Эҳ, сиз бизнес кишисининг табиати, руҳияти билан қизиққанингизда эди!
Улар бағоят эҳтиёткор ва зум бўлишади, бизнес фаолиятларини пинҳон тутишади. Мухбирларни ёмон кўришади, экранда кўринишни ёқтиришмайди. Ҳукуматдан (айниқса, бизда) жуда қўрқишади ва у ҳақда фақат ҳамду-сано гапларни гапиришади. Аксар ишларини пора бериб бажаришади. Одамларга унчалик ишонишмайди, бировга ёрдам беришга ҳам шошилишмайди.
Буларнинг ҳам ўз сабаблари бор, албатта. Жумладан, муҳтож кишига бир-икки бор мадад кўрсатсанг-у, кейин давом эттирмасанг, у бориб турган рақибингга айланишини билишади ва ҳакозо.
Бизнинг давра шундай тоифадаги, русизабон кишилар эдилар. Бир умр мухбирлик қилган, кўрган кишини саволга кўмишга одатланган мен учун бу давра ноўнғай эди, албатта. Шунинг учун ҳам, биринчи кундан бошлаб, камроқ гапирадиган, зарур бўлганда, улардан ажралиб иш тутадиган бўлдим. Аммо шунга қарамай, кечқурун Улуғбек менга овозини жилла кўтарди. Унинг кайфи бор эди.
“Дада, сизнинг ҳалиги гид билан савол-жавобингиз менга ўтиришмади! У Зебунисони қаердан билади? Унга Бобурийлар ҳам керак эмас! Унинг ўзи ким? Бир жипириқ! Татаристондан пул ишлагани келган қаллоб. Пул берсангиз...”
“Биз − татарлар ҳам барча туркийлардек, Буюк муғул авлодиданмиз. Асл ватанимиз Олтой, Муғулистон ерлари бўлган” деганди у. Мен жилла эътироз билдиргандим. Зебунисони суриштирганимда, у ҳеч нимарса билмаслигини тан олганди, холос. Шоиранинг қабри ва меросини сўрамаслигим мумкин эмас эди, боиси, бу ҳақда ёзиш ниятим бор эди. Тил биладиган бошқа одам бўлмагани сабаб, уни саволга тутишга мажбур эдим.
“ Ҳай, ҳай, ҳай! Шунча нарсага ақлинг етган одам, шунга келганда оқсаганингга ҳайронман” дедим.
Муҳтарам ўқувчи! Бу калом сизга таниш, у аввал қулоғингизга чалинганини биламан. Отабек ғазаб қилиб, Тошкент фуқароларининг жаъми азоб-уқубатларига отаси − Юсуфбек Ҳожини айблаганда, доно муйсафид шундай деб жавоб қайтарганини хотирласангиз керак.
Зеро оталар ва болалар муаммоси жуда қадимий. Боиси, оталар бошқа даврда вояга етишган, тарбияланишган, болалар эса... Даврлар орасидаги тафовут дунёқарашларда акс этиб келган ва бу зиддиятларга сабаб бўлган. Айтинг, айтинг, Шоҳжаҳон ҳам ва уни бир умр қамоққа ташлаган Аврангзеб ҳам ана шу зиддият қурбонлари эмасмидилар?! Бунинг устига Бобурийлар бир неча мусулмон ҳинд аёлларини хотинликка олдилар ва ўгай ака-укалар тахт учун бир-бирларига тиғ тортишдан тойишмади. Бундай юзи қаролиғлар Темурийлар сулоласи учун янгилик эмас эди.
Майли, мавзуга қайтайлик. Эртаси бизни таклиф қилган компания тушда зиёфат уюштиришини маълум қилишди.
Етиб борганимизда, кичикрок ресторан ҳовлисида стол безатилганди. Ҳиндистонга келганимиздан бери денгиз маҳсулотларидан ўзгасини татимаган эдик. Дастурхонда нонни кўриб, қувониб кетдик. ( Улар тандирда юпқа қилиб пиширишаркан ва “танўри” дейишаркан). Шунингдек, дастурхонда товуқ гўшти ҳам кўринди. Биздан сал нарироқда қўғирчоқбоз саҳна тиклаб, томоша бошлаб юборди. Кейин ситор ва сурнайли кишилар ҳам чеккароқдан жой олиб, бизга ҳиндча салом беришди ва музика чалишга киришишди.
Уларга чойчақа беришимиз лозимлигини тушундик.
Аввал компания раиси ташриф буюради, дейишганди. Аён бўлишича, унинг ёрдамчиси келадиган бўлибди.
Бу амалдор анчайин пакана бўлиб, рус тилида бурро гапирарди.
Менинг кузатишимча, паканалар ўз ишига пухта бўлади. Узиб-узиб гапириши, ветеринарияга оид ибораларни қалаштириб ташлаши, чечанлигини кўриб, бу одамни Худо, айнан бошлиқ ёрдамчиси учун яратган, деган хулосага келарди киши. “ Раисга айтдим, ўзим бораман, мен уларни танийман”, дедим”, қисдирди гап орасида.
Аён бўлишича, бу одам Ўзбекистонда, жумладан, Самарқандда ҳам бўлган, бизникилар уни роса меҳмон қилишган экан.
Улар амалий суҳбатга ўтишди. Мезбон негадир ўзлари ишлаб чиқараётган янги ваксиналарни таърифлашга ўтди. “Биз бу борада Россия билан шартнома тузиб қўйганмиз”, деди гуруҳимиз раҳбари Михаил Григорян, андак ҳижолатомуз.
Мезбонлар сардорининг ҳафсаласи анча пир бўлди, аммо сир бой бермай, Россия ҳам, Европа ҳам ҳиндлардан ваксина олаётганлигини ўзига хос виқор, тантана билан гапирди. Кейин бизникилар ўтган йилги миқдорда дизенфексия препаратлари оладиган ва эртага офисга бориб шартнома тузадиган бўлишди.
“Эртага режаларинг қанақа”, савол бериб қолди мезбон. Гуруҳ раҳбари Диана деган қиз уммон сайрига олиб чиқишга ваъда берганини айтди. “Уни бекор қилинглар, ўзимиз олиб чиқамиз”, деди амалдор.
У билан келганлардан бири, негадир Дианани айблашга киришди. Унинг қаллоблигини, Россиядан келганларни нуқул чув туширишини, уммон сайри эллик доллардан ошмаслигини гапирди. Шунингдек, дўкондорлар билан шартнома тузишини, ҳар бир харид учун улардан фалон фоиз ҳақ ўндиришини айтиб берди.
Улуғбек менга маъноли кўз ташлади. Нигоҳимни олиб қочиб, шундайгина тепамизда қад кўтарган кокос дарахтининг бағоят тик, баланд танасини кузатган бўлдим.

Bakhtiyar Imamov, Миркамол Ўроқов, Азамат Рахматов и 14 другим это нравится.
Комментариев нет:
Отправить комментарий