Ҳожи Каримберди Тўрамуродов
ўғлига!
Каримберди, саломатмисиз?
Сиз журъатли журналист чиқиб қолдингиз!
Аслида
сиз “Жийда гули” билан танилгандингиз. Ундан олдин яхши ҳикояларингизни ўқиб,
тасанно айтган эдик.
Диана фожиаси билан эса мудроқ
амалдорларни ўйғотдингиз. Айбдорларни жазоланганини ўқиб қувондим. Жазо анчайин
юмшоқроқ бўлибди, деб ўйладим. Ҳатто вилоят ҳокими ҳам тавба-тазарру қилганига
гувоҳ бўлдим. Бу - сизнинг журъатингиз самараси эди. Энди Каттақўрғонда
калтабин амалдорлар ўқитувчи ва докторларни кўча супуришга олиб чиқишмайди!
Лекин шунинг учун Дианани қурбон қилишлари аламли эди, албатта! Бошқа
туманларда ҳам сабоқ чиқаришса керак!
Аммо бугун бошқа бир хосиятсиз ҳашарчилар
ҳақида, андак хавотир билан ёзмоқчиман. Ўтган йил Ўзбекистон тарихида биринчи бор студентлар
пахта теримидан озод қилинди. Докторлар, муаллимларни ҳам теримга олиб чиқиш
ман этилди.
Аммо, турли туман “ташаббускор”лар пайдо бўлиб
қолди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси (эндиликда собиқ) Муҳаммад Али
Самарқандга келиб, ижодкорларни теримга даъват қилиб қолди. У атиги икки кун ишлаб, жўнаб кетди ва унинг
пахта терганлиги ҳақидаги хабар газета, сайтларда эълон қилинди. Бу ерда ижодкорларнинг мутелари эса теримни давом
эттирдилар.
Буниси ҳам майли. Газетада бир
гуруҳ нафақахўрлар ҳаммани бир ойлик пахта теримига даъват этишди. Маҳаллий матбуот
ва ТВда “ҳашар”, “пахта сиёсати”, ( унда помидор, бодринг,
болгар қалампир сиёсати ҳам бўлиши керак-ку) “ҳосил увол бўлмасин”, сингари
баландпарвоз чақириқлар кўпайиб қолди. Ташаббуснинг асосий ташкилотчилари аллақачон пенсия ёшига етган,
аммо амалда бўлган кишилар эдилар ва
улар далада бир-икки кўринишди-ю, ўзларини панага олишди. Шундай қилиб шанба якшанба кунлари ихтиёрий-мажбурий
тарзда ҳамма чиқариладиган бўлди.
Бу йил ҳам анашу хосиятсиз ҳашар
такрорланишидан хавотир тортиб турибман.
Тағин Диана фожиасини кутиш керак
эмасдир...
Бунинг учун сиздек журъатли қаламкашлар керак!
Дадил бўлинг: зарур бўлганда, елкамизни тутиб беришга шаймиз!
Устоз! Сиздан Аллоҳ рози бўлсин! Дуо қилиб турсангиз, жонимиз борича Ҳақ йўлида, адолат тантанаси йўлида курашамиз! "Ҳамма пахта теримига! Битта чаноқда ҳам пахта қолмасин!" деб ташаббус билан чиққанлар сочлари оппоқ нуронийлар, ҳаммасининг умри ОТда, ЭГАРда ўтган собиқ амалдорлар эканини кўриб, тилимни тишлаган эдим. Мана, сиздек устоз журналист бошлаб бердилар, буни фотиҳа ўрнида қабул қилдик ва, инша Аллоҳ, сохта ташаббус билан чиқиб, қолганларни мажбурий меҳнатга боғаб берадиган "нури оний"ларни бундай кейин аяб ўтирмаймиз! (Охиригача, битта ҳам чаноқда пахта қолмагунча тердирамиз!)
ОтветитьУдалить