№ 12
Тан оладурман, каминани баъзи давраларда Калвак чўжа, ҳам деюрлар. Бунинг боиси шундаки, инкубаторда чўжа очмоқ, ани боқмоқ ва шу тариқа пул топмоқ бирла, бу хусусида кўп, гоҳида эзмалик бирла гапирадурғон, яънеким, яхши ният бирла тарғиб қиладурғон одатим бор.
Ўзингиз фикрланг: инкубаторга 100 дона тухум бостирсангиз, нақ 21 кунда андин чўжа чиқиб, қўйган сармоянгиз нақ экки бараварга ошадур. 200 ёки 500 дона тухум бостирсангиз-чи? Ҳароратни кузатиб борсангиз, умуман, назорат этиб турсангиз – бас, Дигар юмуш йўқ.
Бу – масаланинг бир тамони. Фараз қилайлик, сизнинг инкубаторингиз ҳам, сармоянгиз ҳам йўқ, пролетарсиз. Бу ҳолда инкубатордан чиққан 100та жўжани насияга олиб, нақ 20 кун боқсангиз ҳам бояги қарздан қутулиб, ўша миқдор фойда оладурсиз. 200 ёки 500 жўжа боқсангизчи.
Шу тариқа тарғиб қилиб, маҳаллаликлардан якчан кишини инкубаторли қилдим ёки чўжа бердим. Тан оладурман, ҳалбо деган бирла, оғиз ширин бўлмайди. Якчанд ҳамқишлоқлар ишни бошлади-ю, қунт қилмади ёки дигар сабаб бўлуб, бу юмушни уддалолмади. Аммо сидқидил аҳд қилган бандага парранда боқмоқ, етти хазинанинг биридур.
Хотирингиз панд бермаса, тарғибот идорасида хизмат қиладурғон Алибек деган ҳамқишлоғимиз хусусида сўз юритган эрдим. Оти асли Алиқул эрди, Алибек деб дигаргун қилди ва Маҳаллада кўплар анга эргашдилар. Алибек деганимиз халойиқни тўп қилиб, ҳукуматга, вилоят ва туман раҳбарларига ҳамду сано айтар, аларни алқар эрди. Хотирамда, бир кун чойхонамизда ҳам ваз айтди. “Бугун миллий ғоя ва миллий мафкура хусусида гапирадурмиз”, деди ва салкам бир соат вайсади. Локинда бирор нимарса тушунган бўлсам, итингиз бўлай. Хуп, дейлик камина омидурман. Локинда башқалар бирла гаплашсам ҳам ёдларида ҳеч вақо қолмабдур. Зарурми анга, фикр қилар эрдим, ўзининг ҳам, бандаларни ҳам тирикликдан қолдуриб, вақтини ўғирламоқ.
Мардум арасинда, оти улуғ суфраси қуруқ деган нақл юрадур. Аслида Алибекниннг рўзғори ночор, боз аниқроқ дейдургон бўлсам, маҳаллада қашшоғи эрди. Бир кун паҳлуйимга чорлаб, дедим: “Отажон, санга юзта чўжа падарка қиладурман. Бир ой боқ, харидорини ҳам ўзум топиб берадурман.” У боз шалдироқ жавоблар қилди, яънеким фуқароларнинг реал даромадлари фалон, ялпи маҳсулот ишлаб чиқармоқ фалон фоизга ошганлиги гапурди. Аниқроқ десам, туманимиз газитида чиқадурғон мақолани ўқугандак бўлдим. Ва охир-оқибат, бу ҳавойи бала чўжа боқмоқдин ор этмоғини ёшурмади.
Буни кўрунгки, бечора Алибекни шу ноарзанда вазифадан ҳам чет қилдилар. Бадазон шўрликни ўттиз экки деб аталадурғон очофат мани паҳлўйимга етаклаб келди.
Чўжа инъом этмоқдан аввал, ўйига бориб, жой тайёрламоққа кўмак бердим. Симтўр топиб, тахмин юз чўжа сиғайдурғон катак бунёд қилдук.
Чўжанинг омухта еми андак ноёб мато. Ани буғдой, маккайи, соя кунжораси, оҳактош ва дигар витаминлар, дору дармонларни янчиб, аларнинг аралашмасидан тайёрлайдурлар. Бу емни Самарқандда фақат бир жойдан – Гагарин кўчасидаги Улуғбек отлиғ тадбиркорнинг ветдорихонасидан харид қилиш мумкин.
Алибекнинг ўтинчи бирла ем харид қилмоқ учун ани шу жойга олиб бордим.
Бу даргоҳга кирсак, миронқуллик Чори чатоқ дўкондаги балаларга анекдот айтар ва алар қаҳ-қаҳ отиб кулур эрдилар.
Эмди бу бародарим хусусида сухан юритадургон бўлсам, таъкид этмоғим зарурки, асли шаҳарлик бўлуб, шўролар замонида зооветехником деган мактабда ҳамроҳликда таҳсил олган эрдик. Тез фаҳм қилдикки, турган-битгани алдам-қалдамдур. Пахтага борган маҳалимиз фартугини тарозудан олиб, тележкага қаттиқ ҳавола қилур эрди ва пахта нари тамонга бориб тушган заҳоти, боз келтуриб тарозига қўюр эрди. Ё бўлмаса фартукнинг боғичини ерга тегадурғон миқдорда узун қилиб қўяр ва бир аёғи бирла ани босиб, ҳаннотлик қилур эрди. Муаллим баҳо қўймаса, учинчи қабатга чиқиб олиб, бу жойдан ўзумни отаруман, деб пўписа қилур ва анга зудлик бирла баҳо қўюр эрдилар. Шу боис анга Чори чатоқ деб лақаб қўюлгон эрди.
Боз шу гапни ҳам таъкидлаб қўймоғим жоизки, Чори чатоқ деганимиз ҳар қандоқ даврага тушса, зуд ўтмай, одамларни оғзига қаратмоқни уддалайдурғон, янги-янги латифалар, саргузаштларни гапуриб, ўзи ҳам хандон отиб куладурғон хушчақчақ улфатдур.
Аслан, ҳар қандоқ замонда ҳам бундоқ тоифаларга омад ўнг қўлини бот-бот чўзиб турадур. Техникомни тамомлаб, вет лабаратория деган жойга ишга кирди ва шу билан бирга сиртдан ўқуди. Нақ тўрт йил ўтиб, шу идорага амалдор қилиб тайинладилар. Боз уч йил ўтуб, обкомга ишга олдилар. Бардор-бардор қилиб, қишлоқ хўжалик бўйича котиб бўлди. Обкомлар барҳам топмоғи бирла боз авволги жойига бош амалдор бўлуб қайтди. Бой яшайдур. Якчанд ҳавли, чорчарха ва дигар мулк соҳибидур. Аз ин жумла, хусусий парранда фабрикаси бор ва анда табака бўладурғон бройлер чўжалар етиштиради. Шунга қарамай бировга тийинни ҳам раво кўрмайдур, хориждан тез вояга етадурғон жўжа ё анинг тухумини келтирадур, аммо башқаларга бермайдур.
Ман ҳам бурчакда туруб, ҳангомага ҳамроҳ бўлдим. “Сара ҳаммомга чўмилаётган маҳал эшик қунғироғи авоз берибдур, давом берди Чори чатоқ, шундоқ халатига чала-чулпа ўралиб чиқса, ҳамсояси Абрам турубдур. Қўлида бир даста пул. “Жонидан дебду, Абрам, қўлумда уч юз доллар бор – халатни шундоқ очсанг, боре пул санга. Бермаган номард. Сара у тамон, бу тамонга қараб олиб, халатини бир лаҳза очибдур. Бадазон, ақчани киссага солиб, эккинчи қаватга чиқса, эри дебди: “Абрам келувдими? “Ҳа” “Каминадан уч юз доллар қарзи бор эрди – келтурдими?”
Бадаз қаҳ-қаҳа у давом берди. “ Маҳаллаликдан сўрабдурлар: сиёсий латифалар учун қандоқ жазо берилур? “Аввол қамоқ эрди, эмди хорижга қочмоқ”, жавоб берибди ул. Боз ҳанда бўлди. “Маҳаллаликни ўғли дорихонага кириб, оғриқни тўхтададурғон дору сўрабди. “Қаеринг оғрийдур” савол айлабди дорифурўш. “Ҳеч жойим, жавоб айлабди бала, дадамни мактабга чақирдилар...” Дағе кулдик. ” Буқамни ахта қилдим,” дебди маҳаллалик. “Ундоқ бўлса не боис ғуножину наввослар арасида юрибдур” сўроқ айлабдурлар. “Ҳозир маслаҳатчи, деган вазифа жорий этилган. Бизнинг буқа ҳам шу вазифада,” жавоб айлабди у.
Бир маҳал Чори чатоқ каминани кўруб қолди ва жилла ҳижолат чекмай, ўша оҳангда давом берди: “ Мана шу жўрам ҳам Маҳалланинг киндигида яшайдур. Бир қарич пастинда деб хаёл қилманглар.”
Одамлар қаҳ-қаҳ отиб кулдилар.
Бадазон ташқари чиқдук ва дарахт тагида ўтуруб гапзанон қилдик. Камина Алибекка ишора қилиб, муддаойимни тушунтирдим. Тарғибот идорасидан кетиб, тавуқ боқмоқни ихтиёр этганини гапурдим.
“Чумчуқ семириб, ботмос бўлмас, деди Чори чатоқ, бу балага ман юз дона бройлер чўжа берадурман. Бировга кўмак кўрсатадурғон бўлсанг, балиқ берма, қармоқ бер, дейди уруслар. Умрим бино бўлуб, гадога ҳам пул бермаган одамман. Пулини бир ой ичи берса, марҳамат! Ямон кўрганим лектор бирла шоир. Киссаларида шимилдириқ ҳам йўқ-у, локинда осмони фалакда юрадурлар. Бу бала пастга тушиб, тўғри йўл тутибдур. Шу боис саховат қиладурман.”
Камина шуни биладурманки, одамлар бисёр табакахўр бўлмоқдалар ва шу боис, бройлер чўжага талаб катта. Ўзум ҳам аларнинг тухумини роса дараклаб, қўлга киритолмаганман.
“Ўзунгиз ҳам, акои Калвак, давом берди Чори чатоқ, инкубаторга бройлер тухуми бостирмоққа ўтунг. Фойда-ю фарқини бир ойда кўрадурсиз.” “Хўп ундоқ бўлса, каминага ҳам саховат қилинг”, тилидан тутдим чатоқнинг. Бизда қолиб кетмайдур. Пули нақ!”
У сукут қилди. Демакки, эмди инкор этмайдур.
Биз Алибек бирла мамнун бўлдик ва йўл-йўлакай бисёр режалар тузиб, ўйга қайтдик.
Комментариев нет:
Отправить комментарий