понедельник, 20 июня 2016 г.

МАНТИҚНИ МАДАДГА ЧОРЛАЙЛИК




                         МАНТИҚНИ МАДАДГА ЧОРЛАЙЛИК

                       Газета тахламидаги садолар

                      
                     Адабиётшунос Ҳалим Сайид билан бўлган бу баҳс “Ўзбекистон адабиёти ва  санъати” газетасининг 2005 йил 15 апрел сонида эълон қилинганди.
     Маҳмудхўжа Беҳбудий ва умуман, жадидчилик ҳаракати ҳақида илмий мақолалар, китоблар  ёзилаётганлигидан мамнунман. Аммо талай тадқиқотчиларимиз, у кишининг ўлимига болшевиклар сабабчи, деган даъвога кўпроқ урғу бериб, бошқа зарур қирраларни четга суриб қўйаётганга ўхшашади. Мен эса,  бу иддаолар ва тахминларга ҳамон гумонсираб қарайман. Асосларим эса йўқ эмас ва уларни такрор бўлса ҳам тилга олмоқчиман.
  Тарихий жараёнларга назар солсангиз, ҳар қандай янги тузум ёки ҳукумат, дастлабки пайтда ўз рақиблари ёки бетарафлар билан мароса-ю мадора йўлини тутади; кучланиб олгандан кейингина, улар билан ўзгача оҳангда гаплашади. Беҳбудий Қарши шаҳрида қатл этилган 1919 йилда болшевиклар ҳали ожиз эдилар, душман излаш васвасасидан кўра зарурроқ юмушлари бисёр эди. Чунки мамлакатда фуқоралар уруши давом этаётганди, иқтисод ишдан чиққанди. Ўша пайтда қабул қилинган тинчлик, озиқ-овқат, ер ҳақидаги Декретларда;  Ленинниг “Пролетариат диктатураси  пайтида иқтисодиёт ва сиёсат” деган асарида ўртаҳол деҳқонлар ва маҳаллий зиёлиларга таяниш, уларни сафга қўшиш зарурлигига такрор ва такрор урғу берилади.

суббота, 11 июня 2016 г.

Радиоактив ва кимёвий оғуларга йўл йўқ!



                          РАДИОАКТИВ ВА КИМЁВИЙ ОҒУЛАРГА ЙЎЛ ЙЎҚ!
                                                   Газета тахламидан садолар.
                                        Бу мақола “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1989         йил 6 октябр сонида эълон қилинганди 

    Муҳтарам газетхонларга аёнки, мен ўтган ойлар давомида ўта заҳарли моддалар ҳамда радиоактив қолдиқларни беназир тоғ ёнбағирларига тонналаб кўмиб ташлашга қарши газета, телевидение ва радиода чиқишлар қилдим. Жумладан, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг шу йил 21 апрел сонида эълон қилинган “Реактор зарурми?” мақоламда Тошкент шаҳрида қурилган бу ўта хавфли радиация манбаига ўз муносабатимни билдирган эдим.
   Фақат оммавий-ахборот воситаларигина эмас, бу хусусдаги мулоҳазаларимни бир қатор юқори ташкилотларга, халқ депутатларига ҳам йўллаганман. Бундан муддао, аждодларимизга ризқу-рўз ато этган ҳамда келажакда зурриётларимизни ҳам боқиши зарур бўлган она тупроғимиз безавол, сувимиз зилол, ҳавомиз беғубор бўлиши бағоят зарурлигини тағин бир бор, хавотирона таъкидлаб ўтишдир, албатта.
   Бугунги кунда табиатни севмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Лекин ҳозирги ўта ночор экологик шароитда ўтлоқлар ва жониворларни ардоқлаш билан ҳеч нимарсага эришиб бўлмаслигини, табиатнинг устиворлиги учун курашиш инсоний бурчимиз эканлигини ҳамма ҳам ҳис этмаётганлиги ачинарлидир.

воскресенье, 5 июня 2016 г.

Газета тахламидаги садолар



                                                                                 Газета тахламидаги садолар
                                ЯНГИ АДАБИЁТ ЭҲТИЁЖИ

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевга йўлланган бу мактуб “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”
газетасининг 2004 йил 24 апрел сонида эълон қилинганди
 
                                                                                                                                              
     Шукур ака, саломатмисиз?
    “Сайланма”нинг биринчи жилди муборак бўлсин!
    Аслини олганда, сизни ўзга бир ашрафлигингиз билан табриклашим жоиз эди. Ўн олти йил мобайнида китоб чиқармаган бўлсангиз ҳам, зиналари анчайин баланд шоҳсупадан жилла пастга тушмаганингиз учун қўлингизни қисмоқчи эдим.

четверг, 2 июня 2016 г.

Фожиа



ФОЖИА
  
                                                        Ҳикоя

Миршариф Хўжаевга бағишланади

1
Сиз айрим аёлларнинг бор заҳри-заққуми, нафрат ва ғазаби мужассамлашган, гоҳида теша тегмаган қарғишларига эътибор берган, аниқроғи,  мағзини чаққан, пича таҳлил қилганмисиз? Тадқиқотчилар аҳоли орасида юриб,  халқ қўшиқ, лапар, удумларини ёзиб олишганидек,  қарғишларни ҳам тўплашса, ёмон бўлмасди, деб ўйлайман гоҳида.
   Бувим (ойимнинг онаси) дадамни бот-бот, ҳар гал янги ибора, ташбеҳлар билан қилган дуойибадларини эшитиб, шундай хулосага келганман. Уларнинг аксари ёдимда михланиб қолган.  
«Ҳа, оғзи-бурнингдан қон келсин, лаҳатга кўндаланг бўлгур - сан таги паст, кўрнамак!»
«Уйингга ўт тушсин-у, тил тортмай ўл: мурдашў ўлигингни ювишдан ҳазар қилсин, тобутингни кўтарадиган одам бўлмасин!»
Давоми блокнинг"Hikoyalar" бўлимида