суббота, 24 ноября 2018 г.


Блогимга "Мен мухбирман" китобимни жойладим. Ундаги бир саргузаштни эътиборингизга ҳавола этябман.
* * *
"ЎЗЛАРИНИНГ ТОПШИРИҚЛАРИ БИЛАН"
Журналист нохуш ва ғуссали воқеалар билан бирга кўплаб латифанамо, чўпчакнамо ҳодисаларга ҳам дуч келади, ғалати фелдаги кишилар билан ишлайди ёки мулоқотда бўлади. Аммо ана шундай ҳодисалар ёки образлар унинг мия тўқималарида синтезланмас экан, у ҳақиқий ижодкор эмас, даққоқ ижрочи бўлиб қолаверади.
Матбуотга эса даққоқ мардикорлар эмас ҳақиқий ҳўжайинлар керак!

АМЕРИКАЛИК ЎҚУВЧИЛАРИМГА


Кейинги пайтларда блогим https://nusratrahmat.blogspot.com/ га АҚШдан кирадиганлар сони кескин ошди ва ҳозиргача 4050 кишига етди. Улар Ўзбекистондан сўнг иккинчи ўринга кўтарилишди. Бошқалар сингари америкалик ўқувчилар ҳам Ўзбекистон янгиликларини кўпроқ ўқишади. Шунингдек, “Фожиа”, “Нохуш хаёллар” сингари ҳикояларимни кўп сақлаб олишади. Аммо менга бир жумбоқ тинчлик бермайди: улар кимлар? Юртимиздан бориб қолган ўзбекларми ёки асл америкаликларми? Шу 4000 кишидан лоақал 4 тасини таниганимда ҳам андак тасаввурга эга бўлардим.
Уларнинг садо беришларини истар эдим.

среда, 21 ноября 2018 г.

Мен мухбирман. УЧИНЧИ ҚИСМ


У Ч И Н Ч И    Қ И С М

БИРИНЧИ БОБ

ТОШКЕНТ:  МАЖБУРИЙ  ҚЎНИШ

         Журналистлик ва ёзувчилик.
         Бу икки касбу корнинг узвийлиги, муштараклиги ҳақида истаганча гап сотиш мумкин. Кўплаб истеъдод эгаларининг таржимаи ҳолларини варақласангиз, бир вақлар мухбирлик нонини еганига ишонч ҳосил қиласиз. Жек Лондон, Драйзер, Габриэл Маркес, Константин Симонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қодирий... 
         Бу рўйхат узун.
         Ҳаёт қатламларини разведка қилиш, таъбир жоиз бўлса, тадқиқ этиш, сиқиқ ёзишни ўрганиш, қаламни чархлашда мухбирлик қўл келган бу алломаларга. Газетачилигингдан фахрланиб қўясан бундай лаҳзаларда.

Мен мухбирман. ИККИНЧИ ҚИСМ


ИККИНЧИ ҚИСМ

БИРИНЧИ БОБ

МЕН КАШФ ЭТГАН БУХОРО

     Американи Колумб очган дейишади. Аслида эса уни ҳар бир турист ўзича кашф этади.
     Дарҳақиқат, энг катта кашфиётчилар сайёҳлар, альпинистлар эмас, журналистлар, ёзувчилар, олимлардир. Мен Шарқни  Бобур ("Бобурнома"), Доғистонни Расул Ҳамзатов ("Доғистоним"), Англияни Даниэл Гранин ("Йўл бошловчига ёднома") кашф этган, дегим келади.
     Бухорони эса минг йиллар муқаддам Наршахий ("Торихи Бухоро") кашф этган. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу борада "Наршахий панжасига панжа урадиган" киши топилмади.

Мен мухбирман. БИРИНЧИ ҚИСМ


БИРИНЧИ ҚИСМ

БИРИНЧИ БОБ

МАУГЛИ

         Вилоят газетасида чоп этилган илк мақоламнинг тафсилоти ғалати бўлган: агрономия куллиётининг иккинчи курсида ўқирдим. Тупроқшу-нослик фанидан дарсга кирган аспирант кулнинг, ҳа, одий ростмона кул-нинг бебаҳо ўғитлигини, унинг таркибидаги калций моддаси ҳосил тугун-чаларини сақлаб қолишини айтди.  Мен учун бу янгилик эди: ундан бош-қаларни ҳам ҳабардор қилгим келди ва қўлимга қалам олдим. Иккаламиз-нинг фамилиямизни кўриб, аспирант қувонди, сўнг мақолага кафедра му-дирининг ҳам исм-шарифини тиркашни таклиф этди.

воскресенье, 18 ноября 2018 г.

“ҚОЧИНГЛАР, СЕЛ КЕЛЯБДИ!”...


               
   Мухбирлик йўлидаги мулоқотлар, тасодифий воқеалар тўғрисида 1987 йилда,  катта тиражда (40 минг нусха) чоп этилган “Мен редакцияданман” деган китобчамда сўз юритганман. Бу асар кейинчалик “Мен мухбирман” номи билан ҳам нашр этилди.
   Аммо “Фарзандга ўгитлар” китобимда ҳам журналистик  саргузаштларини четлаб ўтмаган эканман.
      Улардан бирини эътиборингизга ҳавола этгим келди.
                                     *  *  * 
У пайтлар республика газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири бўлиб ишлардим. Баҳор эди. Ургут

Рогун ГЭСи ишга тушди


 
   Кеча Тожикистон ТВси Рогун ГЭСи, аниқроғи, унинг биринчи блоги ишга тушганлиги тантаналарини намойиш қилди. Минглаб кишилар тўпланган бу анжуман катта байрамга айланиб кетди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу ўлкан иншоот чинакамига халқ қурилиши бўлганлигини, кўплаб кишилар унинг учун ўз жамғармаларини  инъом

воскресенье, 11 ноября 2018 г.

БЛОГИМДАГИ...


Блогимдаги "Калвак Махсум номалари" асаримга эътибор кескин ошди. Турли мамлакатлардаги юртдошларимиз бу хажвий асарни саклаб олишябди.
Балки куз югуртириб курарсиз.

четверг, 8 ноября 2018 г.

ҚАВМЛАР ЁКИ ВАДИМ ФАЛСАФАСИ (Ҳикоя)


Юсуф Абдуллаевга бағишланади

 

Бу кўнгилсизликларнинг бари Тоғошарнинг бурнидан қон келган  ўша нохуш шанбадан бошланди. Дастлаб ўзи ҳам, бошқалар ҳам бунга жиддий эътибор беришмаганди. Аммо, қон тўхтамади. Бурнига пахта тиқди, бошини  кўтариб ётди - қон эса ҳалқумига ўтди ва  оғзидан келди. Ишбоши «тез ёрдам» чақирди. Доктор ўз ишининг устаси экан - унинг бошини янада баланд қилиб ётқизди, бурнига водород пероксид шимдирилган пахта суқди, қаншарига ҳўл латта босди - қон тўхтади. Кейин шошмай қон босимини ўлчади.

среда, 7 ноября 2018 г.

ТАҒИН "АРИҚҚА ТУШИРИШ" МАСАЛАСИДА

Тағин "ариққа тушириш" масаласида. Тепакал амалдор жазоланди, яъни ишдан олинди. Аммо муте чиновниклар ҳам жазоланиши, камида ишдан олиниши лозим деб ҳисоблайман. Бизда пора олган ҳам, берган ҳам жазоланади-ку! Миллатнинг шаънига доғ туширгани, ҳезалаклиги учун чора кўриш керак. Бундай иродасиз кишилар қандай қилиб одамларга раҳбарлик қилиши мумкин?!
2013 йилда эълон қилган "Нахот, ғорларга қайтсак" деган мақоламни қайта эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.
* * *
Ҳоким ва ҳокимчаларнинг кичик чиновникларни, гоҳида фермерлар, деҳқон ва чорвадорларни одамлар орасида сўкиши, уриши, йиқитиб олиб, тепкилаши миллатимиз учун ор бўлган, бағоят хунук одатдур. Халойиқ орасида қадру−қиймати тупроққа қориштирилаётган ҳалиги мутенинг бош эгиб, тиржайи−иб туриши ундан ҳам хунукдир. Эҳтимол, ана шу кичик амалга пора бериб илашгандир, ҳалиги катта итдан тил қисиқлиги бордир, балки топшириқни бажармагандир ва ҳакозо. Лекин нима бўлганда ҳам, қаршилик кўрсатмагани, жавобан катта амалдорнинг гарданига туширмагани ҳезалакликдан бошқа нарса эмас. Шўролар даврида бундай ҳолни тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Атрофимиздаги − Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам инсонни бу қадар камситиш, хўрлашга йўл қўйилмас экан. Тасаввур этинг: рус кишисини бошлиғи кўпчилик орасида сўкса ёки урса, индамай, бош эгиб туроаладими? Грузин, озарбайжон, ҳабашчи... Ҳатто (кичик ҳарф билан ёзиладиган) неандартални урсангиз ҳам чўқмори билан башарангизни бузиб қўяди. Биз эса катта ҳарф билан ёзиладиган... Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак...

ЭЪЛОН ТАРИҚАСИДА

****************************************************
Шеъриятга, сухандонликка, актёрликка ҳавасманд қиз- жувонлар ва умуман, ёшларга саҳна ҳамда давраларда ижро этиладиган оригинал монологларни тавсия этмоқчиман. Бунинг учун
https://nusratrahmat.blogspot.com/ га кириб, “Ютубдаги каналим” рубрикасига лайк босишга ва уларни кўчириб олишга тўғри келади.