НОМА
№ 3
Муродбахш чаҳоршанба, бади нонушта аёлим бирла
ўғлумни
чорлаб, дедимки: “Худо каминага, ол, қулим деб,
ғойибдан фалон
доллар бериб турибдур. Кўкидан. Машварат
этайлук: бул сармояни не
муддаолар учун харж этурмиз? Бисёр ва бисёр
зарур бўлғон
харажотларни гапурунглар.” Алар таомилни бузмай,
одоб ила, андак
сукут қилдилар. Бадазон заифамиз тоқати тоб
бермади. “Қиз ўлгур
бўй етиб турибдур, бир бисот олмадук. Эмдиликда
қимматбаҳо мебел
элтурлар, тилло ҳалқа, зебигардон талаб
қилурлар. Мани ваҳима
босур ва бисёр дилтанг бўлурман, гоҳида ўйқум
қочур...” “Тузук,
тузук”, анинг суханини кесмоқдан дигар иложим
йўқ эрди. Боиси:
жоғи бир очилса, беркитмоқ бисёр мушкул кечиши
каминага
аёндур.”Магарам ҳоли барвақт бўлса ҳам, сан учун
бир ҳавуч кўкча
ажратурман. Қолганига семон, ғишт олурмиз.
Найимбекка иморатни
бошлайдурмиз”.
“Даркор йўқ, инкор қилди найнавимиз боз, ман
Янгиариққа
бормасман. Қачан бўлмасун, Шўро бобонинг боғидан
замин
олурман.”
Биз сукут тутдик.
Эмди Янгиариқ бирла Шўро бобонинг боғи хусусида
андак сухан
юритмасак, бисёр гаплар фаҳмингизга етиб бормайдур.
Аввол хотиррасон қилғон эдимки, давлатимиз
сарвари тахтга
ўтурган замон: ҳар бир рўзғорга йигирма беш
сўтуғ томарқа берилсун
деб, фармони олий бергон эрдилар. Раиятга
берилғон бу сабукликдан,
жамики деҳқонлар янглиғ биз ҳам беҳад сарафроз
ўлғон эрдик. Ва
хуррамлик ила Мурод муаллим, камина, Мўминжон ва
дигарлар
газетни олиб, раисга бордук. Раис ҳам хонасида
бу фармони олийни
ўқуб, энса қашлаб турур эрди. “Келдик, дедик
бадаз салом-алек, эмди
бизларга ер берурсиз! Мана, фармони олий бор,
кўрунг, ким имзо
тортган ва ани бузмоққа ҳеч бир соҳиби амалнинг
ҳадди йўқдур.”
“Қаёндан берурман, тўнглик қилди ул бедаво,
якчанд дақиқа
хомушлик ила сукут тутуб, гарданимда плон бор.
Плонни олсун ёки
калхозга барҳам берсун, бад берурман.” “Бизга ўн
сўтухдан бўлса ҳам
кифоя”, жим ўтурмадим ман ҳам. “Ҳал этмасангиз,
биз юқорироққа
борадурмиз”, таҳдид этди Мурод муаллим, бадаз
танаффус. Ҳа, эмди
сизнинг “ёзувчи” эканлигингизни олам биладур”,
деди ул. Сўнг
амалдор сукутини зарра бузмади ва биз илож
топмай, чиқиб кетдук.
Экки кун ўтуб, ҳокима ойтига кирадурғон ўлдик.
Андак хавотир
ва умед аралаш анинг идораси тамон равона
бўлдук.. Зинадан чиққан
маҳалимиз, дарбон миршаб йўл тўсуб, мақсад
муддаомизни билмоқ
истади. Арзу додимизни жилла баён қилмоғимиз
баробари исму
шарифимиз, тураржойимиз, муддаомизни қоғозга
тушурди. Бир
йигитча пайдо бўлди, қайсики, бўйинбоғ боғлағон,
алалхусус
сертакаллуф эрди, миршаб бир нимарсалар деб
қоғозни анга тутқазди.
Боз якчанд дақиқа ўтуб, кирмоғимизга ижозат
берилди. Эккинчи
қабатга чиқиб ҳам кутдик. Аммо дилимизда
ногаҳоний қўрқув зоҳир
ўлғон эрди. Бир маҳал: “Маҳаллаликлар кирсун”,
деган садо янгради
ва бизни чорладилар.
Катта ва узун хона пешкаҳида ўтурган бу хушрў
заифани
тилвизорда якчанд бор кўрганим боис тез танидим.
Эшикдан
кираримиз маҳал ул хонима жойидан чаққон
қўзғолди, келиб
табассум ва такаллуф ила ҳар биримизга қўл
узотди ва
ширинзабонлик ила ўтурмоққа таклиф қилди.
“Эшикда турган
йигитчага фармойиш берди: “Бозуд чой келтур,
Маҳалладан
бародарлар ташриф этибдурлар”. Ва шу баробаринда
сўроқ айладики,
Маҳаллада тинчликму, хонадонлар, фарзандлар,
неваралар сиҳатму,
шодму? Эҳтиром тутуб, ҳар биримизга чой узотди
ва бисёр сарафроз
ўлдук, хавотир дилимизни тарк қилди. Бо ин жумла
раис ва Илҳом
милисани йўқлади, алардан мардумнинг рози ёхуд
норозиликлари
бирла қизиқди. Таомилни бузмай, Мўминжон аларни
сифатлаб қўйди.
Апамулло бу жавобдан мамнунлиқ топиб, хар хел
хандавор
саргузаштларни гапурди ва биз очилиб ханда
қилдук. “ Сиз
Лабиғорда лағмонпазлик қилурсиз. Ростми?”, сўроқ
айлади бир маҳал
Мўминжондан ва анинг тасдиғидан мамнун ўлиб,
давом берди: Сизни
бу жойга келтирурман. Яхши лағмонпаз ўзумузга
зарур. Ошхонага
саркор қилиб қўюрман, токи хўрандалар шаҳардан
бу жойга
келсунлар.”
Бадазон манга қаради: “Сиз акои Калвакми? Нима юмуш
қиладурсиз?” “Инкубаторим бор, чўжа чиқорурман.”
Бадаз бу
жавобим, эътиборни боз зиёда қилиб, якчанд
сўроқлар берди.
Жумладан, қанча тухум жойлайдурман, қанча маҳал
кутарман ва
дигар.
Ана, дейман камина ўзумга ўзум катта арбоблар
ҳам бунча
хокисор, хушмуомала бўлурми экан. Боз жойидан
қўзғолиб, чой
қуйди, Биз ҳижолат бўлур эдик ва ҳокимамизнинг
ҳар ҳазилидан қаҳ-
қаҳ отиб кулур эрдик. “ Анекдот айтайму”, савол
берди Ойтимулло
бир маҳал. “Давай, давай,” дедук бисёр хуррамлик
ила. “Маҳаллага
депутат борибдур. Мардумни тўплаб, ваз айтибдур
ва : “Бизга не
талаблар бор”, деб сўроқ ташлабдур. Бир
маҳаллалик газ масаласи
бисёр чатоқ бўлғонлиғи мазмунида сухан қилғон
экан, депутат
киссасидан папиросини чиқориб, анинг қутисига “
Газ келтирмоқ
зарур”, деб битибдур. Боз бир маҳаллалик:
“Кўчаларимизни асфалт
қилмоқ керак, автобус юрмоғи жойиз”, демоғи
бирла. “Асфалт ва
автобус бўлмоғи зарур” деб ёзибдур. Учинчи
маҳаллалик туруб:
“Қишлоғимизга тайёрагоҳ қурмоқ даркор. Биз дигар
юртларга писта,
бодом элтадурмиз,” дебду. Депутат боз савол
айлабдур: “Тайёранинг
қаноқа хелидан бўлсун? ЯК-40 бўлса майлиму?”
“Бўладур” жавоб
айлабдур маҳаллалик. Меҳмон ани ҳам хатга
туширибдур ва хайри
хуш қилиб кетибдур. Вақти бегоҳи балалар кўчадан
ҳолиги папирос
қутисини пайдо қилибдурлар. Анда жаъми талаблар
устига хат
тортиб, пастига: “Эй худо, аларга фаҳму фаросот
бермоқ зарур” деб
битгон экан”.
Боримиз авоз қўйуб кулдук. “Боз айтайму, савол
айлади ул
ҳокима. “ Давай, давай”, қистадик дағи. Бул
сафаргиси авволгидан
ҳам қизиқ эрди. Бадазонки, учунчи сафар қаҳ-қаҳа
кулдук, ойтимулло
деди: “Бародарлар, шакарнинг ози хубдур” Эмди
хайри-хуш
қиладурмиз. Каминага айни чоғ Тошкандан тилфон
қилмоқлари
лозим. Ростдан ҳам тилифон авоз берди ва ул
хушфел аёл дастакни
олиб, хушзабонлик ила жавоб қайтарди, инчунин
аппоқ қўлини
кўксига босиб, бизга хайри хуш ишорасини ижро
этди. Чиқиб
кетмоқдин диган чорамиз йўқ эрди.
То алламаҳал бу хотуннинг хушрафторлиги,
сухандонлиги,
меҳрибонлиги, боэътиборлигига тасаннолар айтдук.
“О, асосий гапни айтмадик-ку”, хотирлади бир
маҳал Мурод
муаллим. Боримиз сўроқ аломати бирла
бир-биримизга қарадук.
Муаллим андак жаҳлга ҳам минди. “Нима, анекдот
эшитгани
келдукми? Бизни лаққи қилди бу занак. Давай,
қайтиб кирадурмиз”
“Кирсак, маҳаллалик, деб кулмайдурларми, сўроқ қилдим.
Баракс,
кирмасак куларлар. “Эмди бизни у жойга қўймаслар
ҳам” фикр
қилдим ва аёғим тормай турғонлигини баён этдим.
“Ўзим борурман”,
дедику”, дам турмади Мўминжон. У боримизни
калака-ю масхара
қилди ва зинҳор бормайдур”, деди муаллим.
Боримиз ноиложлик ила ўйга равона бўлдук.
Арадан ҳафта кечмай, вилоят ҳокимига бормоққа
аҳд қилдук.
Роҳба-роҳ маслаҳат этдук, магарам бу амалдор ҳам
латифа айтадурғон
ўлса, тиш оқини кўрсатмай турурмиз, бағоят
жиддий бўлурмиз деб.
Бу даргоҳда ҳам бизга миршаб пешвоз чиқди ва
аввол тўда бўлуб
юргонимиз важидан койиди, бад бино арқасидаги
пастак ўйчага
равона этди. Бу жойда арзу дод бирла келганлар
бисёр эдилар ва
панжара нарисида турган заифа: “Шикоятларинги
қағозга тушуруб,
манга қолдуринглар”деб авоз берур эрди. Аризамиз
авволдан
битилғони боис анга узотдик. “Эмди боринглар,
ҳал этадурмиз” деди
нохуш.
Ҳафта ўтмай дарвоза қоқилди. Эшик очсам, Илҳом
милиса, дўм,
боз экки бегона мардак турур эрдилар. “Акои
Калвак сиз жиноят,
кечирасиз, шикоят этғон эрдингизму, савол берди дўм
бадқавоқли
ила.” “ Ҳа шу томарқа масаласида” “Ҳозир
ҳавлингизни ўлчайдурмиз,
деди ул ва гала бўлуб кирдилар, газламоққа
киришдилар. Охир-
оқибат, иморат жойи бирла ўн тўрт сотих чиқди.
“Акои Калвак, сизга
ўн сотих положение бўлғон, аммо ғайриқонуний тўрт
сотихни қўшиб
олғонсиз ва фалон санадан буён анга налог
тўламай, қонуншикасталиғ
қилғонсиз. Зеро, қарзни расчёт этурсиз ва
бадазон арзу додингизга
қулоқ тутурмиз”, деди ҳамширағар бегона мардак.
Бисёр ранж топдум. Аммо ҳамсоямиз Мўминжонга
чандон баттар
зарба бериб, бисёр хомуш этдилар, бедаво
баччағарлар. “Сизни
балангиз йўқ акан, нима қиладурсиз, қўшумча
заминни” деб, таънаю
дашномлар бердиларки, бисёр қаҳрга миндук ва
пушаймонлиқлар
тортдук. Бадазон Мурод муаллимникига равона
бўлдилар.
“Эмди, деди Мурод муаллим ҳафта ўтуб, Тошканга,
ўзларига
ёзадурмиз.” “Билганингни қил, локинда бизни тинч
қўй, зорландик
Мўминжон бирла камина, биз имзо чекмайдурмиз.”
Арадан _______ўн кунлар
чамаси ўтуб, деҳада нохуш гаплар аралади. Ҳокима
апа катта
анжуманга раис, Илҳом милиса ва дўмни турғозиб
дебдики:
“Маҳалладан афанди чиққан эрди, лақма чиққан
эрди, савдогар
чиққан эрди, локинда “ёзувчи” пайдо бўлмаған
эрди. Санлар қаёнга
қарайдурсанлар? Кўрми санлар? Ҳар қандоқ
“ёзувчи”нинг решасини
қурутарман! Ман бирла ўйнашмасун.” Тахмин
қилдиларки, эмди
шўрпешона муаллимни ишдан пеш қилурлар ва
қаматурлар. Локинда
бунинг чаппаси содир ўлди. Бир куни боримизни
идорага чорладилар.
Дедиларки: “Сизларга қўшимча томорқа берадурмиз.
Юқоридан
шундоқ фармойиш бор. Инчунин арза ташлаган башқа
бандалар ҳам
олурлар. Аммо-локин, Янгиариқ тамондан замин
олурсизлар. Боиси:
бу жойлар банддур.
Магарамки, Янгиариқ деган маскан якчанд чақирим
нари бўлса
ҳамки, тархашлик қилмадик. Рўзи чаҳоршанбе олти
сотихдан ер
ўлчаб бердилар ва аларнинг узрпурсликлари бирла
ўн беш сотихдан
олғонимиз хусусиндаги хатга қўл қўйдурдилар. Бу
жавобни
Тошкантга юбормоқлари зарурлигини изҳор этгач,
тархашлик
қилмадик.
Ҳамал ойи янги томорқага ниҳол экдук. Алма,
шафтолу, гелос
деганларидак. Локинда сув келмагани боис саратон
маҳал қуруб
кетди. Бад ўзумиз ариқларни равон қилдук ва дағи
кўчат келтурдим.
Аксига олиб, ҳайдав маҳали чорво хароб қилди.
Бадазон атрофига
девол кўтардим. Ул замонлар Наимбек бала эди,
локинда ман бирла
келиб, кўчатларни суғорур, аларнинг тагини чопмоққа
кўмак бурур
эрди. Солба-сол чўл ободлик топди, якчанд
бародарлар бу жойга
иморат ростлаб кўчуб келдилар. Локинда Найимбек
бош тортди.
Шўро бобонинг боғларидан ер олурман, деб аҳд
қилди.
Урушдан аввол Шўро бобо отлиғ мардак ( асли
бухоролик) бу
жойга дўм бўлганлар. Обрўлари баланд бўлғон,
албат. “Маҳалланинг
ўнг тамонидан ўн гекторлик боғ ташкил
қиладурмиз. Аниқ қилдим:
Амир Темурнинг “Боғи Дилкушо”лари худди шу жойда
бўлғон экан”
дейдилар. Аммо ба суханни сиёсий хато
ҳисоблайдилар ва шу боис
ишдан пеш қиладилар. Шўро бобо далага чиқиб,
ҳамма қатори кетман
урадилар ва бадаз чанд сана ўша айтган жойларини
текислаб, ниҳол
қадашга киришадилар. Шу тариқа ҳар йили йигирма
сўтих чамаси
жойни кетман бирла тахт этиб, кўчат қадайдурлар.
Аҳли фаҳмга
аёнки, ниҳолни қадаш бирла иш битмайдур. Уни бо
оби-тоб суғормоқ,
навдасини чилпимоқ, ўғутламоқ даркор. Шўро бобо
бу юмушларни
бағоят диққат, эътибор ила бажарадилар. Боғни
бир қаторга шотут,
дигарига янғоқ ёки анжир қадаб, арасига экин
экмоқни канда
қилмайдурлар. Албат, мардум ҳам қўл қавуштурмай,
кўмак
кўрсатурлар. Йил ўтуб, боғнинг миён қисмига
шийпан бино этурлар.
Бу арада Гирмон уруш эълон қиладур. Аҳли Маҳалла
боғ
неъматларидан баҳрамандлик топиб, жанггоҳдаги
ўғулларга ҳам
ботмонлаб қуруқ мева савғо қиладурлар.
Бадаз зафту зафар, яънеким Гирмон маҳв бўлғоч,
Шўро бобо
деҳама-деҳа пиёда юруб, бағоят кам қолган, мева
навларни топадилар
ва пайванд келтуруб, алар миқдорини бисёр
қиладилар. Бо ин жумла,
ашўла бўлғон Наманган алмасини дарак қилиб,
Ўшдаги боғдан пайдо
қиладилар. Бир замонлар номдор бўлган қирмизак
алма ҳам нишонсиз
қолғон экан, ани Ургутдан, бир мусулмоннинг
ҳавлисидан топадилар.
Шўро бобо боғларида ноёб оқ олу, дилафрўз отлиғ
нок ҳам бор эрди
ва бисёр хушхўр эрди. Шу тариқ боғ ҳажми якчанд
фарсанг ошади.
Аммо ногоҳ, фалокат юз кўрсатадур. Раис Ленин
бирла Сталин
расмларини келтириб, эътиқод ила боғдаги шийпан
деволига тўрт
тамонидан мехлайди. Бир маҳал шамол туруб,
доҳийларнинг
суратларини безавта қилади. Шўро бобо, илож
топмай ҳар экки
расмнинг ҳам ўртасига мех урадилар. Бечорага:
“Доҳийлар юраги
устидан мех урган” деб айб қўядилар ва олиб
кетадилар.
Шўрлик Шўро бобо қамоқхона туруб, сартарош бўлиб
ишлайдурғон куявига ( у кишининг ўғли йўқ эрди)
бо ин жумла,
раисга бот-бот номалар битиб, боғни сақламоқ,
суғормоқ, чопмоқни
илтижо қилиб сўрайдур. Ва арадан нақ ўн йил ўтуб
қайтиб келадур.
Боз ғайрат бирла дарахтзорни обод қилмоқ
ташвишига тушадур.
Бу хокисор мўйсафед истиқлол эълон қилинмоғидан
якчанд сол
пеш дорулбақога равона бўлдилар. Раисимиз
дарахтзорларни тузук
назорат қилиб турди. Аммо бадаз як чанд сана
“Боғ сотилар эмиш”
деган савуқ гап пайдо ўлди. Иби, дедук, о Шўро
бобонинг боғи қўй
ёки эчки эрдимики сотулса. Ҳамалга чиқиб,
ростдан ҳам якчанд
чапдаст чаққонлар пайдо бўлуб, дарахтларга арра
солмоқ, ерни
тахлаб, қум, шағал келтирмоқни бошладилар. “Бу
жой амалдорларга
дача бўларкан”, деган авоза тарқалди.
Аниқ қилмоқ умеди бирла боз раисга рўбарў ўлдик.
У дедики:
“Калхоз барҳам топди, эмди боғни хўжайини ман
йўқ.” “Магарам
шундоқ ўлса, ким хўжайин,” савол ташладук. Раис
чап-у ростга
хавотир бирла назар ташлаб, шаҳодат бармоғини
юқори кўтарди ва
башқа бир гап демади. Бадазон Мурод муаллимнинг
қистави бирла
дача қурадурғонларға рўбарў бўлдук. Алар иддао
бирла варақ-варақ
қоғозларни биннимиз тагига тиқиб, анга фалон
фалон арбоблар қўл
қўйғонини зарда қилдилар.
Равшан ўлдики, бу жойга Тошканда ишлайдурғон
бонк
хўжайини, прокурор, магазинчи ва дигарлар иморат
қурмоғни
бошлаган эрканлар. Аммо Мурод муаллим қайтмади.
Тошканга ёзмоқ
ташвишига тушди.
Бир куни денг, дачага бориб, соҳиби бонк
иморатини қадамлаб
турса, дарундан бир мардак чиқиб, хуштакаллуфлик
ила салом
берибдур ва бадаз пурсу пос Мурод муаллимга
изҳори дил қилибдур:
“Иморатга бир мўмин-мусурмон қаравул ахтарурман.
Бу жойга келиб
ётмоғи керак. Ойига фалон миқдор маош берурман.
Маҳаллалик
бўлсангиз, шундоқ бандани топмоққа кўмак
этурсизму. ” Мурод
муаллим бу одам пичинг-у писханд қилмоқда, деган
нохуш фикр
бирла сукут қилибдур. Локинда кўрсаки, ул мардак
дилдан зорланиб
сухан этмоқда. Боз устига, тилга олган ақчаси
муаллимнинг
маошидан уч баробар ортуқ. Муаллим сир ошкор
этмай ва масалани
дудмал қилиб, кулбасига қайтибдур. Содир ўлғон
воқеотни, иттифоқо
заифасига гапурган экан, аёл тутоқиб дебдуки:
“Сабилгина қолсун
ўша мактаб! Ташланг, бу жойга қаравул бўлунг.
Кўрмайдурсизми,
деҳада ҳаммадан қашшоғ-у ночори бизлар.
Маошингиз егуликка ҳам
етмайдур. Бозуд қайтиб боринг, токи башқа эга
чиқмасун ёки ул
мардак суханидан қайтмасун.”
Мурод муаллим боз сукут бирла фикр қилибдур.
“Агар рад
қилсангиз, ўзум бориб қаравуллигини оладурман,
ўша жойга бориб
ётадурман,” авоз кўтарибдур аёли.
Бадазон Мурод муаллим боз изга қайтиб,
қаравулликни олди.
Локинда бандани мактабдан ҳам жавоб бермадилар.
“Сиз мактабда
ягона мардаксиз, дебди мудира, кундуз балаларни
ўқутуб, шабона у
жойга бориб ётинг.”
Саратонга келиб, Шўро бобонинг боғларидан якчанд
амалдорлар,
серпуллар бирла жиянбаччамиз Қўчқорбек, Жонсарак
биргад ҳам жой
олдилар.
Аммо қай тариқа соҳиби замин бўлдилар, қайбир
нафси ўпқон
амалдорнинг оғзига не миқдорда пул бирла урдилар
– пинҳон ўлуб
қолди.
Локинда шуниси аёнки, “дача” деб аталадурғон бу
қўрғонга
алоҳида газ, сув қубури тортдилар, кўчаларини
равон қилдилар.
Хай эмди насиб этғон ўлса, Найнавимизга ҳам бу
жойдан бирор
парча томарқа тегиб қолар, деган умедда дуойи жонини
қилиб
юрибмиз.
НОМА
№ 4
Илло, бир ҳафтадурки, хонадонда ид-у байрам.
Ўғлимиз
Найимбек “Matiz” харид қилди. Муборакбод этмоққа
ҳамсоялар ҳам
кирадурлар ва “ювмоққа” шаъма қиладурлар.
Сарафрозлик ила
аларни ҳол-бақудрат зиёфат қиладурмиз.
“Дада, деди ўғлимиз, юрунг эмди шаҳр кезадурмиз,
Самарқанд
сафсем дигаргун ўлган. Ҳайратга тушурсиз.
Йўл-йўлак киро ҳам
қиладурман.”
Даме ўтмай, эккимиз Самарқанд тамон равона
ўлдик. Ваҳ,
дигаргунликни кўрунг! Камина Московда бўлган
маҳал бул жойда
бисёр иморатсозликлар бўлубдур. Шаҳр киндигидаги
боре кўчаларни
дутарафа қилибдурлар ва экки тамонда янги
иморатлар қад
ростлабдур. Марказ жойда кўшкка монанд бонклар,
кўпқавата
ҳашамдор дўконлар қад ростлабдур. Шундоқ калта
муддатда шаҳр
батамом очилибдурки, тарифи онча бордур ва ҳамду
сано айтмоққа
забон ожиз. Якчанд дўконларга кирдук. Москов
дўконларидан ками
йўқдур. Ҳар нимарсаки истайдурсиз, муҳайёдур.
Кўча-ю,
тангкўчаларда чорчархалар шундоқ бисёрки, холи
жой топиб бўлмас.
Бир амак қўл баланд қилди. Тўхтадук. “Беҳбудий ҳайкалига
элтадурсизми? “савол айлади эшик очиб. Найимбек
ул манзилдан
бехабарлигига иқрор ўлди. “Ўзум йўл кўрсатурман”
жавоб берди
мардак, илтифот-у илтижо аралаш ва аввол гул
харид қилмоқ
зарурлигини аён қилди. Бозордан бир қучоқ
келадурғон гулдаста
олиб, эҳтиёткорлик ила каминага узотди.
Мошинимиз ичи ифорга
тўлди. Боз йўлга тушдук. Хушфеъл одам кўрунди ва
шул боис
ҳозирги ҳайратимни анга аён этмоққа киришдим.
“Дуруст айтурсиз,
қўшулди ул, ....миз доно иш юрутибдур. Хорижда
эрдим ва
шаҳримизни кўруб, ҳайратим ошди.”
Амак якчанд бор йўл ишора қилди ва хеле сукутдан
кейин деди:
“Аммо-локин камина дунёнинг якчанд шаҳрларида
бўлуб, таққос
қиладурман ва булар ишнинг бошланмоғидур. Бундоқ
қадимий
шаҳрларга эллик-юз қабатли бинолар ярашадур.
Албат, янги шаҳр
тамонга. Араб-у Ажам шаҳрларида бўлдум, алар
экки юз уч юз
қабатга чиқдилар. Фикр қилиб кўрунг. Улуғбек
подшолиғи давридан
мадраса, расадхона ва диган обидалар бу кунгача
қолди. Чоризм отлиғ
замондин якчанд черковлар, истироҳат боғи,
губернатор ўйи,
қабулгоҳи ва боз чанд иморатлар сақланур.
Ҳаттоки Шўролар
замонидан театру, чуқурдаги тамошогоҳ, ўн
ошиёнлик меҳмонхона-
ю, идоралар қолди. Эмди аларнинг баридан ўзмоқ
фурсати етди.
Бул мардакнинг суханидан бир хулоса қилмадим ва
тил
тишладим. Кўп юрмай, биз паноҳи худо қилдик.
Бу сира мошинимиздан эр-хотун жой олди. Аларни
айтгон
манзилларига этгунимизча, хотун эрини бозуд
Қурияга бориб
ишламоғига даъват этди. Аларнинг гуфтигўйидан
шул нарса аён
ўлдики, мардак ул юртда якчанд сол ишлаб, ақча
юборгон ва оғир
юмуш жонидан ўтуб келгон экан. Занак боре
маблағни харж қилибдур
ва тегирмонда туғулган сичқон сахий бўладур,
деганлари мисол, бу
таомил-у, сарф-харажотга мойил бўлиб қолибдур.
Эмди
камхаржликка зарра тоқати йўқлиги манаман деб
турур эрди. “Ул
бегона юртдаги оғир юмушни бу жойда бажарсам ҳам
кам маблағ
топмасман: бисёр озор топдим”, нолиш қилди
мардак. Хотун ани рад
этиб, қайтиб бормоққа даъват этмоқдан тин олмас,
ҳижолат тортмас,
раҳм қилмас эрди. Манзилга етгунча аларга бир
сухан демадим, аммо
мардакка бисёр шафқатим келди.
Бирни кўруб фикр қил, бирни кўруб шукр қил,
дейдилар
машойихлар. Бизнинг заифамиз, яънеки Жамилабону
бунинг наздида
тиллога баробар. Уруссияда бўлғон маҳалим,
боз-боз сиҳатимдан
хавотир олур ва зудлик бирла қайтиб келмоғимга
даъват этур эрди.
Бадазон якчанд бандаларни манзилга элтдук. Алар
бирла
гапзанон қилмадук. Боиси, бояги ҳолдан жилла
хомушлиқ тортгон
эрдим ва сўҳбат учун эҳтиёж-у хоҳиш ҳам
топмадим.
Тушлук ўтуб ёши улуғроқ бир амак минди. Радиомиз
“Муқаддассан, муқаддас аёл”, деб ашула айтур
эрди. “Буни ўчурунг”,
деди зарда бирла, Ўғлумиз анинг фармойишини ижро
қилди. Не сабаб
бундоқ йўл тутди, деб хаёл суриб тургон маҳалим,
ҳасратини
ёширмади. “ Биладурсизми, эмдиликда эр-хотуннинг
ажралмоғига
аксари ҳол заифаларимиз сабаб бўлмоқдалар. Алар
мусулмонлик
таомилларини фаромуш қилиб, рўз-барўз инжиқ,
нозук, эрка бўлуб
бормоқдаларки, анга тоқат қилмоқ бисёр
душвордур. Овруподан
ибрат олиб, рўзғор учун, ани сақлаб қолмоқ учун
курашмайдурғон
бўлдилар. О, бизнинг волидалар қандоқ эди. Алар
не мушкулликларга
тоб бермадилар.” Анинг суханини маъқул билиб,
тасдиқ этдим.
Мошинимиз баландда қад ростлаған маишатгоҳ
ёнидан ўтар
маҳали, ул жойга кириб-чиқиб турғон заифалар
тамон ишора қилди.
“Кўруб турубсизми: бори ўзимизнинг ўзбек, тожик
заифалар.
Аларнинг эркаклари Қурия, Уруссияда мардикорлик
қилиб, ақча
юборурлар, бу бетайинлар ани маишатга харж
қилурлар. Бундин
ғазабим бот-бот жўш урур! Инсоф қани?!”
Бир маҳал чорраҳа кесар маҳалимиз ало-було
халачўт тутган
миршаб, йўлга чиқди, чаккага ишора қилиб, таҳдид
бирла
тўхтамоғимизни буюрди. Ўғлумни кайфи учди. Бозуд
тушуб,
хавотирлик ила ул бадфел бирла кўрушди. Кўчанинг
бадқавоқ
миршаби Найимбек узотған қоғозларни кўруб: “Киро
ишламоққа
рухсатнома бўлмоғи керак эрди”, деди. “Ман киро
қилмадим, бу киши
дадам, радной...”, илтижо қилди Найимбек. “Ундоқ
бўлса, бу нима,”
зуғум бирла сўроқ айлади ул, чорчархамиз
тепасидаги
шатранжмонанд чароққа имлаб.
Ўзум тушдум: “Ўғлум, мошинни харид қилғонимизга
бир ҳафта
ўлди, худонинг зорини қилмоққа бошладим, ижозат
олмоққа ҳоли
успет қилмадик.” Бадфеъл юмшади. Дедики: “Якўм
бор кечирурман,
аммо юмуш бор: хизмат қилурсиз.” Бадазон миршаб
чойхонада
ўтурган бир амакни чорлади. “Устоз, келинг,
булар сизни айтган
жойга элтурлар.”
“Устоз” , илло пайғамбар ёшидан ўтган бўлуб, аввол
амалдор
бўлғонлиги манаман деб турур эрди. Локинда
хуштакаллуф,
хушсухан чиқди. Салом-алек қилдик ва гуфтигўга
киришиб кетдик.
“Бу қоқбошларнинг бори ўзумни шогирдларим, деди
бояги миршаб
тамон ишора қилиб, аксарини ишга олиб, тарбият
бергонман. Ўттуз
йил аларга саркорлик қилдим.” Шу тариқа ўзи,
қилған кори савоблари
хусусида сўз юритди. Андак мақтанган жойлари ҳам
ўлди, аммо, илло
ошуриб юбормади. Шу боис, бу мардак дилимга
ёқди.
Ўн ошёналик иморатға етган маҳал ўғлумдан
тўхтамоқни сўради
ва тез чиқмоққа сўз бериб, ул жойга кириб кетди.
“Тузук одамга
ўхшайдур,” тергамоқ илинжи бирла дедим
Найимбекка. “Аларнинг
бари чекист, бохабар бўлунг, сиёсат хусусида гап
очса, тил тишланг.”
“Устоз” бадаз бисёр ҳаяллик пайдо ўлди ва мошин
миниб узрпорлик
қилди. Йўлга давом бердук.
“Сизлар қайдан?” савол айлаб қолди бир маҳал
андак
хушфеъллик бирла. Ман якчанд сония андеша
қилдик. Маҳаллалик
бўлғонимиздан воқиф ўлса, кулмайдурми, латифа
айтмайдурми, деб
фикр қилдим. Локинда тан олмоқдин дигар чора йўқ
эрди. “Э,
шундоқми, андак очилиб давом берди ул мардак.
Маҳаллалик
бародарларимиз сероб. Қўчқорбой деган бор, бисёр
обрўманд.
Қачанки Москов борсам, мошин, жой пайдо қилиб
берадур.”
“Қўчқорбой жиянимиз бўладур”, дедим андак
ифтихор бирла. “Э,
шундоқми? Чита шаҳри миршабларининг саркори ҳам
маҳаллалик.
Боз Уруссия, Оврупо бозорларида пистафурушлик
қиладурғонлар
ҳам...Шу читалик ҳамкасбимизга қўноқ бўлғон
эрдик, экки латифа
айтғон эрди. Айтсам майлиму?” “Давай, давай”,
далда қилди
Найимбек. “Бир маҳаллалик, ҳамқишлоғлари аёғи
етмаган манзилни
дарак қилиб, Сибир тамон равона бўлубдур.
Юруб-юруб, ҳайвонот
боғи рўпарасида пайдо ўлубдур ва деволда: “Ишга
оладурмиз” деган
хатни кўрубду. Кел, дебди шу жойга ишлаб, пичи
ақча топай.
Саркорга кирса, ул уқдирибди: “Сизга маймунни
пўстини
кийгизурмиз ва қафасга ташлайдурмиз. Шу
жаниворга монанд
қилиқлар қилиб ўтирурсиз. Маош – фалон рубл.”
Рози ўлибди. Бир
азобда маймунни либосини кийгузуб, қафасга
солибдурлур. Бир
маҳал, маҳаллалик кўрсаки, шер ҳам ўша жойда.
Ҳойнаҳой, бу
кофирлар хато қилди, деган фикру хаёл хавотири
ва қўрқуви ила
кунжакка бориб турса, шер аста-секин бу тамон
келибду ва анинг
қулоғига шивирлабду: “Землак, қўрқманг, биз ҳам
маҳаллалик...”
Уччавимиз ҳам хандон отиб кулдук. Муни
кўруб,”устоз” давом
берди: “Амриқоликлар ойга қўнсалар, қалпоқ
кийган уч-тўрт банда
тўрба елкалаб юрғон экан.” “Сизлар ким?”савол
айлабди амриқолик.
“Биз - Маҳалладан, писта-бодам келтирғон эрдик,
харидор
кўринмайдур...” дебди алар.
Биз боз ханда килдук. “Дағе айтайму”, сўроқ
айлади “устоз”.
“Давай, давай”, жавоб қилди Найимбек. “Шўролар
замони бир
маҳаллалик ўттуз тенлик латареясига “Жигули”
ютибду. Амборга
бориб, манга мошинни қизил рангидан
беринглар”дебду. “Мошинни
қизили йўқ, мана кўки, сариғи бор” дебдилар
ноилож. “Даркори йўқ,
ундоқ бўлса, ўттуз тенимни қайтаринглар,”
дағ-даға қилибдур
маҳаллалик.
Шаҳар илкиндаги бир ҳавли рўпарўсида тўхтадук.
“Шу жой -
мани ўйим, деди “устоз” ва паноҳи худо қилмоқдин
аввал, ўғлимизга
ўқдурди. “Сани биронта миршаб тутса, манга сим
қоқ.” Боз манга
дедики: “Кириб турунг, жиянингиз Қўчқорбой бизга
бисёр хубликлар
қилғон”,
“Устоз” тилифонини ёзиб ҳам берди. Ота-ўғул
сарафроз ўлдук.
Вақти шом бўй етган бир қиз бала қўл баланд
қилди. Тожикилаб
расадхонага элтмоғимизни сўради. Йўлда дедимки:
“ Она-қизим,
хавотир қилмайсанму - вақти бевақт ялғуз юрмоқ,
бегона мошинга
минмоққа?” У таажжуб қилди ва бир нимарса
демади. Манзилга етиб
тушди, бадазон Найимбек ман тамон бош бурди:
“Дада, о нимадан
қўрқсун? Шукр, шаҳр тинч. Мардум хотиржам. Мошин
ўғриям
батамом гум бўлди. Ҳукумат уноқа бетайин,
тулфорларни онаизорини
Учқўрғондан кўрсатиб қўядур!”
Комментариев нет:
Отправить комментарий