воскресенье, 19 января 2014 г.


Цветы для Махмудходжы БЕХБУДИ


Общественность Самарканда ежегодно в  19−января  отмечает день рождения Махмудходжы  Бехбуди и возлогает цветы  к  памятнику великого учителя.
Махмудходжа Бехбуди прожил всего  44 года. За такой короткий срок он успел стать основоположником узбекской драматургии, руководил движением джадидов, был учредителем и редактором газет, выходящих на узбекском,  таджикском и русском языках, таких как  газета “Самарканд” и журнал “Ойна” ( «Зеркало»), основал издательство “Бехбудия” и первую библиотеку в Самарканде.

БЕҲБУДИЙ ЁЗАДИЛАР


Бугун – Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилган кун

“Марвда  аҳоли аксария ила рус, арман ва эрон табъаларидур. Атроф халқи туркман бўлуб, шаҳарий бўлғонлари йўқ. ..Йўл устиндаги туркманларни бошиндаги узунлиги уч ярим қариш, эни экки қаришдан зиёда телпагидан башқа кўргу ери йўқ, фақат ҳануз белида аксария ила ханжари бордур. Аммо алар ханжар ўрниға қалам тутиш замони келганини билмайдурлар”. (“Саёҳатнома”)
                                          
                                                    * * *
“Ер – қум. Бир тараф ўтсиз тоғ, беш-ўн тева, бир-экки эски олачиқ ҳар ерда оз-оз кўринур. Бу қазоқларга лозим эдики, ўзлариға яқин шаҳарлар атрофинда йиғилиб турғун бўлинсалар, валлоҳ, бу кетишни охири йўқ бўлмоқдир. Муҳтарам қазоқ талабалари, қазоқ уламо ва зиёлилари муни талқин этсалар керакдур”. (Қизиларвот)

четверг, 9 января 2014 г.

Мен кашф этган Ҳиндистон

пятница, 3 января 2014 г.

БУЮКЛАР БИЗНИНГ КУНЛАРДА


   Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”ни шу кеча-кундузда ёзса, унинг муҳокамаси тахминан  қуйидагича бўларди.
ЁЗУВЧИ. Инимиз Абдулла Қодирий яхши ният билан роман ёзибдилар. Аммо роман қоралаш учун ниятнинг ўзи кифоя эмас, албатта. Ўзим ҳам роман ёзганча қанча ҳикоя, қиссалар эълон қилганман. Чехов бир умр роман ёзишни орзу қилган, лекин ёзолмаган. Мен гапни чўзиб ўтирмайман. Тан оламан: қўлёзмани тўла ўқиб чиққаним йўқ, аммо бодрингнинг тахирлигини билиш учун уни ҳаммасини еб кўриш шарт эмас. (Залда кулгилар) Аввало авторнинг ўзига Жулқунбой деб тахаллус танлагани менга ўтиришмай турибди. Жулқунбой (Залда кулгилар). Бизда костюм, шими йиртилиб юрган кишини жулқунбой дейишади. Лекин бу киши... Майли, гап тахаллусда эмас. “Мавзуни мозийдан, яқин ўтган кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги “хон замонлари”дан белгиладим” дейди. Ўртоқлар, ўтмишни шунча йил қоралаб келганимиз етар.  Биз ўтмишни ҳурмат қилмасак... Яна тишга тош бўлиб тегадиган жой. Қўлёзманинг иккинчи саҳифасида Отабек кекса Ҳасаналига: “Бизга чой қайнатиб беринг” дейди. Бизнинг ўзбекда кексаларни жуда ҳурмат қилишган, ўртоқлар!
Хуллас, Абдуллажон асари устида жиддий ишлаши керак. Майли, мен ҳам бир китобимни тақдим этаман, бундан характер яратишни ўргансин.
ТАНҚИДЧИ. Бу асар онгимиз ва ақлимизга маънавий озуқа бераоладими? Бу саволга “ҳа” деб жавоб қайтариш қийин. Қандай ёзиш керак, деб эмас, қандай ёзмаслик керак, деб савол берилса, ҳеч иккиланмай шу қўлёзмани кўрсатиш мумкин бўлур эди. Бу бир сентиментал қисса бўлиб, ёзувчининг “мен”и индивидуаллик касб этмаган ва концепция жиҳатдан оқсоқ. Асар ўртасидан ўтган “қизил ип” гоҳида сунъий. Муаллиф ўзича феодал давр инқирозларини интригалар билан чизади. Хроникал фактлар, ўзгача қилиб айтсак, рационал мағз реалистик картинага айланмайди. Абдулла Қодирий Мустақиллик мавзусини, Орол муаммосини, миллатлараро муносабатларни ҳам атайлаб четлаб ўтади. Бундай асар китобхон дидини ўтмаслаштириб қўяди.
НАШРИЁТ МУҲАРРИРИ. Автор қўлёзмани бултур олиб келган эди. Жой йўқ, десак ҳам қолдириб кетди. Мен ўқиб фикрларимни айтганман, лекин бу кишига тушунтиролмаяпман. Бир эмас икки бор ички тақризга бердик. Асар ижобий баҳо ололмади. Бу йил қоғоз миқдори уч ҳисса қисқарди. Бултур туширган қўлёзмаларимиз босилмай турибди. Ўнта названияни келаси йилга ўтказишга мажбур бўлдик.  Комитет фойда бермайдиган китобни чиқарма деяпти. Бу кишига спонсор топинг, десам, “спонсори нима” дейди. Ахир, ўн  миллион сўмни ёнимдан тўламайман−ку. Шунинг учун илтимос: расмиятчилик бўлса ҳам қўл кўтариб, протоколни тасдиқлаб берсаларинг. (Ҳамма қўл кўтаради).


среда, 1 января 2014 г.

CАРҲИСОБ 35



                                        


  Бугун – биринчи январ. Ўтган йил оилам ва мамлакатда зилзиласиз ўтганидан хурсандман. Менинг ёшимда бунданда муҳимроқ нарса бўлмас экан. Тузукроқ асар ёзганим йўқ. Йил давомида Фаесбукда майда-чуйда чиқишлар   қилиб турдим, холос. Жамоа ишларига ҳам аралашмадим ҳисоб.
Анчайин компромисс бўлганман. Сиёсий ва миллий масалалардаги баҳс-мунозараларга аралашмай қўйдим. Бу икки масалада ҳаммабоп ҳақиқат бўлмаслигига ишонч ҳосил қилдим.            
       Ўғилларнинг ишида омад бор. Улуғ Супер томондан ер харид қилди. Улар ишлаб чиқараётган комбикормга талаб ошиб борди. Чўпонотада янги қурилишлар қилишди, юк автомашинаси, трактор ва агрегатлар сотиб олишди. Мирзо шаҳардан тўрт хонали уй олди. Кичик келин магистратурани ( бир азобда) битирди. Набирам − Фотима Бокудаги конкурсда учинчи ўринни эгаллади. Икки набирам : Дониёр ва Райхона биринчи синфга боришди ва рус синфи бўлишига қарамай, аъло баҳолар билан ўқиб кетишди. Бунда оналарининг ўқитувчи бўлганлиги катта рол ўйнади.
   Йўқотишлар ҳам бўлди. Қудамиз Садри бобо билан Сиддиқ поччамиз оламдан ўтишди. Улар етмишдан ошган ва касалванд эдилар. 
  Йил охирида Ҳиндистонда бўлдим. Таассуротларим анчайин сайтларда эълон қилинди.
Сайтларда ўқувчиларим кўпайди. Блогимда ҳам.
 Қуйида блогимга кирганлар сони билан танишиш мумкин.
                          01.01.13        01.01.14
Ўзбекистон               1134   1687
 АҚШ                           687   1058
 Россия                         225   370
 Нидерландия              117   120
Германия                      52      93
 Белгия                         69   76            
Қозоғистон                   34   68
Исландия                      34   52
Тожикистон                  34   49
 Украина                        34  44
 Великобритания           28  28
 Туркия                           15  27
Киргизия                        26  26
Южная Корея                26  26
Нормандия                     23  23
Канада                             18 18
 Хитой                             14 14
 Белоруссия                    12  12 
Италия                            10   11
Объединенные Арабские...10     10
Чехия                             7       7
Франция                        6       6
Сингапур                       5       5

 Жами                       6571    9654


    Йил давомида  “Ziyo istagan qalblar uchun” сайтидан    ҳикояларимни сақлаб
           олганлар





O’qilgan       кириллда                                                           01.01.13      01.01.14

 1Манзаралар                                                                                          45
 1 Нусрат Раҳмат. Омадсизлик (ҳикоя)                                    2            467
3  Нусрат Раҳмат. Энг ашаддий каллакесар (ҳикоя)            4            197
4 Нусрат Раҳмат. Санаторияда (ҳикоя)                             194            406
6 Нусрат Раҳмат. «Хонаи ғарибон» (ҳикоя)                     121            286
 7 Нусрат Раҳмат. Оқ каламушлар (ҳикоя)                       126            301
 8 Нусрат Раҳмат. Гўрков (ҳикоя)                                      158            410
9 Нусрат Раҳмат. Фожиа (ҳикоя)                                       375             646
10 Нусрат Раҳмат. Нохуш хаёллар (ҳикоя)                      180             402
11 Нусрат Раҳмат. Маҳв бўлган шаҳар (ҳикоя)               106             272
 13 Нусрат Раҳмат. Бемор (ҳикоя)                                       94            266
 14 Нусрат Раҳмат. Номаълум рассом (ҳикоя)                   90            255
15 Нусрат Раҳмат. Таъқиб (ҳикоя)                                      86             260
16 Нусрат Раҳмат. Зарпечак (ҳикоя)                                   94            250
17 Нусрат Раҳмат. Мавҳум туйғулар (ҳикоя)                    91            262
 18 Нусрат Раҳмат. Иқбол (ҳикоя)                                                            254



Зиёузнетдан лотинчасини кўчирганлар кўпроқ. 2012 май
                                                                                ойидан бошлаб      01.01.14
 Nusrat Rahmat. Qavmlar yoki Vadim falsafasi (hikoya)    577                943
 Nusrat Rahmat. Eng ashaddiy kallakesar (hikoya)              631             1102
 Nusrat Rahmat. Kalvak mahzum nomalari (qissa)              407               762
Nusrat Rahmat. Buni hayot debdilar (roman)                       364               697
 Nusrat Rahmat. Iqbol (hikoya)                                               391                640
 Nusrat Rahmat. Mavhum tuyg‘ular (hikoya)                        388                 641
 Nusrat Rahmat. Zarpechak (hikoya)                                       367               590
 Nusrat Rahmat. Ta’qib (hikoya)                                              324               557
 Nusrat Rahmat. Noma’lum rassom (hikoya)                        336               625
 Nusrat Rahmat. Bemor (hikoya)                                            340                587
Nusrat Rahmat. So‘qmoqlar va saboqlar (hikoya)               326               523
 Nusrat Rahmat. Mahv bo‘lgan shahar (hikoya)                   378              630
 Nusrat Rahmat. Noxush xayollar (hikoya)                            517            861
 Nusrat Rahmat. Fojia (hikoya)                                                822              1496
 Nusrat Rahmat. Go‘rkov (hikoya)                                          566                888
 Nusrat Rahmat. Oq kalamushlar (hikoya)                            377                 692
Nusrat Rahmat. «Xonai g‘aribon» (hikoya)                           393                  677
 Nusrat Rahmat. Ayiq ergashtirgan amaki (hikoya)              3                     517
 Nusrat Rahmat. Sanatoriyada (hikoya)                             46                       777









 Йил давомида китобларни сақлаб олганлар сони

 Фарзандга ўгитлар           212    315
 Мен журналистман           84     126
Буни ҳаёт дебдилар          129     192
 Калвак махсум номалари  79
Жадид                                            97



Турклибдан  кўчириб олганлар сони қуйидагича

                                                       01.01.13       01.01.14

 Nusrat Rahmat. Farzandga o'gitlar 265                   1429




 Nusrat Rahmat. Jadid (roman) 78                                 640

  Йил давоми газета-журналларда чиқиш қилмадим. Уларни кам ўқиябман. Ҳамма саволларим ва талабларимни Интернет қониқтириб турибди.
      Китоб чиқаришга ҳам ҳаракат қилмадим. Пул тўлаб, китоб чиқаришнинг мазмун моҳияти дилимга ўтиришмай қолди