воскресенье, 29 мая 2022 г.

НОХУШ МАНЗИЛГОҲ "Мен редакцияданман"китобидан

                              НОХУШ  МАНЗИЛГОҲ 

             "Мен редакцияданман"китобидан


     Мухбирлик - ёзувчи учун энг яхши мактаб. Газета, журнал, телевиде-ние ёки радиода ишласангиз, - касбу кор тақозаси билан қаерларга бош суқ-майсиз, кимлар билан мулоқотда бўлмайсиз?!
     Вилоят газетасида ишлаб юрган пайтларимда жасадлар қаторлашти-риб қўйилган моргга ҳам; жиннихона, қамоқхонага ҳам кириб чиқишимга тўғри келган.
     Моргга кирганимни эсласам, ҳамон этим жўнжикиб кетади.
         Шифохона этагида жойлашган бу пастқам бино ўша пайтларда жуда хароб бўлиб, пойдеворидаги ғиштлар емирилган, шувоқлари кўчиб кетган эди. Бу бинони таъмирлашди, мармар қопламалар билан зеб беришди, аммо у ҳамон нохуш ва совуқ! Чунки у - морг! Бир шоир бу иборани: "Марҳумларнинг охирги роҳат гўшаси", деб шарҳлаганди. Уни маргхона ҳам дейишади. (Марг: тожикча -ўлим дегани).
         Бинонинг ичи зах, ним қоронғу эди. Марҳумлар никель дасталари занглаб кетган темир кроватларда ётишар, устларига ёпилган оқ чойшаб, кафанга ўхшаб туйғуларингни ғижимларди.
         Дилимни беҳудуд ғусса босди.
         "Зах ва қоронғу жойда  ётқизилган ҳолда сақлансин".
         Муҳтарам ўқувчи! Бу жумлани қаерда ўқиганингизни эслайсизми? У минераль сув шишасидаги ёзув. Ҳар гал ана шу ёзувни ўқиганимда ҳам, негадир лоп этиб, ўша маҳзун манзара кўз ўнгимга келади.
     Турли ёш, миллат, касб-корга мансуб бандалар бу дахшатли "роҳат гўшаси"да ҳеч нима даъво қилмай, асаблари ҳам бузилмай, жимгина ётишарди. Улар орасида инфарктдан ўл (дирил)ган хўжалик раҳбари, ногаҳонда сирли жон берган терговчи, овқатдан заҳарланган корейс қизи, ҳали чимилдиққа кириб улгурмаган келин куёв ҳам бор эди.
         Инсон қисмати нақадар ранго ранг!
         Бу ерда ҳеч кутилмаган оқибатлар билан юзма-юз бўлади, дафьатан ҳушёр тортади, киши. Жумладан, келин билан куёв ЗАГСдан қайтаётиб, автомобил ҳалокатига учрашган экан.  Машина капоти устига ёпилган сўзана узилиб, шофёр ойнасини тўсиб қўйибди. Улар МАЗга бориб урилибдилар....
         Тақдир уларга лоақал ҳаловатсиз бир оқшомни ҳам раво кўрмагани аламли, албатта.
         Ташна кетган лаблар!
         Қониқмаган эҳтирослар!
         Чап томонда бир нечта бўш кроватлар. Уларга "меҳмон" бўладиганлар шу тобда нима иш қилишаётганикин?
         Эҳтимол, қадаҳ кўтаришаётгандир.
         Эҳтимол, бўса олишаётгандир.
         Эҳтимол, дарддан тўлғанишаётгандир.
         Бу ерда занглаган кроват уларга мунтазир.
         Инсон қазо қилганда эса ўзи билан оламни олиб кетади!
         Майли, мавзудан узоқлашиб кетмайлик. Мен бу ерга қил-шчётка фабрикасининг ишчиси, толеи забун Аъзамовнинг шикоятини текширгани келгандим. Унинг ўзи билан эса илк бор муҳаррир хонасида учрашдим. Икки кўзи ожиз, барваста, чайир, якров, баджаҳл одамни кўз олдингизга келтиринг. Шунақа эди у!
         - Тагига етмасам қўймайман, - сўзида давом этди қори, муҳаррир бизни таништиргандан кейин, - кўр ушлаганини қўймайди, деб эшитганмисиз?! Онасини кўзига кўрсатаман, ж... ни!
         - Мана бу йигит сиз билан боради, шуғулланади, - деди бошлиғим ғал-вани бошидан соқит қилиб.
         - Қаерда жанг қилгансиз, - сўрадим ташқари чиққач, ва у Жаҳон урушининг ногирони эканлигини айтгач.     
         - Ҳеч қаерда! Фронтга етиб бормай, поездимизни бомбардимон қилишди, ж.... лар! Кўзимга бир нима келиб урди: кўп госпиталларда ётдим.
         У морг санитарини порахўрликка айблар, буни газетада фош қилиш-ни талаб (илтимос эмас) этарди. У билан эҳтиёт бўлиб гаплашиш зарур-лигини тезда ҳис этдим. Чунки Аъзамов даъфатан жаҳлга минар, алла-кимларни болохонадор қилиб сўкиб қоларди.
         - Ижроком раисини стул билан туширганман, - деди у тантана оҳангида, - уй бер, деб уч марта бордим. Нуқул баҳона қидиради. Тўртинчисида стулни отиб юбордим. Афсуски, тегмади! Кейинги борганимда ордерни ёзиб, ёрдамчисига бериб қўйган экан. "Кириб, раҳмат, деб қўяй", десам унашмади. Ўзимиз айтамиз, дейишди. Биринчи қаватдан уч хонали уй олдим. Бир тожик жўрам бор: ҳовлисида ҳамиша ўнтача қўй боқади. Ҳар байрамда биттасини сўяди. Шунга ҳавасим келди: учта қўй олиб, балконда жой қилдим.  Жониворлар денг саҳар мардондан туриб маърайди. Ёзга келиб, денг,  балкон сасиди, пашша кўпайди. Қўшнилар ўзимга "ғинг" ҳам дейишмай, юқорига ёзишди. Комиссия келиб: "Балконда қўй боқиш мумкин эмас", деди. "Қаерда ёзилган бу гап? Кўрсат!" дедим. Хуллас, коттедж беришди. Ҳовлиси ҳам бор. Ҳозир ўша ерда яшайман.
         Аъзамов аризасини бир неча нусҳаларга кўчиртириб, турли ташки-лотларга юборган экан. Соғлиқни сақлаш бўлими врачи билан ҳамкор-ликда текширадиган бўлдик.
         Санитар ориқ, заҳил, лекин бечораҳол одам эди.
         - Қори ака бизни ҳасса билан урдилар, - деди у йиғламсираб, - ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик эканда: энди устимиздан ёзиб юрибдилар. Текши-ринглар - ҳақиқат бор-ку! Лекин мен шикоят қилмайман! Бўлмаса, гувоҳларим ҳам бор! Ўзига ташладим!
         Биз ишни жанжал сабабларини ўрганишдан бошладик.
         Маълум бўлишича, тақдир Аъзамовни икки томонлама исканжасига олган: кўзи ожиз бўлиши устига безурриёд экан. Хотини билан нақ қирқ йил бирга яшаб, бирга ишлашибди; унинг вафотидан кейин чол қийналиб қолибди, ҳамкасбларининг маслаҳати билан болалар уйидан тўрт ёшли ўғил олибди. Бола жуда зийрак, доно экан. Қори бу ҳақда надомат билан гапиради.
         - Отини, ўзгартириб Равшан деб қўйдим. Менга ўхшамасин, кўзлари ҳамиша нурафшон бўлсин, деб шундай қилдим. Аломат эди-да! Мени ишга олиб борарди, нон, сутни ўзи харид қилиб келарди.
Эҳ, шуни ҳам кўп кўрди-я!
         Азиз ўқувчим! Сиз жамоа жойлари, магистрал йўл ёқаларидаги неон чироқларига бир лаҳза эътибор беринг-а! Унинг қуйи қисмида предохронител деган мато ўрнатиладиган, симлар уланадиган қутича ҳам бўлади. Одатда ана шу қутичанинг эшиги ҳавфсиз қилиб беркитилиши керак. Лекин айрим бефаҳм монтёрларнинг айби билан баъзан у очиқ ҳам қолдирилаверади.
         Қори ўғли билан бекатда турганда, бола беихтиёр ана шу сандиқ-чадаги предохронителни олмоқчи бўлади, уни ток уради.
         - Равшан шундоққина қўлимда жон берди, - дейди қори дил тўла дард билан, - кейин хушимдан кетиб қолибман. Ўзимга келсам, болани олиб кетишган экан. Излай-излай маргхонадан топдим. Олиб кетаман, десам, бу занчалиш санитар қўймайман, дейди: операция қилармиш! Лекинда қўлингга қарайди! Шундай жойда! Кейин урдим ғалчани! Чидаб бўладими?!
         Биз регистрация ҳужжатларини синчиклаб текширишга киришдик: "тез ёрдам" навбатчилари, улардан сўнг хирурглар қайд этган қоғозлар -, аммо ҳаммаси сарамжон-саришта эди. Сўнгги ойларда фақат бир киши операция қилинмаганини аниқладик - бу ҳам қорининг ўғли бўлиб чиқди.
         - Шикоятингиз исботланмади, - деди эртаси мен билан текширишда иштирок этган врач қорига, - ҳаммаси рисоладагидай экан.
         - Исботлангда, -  деди Аъзамов ҳам зарда билан, - ахир, шунинг учун мояна оласиз, бола-чақа боқасиз!
         Врач индамади. Қори мен томон ўгирилиб, давом этди:
         - Духтирлар жуда аҳил халқ бўлади: бир-бирининг айбини ёпади, ле-кин журналист ҳақгўй бўлиши керак! Исботланг! Мен барибир қўймайман!
         Бир ҳафтадан кейин у муҳаррир ҳузурида охирги қарорини айтди.
         - Менинг кўзим кўр бўлса ҳамки ўша порахўрларни кўрдим, лекин сизлар кўрмадиларинг! Мен ёзаман! Шахсан  Шароф Рашидовга ёзаман! Исботлангандан кейин, кириб салом бераман! Ландаҳўрлар! Нобарорлар!
         У айтганини қилди, исботлади -  прокуратура ходимлари санитарни пора билан қўлга туширдилар.
         Биз мутлақо бошқа томонларни титкилаб юрган эканмиз, ваҳоланки санитарнинг пора олиш усули анча жўн экан: марҳум операция қилингач, унинг яқин кишилари келганда, уларга тасалли бериш, кўмаклашиш ўрнига:
         - Ана, ўликлар орасидан топиб олинглар! Буларнинг орасида куйгани ҳам, чавақлангани ҳам бор, - деб қўшиб қўяркан.
     Табиийки, бундай пайтда ва ҳалиги нохуш гапдан кейин ҳамма ҳам сесканиб кетади; бунинг устига санитарнинг таъмаси сезилиб туради. Садқаи сар, деб унга пул чўзишади.
     Қори қайтиб келмади.
     Ҳозир ҳам ўша ҳодиса ёдимга тушса, ўйлаб қоламан: балки шу кунларда ҳам айрим шаҳарларда марҳумлардан бож ундираётган тубан қаланғи-қасангилар бордир?!
     Улар муқаддас қонунларимиз олдида жавоб беришлари шарт!
     Биз ўшанда бу тафсилотни газетага ёзмадик. Аммо мазкур клиникада тарбиявий ишларнинг бўшлиги, набарор монтёрлар ҳақида, никоҳ маро-симларида машиналарни безашга қарши мақолалар эълон қилинди. Энг муҳими, бу чиқишларимиз изсиз кетмади. Улар "ишлади". Бунга амин бўлдим!

среда, 11 мая 2022 г.

ИБЛИС КУЛБАСИ ЁКИ ОБИЙ

 

    "БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ ўғлим Улуғбекнинг кундалиги"  романидан



     Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуғулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ қурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташқаридан туриб, қувурга электр токи тегизади.

воскресенье, 8 мая 2022 г.

Бомба қўйилган қават

 

 

          

                   БОМБА ҚЎЙИЛГАН ҚАВАТ

 

   Самарқанднинг Гагарин кўчасидаги собиқ марказий авиакассадан жануб томонга қараб, тахминан беш юз метрлар ўтсангиз,  чорраҳа чиқади. Бурчакда беш қаватли, ғиштли бино бор.  (Гагарин 128). Бу иморат Иттифоқ даврида ёш оилалар учун мўлжаллаб қурилган бўлиб, энсиз, олд қисми айвонли, бир ёки икки хоналидир. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватида  хусусий клиника жойлашган.  Унинг пешонасида эса “Som So’zani Plus medical klinic” деган ёзув бор.


   Аммо бугунги дардли монологимиз биринчи ва иккинчи қаватдаги шифохона ёки ҳақида эмас, ҳамма−ҳамма мамлакатлар, миллатларда ҳам энг манфур ҳисобланган қабоҳат хусусидадир.
   Ана шу юқори қаватдаги уйларнинг анчагинаси эгасиз эканлигини уларнинг деразалари ойнасиз, синиқлигидан ҳам англаш мумкин. Магарам, бу хоналарни текинга беришса ҳам, жилла ор−номусли одам мазкур бинога қадам қўймади.

вторник, 3 мая 2022 г.

1. «Facebook” саҳифамдан

 

                                           1. «Facebook” саҳифамдан
4 апреля 2013 г.
  · 

Это видят: Доступно всем

2. ДЎСТИМ МИРШАРИФГА НОМАЛАР

Бу йил 72 га кираман. Кишининг етмишдан кейинги руҳий ва жисмоний ҳолатини тобора чуқурроқ ҳис қилаябман. Тез чарчаш, бой берилган имкониятлардан изтироб чекиш, хатоларни эслаб, афсусланиш...

Табиат иккаламизни ҳам бир хил касаллик – хафақонлик (гиппертония) билан “сийлади”. Сизга ўхшаб, соғлик ҳақида кўпроқ бош қотираман, Ҳар куни таблетка ютаман, парҳез ва ҳакозо. Иккаламизни ҳам даволовчи врачимиз, айнан инфарктдан жон берганига қараганда, ҳали медицина уни даволашдан ожиз. Қон босимингиз 200 дан ошганда, “Ўладиган ахмақ йўқ” деганингизни эслаб, тасалли топаман.

Ҳайтдан кўпроқ тасалли излайман. Қизларим мени кўргани келиб, юзимдан ўпганида, гарчанд помада изларидан хавотир тортсам ҳамки, томоғимга тиқилган шўртак туйғуни ютмасдан, кўз ёшларимни яшириб, тасалли топаман. Хуршид Даврон, Давронбек Тожиалиев асос солган сайтларни очиб, сўнгги ҳафтада асарларимни қанча киши “сақлаб олганлигини” ҳисоблаб чиқаман, мен бўлмаганда ҳам бу одамлар китобларимни ўқишади деган умиддан ботинан ва зоҳирар тасалли топаман.

Эътибор бераябсизми, бизнинг айрим тенгдошларимиз ўзларини минбар ва микрофонга уришга мойил бўлишаябди. Улар бахтли ва фаровон замон учун ҳокимлар ва ҳукуматга таҳсинлар айтишдан чарчашмайди. Давраларда эса газ ва светнинг танқислиги, йўлларнинг бузуқлигини гапириб, катталарни сўкишади. Мен билан сизни бу иккиюзламачиликдан Худонинг ўзи сақлаган бўлсин! Умуман эллик ёшдан кейин ТВга чиқмаслик керак, деб ўйлайман. Одамлар экранда гўзал чеҳраларни кўргилари келади. Буришган башаралар ҳар қандай дилни хуфтон қилади.

Мен ҳам сизга ўхшаб оптимистман. Халқ орасида бир шавқатсиз нақл бор. “ Ўн − қўй, йигирма − бўри, ўттиз − арслон, қирқ – қилич, эллик − пахта, олтмиш − ахта, етмиш − тахта. Начора, кекса ҳофиз куйлаганидек, “рафтан, мераванд, меоян – мераванд”. Яъни кетишди, кетишади, келишади − кетишади. Шунга қарамай, мен ҳалиги нақлнинг охирини ўзгартирдим. “Етмиш − нўхта, саксон − тахта” Буни кўчириб олинг. Буюраман!

 

                                                                               *  *  *

Нусрат Рахмат

20 марта 2013 г.  · 

Это видят: Доступно всем                                                      

Маълумки, биз билан фаесбукда юзма−юз бўлиб турадиган биродарларимизнинг бир қисми хорижда яшашади. Эҳтимол, тақдир уларнинг насибасини ўша юртларга сочгандир.

Улар бизнинг ватандошларимиз, жигарларимиздир.

Наврўз билан, энг аввало ана шу қондошларимизни муборакбод этишни истардим!

Бахт ва қувонч икки қўлини чўзган гўдакдек сизларга талпинсин!

Илтимос, саҳифаларимизда ўзингиз, оилангиз, ўша юртдаги ибратомуз одатлар хусусида ёзиб туринг.

 

9Шохрух Бехбуди, Дильбар Имамова и ещё 7

 

Нусрат Рахмат

10 ноября 2017 г.  · 

Это видят: Доступно всем

МЕН ОНЛАЙН ЁЗУВЧИСИМАН

Айни пайтда адабий сайтлар ва блогим (шахсий сайтим)да икки романим, тўрт қиссам, ўн беш ҳикоям, юзга яқин мақолаларим бор. Уларни ҳар куни ўн етти мамлакатдан, тўрт юз атрофида кишилар кириб ўқишмоқда. Ўзбекистондан кейин АҚШ, Россияда ўқувчиларим кўпроқ.

Мақтанчоқлик қилаётганим йўқ. Интернетда ҳамма нарса ҳисоб-китобли. Блогим (nusratrahmat.blogspot.com)га кирсангиз, мазкур рақамларни анчайин камайтириб кўрсатганимга ишонч ҳосил қиласиз....

Ещё

 

28Parvina Axmedova, Ира Акрамова и ещё 26