пятница, 9 октября 2020 г.

"ҲОДАРВИШ ШАМОЛИ"

 

                               “ҲОДАРВИШ ШАМОЛИ”

 

   Бағоят зукко, нуқтадон дўстим,  раҳматли Миршариф Хўжаевнинг шу номдаги романи, унинг  фарзанди Жаҳонгир ( ўғил керакдир йигитга) ва қадрдон жўраси Ғайбиддин Фазлийнинг сай-ҳаракатлари билан босмадан чиқди.

    Миршариф бу асарни ўн йиллардан бери ёзаётганлигидан хабардор  ва  унга интиқ эдим. Асар ҳужжатли, автобиографик бўлиб, ундаги аксар веқелар, одамлар менга таниш ҳам эди. Асар илк саҳифалариданоқ менга Жек Лондоннинг “ Мартин Иден” романини эслатди. Зеро, Миршарифнинг ҳаёти ҳам уқубатли, ғалвали бўлганини билардим. Тасаввур қилинг: ўсмирнинг, урушдан сўнгги йилларда, ўгай ота ва тирикчилик хўрликларига чидолмай, уйдан бош олиб кетиши ва ҳаёт деган шавқатсиз кураш майдонига кадам қўйиши жўн журът эмас, албатта.