среда, 27 сентября 2017 г.

2 ҚИСМ: НОМА № 5. НОМА № 6

НОМА № 5

“Хоҳиш этсаларинг, эртага тоққа сайрга борадурмиз”, деди
Найимбек. Тархашлик этмадик ва авволи шаб ноз-неъмат
тараддудини кўрдук. Саҳармардон офтоб шўъла кўрсатмай, боре
рўзғор жамулжам ўлуб, “Matis”имизга ўтурдук ва қаёндасан, Тахти
Қароча давони, деб йўлга тушдук.
Қирларнинг ёнбоши фасоҳат-у, жозибаси бирла кишига
дилхушлик бахш этур эрди. Кўча лаб-лаби дарё ўрлагани боис
тамошодан кўзунг ва дилинг беҳад ҳаловат топур, завқинг чандон
ошур эрди.
Якчанд кент-у, деҳалар арқага қолди ва чорчархамиз тоғ йўлидан
зўр бериб, баландга чиқмоқни бошлади. Ёнбағирларда шумтол, арча,
эман дарахтлари зич эрдилар ва алар хушрўй ва хушқоматлиги бирла
дилга хуррамлик ато этур эрдилар.

Беғарзи ошхоналар бандаларнинг ҳавли жойларга ҳам картлар
қўйулган бўлуб, меҳмонларга хизмат кўрсатмоқ ва шу тариқа андак
чойчақа ишламоқ ташвишида эрдилар. Таваккал қилиб, бир чорбоғ
ёнида тўхтадук. Ўсмир бала пайдо ўлди, эҳтиром изҳор қилиб, жой
ишора этди. Магарам, тоғлар қоматдор, дарахт-у ўт-ўланлар бисёр
эди.
Пакана бир мардак ташриф қилди ва бадаз салом –алек
балаларига гилем, кўрпача келтирмоққа фармойиш берди. Биз
келтурган неъматларни тушурдик. Балалар чой келтурдилар, қазон,
ўчоқ пайдо қилдилар. Занаклар қазон ташвиши бирла банд ўлдилар ва
биз мардаклар гап-гаптак қилмоққа киришдук.
Пакана мардак савол бермоғидан аввол нохуш маломатдан
хавотир тортуб, пешгирлик ила маҳаллалик бўлғонимизни баён этдук.
Бу одам серфаросат, доно мардак чиқди.
“ Мардум бир умр пул бирла ҳангомага ташна бўлуб яшайдур. Бу
жойда ҳам бир деҳа бор, Калангарон деюрмиз. Халқ алар хусусида
анекдот туқумоқни хуш кўрадур. Ул жойда ҳам ўзумизнинг турк
қавмимиз, яъне барлослар яшайдур. Пастда рўзгурзонлик қиладурғон
“жўқчи”лар аларни масхара қилмоқни хуш кўрадурлар. Аммо-локин
буларнинг бори беғараз ҳазиллардур. Калангарондан якчанд олимлар,
шоирлар, амалдорлар пайдо бўлдилар ва ҳурматлари чандон баланд.
Раисимиз ҳам фақат алардан бўлур эрди. Фикр қилардимки, алар
айнан боақл ва зукко бўлғонликлари боис, кўролмаслик ва андак ғараз
ила бандалар латифа тўқуйдилар. Мисол келтирурман: не боис
яҳудийлар хусусинда анекдот айтурлар. Боиси, алар доно. Сизнинг
Маҳалла ҳам шундоқ бўлса ажаб йўқ.”
Ушбу шиносимнинг ногаҳоний эътирофидан хуррамлик ва
мамнунлиқ топдим, тоҳаттоки, маҳаллалик бўлғоним сабаб дилимда
жилла ифтихор пайдо ўлди.
Янги шиносим бу жойдаги бесарҳад бешазор-у дарахтзорлар
хусусида ҳам сухан юрутди. Аён ўлдики, бундан тахмин юз йил пеш
санада, бу жойга якўмин ўрмон идораси воқе бўлғон ва анга бир
немис саркорлиқ этгон экан. Тахти Қарочалик аксар бандаларга ҳам
маош тайинлабдур ва ниҳол ўтқазмоқни бошлабдур. Дўлона, бодом,
акас, арча, шумтол, қисса кўтоҳ, нимаики пайдо қилибдурлар,
тоғларга қадабдурлар. Шу тариқа яланғоч ёнбошлар либос кийибдур.
Бадазон жанг бошланибдур яъне Гирмон ҳужум қилибдур ва
қарохатлар пайдо бўлмоғи баробари бу жойдаги жоҳил бандалар
немис бригадга нафрат намоён қилибдурлар. Бадазон саркор
ноилождан кечаси ғойиб бўлибдур. Мардум гап қилибдурларки, ул
падарлаънат Гитлернинг хеши бўлғон экан ва ул хомхаёл жаллод
Московни қўлга киритса, Самарқанд ҳокимлигини анга бермоққа
ваъда қилғон экан.
Вақти жанг ва бадаз зафту-зафар бу бешазорлар мардумға ризқ-
насиба ато этибдур. Шул боисдандур, фурсат кечуб, аҳли фуқаро
бечора немис бригадни андак сифатлайдурғон, қумсайдурғон
бўлибдурлар. Пурсу-пос қилиб билсалар, ул марди боидрок бо зидди
ғаним жангга қириб, немис танкаси тагига қолғон, рост аёғидан
ажралғон ва Хўжандда зиндагонлик қилур эркан. Бадазон деҳанинг
казо-казолари ани пайдо қилибдурлар, рамзи миннатдорлик боис
чорлаб оби зиёфат қилибдурлар, чапон кийгизибдурлар.
Бадаз бу ахбор фикр қилдим. Бандасининг қисмати бисёр ранго-
рангдур ва ани миллати боис камситмоқ уволи азимдур, жаҳолатдур.
Миллатчи – душмани худо, деюрлар. Илло, ростдур.
Сўғун баландга чиқадурғон ўлдук ва мезбон биз бирла қадам-
бақадам юрди. Аён ўлдики, бу киши шўролар замони қайбирам илмий
даргоҳда хизмат қилғон ва ул идора барҳам топғач бекор қолғон экан.
Тириклик тарзи ҳамма Тахти Қароча аҳли мисол мол боқмоқ, тоғдан
ревоч, дори гиёҳлар йиғиб сотмоқ бирла кечур, яънеки, аларни тоғ
боқур экан.
Найимбек: “Ревоч-певоч, лола-пола келтирурман” деб, илдам
тоққа равона ўлди ва биз мезбон билан харсанг устида ўтуруб, ҳазил-
мутойиба қилмоққа киришдук. “Ўғлингиз ревоч-певоч, лола-пола
келтирурман, деди ва ушбу суханни эшитиб, бир латифа хотиримга
келди”, гап бошлади ҳамроҳим. Калангаронга Тошкандан катта
амалдор ташриф этиб, мардумнинг тириклик тарзи бирла қизиқибдур.
Раис ул муҳтарам меҳмонни далага олиб чиқибдур. Меҳмон бир
деҳқонга рўбару бўлуб, рўзгурзонлик тарзини сўроқ айлабди.
“Деҳқончилик қиладурман, картошка-партошка сотурман”, жавоб
айлабди ул. Башқасидан шу тариқа сўрабдур. “Мол-пол боқурман”,
дебди буниси. Учинчиси “Савдо-павдо бирла бандман”дебди.
Амалдор таажжуб айлаб, раисга савол ташлабдур: “ Не боис алар
картошка-партошка, мол-пол, савдо-павдо деб гапурадурлар? “Э,
қўйунг, жавоб айлабдур раис, буларнинг бори анди-панди, калла-
палласи ишламайдур”.
Латифа латифага пайванд бўлди. Бади қаҳ-қаҳа камина давом
бердим: “Бизнинг Маҳалладан битта авсар духтурга рўбару бўлиб,
“Духдур, мазам йўқ” дебди. “Ман айтган шуллукқурт фойда
бермадими”, савол айлабдур духтур. “Бир ўрнига тўрттасини едим,
тариқча наф кўрмадим” дермиш ул авсар”.
Маҳалламизга ҳамсоя Гожлар деб аталадурғон деҳа бор. Бу
жойдан ҳам казо-казо донишманд-у, зукколар пайдо ўлғонлар.
Локинда мардум аларни мазах қилмоқ, яъне гожона лофлар
тўқумоққа бисёр мойилдур. Камина алар хусусинда ёдимға тушган
якчанд лофларни гапурдим ва ҳамроҳим мамнунлиқ топди.
Бадаз якчанд соат даста-даста ревоч-у, лола бирла, Найимбек
пайдо ўлди. Боримиз шодон ва боҳамро пастга тушдук. Дастархон
теграсида ҳам хушчақчақлик ила ҳазил-мутойибалар қилдук. Тоза
ҳаво, булбуллар хонишидан дилимиз шодликка тўлғон эрди.
Тахти Қароча давонидан сабуклик тортиб ва кўнглумиз беҳад
сарафроз ўлуб, вақти шом Маҳаллага қайтдук. Худо бандасини фақат
тирикликнинг сермашаққат аравасини тортмоқ ва шу тариқа
дорулбақога равона бўлмоғи учун оламга келтурмаган. Ҳар бир уммат
сайр-саёҳат этмоғи, дам олмоғи ҳам лозимдур, деган тўхтамга келгон
эрдим ўзум ҳам.

НОМА № 6

Вақти нонушта ҳамсоямиз Мўминжон ҳавлисидан боримиз
баланинг дилхун бўлиб йиғламоғини эшитдук ва андак тинчимиз
кетди. Эр-хотун ҳарчанд зўр бериб авутсалар ҳам, бала бирён бўлуб
йиғламоқдан тин олмас эрди. Тамоғимдан бир нимарса ўтмади,
андеша бирла аларнинг дарвозасини қоқдум. Науфалнинг дийдалари
шашқатор эрди, дадаси бирла бийисининг зорланмоқларига қулоқ
бермас эрди. “Чўжалари ўлуб қолди ва шу боис дилхунлик қилур”,
деди Мўминжон. “Эй Науфалжон, дедим, садқайи кўз ёшинг кетсун
бу чўжалар, юр, ман санга юзтасини инъом этадурман.” Балани
бағримга босиб, ўйга келтурдум ва чўжахонага келтуруб, дедимки,
булар бари санга тегиш. Ол, отажонгинам. Локинда йиғлаб, даданг
бирла бийингни хун қилма. Мана бу дондан олиб, аларга сеп.” Бала
тин олди ва дон сепди. Жаниворларнинг талош бирла дон емоқларини
кўруб, нимтабассум қилди. Биз ҳам мамнун ўлдук. Машойихлар
демишларким, “Бала кулса, олам кулур”. Дарҳақиқат, ростдур.
Бадазон Мўминжоннинг хотунига дедимки: “Келин, балани бу жойга
бот-бот келтуринг, дон сепмоқ, сув бермоқни ўргансун.
Жаниворларни яхши кўрган бандадан зинҳон ва зинҳор бадгумонлик
чиқмас.” Занак сарафроз ўлди.
Мўминжон ҳам мамнунлиқ топди ва бадаз якчанд танаффус
дедики: “Акои Калвак, бугун зарур юмушингиз ўлмаса, ман бирла
боҳамро юрунг. Садриддин Айний бобонинг туғулган кунлари. Ул
кишининг 133 йиллик тўйларини нишонлайдурмиз. Камина бугун ул
жойда ош пиширурман. Шоир-у, олимлар жам бўлурлар.” Андак фикр
қилғон эрдим, ул далда бермоқдан тин олмади,” Андешага борманг,
мамнун бўлуб қайтарсиз. Юрунг, манга шерик бўлурсиз!”
Рози бўлмоқдан дигар иложим йўқ эрди.
Ҳавли қадима меморий услубда бўлуб, даруна ва беруна эрди. Бу
жойга мудирлик қиладурғон киши бағоят серилтифот, сертавозе
бўлуб, каминага адиб ижод қилғон хоналар, аларнинг китоблари ва
ашёларини намойиш қилди. Шунча сана ҳамсоя рўзгурзонлик қилиб,
ба азиз жойни зиёрат этмагонимдан надоматлар тортдим. Якчанд
дақиқа Мўминжонга мадад кўрсатмоқ тараддудида эрдим ва муддат
кечмай анчайин сипо ва башанг бандалар ташриф буюрмоқни
бошладилар. Каминани ҳам алар сафига таклиф қилдилар. Боз:
шивир-шивир бўлдики, “одам” бор ва зинҳор-зинҳор зиёти гап
бўлмасун. Билдимки, Наимбек тилга олғон чекистлар пайдо ўлғанлар
ва гап пойлайдурлар. Бадаз якчанд расмиятчиликлар машварат
бошланди.
Садриддин Айний Бухорода таваллуд топиб, Самарқандда
умргурзонлик қилғони, бу шаҳрда якчанд китоблар битиб, Душанбе
шаҳринда вафот этғонлигини билмас эрдим. “У ўз ҳаёти бирла экки
миллатни якқалам қилди”деди бир нотиқ. Бу жойда жам бўлғон олим-
у фозил, шоир-у, мунаққидлар ҳам гоҳ ўзбеки гоҳ тожики забонда
сухан юритур эрдиларки, ҳавас қилур эрдинг. Сухандонларнинг
аксари, хусусан, бул кунларда экки миллатга ягоналик ато этадурғон
бундоқ зотлар бисёр ва бисёр зарурлиғини таъкид этдилар.
Маърифатни тарғиб қилгани боис Бухоронинг золим амири
Олимхон Айнийни 75 дарра урмоқ ва банди зиндон қилмоққа фармон
берғонини гапурдилар. Ўлумдан қочиб, ул зот Самарқанд келғон,
Беҳбудий ва дигар жадидлар пешвоз чиқиб, илтифотлар намоён
қилғон эрканлар. Шўролар замони уни “халқ душмани” деб қамамоқ,
еми турма қилмоқ ташвишига тушубдурлар. Локинда Максим Горкий
номлиғ зот ара кириб, Айний ҳазратлари жониға оро кирғон дедилар.
Бир вазхон мустақиллик замони ҳам бу зотга енгил бўлмағонига
шаъма қилди. “Авволлари Айний таваллуд топган кун
Тожикистондан хешу ақраболари ташриф этур эрдилар, эмдиликда
сарҳадлар занжирбанддур. Боз соли гузашта (2010) Самарқанд шаҳр
ва вилоятнинг казо-казолари бу ҳавлини бузмоққа фармойиш
бердилар. Якчанд фидойи одамларнинг сай- ҳаракатлари,
жонбозликлари боисгина бу жойлар амон қолди.”
Шу нуқтага келганда, машваратга раислик қиладурғон киши
нотиқни хавотирона тўхтатди. “Майли, ўтган ишга салавот.
Эмдиликда бу гапларга ҳожат йўқ.”
Бу сира минбар минган ваъзхон ёдда қоладурғон гап айтди.
Садриддин Айний биринчи бўлуб, “ Тожикистон Қаҳрамони”
унвониға соҳиб бўлғон экан. Шу унвон таъсис этулган анжуманда,
бир лаганбардор сухан олиб, “Унвон якўмин бўлуб Жаноби олийга
берилмоғи жойиз” дебдур. Аммо давлат сарвари дебдики: “Унвонни
аввол Садриддин Айнийга берурмиз. Ул зоти олийнинг халқ учун
хизматлари беқиёсдур”.
Бир шоир сухан олиб, аввол ўзбеки, бад тожики сўз юрутди.
“Бизнинг китоблар 2000-3000 нусхада чоп этиладур. Бу зотнинг
“Эсдаликлар”и урус тилида 100 минг дона чиқди ва Сталин
мукофотига сазовор ўлди. У замонлар Сталин мукофотининг мавқеи
Нобел мукофотига нисбат чандон устун эрди. “Қуллар”, “Судхурнинг
ўлими” “Бухоро жаллодлари” янглиғ китоблар урус, ўзбек, тожик
тилларида якчанд бор чиқди ва аларнинг умумий ҳисоби миллиондан
ошур. Надоматлар бўлғайким, ҳозир амалдорлар китоб ўқумайдурлар
ва билмайдурларким Садриддин Айний ким. Шул боис анинг ўйини
бузмоқ ташвишида бўлурлар. Бугунги амалдор аҳли театруга ҳам
бормайдур, Интернетга кирмайдур, шу боис жоҳилдур”
Раислик қиладурғон бу нотиққа ҳам танбеҳ берди. Дедики, бугун
байрамдур ва вақди ийд фақат хуш суханлар ярашур.
Боз бир олими зукко минбар минди ва қироат ила сухан бошлади.
“ Адабиётнинг бурчи фош қилмоқ ва курашмоқдан иборат. Айний
жаноблари фақат амир замонини фош қилмай, бағоят устолик бирла
болшавойларни ҳам қаролайдур. Қори Ишкамба умр бўйи мумсиклик
ила емай-ичмай тўплаган ва ҳукумат бонкига қўйган ақчаларини
болшавойлар тортиб оладурлар. Бу бирла адиб болшавойларнинг
зўравонлигини, шул хасис бандадан ҳам паст турмоқларини намоён
қиладур. Ёинки “Қуллар” асарини кўрунг. Бу китобдаги воқеот
ғуломлик замонидан бошланиб, то калхоз пайти давом этадур.
Китобнинг “Қуллар” деб аталмоғи мардумнинг боз қўл бўлиб
қолғонига ишорадур ва ҳакозо. Мана бу жойда Айний ҳазратларининг
мармардан ҳайкаллари мавжуд. Ҳар нечук қор, ёмғур ёғсун, мармарга
кор қилмас. Ҳар хел замонларда ул зотга нописандлик қилмоқлари
мумкин. Локинда Айний бузург бўлуб қолур. Ҳар нимарса вақтдан
қўрқадур, дейдилар. Аммо-локин вақт ҳам бузурглардан андеша
қилур.”
Бадазон мактаббаччалар шеърхонлик қилдилар, қўшуқ айтдилар.
Вақти ошхўрлик ҳам ҳазил-мутойиба ва қироатлар давом берди.
Маҳаллага сархуш кайфият ила қайтдим.


Комментариев нет:

Отправить комментарий