четверг, 17 декабря 2009 г.

"Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" романидан

БИРИНЧИ БОБ

САЛОМ, ҲАЁТ!

Ниҳоят, бугун – 1970 йилнинг 1-июнь куни, нақ туш маҳали дунёга келдим. Қани, ҳаёт деганларини ҳам бир кўрайлик-чи, қанақа бўларкан?!
Илк бор ҳис этганим, вужудимдаги зирқироқ оғриқ ва мен ҳали кўникмаган совуқ муҳит эди. Овозим борича чинқириб йиғлай бошладим. Кимдир мени даст кўтариб олди ва илиққина сувда чўмилтирди. Фарёдимга эса ҳамон қулоқ солишмасди.
– Уч ярим кило, – деди мени тарозига қўйган ҳамшира шеригига.
Аслида мен сал кам тўрт кило эдим. Кўра-била туриб, тарозидан уриб қолишди-я! Дунёга келганим заҳоти оғриқ, совуқ ва қаллобликка дуч келаман, деб ўйламагандим. Бундай пайтда йиғламай куласанми киши?!
– Намунча бақиради бу, – деди жавобан доя опа жеркиганнамо қилиб, – истасанг шу...
– Буни ҳаёт дебдилар – чидаш керак, – давом этди иккинчиси. Сўнг мени оппоқ чойшабга ўрашди. Мазза қилиб ухладим.
Уйғонсам, бир талай чақалоқлар орасида ётибман. Уларни сизга таништирардим-у аммо номларини билмайманда. Зотан номларини бу нодон чурвақаларнинг ўзлари ҳам билишмайди. Чунки уларга ҳали ном қўйилган эмасда! Менинг исмим ҳам баҳслироқ. Уйимиздагилар ҳануз бир тўхтамга келолмай ҳалак. Агар ҳақиқатдан ҳам ўғил бўлиб туғилсам, бувим Иброҳим бўлишимни, дадам Зарафшон, ойим Улуғбек деб аталишимни исташади. Менга эса барибир.
Ажабо! Ёнимдаги қизалоқ нега чинқириб йиғлаяпти экан-а? Йиғлоқи. Бу ёнимдагиси ҳам бошлади... Демак мен ҳам кўпчиликдан четда қолмаслигим керак! Ҳаммамиз жўр бўлиб йиғлаётган эдик, доя опалар келишди-ю, бизни кўп кишилик аравачаларга юклашди. Сўнг номерларимизга қараб, ойимизга улашиб чиқишди...
Бемажолгина бўлиб ётган ойим мени авайлаб бағрига босди. Энтикиб кетди, қувончдан бўлса керак, кўзларига ёш олди. Мен мазза қилиб сут ичдим.
Она сути. Бу ҳароратли неъмат илк бор бўм-бўш ичакларим, ҳувиллаб ётган ошқозонимни тўлдирди. Назаримда олам мунаввар бўлиб кетди. Яна ухладим.
* * *
Бугун уйга кетармишмиз! Эҳ, нақадар соз! Ҳаммадан ҳам ойимнинг шодлиги беҳудуд.
Каминага рухсат беришдан олдин врач аллақандай ҳужжатларни тўлдирди. Кеча дадам олиб келган туғилиш гувоҳномамни очиб, эшитилар-эшитилмас уқиди ва дафтарига қайд эта бошлади.
– Раҳматов, Улуғбек Нусратович. Жинси–эр. Туғилган жойи – Самарқанд район, Даштаки боло қишлоқ совети. Ҳа, тузук.
Тузук эмиш. ғалати-ку бу– катталар. «Эр» деб ёзишганини ҳам кечириш мумкин. Аммо туғилган жо¬йим масаласи ҳам чалкаш. Камина Самарқанд шаҳридаги биринчи туғруқхонада дунёга келганимни барилари балодай билишади-ку! Нега энди кўра-била туриб нотўғри ёзишади?
Майли, садқаи асаб!
Майли, хайр, киндик қоним тўкилган даргоҳ!
Хайр, оқ халатли меҳрибонлар!
Мени ҳамшира опа кутариб олиб, худди ўзи туққандай тантанавор йўл бошлади. Ойим ички бир ҳаяжон, беҳудуд бир энтикиш билан бизга эргашдилар.
Эҳ-ҳе, ташқари нақадар кенг, ёруғ, сарҳадсиз... Бўсағада бизни анчайин киши кутиб ўтирган экан. Энг аввал одмигина кийинган кампир (бувим бўлсалар керак) биз томон интилиб, ойимнинг пешанасидан ўпдилар, кейин каминанинг. Ҳамшира опанинг чўнтагига бўлса аллақандай увада қоғозни солиб қўйдилар. Дадам андак каловланиб тургач, қўлларидаги гулни ойимга тутіаздилар. Унинг ҳиди, дилкаш бўёқлари сержило эди. Шофёр амаки машинасини бизга яқин
тислаб, эшикни очди. Мени авайлабгина кўтариб олган бувим олдинги ўриндиққа, қолганлар эса орқага ўтиришди. Машина катта йўлга тушди. Кўча кенг, узун гавжум эди. Серташвиш одамлар, ғизиллаган машиналар бир-бирларига гал бермай саросималанишарди.
Кабинадагилар нуқул кулишади. Хазил-мутойиба қилиб, ойим билан каминага ҳамду санолар ўқишади? Назаримда ҳаёт деб аталган бу дунё жуда хушчақчақ қурилгандай. Омон бўлсак, кўраверамиз.
Мен узун йўл ҳақида ўйлайман: у олисмикин, қийинмикин?! Шу хушфеъл ва сертабассум одамлар менга ҳамиша ҳамроҳмикинлар?!
Уйимизда анча-мунча киши кутиб ўтирган экан. Улар ҳам хуррамлик ва ҳаяжон билан бизни қуршаб олишди, ойимни қайта-қайта муборакбод этишди, каминага ҳам ширинзабонликлар қилишди. Мен эса ўзимни уйқуга уриб ётавердим. Шуниси маъқул. Тантаналардан талтайиб кетиш эркакнинг иши эмас.
Хонадонимизда чинакамига байрам бўлиб кетди.









ЎН БЕШИНЧИ БОБ

Обий

Бу машъум уй ҳаіида аввал ёзганман.
«Концлагер товуілари» бобидаги мана бу мисраларни хотирласангиз кифоя.
«1975 йили вилоятнинг мафкура ишлари бўйича котиби ўз ўйнаши билан шу ердаги меҳмонхонага норасмий яъни хуфёна ташриф буюради. Албатта, туни билан кайфу сафо, ҳалиги ишлар... Эрталаб улар чиіаверишмагач, іоровул хавотирланиб, эшикни таіиллатади. Садо бўлмагач, раҳбарларга хабар етказади. Улар ҳам ошиі-маъшуіларни уйІотолмагач, эшикнинг ошиі-маъшуіини бузишади. Кириб іарашса, бахтиіаро ўйнашлар ваннада Одам Ато билан Момо Ўаво кийгизиб юборган либосда бандаликни бажо келтириб іўйишибди».
Албатта, шов-шув, текшир-текшир, дегандай. Терговчилар бу юмуш билан уюшган, тажрибали мафия (етмишинчи йилларда-я!) шуІулланганини тахминлашади. Уларнинг фикрича, ўша гуруҳ іурбонини кузатиб юради; ваннага кирган заҳоти ташіаридан туриб, іувурга электр токи тегизади.
Бу нохушликни яширишга ҳарчанд ҳаракат іилишмасин, у ҳаіда, мазкур уй хусусида афсона ёки ҳаіиіатлигини англаб бўлмайдиган шов-шувлар кўпайиб кетади. Жумладан, бир отахон ана шу уйнинг томида алвастилар галасини кўрганини айтиб, іасам ичади. Табиийки, ҳозир кўпчилик инсу жинсга ишонмай іўйган. Аммо отахон ўз ҳаіиіатини тасдиілашдан чекинмайди. «Бир замонлар бу ер тўіай эди, ўшанда ҳам алвастихона, дейишарди. Улар олов ёіиб ўтиришганини, йўловчиларга эчки, чаіалоі бўлиб кўринганини кўплар билади».
Хуллас, шу воіеадан кейин фабрика маъмурияти турфа ҳангомалар ва маломатларга чек іўйиш илинжида уйни уч талабгорга таісимлаб беради. Аниіроі іилиб айтадиган бўлсак, Шафиіа деган санитарка, Сабура деган кассир ва таІин биров киришади. Аммо кўп ўтмай ана шу уйга яширинган іора іисмат Сабурани ҳам таъіиб этади: унинг шипга осилганича іотиб іолган жасадини кўрган одамлар сесканиб тушадилар. Фаіат ўша гувоҳларгина эмас, бутун посёлка, фабрика, зоҳиран хавотир тортади. Ўангомага ўч оломоннинг ҳали сўнмаган шов-шувларига кимдир бир паіир керосин сепгандай бўлади. Кассир аёл ўзини ўзи осганми ёки бу іотилликни бош¬іалар іилганми – латтачайнар терговчи аниі жавоб беролмайди...
Шундан кейин бу уйдан бошіалар ҳам кўчиб кетиш ташвишига тушади, бехосият даргоҳга одамлар йўламай іўядилар, ҳатто кундузи ҳам йўловчилар ҳадиксираб ўтадиган бўладилар.
Орадан йиллар ўтиб, миш-мишлар, ваҳималар алангаси энди тин олаётганда кимдир оловни пуркаб іўяди. Одамлар бу кимсасиз хонанинг чироІи ёниб-ўчиб туриши, аллаіандай баҳайбат кўланкалар изІиб юраётганлигига гувоҳ бўлишади. Бунга ишоніирамаган раҳбарлар, милиционерлар ҳам кечіурун узоідан туриб арвоҳга ўхшаш гавдаларни кўришади: чўчиб, журъатсизгина оріага чекинишади.
Тахминлар авж олади – туман, вилоятдаги казо-казоларнинг іулоІига у яна ваҳималироі бўлиб етиб боради. Юіори доирадаги (учлик) телефонлар жиринг¬лайди, кўрсатмалар, буйруілар бўлади. «Обком ўлган уй»га іуролли десант ташлашга іарор іилинади.
Операция (негадир уни «тишлаш» деб беўхшов номлашган) режасига биноан полковник Ўрайим Тахтаев (аслида Иброҳим Тўхтаев бўлса ажаб эмас) раҳбарлигидаги ўттиз икки кишидан иборат тажрибали, жасур милиционерлар кечіурун, айнан чироі ёіилган пайтда уйни іуршовга олишади. Ўі отиб огоҳлантиришгач, радиокарнай оріали мурожаат іилишади: іаршилик кўрсатмасдан, іўл кўтариб чиіиш шартини іўйишади. Аммо аксу садо бўлмайди. Сўнгра огоҳлантириш сифатида автоматдан ўі узиб, дераза ойналарини чил-парчин іилишади. ТаІин садо бўлмагач, галалашиб ичкари киришса ҳеч ваіо йўі. Бир чеккада бўшаган шишалар, колбаса, сигарет іолдиілари. Шундан ке¬йин операция аъзолари ўз андиликлари, лакаловликларидан роса кулишади, аскиялар іилишади.
– Биз беҳудага ваҳима іилиб юрганмиз, – дейди Тахтаев, – бу ер шунчаки іиморвозлар масканига айланган. Қолган гапларнинг бари жоҳил бандалар тўіиган сафсата.
– Ўртоі полковник, – мурожаат іилади аскиячилардан бири, – ўттиз икки тишнинг ўттиз икки иши бор, дейишади. Ишсиз іолган тишлар мана бу колбасаларни тишлаб кетаверсин.
Улар мириіиб кулишади ва лекин ашё сифатида сигарет ва колбаса іолдиіларини ҳам іоІозга ўраб олишади.
Тинтув давом этаётган пайтда ҳеч кутилмаган ҳол рўй беради – бир шкафни галалашиб очишганда ичидан букчайганича іотиб іолган мурда юмалаб чиіади. Ўозиргина іаҳ-іаҳ отаётган азаматлар ваҳима оІушида іуролларига ёпишадилар. Кейин, ўзларини босиб олиб, мурдага яіинлашишса, унинг тасмасига бир вараі іоІоз іистирилган ва негадир русчалаб: «Тишлаш» операциясининг чаііонлари. Ноумид іайтманглар – ло¬аіал шу одамнинг ....ни тишлаб кетинглар!» деб битилган экан.
Экспертиза марҳумнинг ҳам бўІилгани, ҳам отилганини аниілайди. Мурданинг іизил ўнгачидан олинган автомат ўіининг габаритлари-ю, калибрларини обдон текшириб кўришса... (Ё тавба! Олам тасодифларга тўла! Ўзинг асра!) у айнан «Тишлаш» операцияси аъзоларидан бириники бўлиб чиіади. Шўрликни (исми-шарифи Бўрибой Бўронбоев) зудлик билан ҳибс¬га олишади. Яна шов-шув, ваҳима. Аммо тергов жараёнида бояіиш Бўрибой бегуноҳлигини исботлаб беради. Аён бўлишича, боя деразага іараб ўі узганлар орасида ана шу ўпкавой ҳам бўлган, улардан бири шкафдан ўтиб, жасаднинг кекирдагига іадалган экан.
Бўрибойни ҳибсдан озод этишади, аммо іайтиб милицияга олишмайди: аввалги иш жойларида баднафслик іилганлиги, милицияга тасодифан тушиб іолганлиги аён бўлади.
Нафсиламбирини айтганда, эрталаб бадбўй товуіхоналар томон шошиладиган, кун бўйи ишлайдиган, іечіурун бирор нимарса илиб чиіишдан ўзгасини ўйламайдиган, іимматчилик, йўічилик; амалдорларнинг ноинсофлиги ва турли Іийбатлардан бошіа мавзу, машІулоти бўлмаган одамлар учун шунаіа ҳангомаларнинг бўлиб тургани ҳам тузук! Бу зерикарли оламда инсон табиати янгиликка, ислоҳотга, іолаверса Іийбатга ташналиги табиий бир ҳол бўлса ажаб эмас.
Шундай іилиб, одамлар янгидан-янги афсоналар тўіийдиган ва бундан ўзлари ҳадиксираб яшайдиган бўлиб іоладилар. Энг Іалатиси, бу ўйдирмаларга ҳар бир киши ўз улушини іўшиб-чатиб, ваҳималироі тус беришга ҳаракат іилади.
Нима іилиш керак бундай шароитда? «Обком ўлган ўй»ни текислаб ташлаш керакми?! Яхшиси, лоіайд, бепарво бўлган маъіул. Охир-оіибат оломон афсона тўіишдан чарчайдику!
Назаримда раҳбарлар шундай даііоі хулосага келишди.
Орадан бир неча ойлар ўтгач, аниіроІи 1994 йилнинг 1 май куни кечіурун ишдан іайтаётган санитаркаларимиз – Зайнаб, Люда, Шафиіа мазкур кўчадан іўріа-писа ўтишаётганда, іаерданам теппасида чироілар, антенналар ўрнатилган бир жуфт чет эл машинаси пайдо бўлиб іолади. (Люданинг айтишича, иккаласи ҳам «Мерседес-Бенс»). Аёлларимизнинг хавотирлари чандон ошади, аммо-лекин ҳангоматалаблик меҳри, янги гап топиш, таріатиш иштиёіи ундан устунлик іилади. Машиналар айнан ўша уйнинг эшиги олдида тўхтайдилар. Ўар бир машинадан бир аёл билан бир эркак тушади.
Шу ҳаіда сўз кетганда, аёлларимиз бир-бирларига гал бермай, таърифу тафсифларни шунаіа іалаштиришадики, бунга ишонишингни ҳам, рад этишингни ҳам билмай іоласан киши.
«Иккала жувоннинг ҳам либослари оппоі, юзлари сулув ҳатто іўліоплари, соябонлари ҳам оі, оёілари ерга тегар-тегмас бўлиб юришади», дейди Зайнаб.
«Эркакларнинг шляпалари, галстуклари іоматларига ярашиі, ораста, іўлларида нафис гулдасталар», унинг сўзини бўлади Шафиіа.
Эркаклар аёлларнинг іўлтиіларидан назокат ила тутиб ичкари киришмоічи бўлишганда, іаерданам Обий пайдо бўлиб іолибди. Улар Обийни ўпиб, гулдасталарни унга таідим этибдилар.
Эртаси фабрикада бу гап бошіача оҳанг касб этди. Гўёки «обком ўлган уй»нинг тепасида иккита тарелка (НЛО, НУЖ, номаълум учувчи жисм) пайдо бўлибди. Улар алламаҳалгача нур сочиб тургач, пастга тушиб, ойнаванд машинага айланишибди. Ундан либослари оппоі икки парирўй тушиб, ўша ерда маст бўлиб ётган Обийни олиб кетишибди.
Энди шу гаплардан кейин Обий (Мифтахуддинов) деганимизга андак таъриф бериб ўтмасам, дилтанг бўлишингиз табиий.
Олтмишларни іоралаб іолган, ўрта бўй, ориі бир механикни кўз олдингизга гавдалантира оласизми? Кийимлари уринган, Іижимланган, іорамой томган; ичмай турса, руҳи тушиб кетадиган, бармоілари бе¬ўхшов іалтирайдиган бу одамда иллатлар билан хислатлар чегарасини белгилаш амри маҳол.
Обийни раҳбарларимиз ёітиришмайди, нописандлик іилишади. Сабаби: нуіул ичиб юриши, интизомсизлигидагина эмас, балки амалдорларни баралла жеркиб, уларни муттаҳамлик, ўІриликда айблашидадир. Аммо-лекин шунга іарамай бу одамни ишдан четлаштириб бўлмайди. Обий мастлик чоІлари кўкрагига уриб, гариллаганини кўп эшитганман: «Директор, замдиректор бўлмаса ҳам иш кетаверади, локинда Мифтахуддинов бўлмаса...» Ўалатида ўзи: товуіларга дон, сув таріатадиган мосламалар, пульт билан ишлайдиган катакли батареялар, кондиционерларни Обийдай обдон биладиган, бузилганда зум ўтмай тузатадиган уста бу орада йўі. Мени тўІри тушунишингизни истайман: іанчадан-іанча олий маълумотли инженер, механикларимиз бор, аммо кўп ҳолларда улар лоаіал ўрта мактабни ҳам битирмаган Обийнинг іўлига сув іуйишолмайди, «Незаменимый» яъни алмаштириб бўлмайдиган одам йўі» деган русча иборани эшитганмисиз? Бизнинг корхонада истаган одамни алмаштириш мумкин, аммо арзон вино ичиб, ити билан гаплашиб юрадиган ана шу кўримсиз механикнинг ўрнини ҳеч ким босолмайди.
Худо кўрсатмасин, бирорта транспортёр ишламаса ёки бинода ҳарорат пасайиб ёки кўтарилиб кетса, унумдорлик тушишини, товуілар, жўжалар оммавий нобуд бўлишини яхши билган ишбошиларимиз Обийни топиб келиб, айтганини муҳайё іилиб туришади.
Обийнинг ити жет лаіабли бўлиб, испан коллиси зотига мансуб. ТумшуІи узун, сержун. Жуда вафодор. Обий маст бўлиб йиіилиб іолса, соатлаб уни іўриілаб ўтиради. Хўжаси бирор кишини ёки буюмни кўрсатиб, «охраняй!» деса бас – унга ҳеч кимни йўлатмайди. Жет соҳибининг табиатини яхши билади, у ҳам катта-кичик бошлиіларни хушламайди, уларни кўрганда ўзини чеккага олади. Обий билан мулоіотда бўлиб турадиган оддий одамлар олдида эса кейинги оёіларида тик туриб, таъзим іилади, эркаланиб, мурувват кутади. Шунда унинг кўзлари бегуноҳ болакайнинг нигоҳларига жуда ҳам ўхшаб кетади. Хўжаси унга сўз іотганда, гапини маъіуллагандай бош тебратиб турганига кўп гувоҳ бўлганман.
– Сен итсан, – деди у бир куни жониворга іараб, – кўп нарсаларнинг фаҳмига етмайсан. СССР пайтида бир шиша «Чашма» бир сўму іирі тийин эди. Бир сўму іирі тийин-а! Мен аллаіачон Мексикага кетардим, аммо сен – тулкитумшуіни ташлаб кетолмадим. У ерда сени яккалашади. Бу ерда менга миллатчилик іилишадику! Шунга ўхшаш. Лекин ишлари тушса, дум тебратиб туришади. Эркак бўлиш керак! Мифтахуддинов – мард! Бизнинг амалдорлар бир-бирини тишлаб олиш пайти келгунча, ялаб-яліаб турадиган тоифадан. Сен ундай іилмайсан, аммо ўлгудай соддасан. Мен энди ичмайман, десам – ишондинг! Мен эса сен шўрликни алдаган эдим. Ишонма! Юр, кетамиз. Во...
Бу одам билан биринчи бор танишганим ҳаіида ёзмоічиман. Товуі нурисини чиіарадигн тасма-транспортер ишламай іолгач, зона бошлиІининг кўрсатмаси билан уни излаб, ётоіхонага бордим. Обий ҳам, ити ҳам нохушгина кутиб олишди. Илтимосимни айтгач, чол гап сотишга киришиб кетди.
– Мифтахуддинов бўлмаса, аҳволларинг вой! Бир куни директорнинг ўзи келди. «Комиссия келяпти, кормоцех ишламаябти», деди. «Бормайман!» дедим. «Нима талаблар бор» сўради. «Во, дедим, гапни ана шундан бошлаш керак эди. Биринчидан, ётоіда мени яккалашяпти – «обком ўлган уй»ни берасиз, ўша ерда яшайман. Иккинчидан, любой зонага кириб, тухум, товуі олишга рухсат керак. Учинчидан, жасорат кўрсатмаса, иш кетмайди», дедим. Дарҳол тушунди – шоферига имлади. У бирйўла тўртта «Жасорат» виноси олиб келди.
– Юринг, мен ҳам тўртта олиб бераман, – унинг сўзини бўлдим.
Биз йўлга тушдик, Жет ортимиздан эргашди. Обий товуіхонага кирди-ю, іўлини чўнтагидан ҳам чиіармай:
– Транспортёр жойида, трансформатор бузилган: монтерни топиб кел, – деди, – Мен токка іўл урмайман!
Индамай монтерни излаб кетдим.
Тахминан икки кунлардан кейин Обийни чойхонада кўриб іолдим. Четлаб ўтиб кетишни мўлжаллаётганимда, танбеҳ бериб іолди.
– Сен ҳам келажакда каттакон бўласан. Амалдор дегани – катта ит дегани. Лекин Мифтахуддинов...
– ... ягона одам, – унинг сўзини бўлдим.
– Нима дединг, – гапим ёіиб тушди.
– Сиз «незаменимый» одамсиз, устоз!
Ширин такаллуфдан Обий ийиб кетди. Бир нималар демоічи бўлиб жилмайди.
– Сен мени маітама, – деди аллаіандай таъмали оҳангда, – ёрдам бер.
– Нима керак?
– Чўнтагимда бир тийин ҳам йўі.
Бу одам зарур бўлиб іолишини чамалаб, іўлига бирор шиша араііа етадиган пул тутіаздим. Обий буни кутмаган эканми, беҳад іувонди. Аммо вазият ва оҳангини батамом ўзгартириб, пайдар-пай гапиракетди.
– Молодец! Хўш, ҳаётинг іалай? Сени іийнашмаяптими? Получкада оласан. Балки кейинроі оларсан...
Ундан кейинги учрашувимизда гапимиз алламаҳалгача іовушмай турди. Назаримда у іарзни іисташимдан хавотир тортди, мен бўлсам, таІин пул сўрашидан чўчиб турдим. Кейин мастларга хос гариллашга тушиб кетди.
– Дунёда энг буюк миллат – татар халіи. Сен билмайсан – боласан. Йигирманчи, ўттизинчи, іиріинчи йилларда мактаблар, техникумлар, институтларда татар муаллимлар ишларди. Савод ўргатарди. Буни эсдан чиіармаслик керак!
– Ўзбек халіи...
– Маітанма, – сўзимни кесди у. – Ўзбекистондан ёки бошіа республикалардан Америка іитъасида машҳур киноюлдуз чиііанми?
– Эҳтимол чиііандир.
– Йўі! Биздан эса чиііан.
– Ким?
– Қўй! Во!
Назаримда чалІиб кетдим. «Обком ўлган уй» ҳангомалари ҳаіида гапираётгандим. Аммо Обий ҳозир ўша ерда яшаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, мавзудан унча узоілашмаганимиз аён бўлиб іолади.
Бу галги учрашувда ана шу саволларимга жавоб изладим.
– Устоз, – дедим такаллуф ва мурувват ила, – камина сизнинг шогирдингиз. Сиз – буюк миллат вакили.
– Маісадга ўт, – мухтасар іилди у.
– Уйингизга коинотдан келган меҳмонлар...
– Бу ҳаіда сўрама, – ёіиніирамади унга.
– Лекин ўша іизларни ҳаддан ташіари гўзал де¬йишябти.
– Ким?
– Кўрганлар: Зайнаб, Люда...
Шу тобда Обийнинг чеҳрасида зоҳирий бир мамнунлик, іониіиш ҳиссини илІагандек бўлдим. Демак, гап бежиз эмас. Обийнинг айнан ўша жойини іашлашда давом этдим.
– Қизларнинг либослари оппоі, ўзлари ҳам оппоі экан.
– ...
– Бунаіасини бизда ҳеч ким кўрмаган эмиш.
– Ўа, – чидаб туролмади Обий, – улар чиройли...
Демак, гаплар беҳуда эмас. Бир лаҳзалик сукунатдан кейин давом этдим.
– Қизларнинг ўзга сайёрадан келганига ишонмай турибман...
Обий ҳушёр тортди.
– Қўй, бу гапларни!
Бу билан суҳбатга нуіта іўйилганди. Аммо сирни батафсилроі билишга бўлган ташналигим оловланиб іолаверди.
Орадан бирор йилча ваіт ўтди. Биз Обий билан апоі-чапоі бўлиб кетдик. Ўалиги асрордан сўз очмаса ҳамки, имкон іадар тухум, гўшт гоҳида вино билан сийлаб турдим.
Бир куни у мени атайин излаб келиб іолди. Бунаіаси бўлмасди. Муҳим гапи борлиги – жиддийлашган іиёфасиданоі сезилиб турарди.
– УлуІ, сен менинг шогирдимсан-а?!
– Шундай, устоз.
– Сенга айтмоічи бўлган гапим жуда муҳим: уни ҳеч ким билмаслиги керак, – деди атрофга аланглаб.
– Хотирингиз жам бўлсин, устоз.
– Эртага мен туІилган кун.
– Табриклаймиз! Биринчи май байрамида дунёга келган экансизда. Мукаррам баҳорда.
– ...
– Бизга нима хизматлар бор? Камарбаста шогирдингизмиз. Ўеч тортинманг!
– Жуда-а нозик меҳмонлар келади.
Ёдимга лоп этиб, ўтган йилги ташрифи анча-мунча ҳангомаларга сабаб бўлган меҳмонлар тушишди.
– Биз ҳам нозик іилиб кутиб оламизда, – дедим мамнунлик ила.
Орага мавҳум сукунат чўкди. Кутилмаганда унинг дийдаларига ёш іаліиди, аллаіандай дарди янгиланган аламзададай йиІлай бошлади. Мен бу одамни ҳеч іачон бу ҳолда кўрмаган эди. Бу маІрур одам алам билан ўксиб йиІлар ва ҳар гал елкалари силкиниб кетарди. Саросималаниб іолдим. Бирор нима деб овутмоічи бўлганимда, ўзи сўз бошлади.
– Мен дуракман, УлуІ! Номуносиб отаман! Ичкилик хароб іилган ношуд бандаман! Уяламан, биласанми ўз аҳволимдан. Куёвларим олдида.. Номус іиламан. Қизларим ҳам ор іилишади бу ҳолатимдан. Лекин сир бой беришмайди. Мен бўлсам, барини сезиб тураман. Ўаммасига ўзим сабабчиман!
– Азиз меҳмонлар келадиган бўлса іувониш керак, – таІин далда бермоічи бўлдим.
Биз таІин жимиб іолдик. Вазиятнинг ўзи шуни таіозо этган эди.
– Аҳвол ночорлигини биласан-а, УлуІ, – дардини очабошлади Обий.
– Ўеч гап эмас, бугуноі санитар іизларни юбораман: уйингизни тозалаб, жиҳозлаб беришади. Мана бу диван, стол, стулларни ҳам олиб борамиз!
– Тўхта, – хушламайгина сўзимни кесди у, – санитарларни іўй. Улар гапни кўпайтиришади. Ўзимдан іолар иш йўі. Сен майда-чуйдани обборсанг, бирорта костюмингни бериб турсанг – бас. Куёвларим билан танишиб ол. Уларнинг калласи ишлайди.
Мен учун аксар асрорлар равшанлашгандай эди. Обийнинг айтишича, катта іизи Мексикада кино юлдузи экан.
– «Дикая роза»да ўйнаганди – кўргандирсан.
– Бош ролдами?
– Ўа-да. Балки бош ролдамасдир. Ким билади. Эри элчихонада ишлайди. Ўзи испан.
– Кичигичи, – іизиіишим сўнмасди.
– Куёвимни сўраяпсанми? Ўзбек. Тошкентда іайбирам министрнинг ўринбосари эди. Мана бу каттаконлар билан келишолмай, кетиб іолди.
– Унинг ҳикоя іилишича, хотини рус бўлган экан. Улар бирга яшайолмабди (ичкилик сабаб бўлса керак). Хотини іизларини олиб, Москвага кетиб іолибди. Қизлар «Халілар дўстлиги» университетига киришган экан, куёвлар билан ўша ерда танишишибди. Аёл гоҳида Мехикодаги гоҳида Москвадаги іизиникида (шоҳона) яшармиш.
Эртаси Обийникига борсам, йўлакларга сув сепиб, супуриб, атрофларни ҳам эпаіага келтириб іўйибди. Хона имкон іадар жиҳозланган, стол устида мевалар, турли шишалар тартиб билан териб іўйилганди. Обдон ювинган, соіолларини тарашлаган, ораста либослар кийган Обийни дафъатан кўрган киши танимай іолиши аниі эди.
Меҳмонлар анча ҳаялликдан кейин арбобларимиз миниб юрадиган, номер раіамларидан кейин СНО деб ёзиладиган «Волга»да келишди.
Мавзудан андак чекиниб бўлса ва такрор бўлса ҳам шаҳарда ана шу уч ҳарф устида бўлиб турадиган ҳангомалар, мутойибалр хусусида тўхталмоічиман. Бу ердаги амалдорлар (оддий халідан ажралиб туриш учун бўлса керак) хизмат машиналари СНО номерли бўлишига саъю-ҳаракат іилишаверади. Начора «оддий халі» ҳам іочириі ва кесатишларга мойил бўлади – улар СНОни Самаріанднинг нотанти одамлари деб шарҳ¬лашади. Мабодо даврада амалдорлар ёки уларнинг гумашталари бўлса, андак юмшатиб, Самаріанднинг нозик одамлари, дейишади.
Хуллас, СНО номерли машинадан аввал шофер ёнида ўтирган, капалак нусха бўйинбоІ боІлаган киши тушди-ю, тавозе билан оріа эшикни очди, инглизчалаб алланима деди. Оріа ўриндиідан ўттизларни іоралаган, новча тийран кўзли эркак тушди, менга іўл чўзди, ўзбекчалаб саломлашди. Бу одам Обийнинг кичик куёви эканлигини дарҳол сездим. Мулоіотимизга гувоҳ бўлган унинг ажнабий божаси хатосини тузатган бўлди – мен билан саломлашиб, алланима деди. Шундан кейин кабинадан гул кўтарган икки жувон тушди. Улар ҳаворанг плашч, аёллар шляпаси кийиб олишганди. Бу икки жувон Обийнинг іизлари эканлигини таъкидлаб ўтмасам ҳам бўлади. Буларнинг іайбири ўша кино юлдузи эканлигини фарілаш, илинжида ўІринча іараб олдим, аммо ўзимга таниш бирорта белгини илІайолмадим. Қизлар жуда ўхшаш ҳам эди, улардан бири фаіат оі іўліоп кийгани билан ажралиб турарди, холос. Улар менга умуман эътибор беришмади, Обийга отилиб, уни ўпишди, кўзларига ёш олиб, алланималар дейишди.
Биз ичкари кирдик. Жувонлар ёстаниб ўтириб, йўл азобидан монолог ўіишга киришишди. Шу орада Обий мени меҳмонларга таништирди.
Маълум бўлишича, Мексикалик меҳмонлар икки кун олдин Москвага келишган экан. Кейин Самаріанд¬га учадиган самолёт рейси кечикибди. Салондаги тартибсизлик, санитарияга зид ҳолатлар меҳмонларга ўтиришмабди. Уларга узатилган кофе ва таомларнинг усти ёпилмаганлиги, савдогар йўловчиларнинг маданиятсизлиги ҳаіида сўз кетди.
Ўзбек куёв амалдор дўстидан хизмат машинасини (ҳозир ташіарида турган) сўраган экан, у ҳам кечикиб келибди.
Бир пиёладан чой ичиб олгач, жувонлар сирлигина іилиб, алланималарни таклиф іилабошалшди. Куёвлар бир-бирлари билан кўз югуртириб олгач, хайрихоҳ бош силкишди ва Обийдан рухсат сўраган бўлишди.
– Бирорта ресторанга бориб ўтираіолайлик.
У индамади. Назаримда унга барибир эди. Қаерда бўлса ҳам іизларини дийдорига тўйса кифоя.
– Самаріандда энг яхши ресторан іайси, – савол берди куёви бу гал мен томон ўгирилиб.
– «Интурист», «Юбилейний» билганимча жавоб іайтардим.
Кўп муҳокама бўлмади – машиналар рули «Интурист» томон бурилди.
Ресторан катта залининг жуда ёруІлиги, іандилларнинг турли рангларда жилоланиши, чор тарафдаги ганж ўймакорлигининг бетакрор наішлари, анвойи гуллар, шинамлик; официант йигитларнинг башанг кийимлари, тавозелари дилимизга илиілик бахш этди. Куёвлар зал мудирини дараклашди, унга алланима деб шипшишди. Ажнабийлар чўнтагидаги ҳидни олган чаііонлар чапдастлик билан жой ҳозирлашди, стол устини ноз-неъматларга тўлдиришди.
Опа-сингиллар биздан узр сўраб, бир неча даіиіага жавоб олишди. Фурсатдан фойдаланиб, кичик куёвга саволлар бердим.
– Сизнинг рафиіангиз ҳам санъаткорми?
– Йўі, у иітисодчи. Опаси кино юлдузи.
– Қайси фильмларда кўрганимни яхши эслолмаяпман.
У бир зум мушоҳада іилиб олгач, давом этди.
– «Раііосанинг іисмати» фильмида бош ролни ўйнаб, «Олтин нилуфар» мукофотини олганди. Шунинг ўзи таъминлайди буларни. Бу фильм ҳали бизда дубляж іилинмаган. Ундан олдин «Бойлар ҳам йиІлайди» фильмида Сара ролини ижро этганди.
Ўадемай жувонлар батамом ўзгача либос ва кайфиятда пайдо бўлишди. Енгилгина пардоз уларнинг чеҳрасини батамом сулувлаштириб юборганди. БаІоят ингичка іилиб сурма тортилган іошлар, шафтоли гулини ёдга солувчи яноілар; оппоі, яланІоч елкалар ўзлари паришон сочилган тиллоранг сочлар... Дудоілар ва билакларнинг нафислиги, лаблардаги іуюііина помадалар, садафранг тишларни таърифламай іўяй. Татар ва рус іонлари іоришмасидан бунёд бўлган бу беназир вужудлар пардоз туфайлигина эмас, табиатан баІоят нозанин бўлишгани учун ҳатто ҳис-туйІулари ўтмаслашиб іолган киши ҳам беихтиёр тамшаниб іўйиши турган гап.
Мен Сарани дафъатан танидим. Гарчанд опа-сингиллар бир хил (оппоі) либосда ва эгизакдек ўхшаш бўлишса ҳамки, тасаввуримда унинг сўзлари, ҳаракатлари іайта тикланди.
Биз хушомадлар іилиб, уларга жой кўрсатдик.
Биринчи іадаҳ, албатта, ана шу ўтиришнинг бош сабабчиси – Обий учун кўтарилди.
Катта куёв музикачилар олдига бориб чулдиради, таржимон ҳам топилди ва унинг муддаосини тушунтириб берди. Машшоілар бош силкиб, розиликларини билдирдилар, сўнг айрим чолІувчиларни алмаштирдилар, баҳслашиб, созларни іайтадан жўр іилишди.
Кўп ўтмай нотаниш, аммо дебочаси биланоі дилни энтиктирувчи оҳанг сел бўлиб оіабошлади. Виолончел, флейта ва яна алланималар жўрлигидаги бу куй шарі ва Іарб оҳангларининг бетакрор уйІунлиги эди. Айрим фильмларда Мексика тангоси, лўлилар, испанлар раісидаги гоҳида сокин, гоҳида кескин ҳаракатларни кузатиб, ҳайратга тушган дамларимни эсладим.
Шу пайт нигоҳларимиз Сара (уни шундай деб атаіолай) билан тўінашди ва унинг іорачуіларида нур ялтираб кетгандай бўлди. Вужудида исён уйІонаётганди, бу нозаниннинг! Чунки іадрдон оҳанг зўр бериб, даврага чорлар, фаіат ҳаёми, андишами унинг ҳарир этакларидан тортиб тургандай эди.
Сара жўшіин туйІуларини ортиіча жиловламади: яланІоч іулочларини кенг ёзиб, ўртага тушди. Аввалига унинг ҳаракатлари батамом эркаклар раісини эслатди менга. БаІоят кўҳли бу гулчеҳрага йигитлар раіси бунчалик ярашишини худо ҳаііи, хаёлимга ҳам келтирмагандим. Эҳтимол, айрим жувонларда эркаклар хос іатъият, жасоратни кўриб, тасанно айтган даіиіаларингиз бўлгандир?! Ана шундай ҳолат оІушида эдим мен.
Кейин эса оппоі, чиройли оёілар оҳангга ҳамоҳанг раіс іилабошлади. Улар аввал секин, сўнг тезроі мармар полга урилиб, ноІораникига ўхшаш садо чиіарабошладилар. Зал жонланди – нигоҳлар жиддий аммо сеҳрли вужудга іадалганди.
Сиз «іайроі» раісини биласиз, албатта. Бунда раііоса бор вужуди билан ўйинга тушган ҳолда, ҳовучлари орасидаги тошларни ҳам сайратиб юборади. Машшоілар ритми, нотасини бузмай, баръакс уларни тўлдиради, мадад беради.
Океан ортидан ташриф буюрган бу кино юлдузи эса айнан пошналари билан янги куй яратар ва бу ҳамоҳанг овоздан ўзи ҳам сармаст давра айланарди.
Қарсаклар, іийіириілар янграйбошлади. Шуниси Іалатики, унинг ўзи ҳам туйІулари жунбушга келганда ҳамоҳанг іийіирар ва бу ҳам дилларни зоҳиран ларзага солар, сармаст кайфиятларни таІин оловлантирарди.
Бу орада биз раііосадан деярли кўз узмаган ҳолда шундай іудратли санъатни бизга мерос іилиб іолдирган яхши одамлар учун іадаҳлар кўтардик. Ўадемай кайфим ошди – кўз ўнгимда сарҳадсиз океан, соҳилга бир меъёрда урилаётган тўліинлар, денгизчилар, негрлар гавдаланди. «Интурист» ресторани уммон ўзра чайіалиб-чайіалиб сузаётган кемага менгзарди.
Эҳ, бетакрор эди буларнинг бари!
Эҳтимол, менинг бу дунёіарашимни айбга йўйарсиз. Ўрта мактаб ва институтда русча ўіиганим сабабми ёки бошіа нарсанинг таъсирими – Европа, Америка іитъаси нодир оҳангларини азалдан яхши кўраман.
Айбласангиз ҳам майли, Тошкент телевидениесидан кўра Москва каналларини ёітираман.
Бунинг учун бот-бот дашномлар ҳам эшитиб тураман, аммо начора...
Майли, раісга іайтайлик. Ажабо, нечун одамлар боіийликни байроі іилиб, ўлмас оҳанглар, раіслар яратадилар: таІин ҳайкаллар тиклайдилр, китоблар ёзадилар? Ўлимга, Азроилга іасдма-іасд шундай йўл тутишади, деб ўіигандим аллаіаерда.
Ўлим ҳаі дейишади. (Кўп ҳолларда у ноҳаі ҳам бўлади) Қаттол Азроил гадони ҳам, президентни ҳам аямайди. Мана шу раііосани, шўх-шодон іийіираётган (фаіат ўзбек, тожик эмас, рус, инглиз, япон ва бошіалар бор булар орасида) хушчаічаі оломонни худди гул дасталагандай іайчилаб кетиши аламли, албатта.
Лекин одамлар ҳам ожиз эмас! Қани Азроилнинг кучи етса, улар яратган санъатни ўлдириб кўрсинчи!
Ўамма нарса ваітдан, аниіроІи, ўлимдан іўріади, дейишади. Лекин ваіт ё ўлим ҳам боіий санъатдан чўчиса ажаб эмас!
Фалсафавозлик іилганим учун узр. Эҳтимол, бу ичкиликнинг таъсири бўлса...
Аслида ҳар іандай санъатни, айниіса раісни сўз, фалсафа билан изоҳлаш, ифодалаш мушкул. Уни фаіат мириіиб томоша іилган киши ютади. Келинг биз ҳам томоша іилайлик!
Жувон ҳамон одамларнинг завіига заві улашиб, давра айланарди. Дафъатан кескин ҳаракатлар, маневрлар ўрнини «Танавор» ёки «Муножот» тушаётгандай сокинлашиш эгаллар, раііоса юзида Іамзами, дардми зоҳир бўлар, бундай лаҳзаларда ўкинган вужудни іўчгинг, овутгинг, шакаргуфторликлар іилгинг келарди.
Ногаҳонда ҳаяжонли нигоҳларим Обийга ва унинг иккинчи іизига тушди. Обийнинг кайфи баланд эди, официантга ана шу раііоса, яъни Мексика кино юлдузи унинг іизи эканлигини ифтихор ила уідирарди. Сўнг ёнидаги іизи томон имлаб, алланималар деди. Қизи эса шоҳисталик ила опасининг хиромон ҳаракатларини беҳудуд ҳавас, ташналик ила томоша іилар, завідан іорачиілари ёнар, нимадандир сескангандай бўлиб кетар ва бундай лаҳзаларда дуркун кўкси силкиниб іўярди.
Раіс – бетакрор санъат. Аммо уни томоша іилабилиш, ҳайратга тушиш ҳам ҳунар эканлигига имон келтирдим ўшанда.
Назаримда айнан шу мусиіа санъатида ҳали фанга аён бўлмаган асрорлар анчагина. Биргина мисол келтирмоічиман. Синглим Моҳинбоннинг атиги бир ёшли іизчаси (Ситора) бор. Радио, телевизордан шўхроі оҳанг янграб іолгудай бўлса, билаклари, бармоіларини ҳамоҳанг тебратиб, чунонам раісга тушадики, ажабланмай илож йўі. Ахир, ҳали гапиролмайдиган, тик туролмайдиган іизча-я! Эҳтимол бошіа барча санъатлардан фаріли ўлароі, Одам Ато билан Момо Ўаво уни іонимизга сингдириб юборгандир, генларимизда бордир, бу ҳиссиёт?!
Раіс санъатининг олий босіичи – муз устида балетни томоша іилганмисиз? Раііосанинг ўз жуфти билан (муз устида сирІаниб юришнинг ўзи бир мўъжиза) гоҳида сокин, гоҳида кескин ҳаракатларини кузатиб, юрак ҳовучлаганмисиз?
Бу гапларни беҳудага айтаётганим йўі. Инсоният имкониятлари беҳудуд эканлигини намойиш этадиган ана шу санъатга ҳам лоіайд іарайдиганларни кўрганман. Дарвоіе, бу мўъжизани фаіат кўнглида завіи бор одамгина идрок этиши мумкин.
Ичкилик сеҳрими, туйІулар жунбушими – ҳамон давра айланаётган Сара назаримда муз устида сирІанаётгандай бўлиб кетди. Ўрнимдан туриб, аввал оёІим остига термулдим, кейин уни томоша іилаётганлар сафига іўшилдим. Назаримда сармаст оломон даврада машҳур Мексика юлдузи ўйнаётганлигини сезиб іолганди. «Виктория!», «Мария!», «Сара», деган мурожаатлар янграйбошлади. Кимдир инглизчалаб: «Яшасин, Мексика!» деди.
Оҳанг авж пардаларга кўтарилди. Раііоса кескин сакраб, іийіирди. Шунда унинг этаклари, кўтарилиб, оппоі кўйлагига іарийб ҳамранг сонларни кўриниб кетди. Бир йигит (ўзбек ё тожик бўлса керак), Саранинг устига хазонрезгидай іилиб пул сочиб юборди. Қайдандир болакайлар пайдо бўлишди, кейин ошпазлар, официантлар оч эчкилардай пул теришга тушдилар.
Бу ҳол негадир раііосанинг завіини сўндирди. У ўйинга якун ясади.
Орадан бир неча даіиіа ўтиб, чолІувчилар ўзга оҳангни бошлагач, шеригим (кичик куёв) тоза ҳавога чиіиб келишни таклиф этди. Бу маъруф одам билан бўладиган бир неча даіиіалик мулоіот тасаввурларимни аІдар-тўнтар іилишини ва охир-оіибатда ҳаёт йўлимни бошіа ўзанга буриб юборишини хаёлимга келтирмагандим ўшанда. Унинг теран мушоҳадалари, сиіиі ва радикал мулоҳазалари онгимга тоза ҳаво бўлиб кирди.
Суҳбатдан шу нарса аён бўлдики, у аввал республикамизда министр ўринбосари бўлиб ишлаган экан, кейин катталар билан келишолмай, Москвага кетиб іолибди. Раҳбарларимизни, жумладан вилоят ҳокимини ҳам яхши биларкан, аммо уни маітамади, бўш-баёвликда айблади.
– Қайси куни кабинетида гаплашиб ўтиргандим, бир киши важоҳат ила кириб келди. Кейин билсам, ишдан олинган ҳокимлардан бири экан. «Менга иш топиб берасан!» деди сан-санлаб. «Халінинг ҳисобидан ҳашаматли иморат іурмаслик керак эди», деди буниси. «Ўзинг іўрмаяпсанми!» ўшіирди у. Билдимки, тили іисиі.
– Ўа-да, асосий ишлар іолиб кетяпти, – іўшилдим, – Самаріанддаги заводлар бирин-кетин тўхтаяпти, іишда газдан ҳам маҳрум іилишяпти.
Шундан кейин мавзу беихтиёр менинг таідиримга кўчди. Аввал фабрика ҳаіида сўради.
– Қарзга ботганмиз. Уч миллион сўмга яіин.
У надомат ила сарак-сарак бош тебратди. Ва давом этди.
– БўІзигача іарзга ботган бундай афтодаҳол хужайинга хизматкор бўлиш арзимайдиган иш. Бизда бу фабрикаларнинг келажаги ҳаіида бир нарса дейиш іийин.
– Дори-дармон йўі, озиіада калория жуда паст, – давом этдим.
– Агар сотишса, бирорта корпусини харид іилиш керак, – деди маслаҳат оҳангида, бир даіиіалик сукунатдан кейин. – Қарз керак бўлса, мен ёрдам бераман.
Унинг валламатлиги меҳримни жўш урдирди.
– Бу – дилимдаги орзу, – ҳаяжонимни яширолмадим, – аммо айрим концелярия каламушлари хусусийлаштиришнинг бориб турган душманлари-ку!
– Биламан, – надомат чеккан бўлди у, – айнан шу масалада келишолмай кетганман. Қаранг: Мустаіиллик эълон іилинганига олти йил бўлаяпди-я! Буларни барибир сотишади, аммо ваітни беҳуда совуришгани іолади.
– Ўша яҳудийга сотишганда ҳам саілаб іолиш мумкин бўларди, – давом этдим, – бу тариіа барбод бўлиши турган гап! Мен ўттиз минг товуі сиІадиган корпуслардан бирини олардим. Дон билан дорини ернинг остидан бўлса ҳам топардим. ОІайниларим, дўстларимни ишга іўярдим, уларга яхши ҳаі тўлардим...
– Модомики сотишмас экан, бу ердан кетиш керак – ўйчанлик билан маслаҳат берди меҳмон. – Бизнесга! Умр беҳуда ўтмасин!
Худо ҳаііи, бу ҳам дилимдаги сархуш сароб эди. Аммо ветфакда беш йил ўіиб...
– Ветеринария соҳасида ҳам бизнес іилиш мумкин, фикримни уііандай давом этди суҳбатдошим. Масалан, фирма очиб, Россиядан дори-дармон олиб келиш, чет эл фирмалари билан боІлаиш мумкин. Савдо ёмон бўлмас...
Ўидояткорлик бор эди бу зукко одамнинг гапларида. Биз таІин жимиб іолдик. Хаёлларим чувалашиб кетди.
– Самаріандда ветаптека борми, – сўради у.
– Йўі. «Зоответснаб» бор, аммо у ерда ҳеч ваіо йўі.
– Тем более...
Индамадим. Бирор тўхтамга келишим учун фурсат керак эди.
Биз ичкари кирдик. Энди кўзимга ҳеч нарса кўринмас, ҳатто Сара ҳам эътиборимни тортмас, фикру зикрим бояги таклифдан алІов-далІов эди, аниіроІи, ҳозирги сепилган уруІ ниш уриб, мени безовта іилаётганди.
ТаІин икки соатлардан кейин биз аэропортга чиідик. Бу ерда Сара мендаги руҳий ўзгаришни сезди, шекилли, беихтиёр гаплашди.
– Айтингчи, Самаріанднинг ўз конституцияси борми?
Бир лаҳза каловланиб іолдим. Савол анчайин тўмтоі бўлиб туюлди хаёлимда. Лекин Мексикада ҳар бир штатнинг ўз конституцияси, парламенти борлиги ёдимга тушиб, барини тушундим.
– Йўі, Самаріанд штат ёки давлат эмас, вилоят.
– Барибир конституция керак. Чунки бу ерда миллат ва обидалар кўп.
Шу тобда сиёсат ҳаіида сафсата сотишга заррача тобим йўі эди. Гап ўзанини беихтиёр бошіа томонга бурдим.
– Санъат ҳар іандай сиёсатдан устунлигини намойиш іилдингиз. Сиёсатчи ҳар іанча зукко бўлса ҳамки, уларни ҳамжиҳат іилолмайди. Сиз турли миллат вакилларини...
– Сиёсатда бир наіл бор, – сўзимни кесди у, – ёшликда экстремист, кексаликда компромис бўлмаган одам нормал эмас. Раііос ҳам шунга ўхшаш. Фаіат ёшлигида... Боксчига ўхшаб... Кейин тамом. Боксчи тренер бўлади, раііоса балетмейстер. Ўар ҳолда бизнинг Америкада шундай.
Хайрлашиш олдидан іизлар, куёвлар менга илтифотлар іилишди, Обийдан бохабар бўлиб туришимни сўрашди, визиткалар беришди. Чол іизлари билан хайрлашатуриб, кўзларига ёш олди.
Такси тутиб, Обийни ўша машъум «обком ўлган уй»га олиб келдим. Жет бизни кўриб, беҳад іувонди, оёіларимиз остида чаліанча ётганича, мурувват кутабошлади.
– Сен итсан – ҳеч нарсани билмайсан, – унга сўз іотабошлади Обий, – бу дунёда ёмонлар бирлашади, яхшилар эса... Во! Шуни биласанми? Бугун ичмасам бўлмасди. Энди оІзимга олмайман. Балки оларман...
Уни бир амаллаб ичкарига олиб кирдим. Безатилганича бир зайлда турган столни, айниіса кўзни ўйнатувчи шишаларни кўриб, чеҳраси таІин ҳам очилиб кетди.
– УлуІ, мани ҳурмат іиласанми...
Жавоб іайтармадим, уйга айтмай чиііаним учун жуда шошилаётган эдим. Чала-чулпа хайрлашиб, ташіарига чиісам, аллаіандай кўланкалар юрибди. Мазкур кўча ва уй ҳаіидаги олди-іочди гаплар ёдимга тушиб, юрагим увишиб кетди. Ўзимни іайта ичкари олиб, деразадан кузатдим. Қарасам, таниш іиёфалар: директор ўринбосари, участка милиционери, халі демократик партиясининг фабрика бўйича саркотиби. Ажабланиб, ташіари чиіишим билан улар мени ўраб олиб, хавотирона саволга тутакетишди.
– Раҳматов, – одатдагидек фамилиямни айтиб мурожаат іилди партия маъмури, – ҳаммаёіда дув-дув гап – бошіа іитъадан (сайёрадан демоічи) меҳмонлар келибди.
Нима дейишни бир лаҳза ўйлаб турдим. Нафсиламбирини айтганда, бу одамни жиним сўймасди. Фабрикада унинг лаіаби Баёніул. Бирор товуібоіарни иккита тухум билан тутса ҳам, кабинетига олиб кириб, «Баёнот ёз!» дейди. Қитъа билан сайёранигина эмас, баёнот билан тушунтириш хатини ҳам фарілолмайдиган тўнгу такаббур одам. Шунинг учун іувлигим тутди.
– Ўа, меҳмонлар келишди – мен улар билан бирга эдим, – дедим.
Уччовлари ҳам менга яіинлашиб, гапнинг давомини эшитишга ошиіишди. Жим тураверганим учун милиционер тергаб іўйди.
– Гапиринг!
– Нимани?
– Қанаіа одамлар экан, нималар дейишди?
– Уларга ваъда бериб іўйдимда – ҳеч кимга оІиз очмайман, деб. Маъмурларимизнинг ҳафсалалари анчайин пир бўлди.
– Идорага юринг, – деди ниҳоят «зам», – директор кетмай ўтирибдилар. Ўзлари билан гаплашинг.
Ўозир бош тортсам, милиционер жоҳиллик іилиши (мастлигимни рўкач іилиб, тегишли жойга олиб кетиши) мумкинлигини ўйлаб, уларга эргашдим. Йўл-йўлакай сўз іотиб, мендан гап олмоічи бўлишди, аммо іайсарлигим баттар тутди.
Директор кетиб іолганми ёки бирор юмуш билан чиііанми – ҳаріалай кабинети бўм-бўш экан. Улар бошлиіни дараклаган бўлишди, сўнг партия котиби олдимга бир вараі іоІоз іўйди.
– Директор номига баёнот ёзинг! Кўрган-билганларингизни...
Жуда ноўнІай, танг аҳволда іолгандим. Негадир андак жаҳлим чиіди.
– Бошимда одамлар іаііайиб турса, баёнот ёзолмайман!
Улар хушламайгина чиіиб кетишди. Мен ручкани олиб, ёзишга киришдим.
«Самаріанд паррандачилик фабрикасининг директори Вафоев С.га ветврач Рахматов У. томонидан.
АРИЗА
Мени эгаллаб турган вазифамдан озод этишингизни сўрайман».

Имзо чекиб, числони (1995 йил, 1 май) ёзиб, столга іўйдим-у, сирІанибгина чиіиб кетдим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий