НОМА
№ 7
Кўча кезар эрдим, бир маҳал кўрдумки, аламон
якчанд қизил
байроқларни бардор-бардор қилиб саф тортиб юрур
ва аларнинг кети
кўринмайдур. Ё навзанбиллоҳ, тушумми, ўнгум:
сафнинг пеш
қаториндағилар доҳий Ленин, Сталин суратларини
кўтариб олғон
эрдилар. Ёзувларни ўқудум: “ Яшасун коммунизм!”
“Дунё
пролетарлари бирлашинглар” ва дигар. Лоп қилиб,
ёдимға балалигим
тушди.
Ийд кунлари Регистондан парад ўтур эрди, аҳли
шаҳр худди
шундоқ ялавлар ва шиорлар тутур эрдилар. Алар
ҳам Ленин, Сталин
бирла экки серсақол бобойни суратини олиб ўтур
эрдилар. Ва роҳ-
бароҳ “Яшасун! Яшасун!!!” деб авоз берур
эрдилар.
Ҳайрон қолдимки, Московда ҳозир ҳам шундоқ йўл
тутур
эрканлар. Ҳайратим ҳамда завқим чандон авж олиб,
алар бирла ёнма-
ён йўл босдим.
Аламон бир майдонга келиб, тўхтади. Бадазон
авози бисёр дағал
бир мардак минбар миниб, гап бошлади. Кўп
суханини чақмоққа
фаҳмим ожизлик қилди, аммо ўтган замон бисёр
яхши бўлғонлиғини
таъриф қилди. Нон фалон, сариёғ фалон пул эрди,
яъни бисёр
арзончилик замони эрди, деди. Юраги отнинг
калласидак чоғи, бу
ҳукумат борини расво-ю радди қилди, деди
баччағар зарра чўчумай.
Бад ғала-ғавур қўбди, минбар аҳли эҳтиром
кўрсатиб, роҳ бердилар ва
минбарга...ё навзанбиллоҳ, ўнгумму, тушум доҳий
Сталин чиқдилар.
Дилим фаҳмлаб турубди, сиз бовар қилмаябсиз, бу
авсар
Калвакнинг кўзига инсу-жинс кўрунган, ё шўрлук
девона бўлган,
деган хаёлдасиз. Бисёр бад кўрганим қасамхўрлик,
аммо ялғон
гапурсам, майли шу хобгоҳим чаппа бўлсин-у, ман
такка қолай.
Эмди доҳий Сталинни салобатларини билурсиз.
Мўйлабларини
аста тоб бериб, оғур қадам қўйуб чиқдилар.
Бир замонлар калхозимиз ҳам, мактабимиз ҳам шу
зотнинг
номларида бўлуб, экки жойда ҳайкаллари муҳайё
эрди. Идора
рўпарўсидаги ҳайкал, шу шапкалари, шу либослари
бирла қўл узотиб
турур эрди. Аммо таажжуб этардикки, доҳий не
боис қиблага ишора
қилмай, Абулқосими тўқумни ўйини кўрсатур.
Мактабимиздаги
ҳайкалларида белдан пастлари ҳам, қўллари ҳам
йўқ эрди ва мардуми
нохонда бундан таажжуб этарди.
Қисса кўтоҳ, доҳий Сталин минбар минишлари билан
аламон
жимиди. Шивир-шивир қилдилар. У киши хатман
дона-дона қилиб,
зеру-забарни жойига қўйуб гап бошладилар. “
Иншоллоҳ, биз
шўролар давлати ва боз ҳукуматини қайтадан бунёд
этурмиз.
Сарҳадларимиз бо тағин буяғи Афғонгача, буяғи
Оврупо киндигигача
борадур! Шундоқ боқудрат мамлакатни барбод
этганлар қонун
олдида жавоб берурлар! Биз боз мактаблар,
духтурхоналарни бепул
қилурмиз! Яшасун ишчи-деҳқон фирқаси!”
Одамлар “Яшасун! Яшасун!!!” деб авоз кўтардилар.
Доҳий Сталиндан кузумни узмайманг, денг. У иши
ўтурдилар.
Башқаси чиқди. Бу юзунг қурғур бетамиз сасиди. “
Ўзи нима гап?
Москов Осиёдан келғон японғи ясонғи саҳройилар
билан тўлуб кетди.
Қандоқ ночор, нобарор ҳукуматки, бу
чиркинакларни чиқориб пеш
қилмайдур?! Далой, далой!”
Во занғар, ифлос. Ҳиқилдоғинг кесилгур!
Машойихлар
демишларким: эгри мўридан тўғри тутун чиқмайдур!
О сан ҳароми
ўйлаб кўр – бозорларингни алар фаровон қилсалар,
ўй қуриб
берсалар, мошин ҳайдасалар...шу бўлдими
яхшиликка ямонлик. Ўзунг
майнўшлик ила банд ўлсанг. Ҳамшираи зорингни
кўрай сани...Фикр
қилдимки, бобомиз Сталин шу дам анинг оғзига
урурлар. Аммо ул
зоти олий ўша вазминликлари бирла ўтурдилар.
Бир маҳал денг, Сталин жойларидан туруб, панага
ўтдилар.
Тикилиб турдим. Воажаб, у киши уяқ-буяққа
ўғрунча қарадилар-у
мўйлабларини узиб олдилар. Бадазон сочларини ҳам
бир ҳавуч қилиб
олдилар, либосларини янгиладилар. Қарасам
бинниси қизорган бир
урус. Вой, хуноса, вой сани бетингга аёғим,
дедим. Шундоқ ҳам
алдайдурми одамни. К...фурушни андоқ
нафратладимки, ҳадди йўқ
Хонамга кайфияти тирриқ бўлуб қайтдим.
НОМА
№ 8
Аниқ эсимда турубдур, ўтган чаҳоршанба раста кезиб
юрур
эрдим, бети ҳабашдек қап-қаро, локинда сочлари
аппоқ бир жўги
заифа (алар сиган деюрлар) бандага рўбарў бўлиб,
дедики: қўлунгни
берсанг, кафтингга кўруб, омаду ноомадингни
айтиб берур эрдим.
Буларнинг мўлтони фолбинлари ҳам ўзимизники
мисол хира
пашшадур. Дедимки, манга ором бер ва йўлумдан
кет, фолга зинҳор
ва зинҳор бовар қилмасдурман. “Ишонмасанг ҳам
ихтиёр ба дасти
Бахтиёр, деди ул хотунча, аммо суханимга қулоқ
тутсанг бас.”
“Гапур.” “Сан Ўзбакистондан келган.” “Тўғри,”
иқроримни изҳор
қилдим. “Бу жойдаги жўра-ю, қавмлардан хабар
олмоқни мақсад-
муддао қилгансан.” “Иби, топдинг,” дедим андак
ҳайронлик ила.
“Андоқ ўлса, эмди қўлунгни бер, қолғон
қизиқларини гапурурман.”
Рози ўлуб қўл узотдим. У кафтимга боқиб фол
бошлади. “Вай-бай,
деди, санда гап кўп ва қайбирини, қандоқ баён
қилмоқ манга
жумбоқдур.” “Гапур, гапур”, бир рубл берурман,”
дедим хоҳишим
ошуб. “Бадаз нақ бир ҳафта ҳаётингда бисёр қизик
воқеа бўлур. Боз
экки рубл узот, шунда гапирурман,” деди шайтон.
Ман айтгонини
узотдим. Заифа давом берди. “Ҳафта ўтмай бисёр
боақл, нозанин
жувон бирла танишурсан ва ани севиб қолурсан..”
“Қоч-е, дедим
қўлумни тортиб, эмди эликка кириб миям
айнийдурми? Ман
жинними? О ўттуз йиллик тоат-ибодатим кўюрму,
Самарқандда
хотун, бала-чақа, дегандак”.
Боз йўлда давом бердим. Аммо фикру-зикрим хуноса
жўгининг
фоли бирла банд ўлди. Лаппи рост чиқмасун, деб
хавотир ҳам олдим.
Шу-шу кун санайдурғон, хушёр турадурғон ўлдум.
Ҳафта ўтди ва
фолбинни хаёлимдан қарийбки фаромуш қилдим.
Чаҳоршанба,
панжшанба, жума ўтуб, шанба бегоҳи ўтуруб эдим,
ногоҳ бир заифа
чой кўтариб кирди.
Бу жувонни аввол кўрган эрдим, навбатчилик қилур
эрди ва
магарам хотирам панд бермаса, ҳафтада бир-экки
келур эрди.
Анга таъриф берудурғон ўлсам қирқ ёшларнинг
нари-берисида,
сочларинин сариқлиги асл уруслигидан далолат,
аппоққина, на ариқ
ва на семиз, валек бисёр-бисёр хушфеъл, хушсухан
эрди. Дилим
нимагадур “жиз” қилди ва фолбин заифани
эсладим.“ Тақсир, деди,
бадаз салом-алек, ман сизга чой келтурдум. Сиз -
осиёлик мўминлар
кўк чойни бисёр хуш кўрурсизлар.” “Буни қаёндан
билурсиз”, савол
айладим, андак табассум ва хоҳишмандлик ила. “О,
ман ҳам
Ўзбакистонлик – Оҳангаронда туғулганман.
Тошканда ўқуган эрдим.
Бир муддат муаллимлик қилдим, бадазон газитда
ишладим. Ўзбекка
теккан эрдим, бечорани ўлдуриб кетдилар. Кун
кўрмоқ душвор ўлди
ва ман кўдагимни кўтариб Масковга келдим.”
Диққат қилсам, гаплари дилдан. Шу алпоз гапзанон
қилдук. Ана
ақлу идрок, ана диду фаросот, дейман ўзумча,
анинг гапларини
тарозуга тортуб. Жувоннинг лаблари андак бўёқ,
қошлари салгина
сурма кўргани боис хушрў бўлиб кўринур эрди.
Бизни аёллар бир умр
мол-ҳол, бала-чақа деб пардоз қилмаслар ва бу
хатодур, фикр қилдим
ўзумча. Исми шарифи Мария эконлиғини, аммо
раҳматли эри Марям
деб атағонини ҳам ёшурмади.
Бундаги юмушлари, тириклик тарзини савол
айладим. Ул шукри
худо қилди. Ялғуз қизи бирла рўзгурзонлик
қилмоғини, экки жойда
ишламоғини гапурди. “Бир кўрушда сизга меҳрим
тушди, раҳматли
эримга бисёр ва бисёр монанд эркансиз”. Бу сухан
каминага ёғдак
ёқди. “Ман ҳам ул ҳафта сизни кўруб,
фариштасифатлигингизга бовар
қилган эрдим, экки бор тушумга ҳам кирдингиз”,
ўзи кечирган
бўлсин-у, жилла ялғонни қўшдум.
Дигар гап бўлмади. Аммо шаби дароз ўйқум келмай,
ани фикр
қилдим. Бай-бай, либослари қандоқ зебо,
бақ-бақалари аппоқ, хушбўй
исларини ман гапурмай, сиз эшитманг..Эй Худо,
ўзунг кечиргил.
Тун ўтуб, заифа боз келди ва андак ўзумни
йуқотмоқдан бери
бўлдум. “Ман чойнакни олғони келдим,- деди, ўша
ширин такаллуф
ила. Эмди бадаз ҳафта келурман. Соғ бўлунг ва
кетиб қолманг”.
Анинг ижозати бирла тилифонини ёзиб олдим.
“Бандасининг ўнг елкасига Раҳмон, чап елкасига
шайтон турур,
деган эрди, ўша - фоҳишанинг бағалида бандаликни
бажо келтириб
қўйғон имом-хатибимиз, Раҳмон сани тўғри йўлга
солур, шайтон
аксини қилур”.
Фикр қилдимки, ман андак шайтон вас-васасига
тобе бўлдум ва
эмди ҳушумни йиғмоғим жойиздур. Боз фикр
қилдимки, нечун
Қуръони Каримда тўрт хотунга ижозат воқе. Не-не
буюк зотлар ўндан
зиёд хотун, канизак олғонлар. Зеро Калвак ҳам
аларнинг авлоди-ку!
Бирор шинос мўмин-мусулмон хабар топмайдурғон,
бегона шаҳарда
андак кўнгилхушикка йўл берсак, осмон узулуб
ерга тушурму?!.
Бунинг завқу- шукуҳи баҳад-ку! Бобур ҳазратлари
ёзадиларки: “Айб
этма, эй рафиқ”. Ул зоти бобаракотнинг ҳам
хотунчалари якка-ялғуз
бўлмагандур.
Ўйга сим қоқиб, хотунга ширинсуханлик қилдим,
сиҳатлигимни
дедим ва бисёр зарур юмушлар кўпайғони боис боз
бир муддат
қолмоғимни гапурдим. Соддадил заифам ишонди.
Тушумда бисёр баланд тоғ эрмиш. Марямхон анинг
юқорисинда
турур, ғарибни чорлар, ман ул парипайкар сари
иштиёқ ила интилиб
турғон эканман. Марямхон ноз, ишва бирла бесабр
даъват этар эркан.
Бир маҳал ҳов қуйига назар ташласам, хотуним
балани кўтариб, манга
ишоралар қилур эрди. “О дадаси, деркан, сиз
девона бўлдингизму?
Нима бу? Қариликка йўрғаликму?”
Бадазон ўйғониб кетдим.
Раҳмонга қулоқ берурманми, шайтонга ва тоғнинг
нақ белида
қанча сана турурман, ўзумга ҳам аён йўқ. Буни
Яратган билур ва биз
пешонада борини кўрурмиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий