суббота, 10 декабря 2011 г.

КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ






                          УЧИНЧИ ҚИСМ

                           Саккизинчи боб

Мурод муаллимнинг қоровулхонасига ўтмаганимга бир ойдан ошиб қолди ва уларнинг суҳбатларини анчайин  қумсагандим.  Кечки маҳал унинг эшигини қоқдим. Бу ерда муаллимдан ташқари Жамил домла билан Самандар ҳам келишган экан. Бу гал арақ ичишмади, карта, нарда ёки шахмат ҳам ўйнашмади. Бақамти гаплашиб ўтирдик.
 Самандар, меъмор бўлганлиги боис, Ўзбекистоннинг етти муъжизасини аниқлаш комиссиясида аъзо бўлган экан. Шу ҳақда ҳикоя қилди ва бу – мен учун янгилик эди. У етти муъжиза рўйхатини намойиш қилди ва мен уни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман.

БЕКЛАР АВЛОДИ








   
"Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан

Мен ойимнинг хоҳишларига кўра биринчи  партада дўстим Ёқуб билан ўтираман. Ёқуб бағоят камсуҳан, қобил-мўмин бола. Гоҳида иккита жумлани ҳам жуфтлаб айтишда қийналади. Муаллим савол берса, лом-мим демай кўзини лўқ  қилиб ўтиради. Бунинг устига бурни ҳам... Бир куни муаллим ундан уйдан мактабгача нималар борлигини сўради. Мен пичирлаб помидор пайкали, ариқ, дарахтни тилга олдим. Лекин у эшитмади шекилли, лаллайиб ўтираверди. Аммо математика масаласига келганда калласи ишлайди, хумпарнинг! Мен дастлабки кунлар андак ўнғайсизланиб турдим-у, кейин ҳеч иккиланмай, хижолат тортмай кўчириб олавердим. Ундан кўчириб олишимга қарамай, ҳисоб-китобдан камина «беш» Ёқуббой бўлса «уч», нари борса «тўрт» оларди.

четверг, 1 декабря 2011 г.

ПРЕЗИДЕНТАМ НЕОБХОДИМО ВСТРЕТИТЬСЯ



Уважаемым президентам Узбекистана Исламу   Каримову и Таджикистана - Имомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг-другу. Нынешние  обстоятельства диктуют необходимость такого доброжелательного шага. Встретившись за  круглом столом, они во первых,  должны обсудить вопрос прекрашения информационной войны между  двумя странами.
 Да, очень важных вопросов накопились немало. Проблемы  строительства Рагунской ГЭС, отмены визового режима, очистки границ от оставшихся мин, конечно, торгово-экономических соглашений,  вечной дружбы и других немаловажных вопросов ждут своего положительного решения. Но все это, необходимо начать именно от приостановления информационной болтовни, то есть, безконечнего очернения и  обливания  грязью друг-друга.

КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ


                  

 УЧИНЧИ ҚИСМ
Еттинчи боб

Мусофир бўлмаган, мусулмон бўлмас, дейишади. Жамила иккаламиз бир йилча мусофирлик жабридан ҳам бенасиб қолмаганмиз. У кунларни эсласам: “Вой, бечора жоним,” дегим келади. Дарҳақиқат, машаққатли йиллар эди.
Бизда  янги рўзғор соҳибларини “наврўзғор” дейишади.  Бу ёшлар, катталар мададига, айниқса, камбағалроқ бўлса,  моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жуда  муҳтож бўлишади. Ҳарҳолда, Жамила иккаламиз жуда ҳам зориққанмиз ўшанда.

ЛЎЛИ МОМО



   "Буни ҳаёт дебдилар ёки Ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан


Хонадонимизга кириб-чиқадиган кишиларнинг аксариятини тилга олиб ўтган эдим. Хоҳишингиз бўлса, бугун шулардан бири – Лўли момо ҳақида бақамтироқ ҳикоя қилмоқчиман. Бу кампир ойда бир ёки икки бор келади. Қишда эса камнамо бўлиб кетади.
Мен ҳар гал бир нарсадан жуда ажабланаман: уйимиздагиларнинг бу аёлга бўлган муносабатларида киборларча нописандлик яққол сезилиб туради. Масалан, уйимизга балонли газ тарқатадиган киши келиб қолса ўзларини қўйишга жой топишолмайди. Тўрдан ўрин кўрсатиб, қуюқ илтифотлар қилишади. Бувим унга пул берадилар, дуо қиладилар. Дадам ҳам у билан ҳисоблашадилар. Солиқ йиғадиган Конторчи амаки ҳам бизнинг ҳовлида ўзини ҳокимдай тутади. Ҳар гал томорқамизни ўлчаш зарурлигини шаъма қилиб қўяди. Шунда бувим нолиб қоладилар, ўғилларига иморат қуриш учун ер зарурлигини айтиб зорлангандай бўладилар, қимматчилик йиллари колхозда ишлаганликларини ҳам гап орасида қисдириб ўтадилар.