НОМА
№ 19
Ногоҳ киссамдаги тилифон соз чолди. “Тағо, деди
шинос авоз,
сиҳатмисиз? Жиянингизман, Қўчқорман”. Биз
пурси-пос қилдук. “Бир
кўрушайлук, гап бор”, таклиф қилди у. “Тузук
бўлур эрди”, жавоб
айладим. “Ётоқдасизми?” “Йўқ, башқа жойда?” “
Қаёнда?” “Хитой
горадок тамонда”, жавоб қилдим ва хавотирим
чандон ошди. Бу
тамонларда нима юмуш бирла юрганимни сўраса,
қандоқ жавоб
этурман”, деб хаёл қилдим. Хусусан, Марямнинг
ўйида, ул заифа
бирла боҳамро рўзгурзонлик қилишимни фаҳмлаб
қолишидан бисёр
қўрқар эрдим. Шукурки, жиян савол бермади. “Сиз
метро яқинида
турунг, ман етиб борурман”, деди у.
Борғонимда, жиян ташриф этиб, каминаға интизор
бўлуб турғон
экан. Анинг чорчархасидан жой олдим ва тоғо-жиян
шиддат бирла
қибла тамон равона бўлдук.
“Вилоятга чиқурмиз, муддаога ўтди Қўчқорбой, у
жойда
рўзгурзонлиқ қиладурғон ҳамюртларни кўрадурмиз.
Сиз аларни
рўйхатга олурсиз”. “ Бу нимага лозим,” савол
айладим. “Фақат
шаҳармас, деҳада ҳам ишлайдурғон кишиларимизни
билмоғимиз
жоиздур”.
Равон кўчанинг экки тамони сарҳад билмас
бешазор. Хаёл
қилурсанки, тикка қад берган дарахтлар бошиддат
арқага чекинурлар.
Бир маҳал катта қурилиш қошида тўхтадук. Бу
жойда батамом
бизнинг мардумлар меҳнат қилур эрдилар. Аларнинг
сардори жиян
бирла қўҳна шиносга ўхшайдур, чаққон келиб,
салом-алек қилди,
эҳтиромлар намоён этди. Бо ин жумла, камина
бирлан ҳам муқаддам
шиносдек, пурсу-пос қилди. Аларнинг гапзанонидан
шу нимарса аён
ўлдики, бу жойга бир бой учун дуқавата ўй қурур
эрканлар.
Жиянимиз шартнома қоғозлари дарак қилди ва даме
ўтмай ани
муҳайё этдилар. Қўчқорбой аҳдномани варақлаб,
нуқсон топмади
хаёлим, бир сухан демади. Шу фурсат ичинда ман
бу жойдаги
фуқароларни бозуд қоғозга тушурдум. Алар
йигирмадан зиёд ўлуб,
Қашқадарё, Сурхандарё, Андижон вилоятиндан
келғон мусофирлар
бўлуб чиқди. “ Ихтиёрингизга Московдан дағе
йигирма киши
юборурман, деди жиянимиз сардорға, аларға иш
ўргатурсиз”. “Кўплук
қилмасму”, андешаға борди устобоши. “ Инчунин,
сиздан ўн беш
устони олиб, Литвага жўнатурмиз. У жойда мактаб
қурмоқ лозим.
Урусларга нисбат экки баравар кўп ҳақ
тўлайдурлар. Алар бисёр
боинсоф, бодиёнат мардум.”
Сардор ва анинг ақраболари масалага оид якчанд
сўроқлар
бердилар ва жавобдан қаноат ҳосил қилдилар. Даме
фурсат кечмай,
биз хайру-хуш қилдук ва дағе йўлда давом бердук.
Йўл юрдук, йўл
юрсак ҳам мўл юрдук ва ниҳоя, эски бир сарой
рўбарўсида тин олдук.
Бу жой аввол калхозга тобе бўлғон чамаси, эски,
бузуқ мошин-у,
трактурлар паришон сочилиб ётур, нари тамон
равон дала бўлуб,
замин шундоққина пленка бирла ёпилғон эрди. Бу
жойнинг сардори
ҳам Қўчқор бирла шинос чиқди. Анинг ўзи ҳам ва
жами одамлари
Бухоро атрофидан бўлуб, бир гекторча жойга
алафча, яъне кўкат экар
эканлар. Самарқандлик, Ургутлик олиб-сотарлар
кўтара харид
қилурларини аён қилдилар.
Ман рўйхат қилмоққа тушдум. Заифу мард ўттуздан
кўп эрдилар.
Ҳар ой ўйга фалон доллардан юборурмиз, дедилар.
“Қандоқ
муаммолар бор” савол айлади жиянимиз. “Боз ярим
гектор замин
бўлса, одам олар эрдим.” “Ман ҳал қилурман”,
ваъда берди жиян.
Аммо-локин беш-олти мардакни юборурман, аларга
иш ўргатурсиз.
Дигар шаҳарлар теграсида ҳам зелен етиштирмоқни
жорий этурмиз”.
Бухоролик банда розилик билдури.
Қайтар маҳали, роҳ-бароҳ Қўчқорни жоғи очилди.
“Уруссиядаги
жами фуқароларимизни рўйхат қилиб чиқадурмиз ва
алар бизнинг
муҳофазада бўлурлар. Ҳар бир вилоятда
сардоримиз, касаба
уюшмамиз, марказда “Юртдош” деб номланадурғон
газитимиз
бўлур.”
“Манга қара, сан не боис ватанга қайтиш, юртни
обод қилмоқ
хусусинда гапурмайсан, ҳаракатлар қилмайдурсан.
Бизга ҳам ўйлар,
мактаблар қурадурғон, кўкат етиштирадурғон
ҳунармандлар зарур-
ку”, дедим ниҳоят. “Ул жойларда одам бисёр,
туғулуш кўпроқ.
Шукурки, шундоқ. Мадомики, аҳвол шу тариқадур,
бир қисм фуқаро
нон топмоқ илинжи бирла четга чиқур. Уруссияга
нафақат
Ўзбакистон ё Тожикистондан, инчунин Чин, Украин,
Молдов,
Арабдан ҳам келиб ишлайдурлар. Қаёндаки инсон
озод бўлса, пул ва
имкон топса, ўша маскан анинг ватанидур”, жавоб
берди жиян.
“Аммо бизнинг ватан, Ўзбакистондур,” анинг
ақидаси дилимга
ўтурмади. “Тағо,Ўзбакистон - бизнинг давлатимиз,
ватанимиз –
Маҳалла, деди у. Сиз ҳоли-ҳамон шўролар
мафкураси оғушидасиз”.
“Нодуруст, қўшилмайдурман!” андак авоз кўтариб,
анинг суханини
кесдим. Жилла жаҳл отиға минганимни фаҳмлаб, тил
тишлади.
Шаҳарга кеч кирдук. Хайри-хуш қилур маҳали
киссамга пул
солди. Тархашлик қилмадим. Тушуб санасам, минг
доллар
теграсинда. Зудлик бирла
нақ ярмини Маҳаллага – хотуннинг номига
жўнатдим, қолгонини
вақти шом илтифот ила Марямга бердим.
Бул заифамиз ҳам бисёр сарафроз ўлди.
НОМА
№ 20
Муқаддам битган номаларимдан қайҳам биридадур
Марямхоннинг балоғат ёшиндағи қизи борлиғи
хусусида ёдовар
қилғон эрдим. Бу қизнинг номи Тамара ўлуб,
миршаблар идорасида
котибалик бирла банддур. Феъли андак инжиқ ва
инчунин
беандешадур. Жаме нохушлик андаки, хонадонга
якўмин бор ташриф
этгон санадан эътиборан каминага нописанд
қарайдурғон, ало кўз
бирла нигоҳ соладурғон ўлуб қолғон эди.
Биринчи ҳафта Марям бирла рўйи-рост дилсияҳлик
қилди.
Дедики: “Бу ўйга бегона мардакни киритмоқ чикора
ва буни мутлақо
истамайдурман”. Жавобан Марямхон ҳам авоз
кўтарди, таъкид
қилдики, ушбу хонадонда фармойиш беришга анинг
тариқча ҳаққи
ҳам, ҳадди ҳам йўқдур. Бадаз якчанд соат Марям
мандан узрпурслик
қилди, дедики: “Кечиринг, жавонлик қилди ва
минбаъд
такрорламайдур”. Дедимки: “Ани ҳам фаҳмламоқ
жойиз”.
Дағе бир куни намоз ўқуб турган маҳалим якчанд
ўсмир балалар,
қизлар бирла кириб келди. Ва бу худобехабарлар
устимдан рўйи-рост
хандон отиб кулмоқни бошладилар. “Не боис бошини
бот-бот полга
уриб оладур, бу нодон,” деб савол айладилар ва
ҳар сафар саждага
бош қўйган маҳалим қаҳ-қаҳ қилиб кулдилар. Ман
қаҳримни босдим
ва бир нимарса демадим. Валек бу қилиқ камдак
Тамара волидасига
авоз кўтарди. “Бу жойга намоз ўқуса, ё
миршабларга тутуб берурман
ва ё даргоҳдан батамом кетурман”. Сўғун Марям
манга зорланиб
дедики, “Эмди ноиложман, намозни мачитга бориб
ўқусангиз, тузук
бўлур эрди. Сиз ани дилини топмоқ, меҳр
кўрсатмоқ фикрида
бўлунг.”
Учунчи бор андак ошуб тушди. Марям дедики:
“Тамара бир
йигитча бирла шинос ўлган. Эртага ани ўйга
таклиф этадур. Тўрт-беш
дўстлари бирла, албат. Биздан лозимки, аларни
эҳтиром ила меҳмон
қилайлук, иззат-ҳурмат кўрсатайлук. Майда-чуйда
ноз-неъматлар
зарур. Мана бу рўйхат, ақчаси...” “Зарури йўқ,
анинг суханини
бўлдим, ўзумда бор.” Ва даме ўтмай дўкон, бозор
аралаб,
заруратларни муҳайё этдим. Аммо-лекин, кун ўтуб,
вақти нонушта
боз дилсиялик содир ўлди. “Зиёфат маҳали бу
мардакни биз бирла
бўлмоғини истамайдурман”, деди Тамара камина
тамон имлаб. Бисёр
ранж топдим ҳамда рўйхат олмоқ баҳонаси ва
ташвиши бирла чиқиб
кетдим.
Гузашта ҳафта Марям дедики: куяв бўладурғон бала
Кастромалиғ
эркан. Бозуд бул шаҳарга борурсиз, ҳолиги акаи
Сафар отлиғ
бародарингизни топурсиз. Тафтиш этиб билмоқ
керакки, куяв бала
қандоқ одам? Хотун-бала чақаси йўқми, падари ва
волидаси тузук
бандаларми ва дигар хабарларни билурсиз.
Баланинг манзили аён.
Эртаси саҳар туруб, қайдасан Кастрома шаҳри деб
йўлға тушдум.
Наврўз эшик қоқиб турғон маҳал бўлса ҳамки, ҳаво
савуқ ва чор
тараф қор эрди. Ўрмон деганнинг сарҳади
кўрунмасди.
Московга келғонимга олти ой ўтган ўлсада,
офтобни кўрмадим.
Бундоқ пайт Ўзбакистон офтобини беҳад ва беҳисоб
қумсайдур киши.
Шаҳарга бориб тушушим баробари киссамдаги
тилифон авоз
берди. Кўтарсам, Марям. “ Акои Калвак, изингизга
қайтинг, алар
никоҳдан ўтубдилар, эмди маъноси ҳам фарқи ҳам
йўқдур. Бу қиз
охир-оқибат мани сил қилиб ўлдурадур.”
Рўзи шанба эрди. Марям бирла қизи андак очиқ
чеҳра бирла мани
нонуштага таклиф қилдилар. Бадаз бир пиёла чой
нўш қилғоч, Марям
дедики,” Тўйни бошламоқ фурсати етди. Алар шуни
истайдурлар.
Аммо ақча чатоқ, бисёр камхаржмиз. Харажотлар
кўп бўлур. Янги
либослар, зиёфатлар... Куяв бала бизнинг кулбада
рўзгурзонлиқ
қилмоқни ихтиёр этибдур ва бир хонани
жиҳозламоғимиз жойиздур.
Бундоқ харажотлар учун камида ўн минг доллар
зарур бўлур. Қандоқ
қиладурмиз?”
Биз сукут тутдук. Заифамиз давом берди: “Акои
Калвак, умед
сиздан, боиси, рўзғор сардорисиз. Таклиф қилур
эрдимки, бойбачча
жиянингиздан қарз кўтарсангиз. Бад якдил бўлуб
тўлайдурмиз.”
Ман ўйга чўмдум ва бадаз якчанд дақиқа дедим:
“Бунинг иложи
йўқдур: умрум бино ўлуб, бир бандадан қарз
кўтармадим. Боз бунинг
устига хотун олғоним, бу ўйда рузгурзонлик
қилмоғимни алар
англашларини зинҳон ва зинҳор истамайдурман...”
Шу маҳал Тамара авоз кўтариб Марямга дашном
бермоқни
бошлади. “Ман санга айтган эрдимки,бу мардакка
бовар қилма деб.
Сан қулоқ тутмадинг! Кўрдунгму, кўрдунгму...”
“Ҳа, ман ҳам бундоқ
бўлмоғини умед қилмаған эрдим,” деди Марям. Ва
биз қўзғалдук.
Рўзғорда нохушлик, қаҳр ва араз қилмоқ бошланди.
“То эрта масала кушод бўлмаса, гап дигаргун
бўлур”, бадфеллик
бирла авоз кўтарди Марям.
Хотун бирла, биринчи бор дигар-дигар тўшакда
ётдук. Локинда
ўйқум келмади. Бундоқ дилгир суханлардан бисёр
ранж топғон
эрдим. Москов келганимга олти, бу хонадонга
ташриф этганимға уч
ой ўтуб, бундоғ ўкунмаган эрдим. Шу уч ой
арасинда қанчалик ақча
топсам, нақ ярмини Марямга тутқаздим, якчанд
сарф-у, харажотларни
гарданимға олдим. Буни унутдилар, ҳисобга
олмадилар, андеша
қилмадилар. Эмди аларнинг каминани қарз
кўтармоққа даъват
этмоқлари баднафслик ва ноинсофликдан дигар
нимарса эмасди.
Бисёр аламим ва қаҳрим келди. Эҳтимол, уруслар
юртиндағи насибам
охир бўлғондур, Самарқанд қайтиб, балаларга сару
бар бўлмоғим
зарурдур, киби хаёлларға бордим.
Саҳар туруб, боз рўйхат олмоққа равона бўлдум.
Рўзи дароз
пиёда юруб бисёр ҳоридим. Дилим хуфтон эрди.
Боиси, фақат ўйдаги
дилсиялик бўлмасдан, ҳар қадамда ўзбек ва
тожикнинг худонинг
бандаси ҳисоб этмай, аларни камситмоқлари,
эзмоқларига гувоҳ
бўлмоқ эрди. Московда беҳисоб ҳабашлар, араблар,
афғонлар_______, чин ва
дигар юрт фуқароларини кўрдум. Аммо аларнинг ҳеч
бири ўзбек ва
тожикдек беқадр ва хўрланган эмас эрди. Бир
кавказлик бала
ўзбакистонлик ёки тожикистонлик ўнлаб тенгдошини
қўйдак ҳар
ҳолатга солмоғи ва боз чув тушириб кетмоғи
мумкин. Бунисига тоқат
қилса бўлар, гоҳида ўз фуқароларимиз
бир-бирларига носамимий
бўлмоқлари, қаллоблик қилмоқлари алам қиладурғон
ҳолдур.
Бундоқ нохушликларни кўруб, фарёд солгиси келади
ҳар қандоқ
банданинг. Ана шундоқ забун ҳолнинг сабаблари
хусусинда бисёр ва
бисёр фикр қилдим, аммо-лекин жавоб топмоққа
ожиз эрдим.
Художўй бародарлар ақида этур эрдиларки: “Худони
фаромуш
қилдук, ани ёддан чиқордук ва бу қисматлар гуноҳларимизга
жавобдур.” Муаллимлар фикр этур эдиларки: “Бу
кўргуликлар
маърифатдан узоқ тушгонимиз, жаҳолатға эш
бўлгонимиз
оқибатидур.” Сиёсатдонлар бор айбни ҳукуматга
тўнкамоқдан
чарчамайдурлар.
Хонага қайтсам, хотуним бирла қизи мунтазир
турғон экан.
Салом йўқ, алек йўқ, Марям сўроқ бошлади: “Хўш,
қандоқ бўлди?”
“Нимани сўрайдурсан?” сўроғига сўроқ айладим.
“Пул масаласи”.
“Ҳа, қарз ололмайман, деб айтиб эрдимку. Бунча
зуғум этмасанг
бўлур эрди.”
“Мама, кўрдунгму, авоз кўтарди Тамара, бу
дармаедни хонадан
гум қил, деб чан бор айтғон эрдим. Қилмадинг!”
“Ман дармаед йўқ”,
эътироз қилдим. “Йўқол, бу жойдан! деди у
жавобига, кетингга
боплаб бир тепурман, Ўзбакистонингга бориб
тушурсан! Вонь,
отсюда!” Жавоб бермай ва умедворлик ила, Марямга
нигоҳ солдим.
“Жўна!” деди у ҳам эшик тамон имлаб, бадқаҳр.
Бундан баттар дилсияҳлик юз кўрсатмасун, деган
қўрқув бирла
тезу тунд либосларимни жамладим ҳамда хайр-хушни
насия қилиб,
эшик ёпдим.
Хавотирона берун чиқиб, озод нафас рост қилдим.
“Эй Калвак,
дедим сўғун, ўзумга ўзум, сан гўсалага бу ҳам
кам! Хусусан, шу уч ой
араси бисёр гуноҳлар қилдинг-ки, сан бефаҳмга
ҳарқандоқ жазо
оздур. Бевазанга ичкуяв бўлуб, зинога йўл
бердинг. Бу бирла кўз очиб
кўрганинг, садоқатли хотунинг Жамилага
беномуслик ила хиёнат
қилдинг, ани алдадинг. Дағе, майнўшликка йўл
бериб, ўттуз йиллик
тоат-ибодатингни бир пул қилдинг. Боз, намоз
ўқумоқни канда
қилдинг. Худо санга жазо берди. Ҳоли ҳам кеч
йўқ, кўзунгни оч,
нодон!”
Дилтанглик ва жадаллик ила бордим-у, Московдан
Самарқанга
учадурғон тайёрага чипта харид қилдим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий