понедельник, 21 марта 2022 г.

ИБН СИНО ЁЗАДИЛАР...

 

Шарқнинг буюк олими Ибн Сино ўлкан табиб,  файласуф бўлиш билан бирга, истеъдодли шоир ҳам бўлган. Бир вақтлар тақсири оламнинг “Пирўзинома” асарини форс-тожик тилидан ўзбекчага таржима қилгандим. 1993 йили “Суғдиёна” нашриёти уни нашрдан чиқарганди.

 “Фарзандга ўгитлар” деган асаримни шунинг таъсирида ёзганман.

                          

                       *  *  *

 

 …Одил Анушервоннинг рўзғорида хеч нимарса ҳикматдан кўра қадрлироқ саналмасди ва ул аср ҳакимлари ҳам ҳаммадан эътиқодли ва қанаоатбахш эдилар.

Бир куни  Анушервон Бузургмеҳрни ҳузурига чорлаб, деди:

      Истардимки, мумтоз насиҳатлар тингласам, уларда сўзлар сиқиқ, маьно теран бўлса.

Бузургмеҳр бир йил муддат сўраб мазкур хикматларни жамлади ва уларни «Эзгуликнома» деб атади, ҳамда Анушервонга элтди. Унга (Анушервонга) маъқул тушди тасарруфидаги бир шаҳарни унинг (Бузургмеҳрнинг) хусусий мулкига илова этиб, ушбу каломларни зар ҳарфлар билан битишни буюрди. Китобни доим ёнида тутиб, кўп вақтини унинг мутолаасига бахш этадиган бўлди.

Бузургмеҳр сўзга оғиз очиб деди:

      Устозимдан савол айлардим, у жавоб қайтарарди.

Дедим:

     -- Эй устоз, худодан нима тилайинки, унда жами яхшиликлар жамул-жам бўлсин?

Деди:

      -Уч нарса: сиҳатлик, эминлик ва товонгарлик.

Дедим:

   -  Ишларимни кимга ишониб қолдирай?

Деди:

      -Ул одамгаки, асл шоҳиста бўлса.                                                      

 Дедим:

     _ Ким билан эмин бўлай?

Деди:

      +Ҳасадхўр бўлмаган дўст билан.

Дедим:

      +Биҳиштга сазовор киладиган нарса недур?

Деди:

      +Ёшликда илм олмоқ, ҳақ иши билан банд бўлмоқ.

Дедим:

      +Одамлар олдида мўътабар этадиган айб нимадир?

Деди:

      +Ўз ҳунаридан воқиф этмоқлик.

Дедим:

      +Дўст ношоиста ва номақбул чиқса, у билан орани қандоқ қилиб узмоқ керак?

Деди:

    +  Уч восита ила: зиёратига – кўришга кам бориш, ҳол сўрамаслик ва ундан хожат истамаслик.

Дедим:

      +Ишлар ҳаракатга боғликми ёки тақдирга?

 Деди:

      +Ҳаракат такдирни яратади

Дедим:

      +Ёшлардаги қайси хислатлар қадрли ва кексалардаги қайси яхшиликлар афзал?

Деди:

        =Ёшлардаги андишаю жасорат ва кексалардаги донишмандлик ҳамда сокинлик.

Дедим:

      +=Кимдан ўзимни тортай, токи орамиз узоқ бўлсин?

Деди:

      + Лаганбардор, хушомадгўй, фирибгар, хасис, бировнинг ҳақига хиёнат қиладиган одамлардан.

Дедим:

      = Сахий ким?

Деди:

      =Улким саховат этсаю, дилшод бўлса.

Дедим:

      =Ул нимадир, одамлар излашадию, истанганча топишолмайди?

Деди:

      =Уч нарса: сиҳатлик, шодлик, мухлис дўст.

Дедим:

–Яхшилик мақбулим ёки ёмонликдан нари юриш

Деди:

– Ёмонликдан нари юриш жами яхшиликларнинг дебочасидир.

Дедим:

      +Айб саналадиган хислат недур?

Деди:

      +Саховат:  магар у миннатли бўлмаса.

Дедим:

      +Донишмандликдан далолат берувчи фазилат недур?

Деди:

      +Ростгўйлик.

Дедим:

      +Мардликдан далолат берувчи жасорат недур?

Деди:

      +Агар қодир бўлсанг, кечирмоқ.

Дедим:

      +Одамларнинг қиладиган яхшиликларнинг қайбири қадрлироқ?

Деди:

      +Ёмонни ёмон йўлдан қайтаришлари.

Дедим:

      =Одамларнинг қилмишларидан қай бири зиёнлироқ?

Деди:

      +Уларнинг одамлардан яшириб бўлмайдиган жами айблари.

Дедим:

      =Тирикликнинг қайбир соатлари зое кетган ҳисобланади?

Деди:

      +Бировнинг ҳақига яхшилик қилиш имкони бўлса, уни дариғ тутган дақиқалар.

Дедим:

      =Кимнинг ўгитларига қулоқ тутган киши хор бўлмайди?

Деди:

      =Аввал муаллимларнинг кейин оқиллар ва ота-онанинг.

Дедим:

      =Ҳаётнинг ҳаловати нимада?

Деди:

      =Фароғат ва эминликда.

Дедим:

      =Ўлимдан баттари недур?

Деди:

      =Бенаволик.

Дедим:

      =Дўстликни барбод қиладиган иллат недур?

Деди:

  =    Тўрт нарса: буюкларнинг бахиллиги, донишмандларнинг худписандлиги, аёлларнинг беҳаёлиги ва эркакларнинг ёлғончилиги.

Дедим:

      =Одамларнинг ишини барбод қиладиган нарса недур?

Деди:

      -==Ситамкорларнинг таърифи.

Дедим:

      =Дунё кимлардан товондор (қарздор)?

Деди:

      =Донишмандлардан

Дедим:

      =Нетайки табибга ҳожат қолмасин?

Деди:

      =Кам еб, кам ухлаб, кам сўзла.

Дедим:

      +Одил ким?

Деди:

      =Кам гапириб, кўп тинглайдиган, кўп биладиган.

Дедим:

      =Хорлик недан?

Деди:

      =Танбаллик ва бадахлоқликдан.

Дедим:

      =Ранж недан?

Деди:

      =Ёлғизликдан.

Дедим:

      =Ҳамияту номусни барбод этадиган нарса недур?

Деди:

      =Таъма.

Дедим:

      =Жаҳонда устунлик недандур?

Деди:

      =Беминнпт хоксорликдан ва саховат кўрсатиб мукофотдан воз кечмоқликдан.

Дедим:

      =Дунёда нима нишли (зарарли)?

Деди:

      =Икки нарса: подшоҳларнинг тундлиги ва товондорларнинг бахиллиги.

Дедим:

      =Хоксорлик недур?

Деди:

      =Юзи ёруғлик ва ўз-ўзидан мамнунликдур.

Дедим:

      =Кимдан тадбир сўрайин?

Деди:

      =Уч фазилатли: пок, яхшиларга муҳаббат қўйган ва билимдон одамлардан.

Дедим:

      =Яхшиларнинг яхшилиги нимада?

Деди:

      =Хоксорлик, беминнат саховат ҳамда мукофот таъма қилинмаган хизматида.

Дедим:

      =Ул нимадурким, одамлар доим эҳтиёж сезадилар?

Деди:

      =Уч нарса: хирадманд (доно) янада доно одамларга, мард ҳарбийлар билан суҳбатга, ожизлар хийлакорликка ва зохид (тарки дунё қилганлар) агар инсофли бўлишса ибодатга.

Дедим:

      =Одамлар хушҳол эслаб юрадиган нарса нимадур?

Деди:

   =   Уч нарса: муомалада зуғм ўтказмаслик, ёлғон демаслик, тил билан бировни ранжитмаслик.

Дедим:

      =Билим олсам нимага эришаман?

Деди:

    =  Агар бечора бўлсанг, бузургу номдор бўласан, агар қашшоқ бўлсанг, товонгарга айланасан, агар машҳур бўлсанг, тағин ҳам машҳурроқ бўласан.

Дедим:

      =Мол-мулкни нималардан аямаслик керак?

Деди:

  =    Қавмлардан одамларнинг ҳаққини узиш, ота-она эҳтиёжларини қондириш, душманни дўстга айлантириш ва дўстни душман билан яраштириш.

Дедим:

      =Ул нимадур ейилмайди лекин кишини лекин кишини тўқ тутади?

Деди:

      =Яхшилар суҳбати, ёр дийдори, ярашиқ чопон, муътади ҳаммом, муаттар ҳид.

 

***

Луқмони Ҳакимдан: «Доно ким?» деб сўрадилар.

Деди:

      =Дунё неъматларини охиратгача сақламаган киши.

Дейишди:

      =Товонгар ким?

Деди:

      =Ақли тўкис бўлган киши.

Дейишди:

      =Ҳеч ким билмайдиган, қўрқмайдиган, лекин интиладиган манзил недур?

Деди:

      =Оқибат.

Дейишди:

      =Баҳраманд бўладиган кишини охир оқибатда қурбон қиладиган ширинлик недур?

Деди:

      =Ҳасад.

Дейишди:

      =Хароб бўлмайдиган бино нима?

Деди:

      =Адолат.

Дейишди:

      =Охир-оқибатда аччиқликка айланадиган ширинликчи?

Деди:

      =Шошмашошарлик.

Дедилар:

      =Қанақа либос ҳеч қачон эскирмайди?

Деди:

      =Яхши ном.

Дейишди:

      =Қайси душман ҳамма дўстлардан кўра яқинроқ?

Деди:

      =Нафс.

Дейишди:

      =Одамлар қайси касалликни даволашдан ожиз?

Деди:

     = Аблаҳликни

Дейишди:

      =Қайси дарддан одамлар ўзларини четга олмайдилар?

Деди:

      =Ишқдан.

Дедилар:

      =Ҳамма пастликдан паст бўлган баландлик надур?

Деди:

      =Кибр.

Дейишди:

      =Қайси либос эркагу аёлга яхшилик олиб келади?

Деди:

      =Ростлигу поклик.

Дейишди:

      =Уйқу нима?

Деди:

      =Енгил ўлим.

Дейишди:

      =Ўлим нима?

Деди:

      =Боқий уйқу.

Дейишди:

      =Ҳамма хурсандчиликларнинг боиси недан?

Деди:

      =Буюклар сўзидан.

Дейишди:

      =Охир-оқибатда нохуш манзилларга олиб борадиган йўл надур?

Деди:

      =Мазлумлар ва бечораларга зулм.