пятница, 29 ноября 2019 г.

УЙДА КИМДИР КУТИБ ТУРСА БАС...


Бу мақола “Оила ва жамият” газетасининг 22.04.2004 сонида чоп этилган.

Бир вақтлар рус шоири Евгений Евтушенконинг икки қатор шеърини ўзбекчага ағдарган эдим:
Инсонга жуда кўп нарса керакмас,
Уйда уни кимдир кутиб турса бас…
Рўзғор деган табаррук қўрғоннинг қадр-қимматини бундан-да самимийроқ қилиб таърифлаш мушкул.
Оила ҳақида қалам тебратиб қолишимнинг боиси шундаки, сўнгги пайтларда айрим матбуот нашрларида унга шак келтириш, нописандлик қилиш ҳоллари кўзга чалинаяпти. Айниқса, баъзи бир эстрада хонандаларимиз Ғарб ёҳуд Европадаги ҳамкасбларига ноўрин ва ножоиз тақлид қилишга мойил бўлишаяпти.

КАЛВАК. СЎНГГИ БОБ


НОМА № 10


Умримда биринчи бор шундай кутилмаган, нохуш ҳолатга тушган
эдим. Миям фалажланиб, идрокимга итоат қилмай қўйганди, содир
бўлаётган воқеликнинг фаҳмига етмай қолгандим.
Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, ташқарида, ички кийимимда,
тўнтариб қўйилган пақир устига ўтириб олганимнинг боисини билгим
келарди. Қизим – Сухайло фарёд чекиб, дилхун бўлиб йиғлар, мен эса
ўзимча уни уришардим: “Нимага бақирасан, тентак?” Ўғлим мени
бағрига босиб, дил тўла дард билан бақирганини ҳам тушимми,
ўнгимми эканлигини идрок этишга қувваи-ҳофизам ожизлик қиларди.

четверг, 21 ноября 2019 г.

ЧОРРАҲАДАГИГИ БОЛАКАЙ

Чорраҳадаги болакай



Публицист ёзувчининг изтироб ва ўтинчлари
Сиёб бозоридан уйим томон қатнайдиган «Дамас»да унинг тўлишини кутиб ўтирган эдим. Шу пайт портфел елкалаган болакай салом бериб, кириб келди. Ҳайдовчи ундан тўнгу такаббурлик ила сўрадик:
– Пулинг борми?
У ҳам «бор» ишорасини қилиб, юз сўмликни кўрсатди.
– Кира ҳақи юз эллик сўм бўлади, – деди галварс ҳайдовчи. – Туш!
Бу ҳол дафъатан жаҳлимни чиқарди ва шофёр билан айтишиб қолдик. Шуниси аламли бўлдики, салондаги одамларнинг бирортаси тарафимни олмади. Қон босимим икки кундан кейингина ўз ҳолига тушди.

"МЕН ЖУРНАЛИСТМАН" КИТОБИДАН


МАУГЛИ

         Вилоят газетасида чоп этилган илк мақоламнинг тафсилоти ғалати бўлган: агрономия куллиётининг иккинчи курсида ўқирдим. Тупроқшу-нослик фанидан дарсга кирган аспирант кулнинг, ҳа, одий ростмона кул-нинг бебаҳо ўғитлигини, унинг таркибидаги калций моддаси ҳосил тугун-чаларини сақлаб қолишини айтди.  Мен учун бу янгилик эди: ундан бош-қаларни ҳам ҳабардор қилгим келди ва қўлимга қалам олдим. Иккаламиз-нинг фамилиямизни кўриб, аспирант қувонди, сўнг мақолага кафедра му-дирининг ҳам исм-шарифини тиркашни таклиф этди.

         Орадан ўн кунлар чамаси ўтар-ўтмас, мақола босилиб чиқди: унда сарлавҳа ҳам, рақамлар ҳам жойида эди-ю , менинг фамилиям кўринмас-ди - фақатгина доцент билан аспирантнинг имзоси қолганди.

ФАҚАТ ХЎРОЗ ҲАҚИДАМАС



Фақат хўроз ҳақидамас
Ўғлим Улуғбекнинг кундалигиданг



Ўзбек тили ва адабиёти фанидан конспект дафтаримни варақлаб, завқовар саҳифаларни топишингиз амри маҳол. Грамматиканинг чигал қоидалари, жўн диктантлар, турфа мавзулардаги баён ҳамда иншолар... Исҳоқхононинг анчайин талабчан муаллим эканлигини таъкидлаб ўтишим керак. Масалан, Артур бир амаллаб диктант қораласа, қувониб «беш» қўядию, мен нисбатан мураккаб мақолаларни таржима қилганимда ҳам бу баҳони кўзи қиймагандай бўлиб тураверади. Аммо бундан заррача ўкинмайман, баръакс ҳазил аралаш хасислигига шаъма қилиб, айтганини дафтарга тушириб келавераман.
– Агар, – деди бир куни очилиб, – бирорта парранда ёки жониворнинг ҳаётини кузатиб, дафтарга тушириб келсангиз, чўнтагимда олиб юрган ягона «беш»­ни сизга тақдим этардим.