пятница, 25 октября 2019 г.

ҲАЗОРАДА ЯЛЛАМАГАЧА


ҲАЗОРАДАН  – ЯЛЛАМАГАЧА 

Ўғлим - Улуғбекнинг кундалигидан

Оиламиз ҳаётида  жиддийгина ўзгариш юз берадиганга ўхшаб қолди. 1982 йилнинг кузида Тошкентга кўчадиган бўлдик.
Киндик қони тўкилган тупроқни ташлаб кетиш, боболар заминидан, уларнинг қабрларидан андак бўлса ҳам узоқлашиш жаъмики кўникмалардан воз кечиш осон эмас, албатта. Бувим, амаким, ёр-қариндошлар, қўни – қўшнилар, қишлоқдошлар бунга рози эмасдилар. Ойим эса дадамга зорланарди.
– Муалим, машшохийлар, дарахт бир жойда кўкаради, дейишган.
Дадамнинг жавоби тайёр эди. Ўша машшохийлар «Кун кўрмасанг, кўчиб кўр» ҳам дейишган.
Лухтак лақабли ёқимтой итимиз, заҳматкаш асалариларимиз, эндигина ҳосилга кирган гилос ва шотутларимиз... Эҳ-ҳе, озмунча эмасди қадрдон бисотларимиз. Аммо начора. Ноиложлик.

РОМАН УЧУН БОБ


                                                                                                       
                                                                                     Ҳикоя

                          

  Агар бизнинг орамизда яхши одамлар бўлсалар, булар бошлаб мактаб муаллимларидир. Агар бизда фойдали одамлар бўлса, булар ҳам муаллимлардир...
  Шараф сизга, муҳтарам ўқитувчилар! Мусулмонларда ғурурланмоқ учун бирор нарса бўлса, булар ҳам сизлар! Сизнинг фидойи меҳнатингиз қадрига етмаганимиз учун, сизни фақирликда, муҳтожликда қолдирганимиз учун бизларни, ўқитган болаларингизнинг оталарини кечирингиз!”
           Исмоилбек Гаспринский
                          *  *  *
“Илоҳо, у азиз ва фаол бандаларинг ҳурматиға бизга басират эт. Эшитар қулоқ, англар ақл бер...
Эй Оллоҳи азим-у шон! Бу магар сенинг ғазабингмидур? Афу эт, биз-инсонларни; ҳидоят эт! Ер юзинда сулҳ ва салоҳи умуми ато айла, инсонларға инсоният бер. Золимларни қаҳр эт, маҳв бўлсун зулм. Яшасун адолат ва ҳаққоният! Омин...”
      Маҳмудхўжа Беҳбудий

          

                           Ҳозирги китобхон анчайин инжиқ, нозиктаъб – у руҳиятга боғлиқ тафсилотларни, табиат тарҳлари чизилган саҳифаларни хушламайди; киноя ёки муаммолар моҳиятига етиш учун бош қотиришни эп кўравермайди. Лекин ҳақиқат ёки чўпчаклигини  фарқлаб бўлмайдиган воқеалар; охир-оқибат, гуёки, адолат зам-зама қиладиган, ўз ибораси билан айтганда: “қизиқ” олди-қочдилар бўлса, шунда ҳам аввал “чўқилаб кўриб”, дилига ўтиришса ўқийди, бўлмаса, телевизор тугмачаларини бирма-бир босиб (ахир, унинг ихтиёрида талай каналлар; бунга компьютер ҳам келиб қўшилди) юборади ва шўрлик ёзувчи не-не умидларда битган қораламалар қўли осилиб, ноумид  бўлиб қолаверади.
         Начора, ёзувчи ҳам бунга қасдма-қасд ўлароқ, ногаҳоний илмоқлар, янги-янги ноанъанавий шакллар, шунингдек, ғаройиб ўйдирмалар, юмор билан йўғрилган эртакнамо ечимлар ўйлаб топишга мажбур бўлади.
     ("Бояқиш муаллим ёки эртакдан сўнг" ҳикояси. "Жадид" романидан)

ОМАДСИЗЛИК

ОМАДСИЗЛИК

Жуғрофий, иқтисодий ва ҳатто, табиий нуқтаи назардан қаралганда ҳам, тақдир жағалвойликларга ўнг қўлини чўзган, дейиш мумкин бўлади. Юқори томон - тоғ, бир тегирмонча сув қишин-ёзин шарқираб ётади. (Баҳорда қутуриб, йўл, кўприкларни вайрон қилиши нохушроқ, албатта). Бу ёғи шаҳарга ҳам яқин. Қишлоқдан бирор чақирим пастдан эса икки  вилоятни бир-бирига боғлайдиган шоҳкўча ўтади.
Шуларни ҳисобга олиб, жағалвойликларни тоғ ҳам, шаҳар ҳам боқади, дейишга асосимиз бор. Шўролар даврида қишлоқ гоҳида ўрмон хўжалигига, гоҳида колхоз ҳисобига ўтиб турган бўлса ҳамки, тирикчилик тарзи қўшнилардан фарқ қилмаган ҳолда, ички бир қонуният асосида кечди. Бу йиллар давомида қишлоқ ёнбағирликдан, анча пастга тушди, уй ва ҳовлилар сатҳи кенгайди, томлар шиферланди, хуллас,  цивилизация деган «меҳмон» дарвозаларни таққиллатмай қолмади-ки, буларни санаб ўтириш ортиқчадир.
Қишлоқ аҳлини узоқ йиллар давомида тоғ боққан -  молларини ёнбағирларда ўтлатишган, қишлик озуқани ҳам тоғдан ўриб олишган. Фақат шу эмас: баҳорда ревоч, лола; ёз бўйи тоғрайҳон, бўзноч, бўйимодарон, маврак сингари доривор гиёҳлар йиғишган; кузда  писта, бех, тоғпиёз деганларидай…
Йилдан-йилга  бу неъматлар камайиб кетаётганлиги сабаб, ҳозир аксар ёшлар шаҳардаги корхоналарга, мардикор бозорига боришади; катта йўл бўйидаги ошхоналарда ишлашади; Қозоғистон, Россиядан нон топиб келаётганлар ҳам анчагина.

четверг, 17 октября 2019 г.

3. БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР




                                            *  *  *

   1908 ЙИЛДА ТОШКЕНТГА  ИМПЕРАТОР  ТОПШИРИҒИ  БИЛАН КЕЛГАН  ГРАФ ПАЛЕНГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН
                                   ТАЛАБНОМАДАН

 Государский думага Туркистондан вакил олмоқ; 
   
Туркистон халқи ҳар ҳуқуқда русийлар ила баробар бўлмоқ;
   
 Русия ўрта ва олий мактаблариға Туркистон мусулмонларидан кирмоқ учун тадбир жорий қилмоқ ва анда дини ислом ва адабиёти маҳалия муаллимлари тайин қилмоқ; 
    
 Забт бўлган авқофларни (бойликларни) қайтармоқ; 

АСҚАД МУХТОР ЎГИТЛАРИ


                           


Асқад Мухтор ўгитлари (“Оила ва жамият 08.01.2002)



Бағоят маъруф устозим, таниқли адиб Асқад Мухтор «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида бош муҳаррир бўлганларида, мен бўлимда ишлардим; кайфиятлари хуррам дамларда хоналарига кирардим ва у кишининг мумтоз суҳбатларидан баҳраманд бўлардим.
Дедим:
– Жаъми жумбоқлар ва истиқболлар эшигини бирма-бир очадиган калид недур?
Дедилар:
– Илм, ҳунар, заковат.
Дедим:
– Миллатни камолот сари етаклайдиган кишилар кимлар?
Дедилар:
– Билимли, ҳунарли, ақлли кишилар.

пятница, 11 октября 2019 г.

ТЕМУРИЙЛАР ЗАМОНИДАГИ ЗАБОН


                                ТЕМУРИЙЛАР  ЗАМОНИДАГИ  ЗАБОН
                                                  ЁКИ
                               ШИРИН ЁЛҒОНЛАР МАМЛАКАТИДА
 
    Амир Темур, ҳеч шубҳасиз, туркий қавмдан.
    Аммо темурийлар эпохасида расмий тил форсий бўлган.
 
 Амир Темурнинг узугига форс-тожик тилида “Рости- расти” деб битилган. Буни: “Тўғри бўлсанг, етасан муродга” деб таржима қилса ўринли бўлади, назаримда.
   Соҳибқироннинг фаранг қироли Карл олтинчига ёзган ва айни пайтда Самарқанддаги Улуғбек музейида сақланаётган ( уни Ислом Каримовга Франциянинг собиқ президенти
туҳфа этганди) мактуби бугунги тожик адабий тилига яқин туради.

среда, 9 октября 2019 г.

О Б И Й




   Ўғлим – Улуғбекнинг номидан ёзилган бу ҳикояга йигирма йил бўлди. Аниқ қаҳрамонлар ва воқеалар асосида ёзилган. Бу орада паррандачилик фабрикаси хусусийлаштирилди, Обийнинг қизлари Мексикага олиб кетаётганда,  бандаликни бажо келтирганини айтишди. Директор ва Опа оламдан ўтишди. Ўғлим ветаптека очди ва иши юришди. 

 

                ОБИЙ

"Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан


Бу машъум уй ҳақида аввал ёзганман.
«Концлагер товуқлари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиқаверишмагач, қоровул хавотирланиб, эшикни тақиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиқ-маъшуқларни уйғотолмагач, эшикнинг ошиқ-маъшуқини бузишади. Кириб қарашса, бахтиқаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ҳаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб қўйишибди»
         Давомини “Ўзбекча” ёки “Ҳикоялар” бўлимидан изланг.