четверг, 20 декабря 2018 г.

НОМАЪЛУМ РАССОM



Маҳалладошлар  уни унчалик хушлашмайди.  Деярли  ҳар  йили  янгиланиб  туриладиган  машиналар,  данғиллама  иморатдаги  чет  эл  жиҳозлари  нопок  йўл  билан  келаётганини  ҳамма  билади.  Шунга  қарамай,  унинг  олдига  келиб  туришади,  илтифот  кўрсатишади.  Ахир,  кимнинг  ташвиши  йўқ?  Бировга  ғишт,   бошқа  бировга  кўмир  зарур  бўлиб  қолади.  Кимнингдир  ўғлини  судда  ҳимоя  қилиш  керак,  яна  биров  машина  ололмай  ҳалак.  Бунақа  юмушларга  унинг  суяги  йўқ:  танишларини  ишга  солади,  урушда  “қон  тўкканини”  пеш  қилади,  булар  ҳам  иш  бермаса  тегишли  жойларга  ёзади. 
Шаҳарга  туташ  колхознинг  бригадири  унинг  уйига  ёз  давомида   мева,  сабзавот  жўнатиб  туради.  Авжи  пишиқчилик  даврлари  ўзи  ҳам  келади,  маҳсулотни  топширолмай  овора  бўлаётганидан  нолийди.  Шунда  бу  одам  унинг  мушкулини  осон  қилади,  гоҳида  алоҳида  вагон  олиб  беради.

вторник, 18 декабря 2018 г.

АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН АМАКИ





- Дарё ёқалаб юрамиз,- деди хўжайин.
Айиқ одатдагидек, индамади. Сукут эса   аломати ризо эди.
Машиналар оқими бир зум  тин  олмайдиган шоҳкўча ёқалаб юраётган йўлларини ўзгартиришди: дарё соҳилига ўтиб олиб, юқорига ўрлашди. Бу - ноўнғай, машаққатли эди: қаршидан бот-бот ботқоқликлар, тўқайлар чиқар ва уларнинг  енгиб ёки четлаб ўтишга тўғри келарди. Соҳилда егуликлар топиларди - чаканда, ёввойи олча, олма…Гоҳида рўпараларидан деҳқон чайлалари чиқиб қолар, уларни нон, қовун ва бошқа егуликлар билан  сийлашарди. Айиқ эса турли  илдизпоялар, парранда тухумлари, жониворлар билан  нафсини қондирарди.
Хўжайиндан мудом нон ҳиди келиб турарди ( у белига нон боғлаб олганди). Сахий, хушфеъл эди хўжайин: бот-бот белбоғини ечиб, ўртага ёяр ва улар нонни сувга ботириб ейишарди.

суббота, 1 декабря 2018 г.

САККИЗИНЧИ ҚИСМ


САККИЗИНЧИ ҚИСМ
ЎН БЕШИНЧИ БОБ

Обий

Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».

ЕТТИНЧИ ҚИСМ


ЕТТИНЧИ ҚИСМ
ЎНИНЧИ БОБ

Амалиёт

Тўртинчи курс хотимасида – ёзга келиб, тўрт ойлик амалий машғулотга, яъни практикага борадиган бўлдик. Декан ўринбосари Комил деган дўстим билан қўшни туманга йўлланма берар экан, илтифот ифодасила обдон уқдиришга ҳаракат қилди.
– Шу тўрт ойда тўрт йиллик сабоқ оласизлар. Назария бошқа, амалиёт бошқа. Қийинчиликлар ҳам бўлади, аммо уларни енгишни ўрганайлик.
У амалиётда бўлган йилларини хотирлаб, ўзини анча-мунча улуғлаб қўйди. Начора, амалдорчилик...

ОЛТИНЧИ ҚИСМ


ОЛТИНЧИ ҚИСМ
БЕШИНЧИ БОБ

Бир гуруҳ ўртоқлари

Бас! Етар!
Зерикарли конспектларимни қўлингизга тутқазиб, уларни ўқишга қистайверишим инсофдан эмас. Қуруқ илмий ахборотлар, мавҳум иборалар меъдангизга тегиб бўлгандир?! Одамлар ҳақида, уларнинг турфа тақдирлари; қолаверса ҳангоматалаб ҳодисалар хусусида кўпроқ қалам юритишим зарур чамамда. Ойнайи-жаҳон, рўзнома ва ойномалар афсона ёхуд ҳақиқатлигини аниқлаб бўлмайдиган турфа ҳангомалар, (беқарор сиёсат, НУЖ, миллатлараро жанглар) хусусида жар солаётган бир пайтда талабанинг ҳаммабоп бўлмаган дафтарини титкилаб ўтириши, эҳтимол вақтнинг заволидир.

БЕШИНЧИ ҚИСМ


ИККИНЧИ КИТОБ
БЕШИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ

Камина – олийгоҳ толиби

1987 йилнинг 22 августида Тошкент аҳолиси биттага камайиб, Самарқанд фуқаролари нақ бир кишига кўпайди. Чунки қабул комиссиясининг раиси дўриллоқ овозда эълон қилди.
– Раҳматов Улуғбек Нусратович! Сиз Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ветеринария факультетининг биринчи курсига қабул қилиндингиз! Табриклаймиз!

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ


ТЎРТИНЧИ ҚИСМ
ЎТТИЗ БЕШИНЧИ БОБ

Омонат тақдирлар

Бугун – сентябр (1986) ойининг олтинчи куни. Мана, бир ҳафтадирки камина – ўнинчи синф толиби.
Мукаррам Самарқандда дам олиб, Тошкентга қайтиб келганимизга эса ўн беш кунлар чамаси бўлиб қолди. Дадам гарданимизга арқон солгудай қилиб, тўртинчи қаватдаги бетон кавакка судраб келдилар. Тош деворлар мисли хумдон ҳид берарди. Жўмракларни бурасангиз, ташналикдан оҳ тортгандай бўларди. Шунинг учун ҳам сувни пастдан ташиб, хоналарни тозалашга тўғри келди.
Эртаси синфдошим – Ҳусниддинни кўриб қолдим ва иккаламиз алламаҳалгача суҳбатлашдик. Қаттол ёзни, у шўрлик тандирдай қизиган ана шу жазирама уйда ўтказганини эшитиб, шафқат томирчаларим жадалроқ тепгандай бўлди – беихтиёр ачиндим.

УЧИНЧИ ҚИСМ


УЧИНЧИ ҚИСМ
ЎТТИЗИНЧИ БОБ

Менинг ойижоним

Бундоқ ўйлаб қарасам, мен сизга бувим, ўртоқларим, ҳатто муаллимларим ҳақида анча батафсил ҳикоя қилибман-у, бу ёруғ оламдаги энг яқин кишим – ойим хусусида узуқ-юлуқ гаплар билан чегараланиб қолибман.
Биз Тошкент (аниқроғи, Калинин райони)га кўчиб келгунимизча мен меҳрибон моможонимнинг бағрларида вояга етдим. Шу туфайли бўлса керак, ойимнинг меҳрига зориққанимни эслолмайман. Фақат жонажон Самарқандни тарк этганимиздан кейингина, она меҳри, деган муқаддас туйғуни чуқурроқ, теранроқ туя бошладим. Оила, деб аталадиган мукаммал вужудни ойимсиз тасаввур қилиш мудҳиш эди. Чунки, у киши ана шу соғлом вужуднинг уриб турган юраги эдилар. Лекин надоматлар бўлсинким, бизни дея ўз юракларини анча эрта хасталантириб қўйдилар у киши.

ИККИНЧИ ҚИСМ 2


ЙИГИРМА САККИЗИНЧИ БОБ

ҲАЗОРАДАН  – ЯЛЛАМАГАЧА

Оиламиз ҳаётида  жиддийгина ўзгариш юз берадиганга ўхшаб қолди. 1982 йилнинг кузида Тошкентга кўчадиган бўлдик.
Киндик қони тўкилган тупроқни ташлаб кетиш, боболар заминидан, уларнинг қабрларидан андак бўлса ҳам узоқлашиш жаъмики кўникмалардан воз кечиш осон эмас, албатта. Бувим, амаким, ёр-қариндошлар, қўни – қўшнилар, қишлоқдошлар бунга рози эмасдилар. Ойим эса дадамга зорланарди.
– Муалим, машшохийлар, дарахт бир жойда кўкаради, дейишган.
Дадамнинг жавоби тайёр эди. Ўша машшохийлар «Кун кўрмасанг, кўчиб кўр» ҳам дейишган.

ИККИНЧИ ҚИСМ


ИККИНЧИ ҚИСМ

ЙИГИРМА БЕШИНЧИ БОБ

ЛЎЛИ ҚИЗ

Почтачимиз Офарин амаки «Известия», «Литературная газета», «Ўзбекистон маданияти» газеталари, бир талай журналлар билан бирга бот-бот мактублар ҳам олиб келадилар. Турли тоифадаги танишлар турфа мавзуларда расмий ёки норасмий хатлар ёзиб туришади дадамга. Дадам уларни зудлик билан ўқиб чиқадилар ва айримларига эринибгина жавоб йўллайдилар.
Бу мактубни эса Ургут районида яшовчи  Ҳаким ...ев деган киши йўллаганди. У тез қўлдан-қўлга ўтди, ҳатто қўни-қўшнилар ҳам ўқишди ва ҳаяжонга тушишди. Мен учун эса у ўта зерикарли, мавҳум бўлиб туюлди. Аммо у сиз учун қизиқарли ёки ибратли бўлиши ҳам мумкин.
Эринмасангиз, ўқиб чиқинг.

БИРИНЧИ ҚИСМ


БИРИНЧИ КИТОБ

 БИРИНЧИ ҚИСМ
БИРИНЧИ БОБ

САЛОМ, ҲАЁТ!

 Ниҳоят, бугун – 1970 йилнинг 1-июнь куни, нақ туш маҳали дунёга келдим. Қани, ҳаёт деганларини ҳам бир кўрайлик-чи, қанақа бўларкан?!
Илк бор ҳис этганим, вужудимдаги зирқироқ оғриқ ва мен ҳали кўникмаган совуқ муҳит эди. Овозим борича чинқириб йиғлай бошладим. Кимдир мени даст кўтариб олди ва илиққина сувда чўмилтирди. Фарёдимга эса ҳамон қулоқ солишмасди.

суббота, 24 ноября 2018 г.


Блогимга "Мен мухбирман" китобимни жойладим. Ундаги бир саргузаштни эътиборингизга ҳавола этябман.
* * *
"ЎЗЛАРИНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИ БИЛАН"
Журналист нохуш ва ғуссали воқеалар билан бирга кўплаб латифанамо, чўпчакнамо ҳодисаларга ҳам дуч келади, ғалати фелдаги кишилар билан ишлайди ёки мулоқотда бўлади. Аммо ана шундай ҳодисалар ёки образлар унинг мия тўқималарида синтезланмас экан, у ҳақиқий ижодкор эмас, даққоқ ижрочи бўлиб қолаверади.
Матбуотга эса даққоқ мардикорлар эмас ҳақиқий ҳўжайинлар керак!

АМЕРИКАЛИК ЎҚУВЧИЛАРИМГА


Кейинги пайтларда блогим https://nusratrahmat.blogspot.com/ га АҚШдан кирадиганлар сони кескин ошди ва ҳозиргача 4050 кишига етди. Улар Ўзбекистондан сўнг иккинчи ўринга кўтарилишди. Бошқалар сингари америкалик ўқувчилар ҳам Ўзбекистон янгиликларини кўпроқ ўқишади. Шунингдек, “Фожиа”, “Нохуш хаёллар” сингари ҳикояларимни кўп сақлаб олишади. Аммо менга бир жумбоқ тинчлик бермайди: улар кимлар? Юртимиздан бориб қолган ўзбекларми ёки асл америкаликларми? Шу 4000 кишидан лоақал 4 тасини таниганимда ҳам андак тасаввурга эга бўлардим.
Уларнинг садо беришларини истар эдим.

среда, 21 ноября 2018 г.

Мен мухбирман. УЧИНЧИ ҚИСМ


У Ч И Н Ч И    Қ И С М

БИРИНЧИ БОБ

ТОШКЕНТ:  МАЖБУРИЙ  ҚЎНИШ

         Журналистлик ва ёзувчилик.
         Бу икки касбу корнинг узвийлиги, муштараклиги ҳақида истаганча гап сотиш мумкин. Кўплаб истеъдод эгаларининг таржимаи ҳолларини варақласангиз, бир вақлар мухбирлик нонини еганига ишонч ҳосил қиласиз. Жек Лондон, Драйзер, Габриэл Маркес, Константин Симонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий... 
         Бу рўйхат узун.
         Ҳаёт қатламларини разведка қилиш, таъбир жоиз бўлса, тадқиқ этиш, сиқиқ ёзишни ўрганиш, қаламни чархлашда мухбирлик қўл келган бу алломаларга. Газетачилигингдан фахрланиб қўясан бундай лаҳзаларда.

Мен мухбирман. ИККИНЧИ ҚИСМ


ИККИНЧИ ҚИСМ

БИРИНЧИ БОБ

МЕН КАШФ ЭТГАН БУХОРО

     Американи Колумб очган дейишади. Аслида эса уни ҳар бир турист ўзича кашф этади.
     Дарҳақиқат, энг катта кашфиётчилар сайёҳлар, альпинистлар эмас, журналистлар, ёзувчилар, олимлардир. Мен Шарқни  Бобур ("Бобурнома"), Доғистонни Расул Ҳамзатов ("Доғистоним"), Англияни Даниэл Гранин ("Йўл бошловчига ёднома") кашф этган, дегим келади.
     Бухорони эса минг йиллар муқаддам Наршахий ("Торихи Бухоро") кашф этган. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу борада "Наршахий панжасига панжа урадиган" киши топилмади.

Мен мухбирман. БИРИНЧИ ҚИСМ


БИРИНЧИ ҚИСМ

БИРИНЧИ БОБ

МАУГЛИ

         Вилоят газетасида чоп этилган илк мақоламнинг тафсилоти ғалати бўлган: агрономия куллиётининг иккинчи курсида ўқирдим. Тупроқшу-нослик фанидан дарсга кирган аспирант кулнинг, ҳа, одий ростмона кул-нинг бебаҳо ўғитлигини, унинг таркибидаги калций моддаси ҳосил тугун-чаларини сақлаб қолишини айтди.  Мен учун бу янгилик эди: ундан бош-қаларни ҳам ҳабардор қилгим келди ва қўлимга қалам олдим. Иккаламиз-нинг фамилиямизни кўриб, аспирант қувонди, сўнг мақолага кафедра му-дирининг ҳам исм-шарифини тиркашни таклиф этди.

воскресенье, 18 ноября 2018 г.

“ҚОЧИНГЛАР, СЕЛ КЕЛЯБДИ!”...


               
   Мухбирлик йўлидаги мулоқотлар, тасодифий воқеалар тўғрисида 1987 йилда,  катта тиражда (40 минг нусха) чоп этилган “Мен редакцияданман” деган китобчамда сўз юритганман. Бу асар кейинчалик “Мен мухбирман” номи билан ҳам нашр этилди.
   Аммо “Фарзандга ўгитлар” китобимда ҳам журналистик  саргузаштларини четлаб ўтмаган эканман.
      Улардан бирини эътиборингизга ҳавола этгим келди.
                                     *  *  * 
У пайтлар республика газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири бўлиб ишлардим. Баҳор эди. Ургут

Рогун ГЭСи ишга тушди


 
   Кеча Тожикистон ТВси Рогун ГЭСи, аниқроғи, унинг биринчи блоги ишга тушганлиги тантаналарини намойиш қилди. Минглаб кишилар тўпланган бу анжуман катта байрамга айланиб кетди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу ўлкан иншоот чинакамига халқ қурилиши бўлганлигини, кўплаб кишилар унинг учун ўз жамғармаларини  инъом

воскресенье, 11 ноября 2018 г.

БЛОГИМДАГИ...


Блогимдаги "Калвак Махсум номалари" асаримга эътибор кескин ошди. Турли мамлакатлардаги юртдошларимиз бу хажвий асарни саклаб олишябди.
Балки куз югуртириб курарсиз.

четверг, 8 ноября 2018 г.

ҚАВМЛАР ЁКИ ВАДИМ ФАЛСАФАСИ (Ҳикоя)


Юсуф Абдуллаевга бағишланади

 

Бу кўнгилсизликларнинг бари Тоғошарнинг бурнидан қон келган  ўша нохуш шанбадан бошланди. Дастлаб ўзи ҳам, бошқалар ҳам бунга жиддий эътибор беришмаганди. Аммо, қон тўхтамади. Бурнига пахта тиқди, бошини  кўтариб ётди - қон эса ҳалқумига ўтди ва  оғзидан келди. Ишбоши «тез ёрдам» чақирди. Доктор ўз ишининг устаси экан - унинг бошини янада баланд қилиб ётқизди, бурнига водород пероксид шимдирилган пахта суқди, қаншарига ҳўл латта босди - қон тўхтади. Кейин шошмай қон босимини ўлчади.

среда, 7 ноября 2018 г.

ТАҒИН "АРИҚҚА ТУШИРИШ" МАСАЛАСИДА

Тағин "ариққа тушириш" масаласида. Тепакал амалдор жазоланди, яъни ишдан олинди. Аммо муте чиновниклар ҳам жазоланиши, камида ишдан олиниши лозим деб ҳисоблайман. Бизда пора олган ҳам, берган ҳам жазоланади-ку! Миллатнинг шаънига доғ туширгани, ҳезалаклиги учун чора кўриш керак. Бундай иродасиз кишилар қандай қилиб одамларга раҳбарлик қилиши мумкин?!
2013 йилда эълон қилган "Нахот, ғорларга қайтсак" деган мақоламни қайта эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
* * *
Ҳоким ва ҳокимчаларнинг кичик чиновникларни, гоҳида фермерлар, деҳқон ва чорвадорларни одамлар орасида сўкиши, уриши, йиқитиб олиб, тепкилаши миллатимиз учун ор бўлган, бағоят хунук одатдур. Халойиқ орасида қадру−қиймати тупроққа қориштирилаётган ҳалиги мутенинг бош эгиб, тиржайи−иб туриши ундан ҳам хунукдир. Эҳтимол, ана шу кичик амалга пора бериб илашгандир, ҳалиги катта итдан тил қисиқлиги бордир, балки топшириқни бажармагандир ва ҳакозо. Лекин нима бўлганда ҳам, қаршилик кўрсатмагани, жавобан катта амалдорнинг гарданига туширмагани ҳезалакликдан бошқа нарса эмас. Шўролар даврида бундай ҳолни тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Атрофимиздаги − Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам инсонни бу қадар камситиш, хўрлашга йўл қўйилмас экан. Тасаввур этинг: рус кишисини бошлиғи кўпчилик орасида сўкса ёки урса, индамай, бош эгиб туроаладими? Грузин, озарбайжон, ҳабашчи... Ҳатто (кичик ҳарф билан ёзиладиган) неандартални урсангиз ҳам чўқмори билан башарангизни бузиб қўяди. Биз эса катта ҳарф билан ёзиладиган... Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак...

ЭЪЛОН ТАРИҚАСИДА

****************************************************
Шеъриятга, сухандонликка, актёрликка ҳавасманд қиз- жувонлар ва умуман, ёшларга саҳна ҳамда давраларда ижро этиладиган оригинал монологларни тавсия этмоқчиман. Бунинг учун
https://nusratrahmat.blogspot.com/ га кириб, “Ютубдаги каналим” рубрикасига лайк босишга ва уларни кўчириб олишга тўғри келади.

суббота, 27 октября 2018 г.

ҒАРИБХОНА (Ҳикоя)



“Кексалар уйида бир муйсафид ўзини осибди. Салласини шифтга ҳалқа қилибди-ю...”
Бу гапни таниш журналист, шунчаки гап орасида айтган бўлса ҳамки, ўша бахтиқаро муйсафид кўз ўнгимдан кетмай қолди. Не ситам ё зулм ўтди экан, шўрлик отахонга? Нега айнан салласига осган?

среда, 24 октября 2018 г.

ИҚБОЛ



Бу ҳикоя ("Иқбол")ни ёзганимга қирқ йилдан ошиб қолди. Бугунги нуқтаи назардан, у анчайин жўн. Аммо уни излаб, талашиб ўқишди. Боиси: кўзбоғлагичларнинг талай асрорларидан бохабар бўлиш ва уларни ўзлаштириш мумкин. Фурсатингиз ва хоҳишингиз бўлса кўчириб олиб қўйинг..
http://nusratrahmat.blogspot.com/2010/08/blog-post_29.html

вторник, 23 октября 2018 г.

УРУШГА ҚАРШИ

1947 йилда биринчи синфга борганимда, муаллимимиз (раҳматли Абдураҳмон ака) фронтдан ногирон бўлиб келган: ўнг оёғи ёғочдан эди. У кишининг тўққилаб қадам босиши, оёғининг ғичирлаши мурғак онгимизга ғулғула солганича сингиб қолганди. "Сўроқ белгиси деганда, ўроқ кўз олдиларингга келсин, ундов белгиси деганда, мени оёғимни ўйланглар", дердилар у киши.

воскресенье, 21 октября 2018 г.

О СЕМИ ЧУДЕСАХ СВЕТА И УЗБЕКИСТАНА ( Жаҳон ва Ўзбекистоннинг етти муъжизаси)

   
    Византийский публицист Филон две тысячи лет назад объявил о семи чудесах света и в этой список попали Египетские пирамиды, Вавилонские висячие сады, храм Артемиды, мавзолей Геликарнас, статуя Зевса, памятник Колосс Родосский и Алексадрский маяк.

В течение двадцати веков из этих памятников сохранились только пирамиды Египта. Конечно, быть среди первых почетно. Но на первых всегда смотрят с завистью и часто питаются отрицать. В начале Филона обвинили в местничестве. Потому что, он увидел вес чудеса света, в основном, в своем стране. И некоторых из них не был знаком. Поэтому, спустя два года были объявлены другие версии и варианты семи чудес света. Но список Филона всё же взял верх над другими версиями.

На самом деле, каждый памятник это своеобразное чудо. Но в целях привлечение внимание людей и рады рекламы объявляют лучщие из лучщих.

Гражданин Щвецарии Бернер Вербер в 2006 году при спонсорстве некоммерческой организации выщел с иницативом о новых семи чудесах света. По его условиям объект должен быть построен до 2000 года и главными критериями должны быть возраст, оригинальность, состояние на данного момента. С помощью СМИ начали изучать мнение мирового общественности. Были созданы условия для голосования с помощью СМС, телефонных звонков, писем и интернета. Часто информировали о ходе голосование.

Через год – 7 июля 2007 года был объявлен итог голосования. Он выглядит так.

1. Великая Китайская стена

2. Коллизей в Риме

3. Памятник Мачу Пичу в Перу

4. Храм Петра в Иордании

5. Тадж Махал в Индии

6. Статуя Христа искупителя в Рио-де-Женейре

7. Чичен Ица в Мексике.

В этом список не попали пирамиды Египта, телебашня в Париже, Московский Кремль, памятник Свобода в США и другие. ( В интернете можно познакомится с фотоснимками и подробной информацией)

Мы в то время в семерку чудес света предлагали ансанбль Регистан и крепость города Бухары. Но они не попали даже в список сорока чудес света. Потому что, СМИ нашей республики об этом не сообщали своим читателям и мало кто голосавал за эти памятники. Плюс к этому, пользующихся Интернетом у нас незначительно и это повлияло на процесс голосования.

Тогда мы с редакцией газеты «Бекажон» решили уточнить семь чудес нашей республики. В газете был объявлен опрос и купон. Были высказаны свои версии и варианты. Результаты писем, телеграмм, телефонных звонков в моим мобильном телефоне ежемесячно опубликовались. Через год результат опроса был таков:

1. Ансанбль Регистан

2.Мавзолей Исмаила Самани в Бухаре

3. Мавзолей Шахи Зинда в Самарканде

4. Минарет Кальян в Бухаре

5. Мечет Биби Ханум в Самарканде

6. Ансанбль Ичан Кала в Хиве

7. Здание театра опера и балета им. Алишера Навои в Ташкенте.

Причем в семерку не смогли попасть арк Бухары, обсерватория Улугбека, мавзолекй Гури Амир, Большой Ферганский канал, Ташкенская телебашня, гостиница «Интерконтиненталь, памятник Аксарай в Шахрисябзе и другие.

«Самарканд инфо» распространял этот список через Интернат и она был опубликован в газетах. (С допольнительными сведениями можете познакомиться на сайте www. nusratrahmat.ru)

Наше исследование были неофициальными, конечно. Но, видимо, по официальному опросу она будет близко к нашему результату.

В настоящее время инициативная группа из Министерства Народного образование начали заниматся уточнить свои версии семи чудес Узбекистана. Они распространили анкеты среди учащихся школ. По данным Интернета опроса пока на первом месте находится Бухарский арк, а на втором ансанбль Самаркандского Регистана. Резултат будет объявлен в июне этого года.

Я думаю, иницаторы семерки еще будет появляться. И в конце да концов придут к единому мнению.


суббота, 20 октября 2018 г.

Т. ДРАЙЗЕР

Теодор Драйзер ўн тўққизинчи асрда "Америка фожиаси" асарини чоп эттириб. ўша давр қисматига диагноз қўйди. Ўйлаб қоламан: бизда ҳозир (21 асрда) "Ўзбекистон фожиаси" деган асарни, ҳатто хусусий нашриётларда ҳам чоп эттириш мумкинми?. Назаримда цензура тугаб, нашриёт ва журнал ходимлари автоматик тарзда цензура миршабига айланиб қолгандай.
Бундан ўн йиллар олдин ёзилган "Фожиа" деган ҳикоямни бирор нашриёт, газета журнал қабул қилмади. "Қалтис" дейишди совуққина қилиб.
Блогимга ўша ҳикояни эълон қилябман. Сақлаб олинг, фурсатингиз бўлса ўқирсиз...
http://nusratrahmat.blogspot.com/2017/01/blog-post.html ёки
 "Беш ҳикоя" рубрикасини очинг

среда, 10 октября 2018 г.

САФАР БАҲОНАСИДА

Президентимизнинг Францияга сафари баҳонасида Амир Темурнинг Карл YI га ёзган мактуби ҳақида маълумот бермоқчиман.
Мазкур мактубнинг асл нусхаси ҳозир Самарқанддаги Улуғбек музейида сақланмоқда. Уни собиқ юртбошимизга фарангларнинг ўша пайтдаги президенти туҳфа этганди. Мактуб бир саҳифадан иборат бўлиб, араб имлосида, форс-тожик тилида ёзилган ва охирида Амир Темурнинг муҳри босилган.

четверг, 4 октября 2018 г.

АКТЕРЛИК МАҲОРАТИ



  Фарзандларимиз мажбурий пахта теримидан озод бўлганлиги ростга ўхшаб қолди. Ўзбекистон тарихида биринчи бор. Бизнинг авлод бу уқубатларни бошдан кечирганининг ўзи етарли. Ўша замонлардаги золимлик ва қаллобликлар ҳақида ёзган “Актёрлик маҳорати” деган мақоламни эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
                     https://nusratrahmat.blogspot.com/
  
 1977 йилнинг ноябр ойи эди. Идорадан  (“Қишлоқ ҳақиқати” таҳририяти)  телефон қилиб, эртага Навоий вилоятидаги ”Нарпай” совхози пахта тайёрлаш мажбуриятини бажаришини, шу муносабат билан у ерга Шароф Рашидов боришини, мен ҳам ўша жойда бўлишим зарурлигини айтишди.

суббота, 29 сентября 2018 г.

КОМПЮЬТЕР ҲОШИЯСИДАГИ ҚАЙДЛАР

КОМПЬЮТЕР ҲОШИЯСИДАГИ ҚАЙДЛАР
Фараз ва фантазияни хомхаёлдан фарқ қилмоқ керак. Энг улуғ кашфиётлар шулардан бошланган. Фараз-ўлжанинг изига тушган овчини эслатади. Уёғи эса унинг жасурлиги, сабр-тоқатига боғлиқ!
* * *
Ижодкор учун ёш мутлақ нисбий кўрсатгич. Қирқ ёшда қариб қолган ёки худди шу санада иш бошлаб, донг таратган ижодкорларни биламиз.
Сўнгги нафасигача ўзини навқирон ҳисоблаган кишига ҳавас қилса арзийди.
* * *
Ҳар ернинг тулкисини ўша ернинг тозиси билан овлаш керак, дейишади. Мабодо, ўша тозилар ҳам тулкига айланган бўлишса-чи?

четверг, 27 сентября 2018 г.

САМАРҚАНДДАН - ҚУДДУСГАЧА

   Маҳмудхўжа Беҳбудий 1914 йили Кавказ, Россия, Туркия, араб мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилганлар ва "Қасди сафар" асарларида кўрган-билганларини қоғозга туширганлар. Саёҳат тафсилотлари "Ойина" журналида эълон қилиб борилган. Асар кўп жиҳатдан "Бобурнома"ни ёдга солади.
   Мен бу асарга бадиий забон бердим, андак фантазияларни қўлладим ва уни "Жадид" романимнинг иккинчи боби сифатида танладим.
   Хоҳишингиз ва вақтингиз бўлса ўқирсиз.
    Манзил:https://nusratrahmat.blogspot.com/2017/09/blog-post_26.html
    ёки Бош саҳифа, "Жадид" романи

вторник, 25 сентября 2018 г.

"ҚАЛТИС ҲИКОЯЛАР"

   2008 йилда "Фожиа" номли китобим чиқди. Аммо уни сотишга рухсат бўлмади. Китобдаги беш ҳикоя жуда қалтис ва умуман, ҳаёт ҳақиқатига тўғри келмайди, дейишди.
  Бу  ҳикоялар бош саҳифада  "Беш ҳикоя" номи билан эълон қилинган. Уларни сақлаб олишингизни ва бажуржа вақтингиз бўлганда ўқишингизни истаб қолардим.
  

среда, 19 сентября 2018 г.

ТОЖИКИСТОН ТАБАССУМЛАРИ


             
     Машинамиз “Жартепа” постига яқинлашгани сари дилимдаги мавҳум ғашлик ошабошлади. “Ҳужжатларимиздан бирор ишкал топиб, қайтариб юборишмасмикин”, деган хавотир тинчлик бермай қўйган эди. “Машинанинг ҳужжатлари тахтми”, сўрайман, ўғлим Мирзодан. “Парво қилманг” асабимни тинчлантирмоқчи бўлади у.
   Бу ерда ҳужжатларимни кўздан кечираётган ўзбек йигит мени таниб қолди. Илиқ табассум билан китобимни ўқиганини айтди. “Янгисидан бор, сизга совға қилиб кетаман,”  дедим.

понедельник, 17 сентября 2018 г.

МЫ И КИТАЙЦЫ

Пекин - глазами узбекского публициста-писателя
Театр начинается с гардероба, а любой город, безусловно, с аэропорта или же вокзала.
Когда выходишь наружу из грандиозного Пекинского аэропорта, тебя встречает люди, выстроивщиеся длинной очередью вдоль дорожки, причем с протянутыми визитками. В этот момент ты, конечно, загружен портфелями, вещами и первыми впечатлениями, но, несмотря на это, забираешь визитки - сколько сможешь.
В бумажке написано лишь одно слово: "переводчик", "шофер", "товаровед", "лекарство", "хозтовары" и т.п. Внизу - номер телефона.

воскресенье, 16 сентября 2018 г.

ЯНГИ АДАБИЁТ ЭҲТИЁЖИ


    Шукур ака, саломатмисиз?
    “Сайланма”нинг биринчи жилди муборак бўлсин!
    Аслини олганда, сизни ўзга бир ашрафлигингиз билан табриклашим жоиз эди. Ўн олти йил мобайнида китоб чиқармаган бўлсангиз ҳам, зиналари анчайин баланд шоҳсупадан жилла пастга тушмаганингиз учун қўлингизни қисмоқчи эдим.

пятница, 14 сентября 2018 г.

"ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР"




Бу китобча етти бор қайта нашр этилди. Электрон вариантини чет элликлар ( Россия, АҚШ, Қозоғистон)ликлар кўпроқ ўқишябди. Уни ўқишингизни ва, айниқса, ўсмир йигитчалар, бўй қизларингизга тавсия этишларингизни истардим. Сайтимда кирилл ва лотин имлосида ҳам бор.
Устоз Асқад Мухтор билан тушган (1982 йил) суратимни ҳам илиндим.
http://nusratrahmat.blogspot.com/2010/09/blog-post_19.html 
"Ўзбекча" бўлимидан (2010 йил) изланг.

четверг, 13 сентября 2018 г.

"ФАҚАТ ХЎРОЗ ҲАҚИДАМАС"

 "Фақат хўроз ҳақидамас" деган ҳикоямни эътиборингизга ҳавола этадиган бўлдим

       
   "ЎЗБЕКЧА" бўлимидан изланг. 1911 йил.
.https://nusratrahmat.blogspot.com/2011/06/blog-post_10.html

пятница, 7 сентября 2018 г.

"О СЕМИ ЧУДЕСАХ СВЕТА И УЗБЕКИСТАНА"

             Этот материал был опубликован мной 12 12 2009 года на моем блоге
О СЕМИ ЧУДЕСАХ СВЕТА И УЗБЕКИСТАНА ( Жаҳон ва Ўзбекистоннинг етти муъжизаси)
Византийский публицист Филон две тысячи лет назад объявил о семи чудесах света и в этой список попали Египетские пирамиды, Вавилонские висячие сады, храм Артемиды, мавзолей Геликарнас, статуя Зевса, памятник Колосс Родосский и Алексадрский маяк
.http://nusratrahmat.blogspot.com/2009/12/blog-post_12.html

вторник, 4 сентября 2018 г.

САЛОМ, ТОЖИКИСТОН


Оилавий бўлиб Тожикистонга бориб келдик. Таассуротларимиз бир олам. Чегарада “Хуш омадед”, деб кутиб олишди.
Йўлда, ҳатто нотаниш одамлар ҳам бизга илтифот, мадад кўрсатиш пайида бўлишарди. Йўл патруллари, милиционерлар табассумини кўриб, дилингиз яйрайди. Душанбе - сокин, яшил, тоза шаҳар экан, деган хулосага келдик.
Бу ҳақда бугун ёки эртага блогимга янги фото ва видеолар жойлаш ниятидаман.
Уч йил муқаддам ёзилган “Калвак махсум номалари” асаримда эса ўша пайтда чегарадан ўтиш уқубатларини қаламга олган эканман. Хоҳишингиз бўлса, ўқирсиз...

НОМА № 3
Жамила биқин оғриғидан бот-бот шикоят қилгани боис, уни
машинага миндириб, докторга олиб бордим. “Ўтхалта шамоллаганга
ўхшайди”, деди хотинимни обдон текшириб кўрган врач. Уч-тўрт кун
ётсин, отдай қилиб юборамиз.”  
  "Ўзбекча" бўлимидан З қисм, З,4 номалар

пятница, 31 августа 2018 г.

"САНАТОРИЯДА"


Чечен халқига меҳрим баланд. Лев Толстой "Ҳожимурод" асарида бу миллатни озодик учун курашнинг тимсоли қилиб кўрсатади. Улар ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ҳам мустақиллик талаб қилиб, кўчага чиқдилар. Бир ҳовуч халқ ядро ракетаси, ҳарбий қирувчи самолётлари, қудратли танкалари бўлган рақиб билан юзма-юз бўлди. Бечораларнинг овуллари ёнди, танка занжирлари остида хоку туроб бўлди.
ТВ да бир ҳолатни кўрсатишгани ёдимда. Рус автоматчилари қишлоқлардаги тирик жон борки, отиб кетишаётганда, ногаҳонда уларнинг қаршисида қора рўмол ўраган чечен аёли пайдо бўлди. У кўкрагини кериб: "Отинглар мени! Мен сизларнинг оналаринг бўламан!" деди. Албатта, уни отишмади. Она ана шу хитоби билан рус ҳарбийлари, кўксини нишонга олганди. Эртасига, аскарларга тинч аҳолини отмаслик ҳақида буйруқ бўлди.
Менинг ҳикоямдаги бош қаҳрамон ҳам чечен. Аммо, ўзимизнинг чеченлардан. Лекин адолат, ҳақиқат учун курашда ўз қавмларидан қолишмайди.
Туркистон тизма тоғларига туташ Обигарм қишлоғидан бирор чақиримча баландликдаги оромгоҳга баҳо берадиган бўлсак, унинг мўъжазлиги, оддий, ҳатто жўнлигини тан олишимиз керак бўлади. Бошқа шаҳар, юртлардаги дам олиш уйлари, курорт, санаторияларда бўлганлар бу ерга келиб, бурунларини жийиришлари ҳеч гап эмас.https://nusratrahmat.blogspot.com/2017/03/blog-post.html

   Ҳикоянинг давомини "Ўзбекча" бўлимидан изланг

вторник, 28 августа 2018 г.

"ОҚ КАЛАМУШЛАР"


Бу ҳикояни 2007 йилда ёзгандим. Мардикор аёллар қисмати ҳақида. Аммо бундай бозорлар камаймади. Жумладан, бизнинг Самарқанд туманимизда тағин биттага кўпайди. Бошқа шаҳар ва кентларда ҳам кам эмас, деб эшитаман.
Феесбукка Турк ТВсининг бир кўрсатувини олиб беришди. Қарангки, Истамбулда ҳам ўзбек аёлларининг мардикор бозори пайдо бўлибди. Оператордан юзини яшираётган аёллар ўзимизники эканлигини дарҳол фаҳмлаб олиш қийин эмасди. Бир турк далоллик қилиб, уларни харидорларга улашар, аввал роса савдолашарди. Худо ҳақи, ўксиб кетдим. Нега энди туркман, тожик, африка аёлларининг мардикор бозори йўқ-у...
Йўқ, барига иқтисодий танглик сабаб эмасдиров. Кейинги пайтларда анчагина бойидик, тарикчилик ваҳимаси чекинди. Балки, эркаклар айбдордир? Пул топиш ўрнига хотини, қизини ўша бозорларга жўнатиб, миллат шаънига доғ туширишаётгандир. Билмадим, билмадим...
Хуллас, ҳикоя ҳукмингизга ҳавола. 

    Ҳиконинг тўлиқ матнини "Ўзбекча" ёки "Ҳикоялар" бўлимидан изланг

воскресенье, 19 августа 2018 г.

"ОБИЙ"



   Ўғлим – Улуғбекнинг номидан ёзилган бу ҳикояга йигирма йил бўлди. Аниқ қаҳрамонлар ва воқеалар асосида ёзилган. Бу орада паррандачилик фабрикаси хусусийлаштирилди, Обийнинг қизлари Мексикага олиб кетаётганда,  бандаликни бажо келтирганини айтишди. Директор ва Опа оламдан ўтишди. Ўғлим ветаптека очди ва иши юришди. 

 

                ОБИЙ

"Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ҳаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди»
         Давомини “Ўзбекча” ёки “Ҳикоялар” бўлимидан изланг.