понедельник, 2 августа 2021 г.

ҲАВОЛАМ (БЛОГИМ) АРХИВИДАН ТАНЛАГАНЛАРИ

 

 

ЧЕТВЕРГ, 1 ДЕКАБРЯ 2011 Г.

ПРЕЗИДЕНТАМ НЕОБХОДИМО ВСТРЕТИТЬСЯ

 

 

Уважаемым президентам Узбекистана Исламу   Каримову и Таджикистана - Имомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг-другу. Нынешние  обстоятельства диктуют необходимость такого доброжелательного шага. Встретившись за  круглом столом, они во первых,  должны обсудить вопрос прекрашения информационной войны между  двумя странами.

 Да, очень важных вопросов накопились немало. Проблемы  строительства Рагунской ГЭС, отмены визового режима, очистки границ от оставшихся мин, конечно, торгово-экономических соглашений,  вечной дружбы и других немаловажных вопросов ждут своего положительного решения. Но все это, необходимо начать именно от приостановления информационной болтовни, то есть, безконечнего очернения и  обливания  грязью друг-друга.

Необходимо признать, что обстоятельства дошли до предела. Наши гастарбайтеры  в России начали дратьтся и убивать друг-друга. А пограничники стали стрелять не в террористов, а в друзей по оружию, находящихся по ту сторону границы. Всё это, самые худшие симптомы межнационального кровопролития. И не надо забыват, что братоубийство узбека и таджика отвечает  интересам известных кругов.

 

                        Давомини“На русском” рубрикасидан изланг

5. ЖУМАНАЗАР АКА САРГУЗАШТЛАРИ

 

                                 Бешинчи вароқ

                                          Ҳазил

    “Бундай қиламиз, депти ниҳоят блогер. Кечқурун касал кўргани беморларнинг  қавмлари келишади. Уларнинг машиналари орасида ўзимизни жинниликка солиб, тентираб юрамиз. Бирорта овсарроғи калитини қолдириб, ичкари кириши билан,  машинасини вокзалга  қараб ҳайдаймиз: поездга осилиб, Россияга қочамиз”.

   Бу таклиф Жуманазар акага маъқул бўлипти ва ёдига Москвада ишлайдиган жияни Шер (Шерзод)ни тушибди. Бола пақир анчайин уддабурро бўлиб, айтгани рост бўлса,  “Москвадаги  ҳайвонот боғига директорман” деярди.  Ёзда қишлоққа келиб, катта тўй берганди, ночорларга мадад кўрсатганди.

 

   Якшанба куни ( одатда, касал кўргани келадиганлар кўп бўлади) эскигина “ Nexia” эгаси машина калитини олмай, эшигини ҳам қулфламай, ичкарига шошилди. У кўздан пана бўлиши билан икковлон ўзларини машина кабинасига уришди ва  блогер тезликни оширди. Москвага борадиган поездга чипта ҳам топилди. Алламаҳалгача юрак ҳовучлаб туришди ва поезд жойидан жилиши билан блогер ҳаяжонга

ФОЖИА

 

                                                     ЎЗБЕКИСТОН ФОЖИАСИ

 

Миршариф Хўжаевга бағишланади

 

1

Сиз айрим аёлларнинг бор заҳри-заққуми, нафрат ва ғазаби мужассамлашган, гоҳида теша тегмаган қарғишларига эътибор берган, аниқроғи,  мағзини чаққан, пича таҳлил қилганмисиз? Тадқиқотчилар аҳоли орасида юриб,  халқ қўшиқ, лапар, удумларини ёзиб олишганидек,  қарғишларни ҳам тўплашса, ёмон бўлмасди, деб ўйлайман гоҳида.

   Бувим (ойимнинг онаси) дадамни бот-бот, ҳар гал янги ибора, ташбеҳлар билан қилган дуойибадларини эшитиб, шундай хулосага келганман. Уларнинг аксари ёдимда михланиб қолган.  

«Ҳа, оғзи-бурнингдан қон келсин, лаҳатга кўндаланг бўлгур - сан таги паст, кўрнамак!»

 

«Уйингга ўт тушсин-у, тил тортмай ўл: мурдашў ўлигингни ювишдан ҳазар қилсин, тобутингни кўтарадиган одам бўлмасин!»

Баъзан замонга мослаштириб қўядиган одатлари ҳам йўқ эмас: «Апараста пайтида жонинг узилсин! Моргдагилар адашиб, қавмларингга аёлнинг жасадини бериб юборсин!»

 

 Давомини“Янги ҳикоялар” дан ўқишингиз мумкин.

 

 

 

 

ҲАВОЛАМ (БЛОГИМ) АРХИВИДАН ТАНЛАГАНЛАРИМ

 

                                       Ўзбекистоннинг етти муъжизаси

 

 

ЮНЕСКО дунёнинг етти муъжизасини аниқлашга киришгандан кейин (2006 йил)« Бекажон» таҳририяти билан норасмий бўлса ҳамки, Ўзбекистоннинг етти муъжизасини аниқлашга аҳд қилдик. Газетада сўроқнома ва купон эълон қилинди, бу борада ўз аргументларимизни ҳам тавсия этдик.Овоз беришда тарихий ёки табиий обиданинг қадимийлиги, бетакрорлиги, ҳозирги ҳолати ва бошқа хислатлари ҳисобга олинишини таъкидладик.

Таҳририятга келган хатлар, телефон қўнғироқлари ва каминанинг қўл телефонига тушган СМСларни жамлаб, ҳар ойда натижаларни эълон қилабошладик. Аммо тезда шу нарса аён бўлди-ки, республикамизда яшайдиган ва масалага муносабатини билдирадиган фуқаро, энг аввало, ўз ҳудуди: вилояти, туманидаги ёдгорликни тавсия қилар экан.

Бу ҳол реал хулоса чиқариш имконини бермас экан. Шунда бир интернетга мурожаат қилдик ва чет мамлакатлардан ҳам сўровномага иштирок этиш имконини яратдик. Орадан олти ойлар ўтгач, натижаларни жамлаб эълон қилиш имкони юзага келди.
Натижага эътибор беринг:

1. Регистон мажмуаси ( Самарқанд)

2. Исмоил Сомоний мақбараси ( Бухоро)

3. Шоҳи Зинда мақбараси ( Самарқанд)

4. Минораи Калон ( Бухоро)

5. Биби хоним масжиди ( Самарқанд)

6. Ичан Қалъа мажмуаси ( Хива)

7. Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик опера ва балет театри биноси (Тошкент)

Бундан кейинги ёдгорликлар ҳам сизни эътиборсиз қолдирмас деб ўйлаймиз.

8. Бухоро арки

9. Улуғбек расадхонаси ( Самарқанд)

10. Гўри Амир мақбараси ( Самарқанд)

11. Интерконтинентал меҳмонхонаси ( Тошкент)

12.Телеминора ( Тошкент)

13.Туркистон саройи ( Тошкент)

Автор: Нусрат Раҳмат н