четверг, 19 июля 2018 г.

АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН АМАКИ


 


   Ер миналаридан фойдаланиш халқаро қонунлар билан таъқиқланган. Шунга қарамай, биз қўшни республикалар чегараларига минглаб  миналар кўмдик. Бу, аслида, кўп йиллик дўстликка қўйилган бомбалар эди.

   Кейинги маълумотларга қараганда, бу миналар 474 кишининг жонига зомин бўлган экан. Ногирон бўлиб қолганлар қанча. Уларнинг аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, чўпонлар, туристлар, лола тергани  чиққан болалар, қўшни қишлоққа  тўйга ёки азага бораётган бегуноҳ кишилардирлар. “Қизил китоб”га кирган жониворлар, чорва моллари ҳақида айтмай қўяқолайлик. Аммо бирорта жангари, қурол ёки наша сотувчи минага дуч келгани ҳақида маълумот йўқ!

  Ҳозир ҳам минглаб миналар  ўз қурбонларини кутиб ётибди. Уларни топиб, зарарлантириш жуда мураккаб юмушлигини айтишмоқда.

   Бу жиноятлар учун кимдир жавоб бериши зарурку, ахир!

  Мен бу мавзуда “Айиқ эргаштирган амаки” деган ҳикоя ёзиб, 2008 йилда эълон қилинган “Фожиа” китобимга киритган эдим.

   Хоҳишингиз бўлса уни қуйидаги тармоқдан ўқишингиз мумкин. https://nusratrahmat.blogspot.com/



 


 

 

АЙИҚ ЭРГАШТИРГАН  АМАКИ



- Дарё ёқалаб юрамиз,- деди хўжайин.
Айиқ одатдагидек, индамади. Сукут эса   аломати ризо эди.
Машиналар оқими бир зум  тин  олмайдиган шоҳкўча ёқалаб юраётган йўлларини ўзгартиришди: дарё соҳилига ўтиб олиб, юқорига ўрлашди. Бу - ноўнғай, машаққатли эди: қаршидан бот-бот ботқоқликлар, тўқайлар чиқар ва уларнинг  енгиб ёки четлаб ўтишга тўғри келарди. Соҳилда егуликлар топиларди - чаканда, ёввойи олча, олма…Гоҳида рўпараларидан деҳқон чайлалари чиқиб қолар, уларни нон, қовун ва бошқа егуликлар билан  сийлашарди. Айиқ эса турли  илдизпоялар, парранда тухумлари, жониворлар билан  нафсини қондирарди.

МУРОЖААТ

Азиз фейсбукдошлар! Биз Ф.Б.ни ўртамизда ёйилган дастурхон деб қабул қилган эдик ва ҳар қандай шароитда ҳам одоб доирасидан чиқмасликка даъват этган эдик. Аммо кейинги пайтларда, унда ношаърий сўзлар, ҳақоратлар, миллатчиликлар, ўч олишлар, турли максималистик чиқишлар пайдо бўлмоқдаки, бунга лоқайд қараб бўлмайди. Насиҳатгўйлик қилмоқчи эмасман: аммо клавиш теришдан олдин бу гапларимизни онамиз, қизимиз хотинимиз. синглимиз ҳам ўқиб қолиши мумкинлигини унутмаслигимиз шарт. "Одоб - бошингдаги тож, уни кийиб истаган жойингга боришинг мумкин", дейдилар ҳазрат Жомий. Ҳукумат ёки мухолифат шаънига ҳақоратомуз гаплар ёзиш билан ўз қиёфамиз, савиямизни кўрсатиб қўямиз. Адолат машъалини кўтарганларнинг қўлини унинг олови куйдириб қўйиши мумкинлигини ҳам унутмайлик, ўзимизни эҳтиёт қилайлик.
Комментарии
Davron Ahmedov
Davron Ahmedov Keyingi paytda, janjalxona, g'iybatxona, g'urbatxona bo'pketti, 5 yildan beri fb daman. Boshida kirganimda qanday yaxshi edi.
Управление
Bashorat Eshova
Bashorat Eshova Ассалом алайкум Нусрат ака.Мени хам кузим шундай емон сузларга кузим тушади.Одамда андиша уят булиши керак.
Управление
Akbarali Nurmatov
Akbarali Nurmatov Hafa bo'lmang ustoz, har kim o'zida borini qo'yadi-da. Lekin tanbeh berib turish zarur.
Управление

воскресенье, 15 июля 2018 г.

ЯНГИЛИК

·
Ютубда саҳифам очилди. Унга қуйидаги блогим орқали ҳам кириш мумкин. Бош саҳифадаги "Ютубдаги каналим"га лайк босишга тўғри келади. Айрим жўнликлар учун узр сўрайман.
nusratrahmat.blogspot.com