НОМА
№ 13
Оинаи жаҳонда безори ялтирбошлар ( алар скинхед
деюрлар)
хусусинда тамошо бошланди ва бу яввойилар
ҳақинда тасаввур пайдо
қилмоқ илинжи бирла диққат жамлаб, бошдан-аёқ
кўрдум.
Аввол мардумлар ва мошинлар бисёр бўлғон бир бекатни
намоён
қилдилар. Боре одам ўз зиндалиги, ташвиши бирла
банд эрди. Бир
маҳал ва ногоҳ, сочи поку билан қиртиш қилиб
олинган йигирма
чоғли ўсмир бала пайдо ўлди. Алар калтак, пичоқ
тутган ва хунхўр
кўзлари алақ-жалақ эрди. Фурсат ўтмай, ҳа йўқ,
бе йўқ, безори
баччалар халойиққа ташландилар. Рўбарў бўлғонни
бераҳмлик,
бешавқатлик ила урур эрдиларки, айтғулик йўқдур.
Ночор қолған
мардум бақирар, мададга чорлар ё чор тарафга
гурезон эрди. Даме
ўтмай, қонга ташна бу олчоқлар ба мисли туман
тарқалдилар, яъне
қочиб қолдилар. Бад “тез ёрдам” ва инчунин,
якчанд миршаб келди...
Хай, бу бир нохуш манзарани кўрдум. Ул поёнига
етмай, оинаи
жаҳонда етимхонани намоён қилдилар. Мажлисгоҳга
шумтакаларни
тўпладилар ва аларни олими бозарба, шоири зукко,
хонандаи хушавоз
бирла шинос қилдилар. Бу зоти олийлар балалар
бирла учрашмоқ,
аларни хушнуд этмоқ умедида ташриф қилғонларини
айтдилар.
Илкинда олими яктога сухан бердилар. Ул
таълим-тарбия
хусусинда сўз очиб, бузурглар ундоқ, бундоқ
деганларини таъкид-у
такбир қилди. Ва инсон боодоб ўлса, ўқуса талай
нимарсаларга
эришмоғи муқаррарлигини исбот этиб, якчанд
мисоллар баён этди.
Анинг суханлари, илло рост ва зарур эрди.
Худди шу маҳал бир падарлаънат етимбачча
нотиқнинг нақ
пешонасига тухум бирла тушуруб қолди. Ғала-ғавур
бўлди, олим қаҳр
қилиб, башқа гапурмади.
Бадазон шоир минбар минди. Бир шеър қироат
қилғон эрди,
етимчалар диққат қилдилар, чапак урдилар. Шоир
мамнун ўлуб, боз
ўқуюнми, мазмунида савол айлаган эрди,
балаларнинг атамани: “Бас
қил, дурак”, деди. Шоир бисёр ҳижолат тортди.
Сўғун хонанда қўшуқ бошлади, шумтакалар чаққон
туруб ўйунга
тушдилар. Ҳофиз ашўлага якун қилиб, дигарини
бошламоқ бўлғон
эрди, қаҳр бирла бақирдиларки, боз ўшани такрор
қилсун. Дағе пода
ўлуб, ўйунга тушдилар. Бир ашўлани тўрт карра
такрор қилди ва
дедики, эмди бас, башқасини айтурман. Балалар
анга таёғу тош
отдилар...
Бад аз бу намойишлар оинаи жаҳонда сўҳбати чор
бошланди.
Олим, поп, етимхона роҳбари, миршаблар сардори
мулоқот қилиб,
мазкур воқеаларга шарҳ бермоққа, хулоса
чиқармоққа киришдилар.
“Ана шу етимлар келгувсида ялтирбош безорига
айланурлар, гап
бошлади олим. Бир бўлаги, албатта. Қолғони еми
турма бўлур.
Алардан тузук одам етишмоғи душворки, ҳадди йўқ.
Не боис
шундоқ? Барига жамият, яъни сиз-у биз сабабмиз.
Аларни тарбия
этмоққа эътиборни оширмоқ зарурдур. Ҳар қандоқ
бандани тарбияга
тортмоқ мумкиндур. Сизлар гувоҳ – итга,
маймунга, яввойи ҳайвонга
тарбия ато этмоқдалар”...
Олим донолик ила якчанд мисоллар келтурди.
Бадазон суханга
эришган попга ҳам тан бердим.
“Бу сағирларнинг падар-модари ҳам, ўзлари ҳам
Худони
танимагани боис шундоқ бахтиқаро бўлдилар.
Дилида Исо Масеҳ жой
олған бандадан зинҳор ва зинҳор безори чиқмас,
гунаҳкор чиқмас.
Боиси, муқаддас китобларда инсонга озор
етказмоқлик бисёр уволи
азимлиги қайд этилгандур. Уруссияда қадим
замонда балаларини
етимхонага бермас эрдилар ва баракс аларнинг
дастидан тутуб,
черковга олиб борур ва дилига нури мунаввар
солур эрдилар.
Зарурки, бугун етимхоналарга поп ва пасторларни
таклиф қилиб,
етимчаларни Худо йўлига даъват қилсак. Дигар йўл
йўқдур. Бадазон
скинхед деганлари ўз-ўзидан барҳам
топур”...деди.
Миршаблар сардори ҳам дилдан очуқ гапурди.
“Скинхедлар бисёр хавфли унсур. Алар шунчаки
безори йўқ. Бу
тўдада ғайриинсоний ғоя бордур. Яъни Уруссияни
дигар
миллатлардан, аз ин жумла ғайридинлардан тоза
этмоқ
режасидадурлар. Ялтирбошлар, янги
фашистлардурлар. Бир замонлар
Гитлер газандалари ўзларини олий ирқ, яъни
орийлар деб эълон
қилғони ва мағрур-у масрур ўлғони не оқибатларға
келтирғонини
инсоният яхши билур. Биз ялтирбошларнинг якчандини
қўлға олғон
эрдик. Аммо юқоридан ишоратлар бўлдики, бозуд
озод этайлук.
Демакки, баландда аларни қўллайдурғонлар, аз ин
жумла ақча
берадурғонлар ҳам анча”...
Якунга етимхона бошлуғига сухан бердулар.
“ Азиз биродарлар, сўз бошлади у, муҳтарам олимимиз
бисёр
рост айтдилар, балаларнинг анчаси биздан чиқиб,
ялтирбош безорига
айланмоқда ёки турмага тушмоқда. Боиси, жамиятда
аларни
қўллайдурғонлар, меҳрибонлик кўрсатадурғонлар
йўқ ҳисоби. Бундан
ямон кучлар истифода этиб, ўз сафларига
қўшурлар. Олимимиз
тарбияга зўр бермоқ даркор дедилар. Кўрдинглар,
шу умедда олим,
шоир, қўшуқчини олиб боргон эрдик. Ана оқибати..
. Муҳтарам поп
ҳазратларининг ҳам айтғонлариға қўшилурман. Соли
гузашта бир
уламо бирла шарт қилдикки, ҳафтада экки бор
келиб, балакайлар
бирла дин йўлида суҳбатлар қурсун, аларнинг
дилига иймон-у
эътиқод солсун. Ҳафта ўтмай денг, етимчалар
анинг муқаддас
китоблар солиб юрадурғон папкасига йилонни
қамабдурлар. Ўйига
бориб, папкасига қўл суқса...Қўрқуб,
бандачиликни бажо келтурди,
шўрлик. Башқа попни айтдук – анга ҳам маош
тайинладук. Балалар
бобойнинг чакмони арқасига луччак заифани
суратини ёпиштириб
қўйибдурлар. Ул зот бу бебошликдан бехабар,
шаҳар кезибдур. Шу
тариқа етимхонага гашта қадам қўймади. Денг, боз
нима қилайлук”.
Баҳсу-мунозара давом берди. Бад қўлга тушган
якчанд кўзи
бенур ялтирбошларни намоён қилдилар. Ва
савол-жавоб айладилар.
Қизиқ-ки, алардан бири бадавлат рўзғорда воя
топгон экан.
“Уруссия унсур иллатлардан тоза бўлмоғи керак,
гап бошлади,
нокас. Биз дигар миллат бўлса ҳамки, заифалар,
балалар, қарилар,
чеченлар, яҳудийларга қўл кўтармаймиз. Шундоқ
қасамёд
қилгонмиз”.
Падарлаънатга савол бердилар: “Хуп, ана заифа,
бала ва боз
мўйсафедга шафқат қилурсизлар дейлук, чечен
бирла жуҳудни не деб
аяйсанлар?” “Бунга жавоб қилмоқни истамайдурман”,
деди ҳароми
пўнглик ила. Миршаблар сардори луқма қилди:
“Буни биз билурмиз.
Алар чечендан ўлгудак қўрқурлар, доҳийлари
арасинда яҳудийлар
бор сабаб, улар бирла муроса этурлар”.
Башқа бир ялтирбошга савол бердилар: “ Сан
пушаймондурсан?
Қамоқдан келсанг не юмуш бирла банд бўлурсан!”
“Курашни давом
берурман – ватанни тоза қиладурман!”
Мулоқот ва гуфти-гўйлар шу тариқа якчанд дақиқа
давом этди.
Бадазон тилвизорни учурдим ва хаёлға ғарқ ўлдум.
Ҳазорон-ҳазорон
шукрки, бизнинг Ўзбакистонда бундоқ хунга ташна
унсурлар йўқдур.
Бағоят зарурки, биз келгувсида ҳам аларнинг
рўёбга чиқишига
йўл бермайлук.
НОМА
№ 14
Ногоҳ Самарқанддан, боз аниқроқ гапурсам,
Маҳалладан, завжаи
садоқатманд-у саодатмандимиз Жамила бонудан нома
олдим.
Меҳрубон заифамиз бадаз салом-алек, рўзғордаги
сиҳатлик,
хотиржамлик, фаровонлик, деҳадаги дигаргунликлар
борасинда қалам
тебратибдурлар. Бо ин жумла, Фотима кампир бирла
чоллари бир
кунда бандаликни бажо келтургонларини баён
қилибдурки, бу нохуш
хабардин, бисёр хомуш ўлдум.
Эмди Фотима кампир хусусинда сухан юритадурғон
ўлсак, ул
раҳматлининг бисёр хушфеъл, дили ва қўли очуқ,
саховатпеша
бўлғонини айтиб ўтмоқ ҳам қарз, ҳам фарздур. Апа
шўролар замонида
дўм эрдилар. Шабу рўз мардум ташвишини чекар
эрдилар. Чоллари (
Худо раҳмат қилган бўлсун) рўзғор юмушлари бирла
банд ўлуб,
аёллари раият ташвишидан қайтгунга қадар, авқот
пишириб,
дастархон қилиб қўюр эрдилар. Локинда шундоқ
хушфеъл, доно,
хокисор эру хотунни Худо фарзанддан қисган эрди.
“ Мани
балаларим ўн уч минг деюрдилар”, Фотима апа.
Боиси, думлик
ҳудудида шу миқдорда бала бор эрди. Апа жамеки
хонадонга кирур
эрдилар, мадад ва меҳрибонлик кўрсатур эрдилар.
Қарангки, алар бир вақт ичинда бандачиликни бажо
келтирибдурлар, валек маҳалла бундан бехабар
қолибдур. “Аҳли улус
бисёр жам бўлди, мардум кўюнди, то ҳаттоки,
мурдашў ҳам аларни
йиғлаб-йиғлаб ювди”, деб битғон эрди
балаларимизнинг онаси бу
хусусда. “Эмди бас, Московдан қайтинг, ўлук
бирла тирикка
йўқдурсиз ва бу надоматдур. Балаларга либос
харид этмоқни
фаромуш қилманг. Боз маҳаллалик қилиб, Азим
полвонга кўйлак
иштон олмоқдан сақланинг”...
Хотуннинг бундоқ ишоралари ҳақдур. Соли гузашта
хориж
борғон, яънеки Чин юртини тамошо қилғон эрдим.
Кичкина ўғулга
жун матодан тўқулган кўйлак бирла иштон харид
қилиб эрдим. Хотун
кўруб, сарафроз ўлғон ва дегон эрдики: “Сувга
кирса тор бўлмоғидан
чўчурман.” Аммо буни кўрўнгки, баракс ҳафта
кечмай катта ўлди.
Акасига бердук – муддат ўтмай боз шундоқ ҳол.
Хай, андоқ бўлса,
ўзум киюрман, дедим. Аввол ёпишиб турғон либос,
даме ўтмай
шалвиради. Кўп фикр қилдук. Хотун ани исроф
қилмай, ичига пиёз
солди ва дарвозахонага авезон қилди. Вақт ўтуб,
бу ҳолдан ўйга
келадурғонлур чўчуйдигон ўлдилар. “ Калвак
айвонигага бир
баҳайбат бандани осиб қўйибдур, деган”, ҳазил-у
рост сухан зоҳир
ўлди.
Деҳамизда Азим полвон отлиғ азимжусса
рўзгурзонлик қиларди.
Худо гавда бирла қувватдан берган, локинда ақлу
фаросотдан андак
қисғон эрди. Ул дедики: “Акаи Калвак шу либосни
манга туҳфа
қилинг”. Дедимки: “Кириб ол”.
Шундоқ қилиб, ўзум завжаи муҳтарамайнимизга нома
битмоққа
ўтурдум. Аввало жаме меҳру муҳаббатимни изҳор
этмоқни қарор
қилдим. Бундоқ фикр қилсам, бу дунёи бебақода
андин меҳрибон ва
маҳрам кишим йўқдур.
Ўсмирлик чоғим нон сотадурғон шаҳарлик тожик
қизга меҳрим
тушғон эрди. Худо ато этган кун ул дўсрўдан нон харид
қилур эрдим.
Хеш-у ақраболарга ҳам бот-бот пўлоти нон олиб
борадурғон ўлдумки,
андин ажабланур эрдилар. Бир кун ул соҳибжамоли
яктога хавотир
аралаш дедимки, “Сансиз дунё манга қаронғудур,
магарам рад
қилсанг, уволимга қолурсан. Ман ўзумни осурман!“
Ул парипайкар
жаҳлга минди ва дедики: ”Бозуд гум бўлинг, жинни
бўлганим йўқ-ки,
қишлоқига тегсам”. “Бизни қишлоқ ҳам шаҳар
теграсинда”,
зорландим. “Маҳаллами? Андиён. Сал бундоғроғ
одамлар а? Кани,
якта даф шавед”!
Йил кечди, дарди дилим жилла фаромуш ўлуб,
ногоҳ, даштдан
келғон талаба қиз дилимни “жиғ” қилди. Якчанд
бор роҳ пойладим,
хушомадлар қилдим. Арқасидан бордим. Бир кун
дангал қилиб
дедики: “Ман жинни бўлганим йўқки, шаҳарликка
тегсам”. Жавоб
қилдимки: “Ман шаҳарлик йўқман. Деҳамизни
Маҳалла деюрлар”. У
хандон кулди. “Ўша ҳардамхаёл, девоналар
деҳасими? Афандилар
арасига бало борми манга? Вой, ўлай, чукчахонага
келин
бўлурманми?! Елкамни чуқури кўрсун”...
Бунисига ҳам, бахтли бўлунг, демоқдин ўзга чорам
йўқ эрди.
Аммо йиллар ўтуб, алар бобахт бўлмадилар.
Шаҳарлик наввой
қиз сандуқсозга тегди. Ул бадбахт эр ичадурғон
ва хотунни
дўппослайдурғон бадқилиқ чиқди.
Даштлик қизни бир бетавқиф амалдор бузди яъне
бадном қилди,
сўғун уни эр олмади. Ҳасрат, надоматлар ва боз
бисёр
пушаймонликлар ила оламдан барвақт кўз юмди.
Даштлик қиздан ҳам рад жавобини олиб, ғам-ҳасрат
ичинда
кўюнуб юрғон кунларим падари бузруквор
меҳмонхонага чорлаб,
дедиларки, фалончи намозхонни Жамила отлиқ қизи
бор. Бундоқ
ибратбахш рўзғордан ямон ожиза чиқмайдур. Бир
тарафи хеш-у
ақрабо ҳам. Илло, қиз балани яхши билурмиз.
Иншооло, боимон,
боодобдур. Бийингиз бирла кўп маслаҳат қилдук ва
ани келин
қилмоқни лозим билдук. Сиз шунга нима деюрсиз?”
Одоб юзасиндан
якчанд дақиқа сукут қилдим ва бад: “Нима
десаларинг – розидурман”,
дедим.
Жамила бисёр меҳнаткаш, меҳрубон ва эш чиқди.
Хусусан,
раҳматли бийижонимиз андин беҳад хурсанд ўлуб,
шукри Худо қилур
эрдилар. Йил ўтмай, волидаи муҳтарамайнимиз
бандачиликни бажо
келтириб қўйдилар. Бечора завжамиз шундоғам
жиғибийрон бўлуб
кўйдики, ҳадди йўқдур. Батамом бедорхоб бўлиб,
сал уйқуси келса,
йиғлаб ўйғонар ва волидамизни йўқлаб фарёд чекур
эрди. Нафаси
ўткур муллоларга дуо ўқуттурдимки, зора бу дарду
ғуссалардин бо
зуд халос ўлса.
Йилар кечди. Беш фарзанд кўрдук. Бир қизимизни
Худо зиёда
кўрди. Олиб бормаган духтур-у азойимхонимиз
қолмади. Дардни
хешлик оқибатига вобаста дедилар. Охир-оқибат,
эр-хотун чун абри
навбаҳор йиғлаб-сихтаб, норасидани тупроққа
топшурдук.
Бора-бора шундоқ фикр қилдимки, муҳаббат бирла
Лайли
Мажнун бўлуб, бадазон эр-хотун бўлғондан, никоҳ
ўқутуб, бад то
охир муҳаббат қўймоқ устувор ва зебодур. Ва боз
бу борада ато бирла
анонинг ройишига қулоқ тутмоқ зарур, дағе жоиз
эркан.
“Жамила, сан мани лакалав-у ландаҳур деб фикр
қилма, ҳазил
бирла битдим, аз ин жумла, анга битадурғон
номамда, ўзунгни шимга
дасмол босгонинг ёдимдан фаромуш бўлғони йўқ”.
Гап бундаки, келин бўлиб келган фасли либосимга
дасмол бос,
деб эрдим. Бадаз якчанд дақиқа яктагимни
келтурди. Кўрсам, ярими
силлиғ-у, қолғонига иссиқ тегмаган. Дедимки: “О,
буни нима
чалакорлик?” Дедики: “Буяғига уттугнинг сими
калталик қилди”.
Мана санга маҳаллалик...
Мактубнинг якунида ёздимки: “Насиб ўлса, тез
кунларда
борурман. Санга соч, лаб бўяйдурғон ранглар,
атрлар олурман. Эмди
балалар воядадурлар, пардоз-андоз қилиб, хушрў
бўлуб юрадурғон
замонинг келди. Мандан хавотир қилма, шайтонга
ҳай бериб, ямон
ўйларга йўл қўйма. Этагимга намоз ўқуса
бўлурлигини фаромуш
қилма.Бу дунёи бебақода санданда вафодор,
садоқатманд ва хушрў
заифа бўлмас ва бўлғонда ҳам анга қарамоқ
каминаи камтарин учун
гуноҳи азимдур.
Балаларни ўпуб қўй.
Паноҳи Худо!”
Комментариев нет:
Отправить комментарий