НОМА
№ 9
Ҳар ўн икки ойда келар бир таноб,
Ўзгаларга роҳат-у, менга азоб...
дейдилар мавлоно Муқимий,
Ҳозир, яъни 2011 йилнинг декабр ойида мен шу
аҳволдаман,
Назаримда, ўзгалар ўзига тинч, мен эса
азобдаман.
Йўқ, ҳеч қанақа танобчи ёки солиқчидан озор
чекканим ҳам йўқ.
Гап шундаки, тадбиркорлик ва умуман тирикчилик
масаласида қатор
муаммолар билан юзма-юз бўлиб турибман.
Ўтган йиллар давомида табиий газ танқислигига
аста-аста
кўникаборган эдик. Уч йилдан буён газ фақат ёзда
берилар, қишда эса
ўтин, кўмир ёқишга мослашган эдик. Бу йилга
келиб, ёзда ҳам газ
бўлмади.
Бунисига чидаса бўлади. Электр таъминоти
масаласи ҳам оқсаб
қолди. Худо буни ҳам қисди. Эндиликда электр
лампаларимиз
эрталаб уч, кечқурун уч соат ёнади.
Тирикчилигимиз, яъни
бизнесимиз омили бўлган инкубатор учун эса
доимий ток керак. Акс
ҳолда, тухумлар палағда бўлиб қолаверади.
Тўғри, бензин билан ишлайдиган генераторим ҳам
бор. Аммо
шаҳарда, ишонасизми-йўқми, бензин – анқонинг
уруғи.. Йўқ ва йўқ!
Тамом, васаллом! Бунинг устига, машинамиз билан
киракашлик
қилиш ҳам қийинлашди. Ўғлимиз – Найимбек ёқилғи
қуйиш
шохобчасида кечаси билан навбатда туриб, зўрға
ўн-йигирма литр
бензин олади.
Шундан кейин ҳам фиғонингиз кўкка ўрламасинми?
Хотиним эса нуқул мендан хавотирда. Қаҳр устида
катталар
шаънига ножўя гап айтмасин деб, мени овутгани
овутган. “Шукур
қилиш керак! Замон тинч, Тўйларни қаранг,
уйларни қаранг! Мана
мен рассийский шам олиб келдим” ва ҳакозо.
Кечқурун чойхонага чорлашди. Телевизорда ҳоким
билан
мулоқот бўлармиш, савол ё шикоятлар бўлса, айтиш
керак эмиш.
Бу ерда анча-мунча одам тўпланганди. Менга ўхшаб
тажанг бўлиб
турганлар ҳам оз эмасди. Уларнинг аксари ҳокимга
газ, электр
таъминоти, кўчалар масаласини кўндаланг қилиб
қўйишга
шайланишганди. Жумладан, Мурод муаллимнинг
баримизга
таъкидлаб айтган гапи менга маъқул бўлди.
“Амалдорлар жуда
пихини ёрган бўлади. Ҳокимнинг ўзи ҳам аҳвол
анчайин ночорлигини
яхши билади, аммо қалтис саволдан қочабошлайди.
Шунинг учун ҳам
унинг тўғридан-тўғри мулоқот қилишига ишонмай
турибман.
Ҳарқалай, уни нозик жойидан тутиш, гангитиб
қўядиган саволлар
бериш керак. Масалан, газ масаласида у бор айбни
одамларнинг ўзига
тўнкаши яъни, қарзларинг фалон сўм бўлган, шуни
тўласаларинг,
газни оласизлар, дейиши мумкин. Шунда биз қўшни
Қўшмачит
қишлоғини мисол қилиб кўрсатамиз. Булар газ идораси
билан
келишиб, аввал жами қарзларни тўлашди ва катта
маблағ эвазига бош
магистралдан алоҳида қувур тортиб келишди. Бир
йилдан кейин у
ерда ҳам газ бериш тўхтатилди. Қани, бунга нима
деб жавоб бераркан.
Электр масаласида ҳам айбни ўзимизга ағдарса, хуш
ундай бўлса
нечун шифохона, болалар боғчаларида свет йўқ,
беморни шам нурида
операция қилишганига ўзимиз гувоҳ, деймиз. Ёки
кўчалар масаласини
олайлик. Кўча ҳақини ҳамма тўлашга мажбур - буни
бензин нархи
устига қўйишган. Хўш, нега ундай бўлса бизнинг кўчалар
бомба
тушгандек бўлиб ётибди, деймиз.”
Бу гаплардан маҳалламиз оқсоқоли Илҳом
милисанинг хавотири
ошди. “Сиёсат билан ўйнашманглар, деди, борига
шукур қилиш
керак. Тирикчиликларинг ёмон эмас. Ҳамма уйда
машина бор,
иморатлар...”
Ниҳоят сухандон ўрта бўйли тепакал киши томон
ишора қилиб,
ҳоким халқ билан бевосита мулоқот қилмоқчи,
жойлардаги аҳволни
билмоқчи, қобилида гап қилди. Шу билан бирга
телефон
номерларини ҳам аён этди.
Вилоят раҳбари анчайин босиқлик билан гап
бошлаб, аввал
республикамиз, сўнг вилоятимизда қўлга
киритилган ютуқларни
бирма-бир санайбошлади. Ўтган йиллардан кўра
электрлаштириш
фалон, йўллар таъмири фалон, умрнинг узунлиги
фалон фоизга
ошганлигини; пахта, чорва, саноат маҳсулоталир
ишлаб чиқиш эса
икки-уч ҳисса кўпайганлигини таъкидлади.
Тезда бу статистик рақамвозликдан
зерикабошладик, боиси:
дардимизни айтишга шошилардик.
Саволларни қизлар телефон орқали ёзиб олиб,
ҳокимга
берабошлашди. Лекин нафсиламбирини айтганда, бу
унчалик ҳам
бевосита мулоқот эмасди. Бошлиқ, асосан, ўнғайроқ
саволларга жавоб
қайтарарди. Биз ҳам шоша-пиша бояги
талабларимизни йўллашга
шошилдик. Аммо телефонлар банд эди. Шунга
қарамай, айрим
дардларимизни айтишга улгурдик. У эса фақат
йўллар ҳақидаги
саволимизга жавоб қайтарди. “Маҳаллаликлар
кўчаларимизнинг
аҳволи хароб, дебди. Ҳамма ўз кўчасига қараб
хулоса чиқармаслиги
керак. Шаҳар кўчаларини кўринг, магистрал
йўлларни қаранг!
Буларнинг бари икки уч йилда бўлди. Қолганлари
ҳам аста секин
бўлади.”
Фақат газ таъминоти масаласида ҳоким ҳақиқатга
андак
яқинлашганга ўхшади. “ Бу йилдан эътиборан, деди
у, қишки
мавсумда иссиқхоналар, ғишт заводлари,
ошхоналарга табиий газ
берилмайди. Шаҳарнинг фалон ва фалон маҳаллалари
ҳам кўмир
сотиб олсин. Газ йўқ!”
Аммо бунинг сабаблари ҳақида оғиз очмади.
Мулоқотдан кейин бир муйсафидга сўз беришди.
Отахон ўтган
замонда чеккан уқубатларини ҳикоя қилди. Ўн бола
битта сандали
атрофида катта бўлишгани, нон карточкасини
йўқотиб қўйиб, азоб
чеккани, шўролар даврида кўрган
адолатсизликларни санади.
Баримизни шукур қилишга, сабр-тоқатли бўлишга
чорлади.
“Телевизорни кўринг, деди у, бир мамлакатни сув
босаябди,
бошқасида ер қимирлаябди, учинчисида ака билан
ука бир-бирига
милтиқ ўқталаябди. Биз эса андак етишмовчилик
қаршисида ҳархил
нохуш фикрларга борадиган бўлганмиз. Уят бўлади-я!”
Мен уйга ўзгача кайфият билан қайтдим. Шу
_______отахон, Илҳом
милиса, қолаверса, хотиним менинг душманим
эмас-ку! Шулар,
бошни хам қилиб, шакрона айтиб юришга даъват
этишаётган экан,
демак, бир гап бор!
Мавлоно Муқимийнинг шеърларини ўзгача оҳангда
куйлайбошладим.
Ҳар ўн икки ойда келар бир таноб,
Ўзгаларга роҳат-у, менга кабоб!
НОМА
№ 10
Умримда биринчи бор шундай кутилмаган, нохуш
ҳолатга тушган
эдим. Миям фалажланиб, идрокимга итоат қилмай
қўйганди, содир
бўлаётган воқеликнинг фаҳмига етмай қолгандим.
Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, ташқарида, ички
кийимимда,
тўнтариб қўйилган пақир устига ўтириб
олганимнинг боисини билгим
келарди. Қизим – Сухайло фарёд чекиб, дилхун
бўлиб йиғлар, мен эса
ўзимча уни уришардим: “Нимага бақирасан,
тентак?” Ўғлим мени
бағрига босиб, дил тўла дард билан бақирганини
ҳам тушимми,
ўнгимми эканлигини идрок этишга қувваи-ҳофизам
ожизлик қиларди.
Бир маҳал ҳовлида маҳалла оқсоқоли - Илҳом
милисанинг овози
эшитилди. “Саҳарлаб нима қилиб юрибди бу хумпар,
менинг
ҳовлимда” ўйлардим ўзимча, алғов-далғов
фикрларимни йиғиб
олишга ҳаракат қилиб. “Бугун чиқаришимиз керак”,
деди маҳалла
сардори ғала-ғовурлардан кейин. У нимани назарда
тутаётганлигини
фикрлаётганимда, акамнинг кескин жавобини
эшитдим: “Эртага
қолдиришимиз керак! Душанбеда опаси бор –
келишини кутмасак
бўлмайди!” “Йўқ барибир, чиқариш зарур”, деди
оқсоқол. “Нима,
йигирма беш йил сиққан даргоҳга тағин бир кеча
сиғмайдими?”
Бу даҳанаки жангнинг моҳиятини чақиш учун
хаёлимни жамлаб,
жиловлаб олишим керак эди. Беихтиёр, содир
бўлган воқеалар
занжирини кўз олдимга келтиришга уннаб кўрдим.
- Янгани олиб кетинг, ака,- деди таниш доктор
кеча кечқурун. У
киши отдай соғлом бўлдилар. Дарҳақиқат, Жамила
туппа-тузук кулиб
турар, ранги-рўйи жойида эди. Унинг ўзи
кийим-кечакларини кўтариб
чиқди, мен билан ҳазил-мутойиб қилди. Мен
докторни рози қилдим,
ҳатто санитарлар, ҳамшираларга ҳам пул бердим.
Кечқурун уйга уни
кўргани қўшнилар, қавмлар кирдилар, улар билан
гаплашиб ўтирди ва
алламаҳалда кириб ухлади.
Бомдодни ўқиб, хотинимнинг хонасига кирдим.
Жамилам ҳамон
ширин уйқуда бўлиб, икки оёғининг панжалари
кўрпадан ташқарида
эди. Уни меҳрибонлик билан ўйғотмоқчи бўлиб,
оёғини силадим.
Уйғонавермагач, бармоқларини енгилгина
қитиқладим, Завжам қилт
ҳам этмади. Шунда ногоҳ мени ваҳима босди ва
икки оёғини иккала
ҳовучимга олиб, аввал аста, кейин эса қаттиқ
қисдим. Оғриқдан дод
деб юборишини кутган эдим. Аммо садо бўлмади.
Шунда бир лаҳза
қотиб қолдим ва унинг ўрнига ўзим дод деб
юбордик. “Ким бор?
Мени худо уриб қўйди!!”
Аёлимнинг совуб кетган иккала товонини юзимга
босиб, дил тўла
дард билан йиғлашга тушдим. Мени ким ташқарига
олиб чиқиб,
тўнтарилган пақирга ўтқазиб қўйганини эса сира
эслолмаймн.
Ҳа, мени худо уриб қўйган эди! Ўзим ғарибдан ҳам
ғариб, гулдай
болаларим эса етим бўлиб қолганини ўйлашнинг ўзи
даҳшатли эди ва
бу фожианинг зилдай юкини кўтаришни тасаввур
қилиб ҳам
бўлмасди! Энди қандай яшайман, кимга суянаман,
деб ўйлардим ва
дилимни беҳудуд ваҳима босарди. Бўғзигача
ботқоққа ботган, ҳаётдан
батамом умини узган, ноумид бир бебахтга
айлангандим.
Йиғлайвериб, кўз ёшларим ҳам тугаганди.
Жамила мендан беш ёш кичик, яъни қирқ тўққизда
эди ва ортга
ўгирилиб қарасам, мен билан бўлган йигирма беш
йил давомида ҳаёти
ташвиш, тақдирнинг ногаҳоний зарбаларидан
хавотирлик, ҳар бир
тийинни тежаш, ҳар бир дақиқанинг қадрига бориш,
фақат
фарзандларни эмас, мени ҳам йўлга солиш,
тарбиялаш, овутиш билан
ўтганлигига тан бериш керак бўларди ва буни
ўйлашнинг ўзи озурда
дилимни ўртантириб юборарди.
Аслида у ўлгунча мен ўлсам, адолатли бўларди,
Чунки Жамила
болаларимга мендан кўра донороқ, тадбиркорроқ,
меҳрибонроқ
раҳнамо бўлаоларди. Фақат болаларимни эмас, энди
ўзимнинг ҳаётим
ҳам дўзахга айланиши турган гап! Чунки мен унинг
мадади ва дакки-
дашномларисиз ҳатто чойимни ҳам дамлаб ичишни
уддалолмайдиган
ношуд бандаман!
Эй дунёйи кажрафтор, эй бебақо фалак! У йиллар
оша мен
бебурдни йўлга солди, болаларини кетини ювди,
лекин уларнинг
зарра роҳатини кўрмай ўлиб кетаябди. У бўлажак
куёвининг
пешонидан ўпиш ва келинларига тилла занжир тақиб
қўйишни орзу
қилган эди-ку! Ёки бунга ҳаққи йўқмиди?! Бу не
ситам, не кўргилик?!
Куй- маҳалла, қўни-қўшни пайдо бўлди. Оқсоқол
кимнидир
мурдашувга, тағин бировни гўрковга юборди.
Чўнтак телефонлари
билан узоқ-яқиндагиларни жанозага хабар қилишди.
Биз - бахти
қаролар бемажолгина бел боғладик.
Аслида бу даҳшатли ҳол ногаҳонда юз бергани йўқ.
Ўшанда,
Жамиланинг тағин тоби қочганда, туман
шифохонасига олиб
бормоқчи бўлдим. Аввал хабар олиш, таниш
докторни кўриб, у зарур
деб билса, ҳафта-ўн кун ётқизишни мўлжаллаган
эдим. Бинога
киришим биланоқ, бу ерда газ йўқлигини ҳис қилиш
мумкин эди.
Коридор ташқаридан ҳам совуқ эди, ҳамма палто
кийиб юрарди.
Доктор учинчи қаватдаги палатадаги беморларни
кўраётганлигини
айтишди. Юқорига кўтарилиб, унинг чиқишини кутиб
ўтирдим.
Бу ўринда шуни таъкидлашим зарурки, икки ой
илгари Жамилани
олиб келганимда, бу одам биз билан хушмуомалада
бўлган, мададини
аямаган эди. Ўзи инсофли одам - берган
пулингизни санаб ҳам
кўрмай, чўнтагига солиб қўяди. Вазмин, камгап...
Аммо бугун унинг авзойи бузуқ эди: санитар ва
медҳамшираларга
бақирар ва негадир бармоқлари асабий қалтирарди.
- Шаҳарга олиб боринг, деди, менга ҳам совуққина
қилиб, бу ерда
беморнинг дарди баттар бўлади. Газ йўқ, свет ҳам
ўчиб қолаябди.
Мен бир лаҳза хаёлга бориб қолдим. Боиси,
шаҳарга қайси
шифохонага олиб бориб, кимга мурожаат қилишни
билмасдим. Рости
гапки, ишим тушмаганди. Суҳбатдошим буни ҳис
этди.
- Пастга тушиб туринг, ишимни тугатай, ўзим
кўмаклашаман,-
деди, аҳволимни тушуниб.
Найимбек иккаламиз мавҳум бир умидворлик билан
биринчи
қаватдаги фойега тушиб, телевизор қаршисидаги
дивандан жой олдик.
Экранда эса Тошкентда ўтказилаётган умумжаҳон
соғликни сақлаш
ташкилотининг тантанали анжумани намойиш
этилаётганди. Бу
ташкилот бошлиғи кўзи қисиқроқ аёл экан, У хориж
тилида нутқ ирод
этар ва айтганларини пешма-пеш таржима
қилишарди.
“Мамлакатларинг медицина соҳасида мисли
кўрилмаган
даражада юксакликка кўтарилди, деди у, биз ўзбек
модулини бутун
дунёга тарғиб этишимиз зарур”.
Шу пайт ток ўчиб қолди ва ҳамду-саноларнинг
давомини
эшитолмадик.
Кўп ўтмай, докторимиз пастга тушди ва надомат
билан
шаҳардаги шифохоналарнинг аксарида газ ҳамда
электр таъминоти
оқсоқлигини гапирди. Кейин мулоҳаза қилиб кўриб,
ўзича Хавоси
кўчасидаги етти қаватли шифохонани маъқул деб
топди ва у ердаги
танишига сим қоқди. Гапнинг рафторига қараганда,
таниши бизни
кутадиган бўлди. Сўнг бир вароқ қоғозга унинг
исму-шарифи,
телефонини ёзиб берди.
Надоматлар бўлғайким, бу ерда жанжалнинг устидан
чиқиб
қолдик. Ўрта ёшлардаги араббашара киши бир
врачни гирибонидан
олиб, уни муттаҳамликда айблар, кимларнидир
болохонадор қилиб
сўкарди. Кейин бизга аён бўлишича, бу одам
отасини операция қилиш
учун шу докторга беш юз доллар берган экан. Аммо
бахтга қарши,
жарроҳлик пайти чироқ ўчиб қолибди ва бемор
оламдан ўтибди.
Хирург пулнинг ярмини қайтариб, қолганини
беришдан бош
тортаётган экан. Биз ўтиб кетдик ва можаро нима
билан
тугаганлигини билолмай қолдик.
Бизни кутиб олган доктор ҳам хушмуомала, хушфеъл
йигит экан.
У Жамиланинг касаллик тарихидан олинган
нусхалар, ренген
тасвирларини обдон кўздан кечиргач, беморни олиб
келишни буюрди
ва Жамилани ўша куниёқ уч кишилик палатга
ётқизишга кўмаклашди.
Шукурки, палата совуқ эмасди. Ўша дамда ҳатто
электр ҳам ишлаб
турарди. Онаси ўксимаслиги учун алламаҳалгача
унинг ёнида бўлдик
ва зарур нарсаларни топиб бергач, уйга қайтдик.
Эртаси кечқурун врачимиз Жамилани операция қилиш
зарурлигини айтди. “Ўтхалта яллиғланган ёки унда
тош бор” деди у
анчайин дудмал қилиб ва қўшиб қўйди: “Лекин
кўрмагандай бўлиб
кетади. Ҳозир бу жуда осон.”
Мен хаёлга бориб қолган эдим. Бу гапни Жамилага
уқдиришни,
уни кўндиришни ва харажатлар учун кимдандир қарз
кўтаришим
зарурлигини ҳамда бу соҳани биладиганлар билан
маслаҳатлашиб
олишни фикрлардим. “Дарддан батамом фориғ
бўладиган бўлса, рози
бўлиш керак”, деди акам. Бу билан қаноатланмай
кечқурун Илҳом
милисанинг эшигини қоқдим. Унда пул борлигини ва
қарз сўраш
мумкинлигини ҳам ҳисобга олган эдим. “ Пул бериб
тураман, деди
маҳалламиз оқсоқоли, аммо докторлар атайин
операция қилади, деб
ҳам эшитганман. Яъни пул учун. Балки аввал
даволаб кўриш
керакдир”.
Аммо шу орада докторларнинг хулосаси ўзгариб
қолди.
Профессор хотиним касаллигининг таҳлилларини
кўздан кечириб,
жарроҳликни тўхтатиб туришни, аввал онкологик
диспансерга
кўрсатиб, уларнинг фикрини ҳам олишни тавсия этибди.
Онкология шифохонасида бизни ўзим тенги
хушчақчак, гапга
чечан киши қарши олди. Ҳужжатлар ва
докторларнинг хулосаларини
синчиклаб кўздан кечиргач. “Ака, деди менга
юзланиб, дилкашлик
билан, янгани қолдириб кетинг, нима бўлишини
эртага айтаман.”
Бу ерда ҳам уч кишилик палатага жойлаштиришди.
Афсуски,
шифохонада айни чоғда газ йўқ экан. Биз
ташқаридаги дўкондан
электр печ келтириб бердик. Унинг вилкаси
суқиладиган розетка
куйиб кетгани боис, Найимбек, янгисини олиб
келди ва ўрнатиб
берди. Кетиш олдидан докторга пул узатдим.” Бу
хамир учидан
патир” дедим, умидвор оҳангда.
- Операция қилмаймиз, химия қиламиз”, деди
эртаси борганимда
ҳалиги одам. Янгани нақ ўн беш кунда отдай
соғлом қилиб,
қўлингизга тутқазаман!
Нақадар умидбахш мужда! Баримиз хурсанд бўлдик.
Оиламизда
кулги янграмай қолган эди, бу хушхабардан кейин
тағин хушчақчақ
кайфият кириб келди.
Аммо бечора Жамила кўз ўнгимда кундан-кун
иштаҳаси буғилиб,
мадорсизланиб борарди. Тахминан икки ҳафталардан
кейин эса
вазият ўзгарди: Жамила тузалабошлади. У ўрнидан
дадил турадиган,
келтирган овқатларимизни иштаҳа билан ейдиган,
гоҳида
ҳазиллашиб, латифа айтадиган бўлди. Эҳ, қувончли
эди буларнинг
бари!
Хотинимни олиб кетишдан олдин Илҳом милисадан
олган
пулнинг қолган-қутганини ҳам улашиб бердим. Ўша
куни Жамила
кеч ухлади.
Қолган мудҳиш гаплар эса ўзингизга аён.
* * *
Худо мени уриб қўйди!
Энг оғир дамларда дилимга далда берадиган,
овутадиган,
жаҳлимдан туширадиган йигирма беш йиллик
мададкорим,
маслаҳатгўйим, ҳабибим ва табибимдан жудо
бўлдим! Эй фалак!
Қисматларинг шунча ҳам қаттолми?
Ҳадемай машъум тобутни олиб келишди. Ташқарида
оломон
одам, ичкарида қий-чув, фарёд!
Худо ҳеч кимга бу қисматни раво кўрмасин!
Одамлар талашиб тобутга елка тутишди. Уларнинг
устида
лапанглаганича кетаётган тўрт оёқли чўпин отда
садоқатли умр
йўлдошим мен бахти қарони тарк этиб, совуқ қабр
томон
шошиларди...
Бу аёл менга тегиб нимани ҳам кўрди, ўйлардим
бот-бот. Бир умр
хавотир, йўқчилик, уқубат... Мен нотавон унга
нима яхшилик
қилолдим?
Хаёлимга ногаҳоний фикр келди. Тобутга елка
қўйиб, уни ҳеч
кимга бермай, қабристонгача кўтариб борсам
гуноҳларимни
енгиллаштирармиканман? Мен югуриб олдинга ўтдим
ва тобут
дастасини қўлга олдим. Бошқаларга имкон бермай ,
йўлда давом
этавердим. Шу пайт тағин рўпарамда ўша қайсар
Илҳом милиса
пайдо бўлди: “Ака, уят бўлади. Ўзингизни оғир
тутинг! Бошқаларни
савобдан бенасиб қолдирманг!”
Ҳамма жойда тартиб сақланишини яхши кўрадиган
собиқ миршаб
шунда устакорлик билан куч ишлатишга ўтди.
Олдимда тушиб мени
орқага сурабошлади ва тобутга елка қўйди. Бўйи
мендан узун бўлгани
сабаб, ташқари чиқиб қолдим. Аммо мен ҳам
осонлик билан жон
берадиганлардан эмасдим. Тобутнинг орқа
дастасига елка қўйдим.
Илҳом милиса бу ерга ҳам етиб келди ва мени
чиқариб юборди.
Қабрга қўйишда ўзим тушаман деб мўлжаллаган эдим,
аммо мени
у ердан қайтиб чиқариш қийин бўлишидан хавотир
тортди чамаси,
оқсоқол бунга ҳам монелик қилди. Найимбекка
имлади ва у мендан
олдин қабрга тушди.
Жамики умидларим, куч-қувватим, идрок-у,
тасаввурим,
қўйингки, буду-шудимдан жудо бўлиб, ҳолсизланиб
қолган эдим. Шу
боис, қайтишда йиғидан кўзлари қизариб кетган
икки кичик ўғлим
иккала қўлтиғимга кириб, менга мададкор бўлишди
Одамлар шошилинч олдинга интилишар, биз эса
кўлмаклар
устидаги юпқа музларни бирин-кетин синдириб,
аста-секин қадам
босардик.
Бу дунёда ҳеч кимга ишонмай қўйган эдим.
Фақатгина Яратганга
ишониш ва фақат унга, унинг ўзига сиғиниш
муқаддас бурчим
эканлигига дилдан имон келтирардим! Эндиликда
рўзғор деб
аталадиган оғир араванинг юкини якка ўзим
тортишим, болаларимни
бошини силаб вояга етказишим зарурлигини, бунинг
учун эса фақат
Оллоҳгагина таянишим мумкинлигини ўйлардим.
Одамлардан ортда қолиб кетмаслик учун қадамимни
тезлаштирдим.
Тамом
2012
Комментариев нет:
Отправить комментарий