среда, 27 февраля 2019 г.

3. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР



  3.1907 ЙИЛДА РОССИЯ ДАВЛАТ ДУМАСИГА  ЙЎЛЛАНГАН
                 ЛОЙИҲА ВА МАКТУБЛАРДАН


   “Миллатимизни истеъдодсиз ва идораи дохилия ва афтономияни ижро ва ҳифзига қодир эмас зан этувчилар, албатта, хато эдарлар.
   Оврупойи Русия мусулмонларидан  зиёдароқ афтономияни Туркистонга берилмоғи лозимдур.

                                               * * *

    Давлат  Думаси учун Туркистонни(нг) адади нуфуси исломиясига (мусулмонлар сони) га мутаносиб вакил сайлансун.

воскресенье, 24 февраля 2019 г.

2. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


                                         “ Қасди сафар”дан         

“Андра  (Ҳозирги Адирне. Изоҳлар бизники. Н.Р.) Истанбулни бошқа тил ила айтганда, Туркия давлатининг дарвоза ва устунидир... Истанбул ила Андра ароси қитор  ( поезд) ила ўн соатлик йўл бўлуб Австриё насоралари темир йўлнинг соҳиби... Бечора мусулмонлар беш юз йилдан бери Оврупода ўлтуруб, оврупо одати, либоси ва ямон ишларини одат қилиб, аммо илм, ҳунаридан керагича ҳисса олмабдурлар. Бул ҳар ерда шундайдур. Бу кунгача бир чақирим темир йўли бино қилмоқға бутун мусулмонларнинг илм ва иқтидори йўқдур, аммо папирус, ичкулик ва бузуқлик тарафига бор кучимиз ила аъло ҳолда тирмашармиз”.  
                                                                                      Туркия

   “ Баъзи ҳожиларимизни киссаларига оқчалари бўлуб, сарф этмасликлари ва ялғондан, биз мискин деб ҳаммол ила ва бир икки ғуруш расм  оладурғон, карантин ва банд (порт)лар маъмурлари ила урушиб юргонлари боиси таъсиф (афсусланарли)дур”...
    

четверг, 21 февраля 2019 г.

1. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


“Марвда  аҳоли аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”. (“Қасди сафар”)
                                          
                                                    * * *

“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (“Қасди сафар”)