вторник, 10 января 2012 г.

ШАФФОФ ШАБНАМЛАР


Ҳей, она табиат! Сен одамларни сувга ғарқ қил, улар яшайдиган заминни тебрат, касалликлар юбор! Чунки улар тоғларни топташди, жониворларни нобуд қилишди, сени она, дея туриб, бағрингга тупуришди! Ал - қасосу минал ҳақ! Ўч ол улардан!
Йўқ, йўқ она табиат, ундай қилма, ундай қила кўрма! Одамлар ҳам ахир, сенинг фарзандларинг. Сен уларнинг кўнгилларига раҳм шафқат сол, дилларига эзгулик уруғини сеп!
* * *
Одамлар азал-азалдан ўғилларига Арслонжон, Бўривой, Қўчқорбек, Шербек, Қоплонбек; қизларига Лола, Наргис, Райҳон, Сунбула сингари номлар қўйишган. Уларни қўзичоғим, бўталоғим, лочиним деб эркалашган.
Табиатга меҳр қўйсин, уни эъзозласин, қадрига етсин деб шундай йўл тутишган бўлишса ажаб эмас!
* * *
Табиатнинг ғалати қудрати ҳақида гапирмоқчиман. У бадбўй нурини ва турли ифлосликларни ҳам бебаҳо неъмат берадиган тупроққа айлантира олади.
* * *
Шаҳардаги дарахт! Зарурми сенга шу азоблар! Одамларга сен соф ҳаво, салқингина соя ато этасан. Улар танангни бўғзигача асфалт ётқизиб, илдизингни ҳаводан маҳрум этадилар, баргларингга ғубор индирадилар; сен ҳам тирик вужуд эканлигингни, сув, озуқага зор бўлиб яшашингни эътиборга ҳам олмайдилар. Бунинг устига "ҳосилинг"ни кўзлари илғамайди, мевасиз дарахт, деб ка ситишади.м

Комментариев нет:

Отправить комментарий