлар тўқиш авж олиб кетди.

САРҲИСОБ 21



        Театрнинг собиқ икки  актёри билан тасодифан учрашиб қолдим ва жилла суҳбатлашдик.

    Улардан бири, шўролар даврида талай бош ролларни маҳорат билан ижро этиб, анчайин шуҳрат қозонган, кейин эса мавқеидан фойдаланиб,  амал курсисини эгаллаган эди.   Ҳокимларга актёрона лаганбардорлик қилишнинг кифтини келтирадиган,  таъмагир, калондимоғ ва мақтанчоқ  чол. Бир неча йил муқаддам эса  давлатнинг етим−есирларга ажратган каттагина маблағни ўзлаштиргани  очилиб қолди. Бош айбдор айнан унинг ўзи бўлишига қарамай, идорадаги бегуноҳ одамлар қамалиб кетди. Гапларга қараганда, ўзи  катта жарима тўлашидан ташқари, кимларгадир кириб, кўз ёши  қилгани боис  қутулиб қолган.  Бунинг устига, унвонлари борлигини ҳам ҳисобга олишди чамаси.

31. НОГОҲ БОЛТА БОТДИ...





Тошкентга кўчиб келганимиздан кейин бизни биринчи бўлиб йўқлаб келган киши – дадамнинг ўртоқлари Садриддин амаки бўлдилар. У киши умр йўлдошлари билан бир талай майда-чуйда (Самарқанднинг пўлоти нони, шўрданак ва ҳоказо) кўтариб келдилар. Бир кеча меҳмон бўлишди, тирикчилигимиз, қўшниларимиз, кайфиятимиз билан қизиқишди. Улардан ке­йин дадамнинг собиқ ҳамкурслари Мўмин амаки Шерқулов келдилар. Сўнг амаким, тоғам, қариндошлар, қўшнилар... хуллас, ёлғизлатиб қўйишмади.
Шу орада ўзимиз ҳам дадамнинг ишхонадагилари ва бошқа ўртоқларини меҳмонга чақирдик. Одил Ёқубов, Машраб Бобоев, Неъмат Аминов сингари казо-казо ёзувчилар меҳмонимиз бўлишди.