Кутилмаганда, пакана амалдор менга мурожаат қилиб қолди. “Назаримда, сиз бошқа соҳа одамига ўхшайсиз?”
Мен маъқуллаб, бош тебратдим, аммо журналистлигимни айтгим келмади. “Шу баланд дарахтдан кокосни қандай териб олишни ўйлаябсиз, шекилли?” “Шундай!” У боя Дианани ғийбат қилган қоқсуяк ҳиндуга ишора қилди ва у бағоят чаққонлик билан дарахтга чиқиб, ҳар бири ҳандалакдай келадиган мева олиб тушди. Кокос пўстини қирқишди, ундан бир стакан шарбат чиқди. Татиб кўрдим, чучмал ширинлик экан. “Биз бунинг бирор донасини қолдирмай териб оламиз: ундан вино тайёрлаймиз”, давом этди меҳмонлар сардори.
Ҳадемай кокос виносини ҳам топиб келишди. У томоғимни куйдириб кетди. Кўп ўтмай, қонимни қиздирди ва юзимдаги қизилликдан ҳижолат чекиб, ўрнимдан турдим.
“Мен соҳилга бораман!”
“Эҳтиёт бўлинг”, тайинлади Улуғбек.
Уммон ҳамон чайқалар, тўлқинлар тиниқ қумларни бир маромда юварди. Қоронғу тушаётганига қарамай, чиғаноқ овловчилар ҳамон сувга шўнғишар, лўлига ўхшаш аёллар чиғаноқ ва турфа мунчоқларни кўз-кўз қилиб, сотиб олишимни сўрарди. Узоқдан ҳорғин балиқчиларнинг эски кемаси худди кўланкадай бўлиб кўзга ташланар, аллақаердан мунгли қўшиқ элас-элас қулоққа чалинади. Бу − жафокаш ҳинд денгизчисининг ўлмас қўшиғи, унинг оҳу- ноласи, беҳудуд ҳасрати эди.
“Сен она эмассан, жаллодсан, ҳаёт,
Сен она эмассан, жаллодсан уммон...”
Дард ва ўкинчга лиммо-лим нидо!
Шум қисмат кекиртагини тобора зичроқ қисаётган, кун кўриш жонига тегиб кетган бахтиқаро шўрликнинг дилдан отилган ҳайқириғи!
Кўз ўнгимда белгача сув кечиб, тўрларнинг чигалини очаётган, бир тишлам насиба учун куну-тун сувга шўнғиб, чиғаноқ излаётган , чодир ичида туғилиб, умр бўйи ўша ерда умргурзонлик қиладиган ва ўлгач, ёқиб юбориладиган, тақдир чап қўлини чўзган, худолар ва қашшоқларга сероб юртнинг омадсиз ҳиндулари гавдаланди.
Инсон боласининг хору хасдек беқадрлигидан дилимни ғусса босди.
Хонага қайтаётганимда, постда ўтириб зериккан политсиячи истиқболимга чиқди. Унинг зерикканини, ким биландир ҳамдард бўлиш истаги борлигини дарҳол фаҳмладим. Зеро, мен ҳам кимгадир изҳори дил қилишга ташна эдим. Биз инглизчалаб саломлашдик. У бир нималар деди. Бош тебратиб маъқуллаб турдим. “Гуд, гуд” (яхши, яхши) дедим. Кейин, ўзим ўзбекчалаб сўз қотдим. Шўрлик ҳиндуга ҳаёт ҳам, уммон ҳам ўта бешафқат бўлганлигини айтдим. Биз бир-биримизни батамом тушунмаётган бўлсак ҳамки, гапиргимиз келарди. Жилла тин олгач, Зебуннисони излаб, унинг дарагини топмаганимни айтдим. У худди барини тушунгандек, одоб юзасидан бош тебратиб турди. Кейин бир-биримизни узоқ алдагимиз келмади ва биз хайрлашдик.
Бундан икки йил муқаддам Уммон денгизи соҳилида ҳам шу аҳволга тушгандим. Сайёҳлик кемамиз қирғоққа яқин масофада лангар ташлади ва биз қайиқларга миниб, соҳилга чиқдик. Одамлар балиқ овлаш, чўмилиш билан банд бўлишди. Менинг диққатимни эса денгиз билан нуқул қора тошлардан иборат тоғ оралиғидаги торгина жойдаги уйлар тортди. У ерда кимлар яшашаркан, тирикчиликлари қандай экан. Мухбирона қизиқиш билан ўша томонга йўл олдим.
Соҳилдаги катта қозиққа эски қайиқлар боғланганди, ориқ эчкилар кўзга ташланар, уйлар пастак ва хароб эди. Бу ерга олиб келадиган бирорта сўқмоқ ҳам йўқлигидан ажабланиб турганимда, пастак эшикдан энкайиб, бошдан-оёқ қора либосга бурканган араб аёли чиқди. Унинг юзида заррача хайрихоҳлик кўрмадим. Шунга қарамай, эҳтиром кўрсатиб салом бердим. У алик олган бўлди ва алланималарни гапирди. Бош силкиб маъқуллаб турдим. Аёл арабчани тушунмаётганимни ҳис қилиб, инглизча гапиришга ўтди. Локинда, мен − ношуд бу забонни ҳам билмасдим. Русчалаб бир нималар дедим. Аёл мени чанқаган деб ўйлади, шекилли, ўғлини чақириб топшириқ берди, у уйдан минерал сув олиб чиқди.
Йўл бошловчимиз, булар балиқчилар оиласи эканлигини, балиқ тутиб, шаҳарга элтиб сотишларини айтди.

Комментариев нет:
Отправить комментарий