НОМА
№ 15
Рўзи якшанба раста кезиб, хотунга ваъда этғоним
атир уполар, бо
ин жумла зебу зийнатларнинг нархи баландларидан
якчандини харид
қилдим. Инчунин, балаларга ҳам бисёр
нозуктаъблик ила сайлаб-
сайлаб либослар олдим.
Чиқиб равона бўлар маҳалим, ногоҳ ўша сочлари
аппоқ, локинда
башараси ҳабашга қиёс бўладурғон фолбин заифани
кўрдум. У
каминани танимади, локинда дағе келиб савол
қилдики: “Сан ўзбек
ёки тожик?” Дедимки: “Фолбин бўлсанг, ўзунг
топ”. Деди: “Гап бунда
йўқ. Аларни ажратмоқ бисёр мушкул кечур.
Магарам, қўл берсанг,
бахту тахтингдан фол очур эрдим”. Жавоб қилдим:
“Бир карра очуб
эрдинг, рост чиқмади”. Андак қаҳрга миниб деди:
“Сан тўҳмат
қиладурсан, мани айтғоним зинҳор ва зинҳор дурўғ
чиқмас”. Бад
бўлғон ҳангомани гапуриб бердим, яъне, ул айтғон
заифа илло
ташриф этғонини, локинда каминага меҳр бермай,
боз узлатга
чекинғонини баёни арз қилдим. “Айб ўзунгда,
забон керак эрдики, ул
нозанинни қўлга киритсанг. Сабр қил”. Фолбин халтасини
бир муддат
тит-патит қилиб, хат чиқорди. Дедики: “ Ман
Худонинг иродаси
бирла иссиқ-савуқ ҳам қиладурман. Бул қағозни
анинг киссасига сол
ёинки, бирор буюми арасига қўй”. “Манга керак
йўқ, инкор қилдим.
Йигирма беш йил ўтди, завжаи меҳрубонимга хиёнат
этмадим,
иншооло бундан сўнг ҳам зинога йўл бериб,
гунаҳкор ўлмасман”.
“Қулоқ бер ва ёдда сақла: агар дарҳақиқат шунча
сана ўйунгга
борганда, эшикни фақат бир заифа очмоғига тоқат
этгон ўлсанг,
настоящий чукча эконсан. Буни билиб қўй: бу
дунёи бебақода фақат
лайлак бирла чукча умри дароз бир хотунга қаноат
қилур. Дигар
бирор ахмоқ мардак йўқки, бир авқотни еб, бир
гулни искаб, дунёдан
ўтса. Чап-у ростга боқ: бу хушрў занакчаларни
бўлуқ кўкраклари,
аппоқ аёқларига қара ва алардан бебаҳра ўтушдан
беҳад ва беҳад
пушаймонлиқлар қил! Худо ато этган ушбу
неъматларнинг яланғоч
елкалари, бўйунлариндан муччи олмоқ, савоби
беҳаддур... Зарур
маҳали аларга хушомад эт, дигар вақт боғурур,
нописанд бўл! Бу
замоннинг қичималарига андоқ рафтор бисёр ва
бисёр хуш келур.
Майли, осиёлик, сан ақча берма, локинда бу хатни
ол”.
Жўги занак қағозни киссамга тиқди. Ҳақ бермай,
йўлда давом
этган чоғим боз ишора этди. “Ҳов осиёлик, тин
ол”. Турайчи нима
дейду, бул жодугар, фикр қилдим. Дедики: “Бир
сўлкавой чўзсанг,
шундоқ ҳам зарур гап айтурман-ки, қайсиким санга
бисёр ва бисёр
даркор ўлур”. Бир муддат фикр қилдим ва анинг
қап-қаро қўлига бир
сўлкавой қўйдум. Хотун давом берди. “Зинҳор ва
зинҳор фаромуш
қилма: бегона заифа бирла танишмоқдан ҳам ундан
ажралмоқ душвор
кечар. Буни ёдда тут ва ман ғарибнинг фолимга
минбад гумон
билдирма”.
Эътиборе қилмай, Самарқандга учадурғон
тайёранинг муддатини
билмоқ, чипта харид қилмоқ ташвишида бўлдум.
Анда дедиларки: бу
кунларда чипта танқисдур, бадаз йигирма кун
бўлур.
Арадан кун ўтуб, пешин намозидан қайтадурғон
маҳалим,
Марямхоннинг ўрниға ўтурғон навбатчи занак
зорланиб қолди. “Акаи
Калвак ( бу жойда ишлайдурғонлар билан таниш
бўлиб қолғон эдим)
секундучку бу жойга ўтуруб турунг, ман шундоқ
дўконга кириб
чиқурман”, деди. Хай, дедим, қолиб кетадурғон
зарур юмушим борми
мани. Бир маҳал ўтуруб, фолбин берган хат
хотирамга келди.
Ғаладонни очсам, қалам, қағоз, ундан пастида
калитлар. Учунчисига
латта-путта. Титиб кўргон эрдим, ё тавбаё,
заифанинг сийнабанди
кўрунди. Марямхонникими десам, чамамда, ҳажман
майдароқдак
эрди. Чап-у ростга ўғрунча боқдим-у, хай
таваккал деб ва боз синаб
кўрмоқ илинжи бирла қағозни анга ўраб, жойига
қўйдум. Навбатда
турадурғон заифа келиб, бисёр мамнунлик изҳор
этди. Савол
бердимки, “Марямхон қачон келур”? Дедики: “Бадаз
уч кун. Бугун ва
пагоҳ дарс берур”.
Боре саргузаштларни фаромуш қилиб юрғон эрдим,
арадан нақ уч
кун ўтуб, саҳар чоғи кисса тилифоним авоз берди.
Кўтарсам, бир
заифа хуштакаллуфлик ила салом-алик қилди. Бадаз
бир муддат
танидимки, бу - Марямхон. Аммо ўзумни анқавликка
солуб турдум.
“Акои Калвак, танимадингизму? Шул эрдиму сиздан
умед?”
“Танидим” дедим тўнгроқ авоз бирла. “Ундоқ
бўлса, не боис бунча
тундсиз”. “Ҳа, эмди”. “Қулоқ беринг, ман бугун
борурман – билмоқ
истадимки, шу ердамисиз ё йўқ?” “Бул жойдаман”
дедим бепарво ва
нохуш.
Тақрибан экки соат ўтуб, эшик назокат ила
“тиқ-тиқ” қилди.
Билдимки, маликаи Хубон ташриф қилди.
Бу сира рафтори дигаргун эди анинг. Батамом янги
ва зебо
либослар кийган ўлуб, қоматига чиппа ёпушган ва
ярашур эрди.
Кўкрак ярим очуқ бўлуб, ҳар қандоқ мардак
фикрини бузадурғон
даражаға етгон эрди. Либослари, бо ин жумла
вужудидан бандани
маст қиладурғон миқдорда муаттар ҳид келур
эрдики, таърифи
йўқдур.
Нозанин кўк чой ва боз ширинликлар келтурғон
эрди. Андоқ ҳам
шакаргуфторлик қилур эрдики, таққоси йўқдур ва
ман зўр бериб фикр
қилур эрдимки, баччағар фолбиннинг нафаси
ўткурму экан, деб.
” Ўйга бориб сизни ёд қилдим. Боиси юзингиз,
қоматингиз,
сўзунгиз марҳум эримга бисёр ҳам монанд эрди.
Мани мажнун сифат
яхши кўрур эрди, раҳматли, деди. Боз
пушаймонлиқлар ҳам изҳор
қилди. Мани бефаҳмни кечурунг, гузашта гал
бадгаплик қилиб, сизга
озор етказдим”.
Сўғун жойига бориб, вазифа ижро қилди.. Бадаз
пешин дигар
заифа келди ва Марям дедики: “Акаи Калвак мани
кузатиб қўйишга
хоҳиш қилмайдурсизми?” Биз боҳамро йўлга
отландук. Роҳ-баро ўзи
хусусинда гап қилди. Бир кун тожик балаларни,
боз бир кун ўзбек
балаларни ўқутар, аларга руси забонни ўргатур
экан. Фаҳм қилдимки,
бу шаҳри азимга келғон мусофирлар ўғул қизларини
забон ўргатмоқ
илинжи бирла анга берур эрканлар. “Алар тузук
ақча тўлайдурларми”,
савол айладим. “Насибага яраша”, мухтасар этди
ҳамроҳим.
“Ўзбакистонни бисёр соғинурман, деди заифа
зорлик ва интиқлик
бирла. Бот-бот Тошканду Самарканд тушумга кирур.
Московда
ялғузлик сезурман. Қизим вояга етур ва андинда
хавотирим ошур,
боиси бисёр қайсардур. Тонг бирла ўйғониб,
рўзгурзонликни фикр
қилурман, бориб навбатда турурман, тупой
балаларга тил
ўргатурман”.
Етиб келдук. У каминаи камтаринни ўйига таклиф
қилди. Кўнмай
турғон эрдим, андак хира тортди. Бир пиёла чой
нўш қилдим ва
арқага қайтдим.
“ Акаи Калвак, деди у меҳрибон оҳанг бирла, ош
дамлаб, сизни
таклиф этмоқ ниятим бор. Меҳмоним бўлурсиз”.
“Магарам юртға
кетиб қолмасам”, жавоб айладим. “Мани ялғуз
ташлаб-а, деди бисёр
нозланиб. Ҳоли суҳбатлар қурмадик,
дарди-дилларни изҳор
қилмадик. Сизга айтадурғон ҳасратларим эса
бисёрдур”.
Хонамга қайтдим, локинда фикри-зикрим Марямда
бўлди. Нечун
бу қадар наздик ва эш тутди ўзини. Муддаоси не
бўлди бу
ишвагарнинг?
Во дариғо, шул дақиқадан эътиборан, ул нозанин
бирла суҳбати
жонон қурмоқ нияти каминанинг тинчини оладурғон
ўлди. Калвак
Махсум, дер эрдим ўзумга ўзум, бузуқ фикрлардан
кеч, бу
машмашаларни бозуд фаромуш эт, маҳаллалик қилма.
Аммо даме
ўтмай, ул моҳпари нигоҳим олдинда ширин табассум
ила нозланиб
турғон ўлур эрди.
Марямхон рўзи шанба бегоҳи тилифон қилди: “Акаи
Калвак, биз
ғарибларни ташлаб, Самарқанд кетмадингизму. Ҳай,
ҳай, ҳай... Гап
бундоқ: сўз бериб эрдимки, палавхонтўра
дамлайман деб. Эрта ўйда
ялғузман ва сизга интизор бўлурман. Ладнами?”
“Ладна”, жавоб
қилдим.
Рост гапки, шаби дароз ўйқум келмади. Бад анга
бағишлаб шеър
ёзмоққа аҳд бойладим ва қағозга якчанд ашъорлар
тушурдум. Илк
тўртлик бундоғ чиқди:
Сан сайр қилсанг, аё Калвак тоғ ўлсун,
Лифчигинга узулмас бир боғ ўлсун,
Кўкрагингни қисибгина қучоқлаб,
Бу бахтидин бисёр-бисёр чоғ ўлсун.
Шу сифат ашъорлардан якчандини битгач, фолбин
занак кўз
олдимда намоён ўлди ва унинг суханларини
хотирамга келтурдум.
“Мардак зоти бегона аёл наздинда боғурур ва
нописанд бўлмоғи
керак”, деган эрди ул афсунгар. Битганларим эса
баракс жилла паст
кетмоқлик, хушомадгўйликка менгзарди. Шу боис
аларни йиртиб
отдим.
Ўрнумга чўзулуб, мўлтони фолбиннинг: “Бегона
заифа бирла
танишмоқдан ҳам андин жудо бўлмоқ душвор кечур”,
деган суханини
хотирга олиб, хаёлга ботдим, якчанд муддат
эккиландим.
Саҳар бедор ўлуб, боз Марямхоннинг зебо, ўзуга
ярашган
рафторлари намоён ўлдилар. Йўлга отланмоқдин
аввол, обдон
чўмулуб, сақол тарошлаб, оҳори дибослар кийдим,
ўзумга
хушбўйликлар сепдим. Сўғун, хотунимга деб
қимматга харид қилган
зебу зийнатларни ул соҳибжамолга олиб борсамми ё
бу хато бўлурму,
деб бисёр фикр қилдим, аммо чап елкамда турғон
шайтон жону
ҳолимга ором бермай, элтмоққа даъват қилур эрди
ва ман аларни
олдим. Дағе дўкондан емаклар харид қилдим.
Марямхон бугун дигар либослар ва карашмаларда
эрди. Илло,
ани кўруб ҳар қандоқ мардак зоти: “Вой сани
аппоқ бақ-бақаларинг,
яноқларинг-у дудоқларинга аканг қарағай қурбон
ўлсун” деб авоз
кўтаришга илҳақ бўлур эрди.
Савғоларни кўруб, ул нозанини ишвагар бисёр
сарафроз ўлди.
Диду фаҳмимга тасаннолар айтди, фарангларни
бундоқ атрини
олмоққа ҳамма ҳам фаҳм этмаслигини такрор
гапурди.
Дастархон бофайз ва фаровон эрди. Мамнунлиқ ва
дилхушлиқдан
эккавимиз ҳам ҳар сухан сабаб қаҳ-қаҳ қилиб
кулар эрдик-ки, бу
сархушликларнинг чеки йўқ эрди.
“Акаи Калвак май ичурсизми”? савол айлади у ишва
бирла.
“Умрим бино бўлуб, оғзимга олмадим”! “Ялғон”!
Вақтида олғонсиз”,
рад қилди нозанин божаранг авозда кулуб. “Ҳа,
эмди йигитлик
дамлари”, гарданга олдум. “Сиз ман учун ҳозир
ҳам йигитсиз, бундан
сўнг ҳам шундоқ бўлуб қолурсиз”, дилимни равшан
қилди ул. Ва
давом берди: “Бул - Самарқанд мусалласи. Ўн
йиллик. Боз, мусаллас,
шаърийдур – не-не буюк зотлар, арконлар андин
нўш қилишган”.
Худонинг ўзи кечирган бўлсун, деб пиёлаларни
уруштирдук.
Водариғо, таъсири тез аён ўлди: канглумда беҳад
ғурур, сарафрозлик
ҳис қилдим. Фикр қилур ва тасалло топур эрдимки,
бу Москов-ку,
гуноҳларимдан ким ҳам хабар топур.
Пеш аз ош боз бир пиёладан бўшатдук. Бад
чақ-чақлашдук, росу
кулдук. Эҳ! Бисёр ва бисёр ширин, сарафроз эрди
бу даврон.
Бир маҳал Марямхон ювиниб чиқди. Анинг дилкаш
вужудидан
буғ чиқур эрди. Ҳаммомдан чиқурда киядурғон
ғафсгина яктаги
панасинда аппоқ кўкраги намоён бўлуб, бу тамошо
кишининг
хаёлини олурди.
Тилвизорга дигар тасма қўйди ва оинаи жаҳоннамода
ҳофиз
беихтиёр“Қурбон ўлам”ни хониш қилди.
Келгил-эй, моҳи лиқо, ҳуснинга қурбон ўлам,
Ҳалқаи зулфи паришонингга қурбон ўлам....
Ман маст эрдим. Умар Хайём дейдиларки:
Ман майни дилхушлик сабаб ичардим,
Бугун ёнимдасан, зинҳор ичмасман...
Маънога қаранг: яъни, сан ҳурлиқонинг ҳуснинг
бирла мастман,
майнинг даркори йўқ.
О, манчи? Ҳам маҳбубанинг ҳусни, боз май ва дағи
дилкаш оҳанг
омухталигидан, се карра маст эрдим. Шайтони лаин
бетиним, жўги
занакнинг: “Фақат чукча бирла лайлак бир хотунга
қаноат қилур”,
дегон зардасини такрор қилурди. Мадомики,
Фузулий ва Хайёмдак
буюк зотлар, ошуқи зорга бош хам қилғон эканлар,
ман аларнинг
наздида кимман? Аё Калвак, муҳаббат ихтиёр эт,
дегим келур эрди.
Марямхон ҳам батамом манинг сармаст ҳолатимда
эрди, беҳад
сархушликдан кўзлари мастона термуларди.
Бир маҳал ҳофиз авоз кўтариб:
Барқ уруб оинадек, сийнаи софинг кўринур...
демоғи баробари, банда ўзумни идора қилолмай,
парипайкарни
ачош қилиб олдум. Маҳлиқо ҳам бўшашди, елкамга
бош қўйди. Шу
йўсин оҳангга ҳамоҳанг сармаст ўлуб, якчан
муддат ҳузур ва
ҳаловатдан сарак-сарак бош тебратуб турдук.
“Буни чеч”, дедим, бисёр наздик то ҳатто такягоҳ
кишининг
фармон оҳанги бирла, сийнабандига ишора қилиб.
Ул маҳлиқо
кўзумга бемажол зорланиб боқди ва “
Ўзунгуз”...деди.
Бай-бай-бай!!! Дағе бир карра, бай!
Ман бундоқ аппоқ, бўлуқ, сеҳргар муъжизани умрим
бино бўлуб
кўрмаган эрдим!
Ато этган неъматингга ҳазорон ва ҳазорон шукур!
НОМА
№ 16
Муродбахш панжшанбе, чошгоҳ маҳали кисса
тилифоним авоз
берди. Кўтарсам, жиянимиз – Қўчқорбой, яъни бева
бойхотуннинг
ўйноши. “ Тағо, деди, бади салом-алек, илтимос,
бир кўрушайлук”.
“Нима гап?” “Тилифонда айтилмайдурғонидан.
Астанкино
минорасини биладурсизми? Шунинг рўпарўсидаги
мажлисгоҳда
мунтазир бўлурман. Бисёр зарур гап бор”. “Иби,
дейман хаёлан, бу
ору асалнинг эркаги манга нима деюр экан”?
Хавотир қилдимки,
Марям билан наздиклигимиздан хабар топтиму бу
бала. Бир замонлар
койиган эрдим, эмди юзимга соладурми бу ҳанги.
Борсам, мажлисгоҳ атрофинда беҳад халойиқ жам
бўлган. Ҳар
хел миллатдан бор ва дағе, алар андак қаҳрга
минган. Чаккароқ турган
эрдим, жиян пайдо бўлди. Гарму жўшон кўрушдук. “
Тағо, деди гап
бундоқ: шаҳр ҳокими дигар ўлди. Авволгиси бисёр
хуб эрди. Буниси
келиб, бозорлар-у, дўконларни бозуд
келгиндилардан тозаланглар,
деб фармойиш берди. Бизнинг мусулмонларга бисёр
мушкул бўлур.
Шу боис, савдода ишлайдурғонларни рўйхат
қилмоқни тезлаштирмоқ
керак. Ўзбакистон фуқароларини исму шарифи,
турадурғон жойи ва
тилифонини олмоғимиз лозим. Иншоолоҳ, биз аларга
атроф
кентлардан юмуш топурмиз”.
Ман жавоб қилмай, сукут сақладим, фикрладим.
Жиян давом
берди: “Дигарлар ҳам кўмакка келур. О, бу бисёр
савоб юмуш-ку!
Ҳозир анжуманда ҳам шу масала кўрилур”.
Шу фурсат аламонни мажлисгоҳга таклиф қилдилар.
Ногоҳ,
бизнинг деҳада Жиринқулов деб ном олғон бадгап,
бадбахтни ҳам
ҳайъатда кўруб қолдим. Ман бу жуҳудни тилвизорда
якчанд бор
кўргон эрдим ва нописандлиги, бизни миллатни
қўйга баробар этғони
боис, даюсдан дилим жилла ранж топғон эрди.
Анинг ёнида ҳам казо-
казолар жой олғон эрдилар. Анжуманга раислик
қиладурғон барваста
мардак авволи гапни ана шу Жиринқуловга берди.
“Ҳоким тузук фармойиш берди, деб бошлади бу
манглайи қаро
гапини. Аввол қилмоқ керак эди бу заруратни.
Лозимки, ҳар бандаи
мўмин ўз шаҳри кўчасини супурсун. Московга
пишириб қўюбдими?
Мамлакатларинг подшолари зарурки, тилло
тўпламай, ўз
фуқароларига юмуш топсун. Уруссия токайгача
сизларни боқур”?
Қаҳру ғазабим жунбуш бўлди бетамизнинг гапига.
Фикр
қилдимки, бадазон чиқиб пўстагини қоқурман, бу
занғарни деб. Ул
варсоқи бўлса то ҳол бизга мағзоба тўкур, сасир
эрди: “Осиё
мамлакатларига ягона йўл бор: яъни боз қайта
Уруссияга қўшилмоқ.
Дигар имкон йўқдур! Баракс, боринг барбод
бўлурсан! Ё Чин босиб
олур, ё толибон. Алар мавҳ қилмаса, ўзларингдан
чиқадурғон бадфеъл
бандалар ғалаёнлар қилиб, юртни хонавайрон
қилурлар ҳамда мардум
очлик, ватангадоликдан ўлуб кетур”.
Ҳу, ҳамширағар, оғзингга қараб гапур, демоқдан
ўзумни базўр
тутур эрдим. Ул шайтони лаин давом берарди. “Бу
кунларда ул
жойларда тириклик бисёр вазмин. Тожикистон,
Ўзбакистон
қишлоқларига на газ бор ва на свет”.
Бадбуруш кўзини лўқ қилиб шундоқ тўҳматлар қилди
ва
мухтасар қилиб, беандешалик бирла Сталин, бо ин
жумла Горбачевга
тош отди.
Бу бефаҳмликдан мардум хеле бадқаҳр ўлдилар.
Иби, оғзим бор деб гапураверасанми, нодон. ҳувори.
Шу даража
ҳам кўрнамак бўлурми киши. Ҳе, фаросатингга
аёғим, сани!
Бадазон минбарга башқаси минди. Бунисига тоқат
қилса бўлур
эрди. Дедики, “Уруссия адолатпешадур. Дигар юрт
мардумларини
батамом пеш қилиш ниятинда йўқдурмиз. Илло,
атроф шаҳарларга
бориб пул топсунлар, дейилур. Боз таъкид этмоқ
керакки, дигар юртга
бориб, меҳнат қилмоқ уёт йўқ, баракс табиийдур.
Қайбир юртда
аёллар кўп бала кўрса, одам бисёр бўлур ва алар
юмуш ахтариб ўзга
юртга борурлар. Туркия, Эрон киби юртлар бой,
аммо мардумлари
Гирмон, Амриқо бориб нон топадурлар. Бизнинг ҳам
фуқароларимиз
Оврупога борурлар. Эмди Тожикистон, Ўзбакистон
мардумлари бизга
бегона йўқ, боримиз бир юрт одами эрдик. Алар
бугун ҳам
мушкулимизни осон қиладурлар”, деди.
Бадазон қизиқ ўлди. Бир қирғиз бала чопиб чиқди.
“Дедики:
ўзбек биродарлар, бизни кечирунглар! Боз
кечирунглар! Қирғиз
десалар, Тохтагулни, Чингиз Ҳайитматовни намоён
қилинглар! Биз
ямон халқ йўқ!” Шундоқ деди-ю, йиғлади бечора.
Боз дедики, “Агар
подшолар бир-бири бирла соз ўлса, миллатлар ҳам меҳрибон
бўлур
эрди. Дурустки, сарҳадлар очилса, борди келди
қилсак.. Бу қандоқ
гап”.. .
Тожикистондан хушрўгина жувон юз кўрсатди:
“Тожиклар минг
йил муқаддам Сомонийлар давлатини ташкил
қилдилар. Алар тарихга
Рудакий, ибн Синони бердилар”....
Шу маҳал ҳайъат раиси уни тўхтатди. “Хоним, тин
олинг, бу
тарихни бизга, даркори йўқ ва алар бугунги
анжуманга вобаста
эмасдур. Гап бундоққи, Москов Тожикистон бирла
Ўзбакистонлик
ғайриқонуний дайдуларга тўлган. Аларни чиқармоқ
керак. Шу
хусусда гупуринг. Баракс ўтурунг!”
Суханни Гуржистон вакилига бердилар. Келишган,
ўртабуй киши
шошмай чиқди, минбар миниб ҳам андак сукут
қилди, токи мардум
анга қулоқ берсун.
“Инсониятга ваҳм қиладурғонлар катта, қудрати
юртлардр. Булар
Амриқо, Уруссия ва дигар. Катта балиқлар майдаларини
еб
рўзгурзонлик қилғони киби, катта мамлакатлар
майда юртларга
ҳужум қилурлар. Осиё ва Кавкоздаги кичик
юртларни хароб қилган
Уруссиядур ва бу кун ҳам ул апаснидур”...
Фикр қилдимки, бу балада юрак отнинг каласидак
келар экан.
Шу жойга етиб, ҳайъат аҳли қаҳрга минди. Раис
ирғиб турди ва
дедики: “Уруссия бу юртларга маърифат элтди.
Йўллар, мактаблар
бино қилди. Бу нима нонкўрлик, ношукурлик”.
Гуржи андак сабр қилди. Бад давом берди. “
Нельзя быт и
палачом и врачом. Агар Сталин бўлмаса, Гитлер
ҳамма жуҳудларни
йўқ қилур эрди. Шундоқ деди-ю, Жиринқуловга
сермаъно назар
солди. Агар Сталин хоҳиш қилмаса, Тожикистон,
Ўзбакистон,
Қирғизистон киби мамлакатлар ҳам бўлмас эрди.
Алар Сталин имзоси
бирла бунёд бўлдилар...Буни унутмоқ нодурустдур,
номардликдур”...
Бу гапи кўнглумга ўтурушмади. Бу гуржи бала
билмайдурки,
Амир Темур буюк давлат барпо этгон, ба ин жумла
Гуржи билан
Уруссияни ҳам тобе қилғон эрди. Авваламбор
Жиринқуловга, бад
гуржига зарба бермоқ, пўстагини қоқмоқ илинжи
бирла қўл кўтардим.
Аммо шу даме ёнимда ўтирғон жиян этагимдан
тортди. “Қўюнг,
даркор йўқ”! деди. “Алар Ўзбакистонга тош
отурлар-у, биз...”
“Ўтурунг, зеро мевали дарахтга тош отурлар”,
деди. Фикр қилдимки,,
биздан ҳам минбарга зўр нотиқ чиқур, деб.
Надомат бўлғайким, андоқ
бўлмади.
Бадаз анжуман жиянни койимоқ ниятинда турғон
эрдим, у
қўлумга бир даста пул тутқозиб, муддаога ўтди.
“Рўйхат олмоқни
тезлаштирмоқ керак !”
Ақчани ярмини аввол хотунга жўнатиб, бад тилифон
қилдим.
Авозимни эшитиб, бисёр сарафроз ўлди, бечора.
Бадаз дурма дароз
холпурслик, дедимки: “Хотунжон, ман вазифадор
ўлдум ва моянамни
санга юбордим. Насиб ўлса, эмди ҳар ой шу миқдор
ақча олурсан.
Рўзғорга сарф қил, зиёдини сақла – ўғулга келин
келтирурмиз. Яхши
сарпо кўрсанг, харид қил. Ман эмди Наврўзга
борурман”.
У йиғлади. Бир нимарсалар деди, аммо локин
тушунмадим. “Ўйга
свет, газ борми”, савол айладим. “Йўқ, газ ҳам,
свет ҳам. Ҳаво савуқ”.
“Иби о, қандоқ?”... “Печга ўтун қалайдурмиз,
чироқ ёқадурмиз”.
“Чўжа нима бўлди”? “Ўлди”.
Кайфим учиб кетди. .
Эккиюзта тухум сиғадурғон инкубатор харид қилғон
эрдим.
Тухумни жо-бажо қилиб, светга уласам, нақ
йигирма бир кунда алар
чўжага айланур эрдилар. Бу жаниворнинг нархи
тухумдан беш
баробар қиммат бўлур эрди. Аввол чўжаларни бозор
чиқорар эрдим.
Муддат ўтуб, савдогарлар олиб кетадурғон
ўлдилар. Шунинг
арқасидан иморат солдим, каттасига келин
келтурдик. Маҳаллада
мани Калвак Махсуми чўжа, дейдирғон бўлдилар.
Москов сафаридан
аввол ўғулларга дедимки, бунга яхши қарасанг,
бизни боқадур.
Шу боис танг ўлдум. Деҳада инкубатор харид қилғон
якчанд
бандаларнинг ризқ-насибалари қирқилғони ғуссали
эрди, албат.
Мухтасар айтсам, ушбу касбу-коримнинг тарихи
дароздур.
Аволлари Самарқандда молдухтурлар ўқуйдурғон
мактаб бўлур эрди.
Саккизни тамомлаб, шу жойга кирганман. Сўғун
парранда
фабрикасига ишга юбордилар. Каминани чўжа
чиқорадурғон
инкубаторга ишга қўйишди. Вазифам: ҳароратни
кузатиб турмоқ,
тухумлар очилиб чиқса, саралаб, башқа жойга
олмоқ, хуллас катта
нима деса, ижро этмоқ эрди. Боз чой пули ҳам бор
эрди. Яъне,
башқалар қатори, Худо берган куни насибага яраша
ўн беш-
йигирмата тухум олиб чиқар эдим. Мустақиллик
бўлуб, фабрика
барҳам топди. Иш охтариб юрган кунларим Сиёб
бозорда қуруқ мева
сотадурғон намозхон бародарим дедики: “Бозорга
санақа молдухтур
даркор. Қўшимча даромади ҳам бордур. Аммо-локин
ишга кирмоқ
учун шапкасини берурсан”.
Ишга олдилар. Вазифам: қассоблар сўйган мол,
деҳқон олиб
келган қавун-тарбуздан намуна олмоқ ва
лабараторияга узатмоқ эрди.
Экки йил ишладим, Шу арага ҳоким дигар ўлди ва
баччағар
каттамизнинг жойига хешини келтириб қўйди. Бу
ипирисқи майлис
чорлаб дедики: ман ўзумни камандамни тузурман,
сизларга жавоб.
Бетингга аёғим, деб ариза битдим.
Бир-экки жойга ишга кирдим, аммо чўт бермади:
маоши йўл
кирога етмайдурғон ёки хўжайини қўрс, ноодам
чиқди. Сўғун мол-
ҳолни пуллаб, инкубатор харид қилдим. Бадаз
якчанд сана мани ҳам
фабрикага, ҳам бозарга ишга чорладилар, аммо
бормадим. Боиси,
чўжадан топадурғон даромадим тузук эрди. Шуноқа
гаплар.
Иш охтариб юрган ёинки моянаси егулигига
етмайдурғон
камбағалларни кўрсам, инкубатор деган матодан
харид қилишга
даъват қиладурғон, сўраса қарз берадурғон ўлдим.
Якчанд мўмин-
мусурмоннинг ўйига бориб, бу юмушни ҳафсала
бирла ўргатдим ҳам.
“Бисёр дилхун бўлма, айланай хотунжон, дедим,
бош ёрилса,
қалпоқ тагигадур. Буяғига Худо – пошшо. Очликдан
ўлмасмиз. Худо
ризқимизни қаёнга сочган бўлса, ўша жойдан териб
еядурмиз. Сан
рўзғордан бохабар бўл!”
Бадаз бу гап бечоранинг ўпкаси тўлуб, йиғлаб
юборди ва:
“Ўзунгузни сақланг, ўзунгузга эҳтиёт бўлунг”,
деб такрор қилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий