Мана, сиз бугун эллик ёшга тўлдингиз. Эллик ёш аслида инсон учун камолот, синов ёшидир.
Сиз бу ёшга шон-шавкатларсиз, гулдурос қарсакларсиз, энг муҳими, самимий ва
камтар инсон сифатида етиб келдингиз.
Сиз
аслида қишлоқ хўжалик олийгоҳини битирган бўлсангиз ҳам, жумҳуриятимизда
таниқли публицистлардан бири сифатида танилдингиз. Ўзбек публицистикасига
сизнинг асарларингиз билан бирга деҳқонча самимият, мушоҳада кириб келди.
Асарларингизнинг бош қаҳрамони ҳам асосан ноҳақ жабр кўриб, мусибат ва
ҳақоратларни бошидан кечириб ҳам ўз инсонийлигини сақлаб қолган қишлоқ
одамларидир.
«Табиатни
севасизми?», «Замондош ўйлари», «Селекция мўъжизаси», «Гулзорим», «Олис-олис сўқмоқларда»,
«Турфаранг табиат», Мен редакцияданман», «Буни ҳаёт дебдилар» деб номланган
китобларингиз эллик йиллик умрингизнинг муборак саҳифаларига айланди.
Рўзнома,
нашриётларда ишлаган айтларингизнинг ҳар бир дақиқаси ҳаётингизда унутилмас
излар қолдирди.
Бугун
барча дўстларингиз, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви Сизни эллик ёшингиз
билан табриклайди. Сизга узоқ умр, ижодий баркамоллик тилайди.
Ўзбекистон
Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви.
Комментариев нет:
Отправить комментарий