Шеърият
- Главная
- Таржимаи ҳол
- Автобиография
- Ўзбекча Солнома
- На русском
- Ба тоҷикӣ
- In English
- Видео
- FARZANDGA O’GITLAR
- Hikoyalar
- Kitoblar
- МАҚОЛАЛАР
- Фото
- ЖАДИД
- БЕШ ҲИКОЯ
- КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
- Мен мухбирман
- ФАРЗАНДГА ЎГИТЛАР
- БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР
- Facebook’даги саҳифам
- Ютубдаги каналим
- Шеърият
- ЯНГИ ҲИКОЯЛАР
- САРҲИСОБ
- Марафонча югуриш
- Асқад Мухтор дедилар
- Turkish
суббота, 20 августа 2011 г.
ИЛК ҚАДАМ
"Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги" туркумидан
Амаким одатдагидек, мени кўтариб олиб, боғ эшикдан далага олиб чиқдилар.. Мовий ўтлоқларда қўй-қўзилар ирғишлаб ўйнашар, оппоқ капалаклар бир-бирини қувар, қушлар чақ-чақ қилишарди.
Амаким мени сўқмоққа тикка қўйди, мувозанатни зўрға сақлаб, тик турдим. У киши андак орқага чекиниб, имлади:
– Қани, Улуғжон, келақол. Юр, ҳа юр. Юрақо-ол! Ўтириб олмоқчи бўлдим-у шу сарҳадсиз сўқмоққа олиб чиққани учун амакимнинг гапини ерда қолдирмадим: қўрқа-писа, оҳиста қадам босдим: сўнг яна, яна... У киши беҳудуд қувониб, мени бағрига босди, ўпди, кейин ҳовлиққанича уйга олиб чопди.
– Ҳой, одамлар! Улуғбек юрди, ўзи юрди, еттита қадам босди!!!
Улар ҳам қувонишди, аммо ишонқирамай туришди.. – Улуғчик, буларга битта юриб бер. Давай!
Амаким мени уйнинг ўртасига қўйдилар. Гандираклаб бир неча қадам босгандим, у киши тағин тисландилар. Буриласолиб, ўзимни бувимнинг хароратли ва хушбўй қучоқларига отдим. Ҳаммалари қувонишди! Худди болаларга ўхшаб қувонишди!
* * *
Энди бемалол юраман, ғизиллаб югураман ҳам. Ҳовлидаги мусичаларни учириб юборишни, тупроқ ўйнашни хуш кўраман. Катталар ҳам деярли индашмайди, аммо бир лаҳза бўлса ҳам кўздан қочиришмайди. Оғзимга тупроқ солгудай бўлсам, уришиб беришади. Мен бўлсам, ноннинг мағзига ўхшаш ҳароратли, хуштаъм тупроқни олиб, эндигина ниш ураётган тишларим билан чайнашни хуш кўраман.
Йўлга кириб, талай қийинчиликларга дуч келяпман: айниқса, эшикни очиб-ёполмайман, чунки унинг дастаси жуда баландда. Пастроққа ҳам битта даста ўрнатишса, асакалари кетадими?! Ҳозирча қанча эшик кўрган бўлсам, барининг дастаси осмон-у фалакда. Ҳатто болалар боғчаси, поликлиникаси очғичини ҳам катталар ўзларига мослаштириб олишган. Ана шу биноларнинг зиналари ҳам баланд-баланд. Тушуниш қи¬йин бу катталарга–улар бизга меҳрибон бўлиш билан бирга андак мағрур, бепарво ҳам кўринишади. Майли, болакайлар фикри, лаёқати билан ҳисоблашадиган замонлар ҳам келиб колар...
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий