МЕН КАШФ ЭТГАН ҲИНДИСТОН 1
“Stop!” команда берди политсиячи жиддий оҳангда.
Биз худди ҳарбийлардек, итоаткорлик билан тўхтадик ва мен, беихтиёр ўгирилиб, ортга қарадим. Турли ёшдаги оқ ва қора танли, эркак, аёлларнинг охири кўринмасди. Инглизча, ҳиндча, немисча, туркча каломлар қулоққа чалинарди. Олдинги қатордагилар саросималаниб, фото аппаратлари ва кино камераларини шайлашга киришдилар.
Ниҳоят, киришга рухсат берилди. Биз ичкари кирдик ва эллик метрча наридаги чиннига ўхшаган оппоқ кошонага ташналик билан термулиб қолдик.
Бу – афсонавий Тож Маҳал эди!
У негадир, кўзимга ҳавода муаллақ тургандай бўлиб туюлди. Мен кўрган жаъми обидалардан у тиниқлиги ва жуда аниқ симметрияси ҳамда салобатининг уйғунлиги билан ажралиб турарди. Кўз ўнгимда инсон тафаккурининг юксак чўққиси намоён бўлган эди.
Мармардан тикланган бу муҳаббат кошонасини 330 йилдан бери таърифлашади, улуғлашади. Хўш, мен энди янги сифат ё ташбеҳ топа оламанми? Билиб-билмай, ўзгалар чайнаб ташлаган сақични оғизга олиб қўймайманми?!
Гўзал полотнолар, завқовар шаршаралар, азим тоғлар, Алишер Навоий, “Озодлик “ ҳайкали; Моно Лиза портретини ҳам аслида ана шунча узоқликдан туриб томоша қилиш керак. Шундагина ташна эҳтиросларинг қониқиш топади.
Тож Маҳални ўз умр йўлдоши Мумтоз Маҳалга атаб қурдирган Шоҳжаҳонни Аврангзеб ( ўз ўғли) бир умрлик қамоққа ташлаганда, у деворни тангадай тешиб, мақбарага термулиб ўтирган ва куннинг турли пайтларида турфа рангларда тобланишидан ҳайратланган экан.
Бу бетакрор обиданинг ички қисмини айлангач, унинг бош меъмори Туркиялик Устоз Исо Афанди айрим нуқталарда Гўри Амир мақбарасидан ҳам нусха олган, деган хулосага келдим. Бу биноларнинг муштарак томонлари шундаки, иккаласида ҳам кенотаф деб аталадиган ташқи қабр билан бирга тагда ҳақиқий лаҳад ҳам мавжуд. Йигирма минг ишчи ва усталар йигирма икки йил давомида бунёд этган бу обидада ҳам худди Гўри Амирдек устки қабр атрофида ҳордиқ чиқариш, намоз ўқиш хоналари бор; нарироқда жоме масчиди қад кўтарган. Ҳар иккала обида мармарларига Қуръони Каримдан оятлар ўйиб ёзилган.
Зеро, бунинг ажабланадиган жойи йўқ: Тож Маҳални тиклашда Ҳиндистон, Эрон усталари билан бирга Самарқанд, Бухоро ҳунармандлари ҳам меҳнат қилишгани маълум.
Мен бу бинода илк бор мармарни ўйиб, рангли ферузалардан ажойиб гуллар яратилганлигини кўрдим ва тасаннолар айтдим.
Тож Маҳал ўзига хос мажмуа: унинг атрофида ҳашамдор мачит қурилган, сайргоҳлар ташкил этилган. Ва улар, ҳозиргача яхши сақланган.
2006 йилда ўтказилган “Дунёнинг етти мўъжизаси” конкурсида Тож Маҳал бешинчи ўринга сазовор бўлди. Жаҳон миқёсида... Масалан, Миср пирамидалари, Америкадаги “Озодлик хайкали”, Москва Кремли бу еттиликнинг яқинига ҳам йўламади. Биз, аниқроғи, мен ( Эътибор берганмисиз, одатда “биз” дейилади. Аммо бу гал ана шу анъанани бузишга мажбурман. ) бу конкурсга Регистон мажмуаси билан Бухоро аркини тавсия этган эдим. Улар ҳатто қирқликка ҳам илинмади. Бизнинг матбуот бу ҳақда хабар бермагани устига, Интернет аудиториямиз торлиги ҳам бунга кўпроқ сабаб бўлди, деб ўйлайман. . Зеро ҳозир ҳам бу борада анчайин орқадамиз.
Шундан кейин биз “Бекажон” газетаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” конкурсини эълон қилдик. Мен ана шу норасмий комиссиянинг норасмий раиси эдим. Унинг натижаларини аввал бир неча бор эълон қилганим боис такрорлашни лозим деб билмадим. (Зарур бўлса, Интернетдан топишингиз қийин эмас)
Чехов сиқиқликка эришиш учун асарни ўртасидан бошлашни маслаҳат беради. Мен ҳам шундай йўл тутдим. Агар бошидан бошлайдиган бўлсак, менинг бу ерга келиб қолишим – тасодифий ҳол. Ҳиндистондаги бир формацевтика компанияси Ўзбекистондан унинг маҳсулотларини сотиб оладиган йирик харидорларни таклиф қилган экан. Катта ўғлим – Улуғбек, шу соҳанинг одами. У мени дори сотувчи сифатида руйхатга қадабди.

3Нравится · · Поделиться
- Dilnoza Olimova, Kurbanay Kemal, Дилфуза Журакулова и 16 другим это нравится.
- Тулкин Эшбек Устоз Нусрат Раҳмат бетакрор ижоди билан наинки Ҳиндистонни, балки Дунёни бўйи-басти билан ўзига хос услубда кашф этиб берса нақадар ажойиб иш бўларди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий