НОМА № 5
“Хоҳиш этсаларинг, эртага тоққа сайрга борадурмиз”, деди Найимбек. Тархашлик этмадик ва авволи шаб ноз-неъмат тараддудини кўрдук. Саҳармардон офтоб шўъла кўрсатмай, боре рўзғор жамулжам ўлуб, “Matis”имизга ўтурдук ва қаёндасан, Тахти Қароча давони, деб йўлга тушдук.
Қирларнинг ёнбоши фасоҳат-у, жозибаси бирла кишига дилхушлик бахш этур эрди. Кўча лаб-лаби дарё ўрлагани боис тамошодан кўзунг ва дилинг беҳад ҳаловат топур, завқинг чандон ошур эрди.
Якчанд кент-у, деҳалар арқага қолди ва чорчархамиз тоғ йўлидан зўр бериб, баландга чиқмоқни бошлади. Ёнбағирларда шумтол, арча, эман дарахтлари зич эрдилар ва алар хушрўй ва хушқоматлиги бирла дилга хуррамлик ато этур эрдилар.
Беғарзи ошхоналар бандаларнинг ҳавли жойларга ҳам картлар қўйулган бўлуб, меҳмонларга хизмат кўрсатмоқ ва шу тариқа андак чойчақа ишламоқ ташвишида эрдилар. Таваккал қилиб, бир чорбоғ ёнида тўхтадук. Ўсмир бала пайдо ўлди, эҳтиром изҳор қилиб, жой ишора этди. Магарам, тоғлар қоматдор, дарахт-у ўт-ўланлар бисёр ўлсада, одамларнинг кулбалари пастак, назарногир эрди ва мардумнинг тириклик тарзи андак мушкуллигидан далолат берур эрди.
Пакана бир мардак ташриф қилди ва бадаз салом –алек балаларига гилем, кўрпача келтирмоққа фармойиш берди. Биз келтурган неъматларни тушурдик. Балалар чой келтурдилар, қазон, ўчоқ пайдо қилдилар. Занаклар қазон ташвиши бирла банд ўлдилар ва биз мардаклар гап-гаптак қилмоққа киришдук.
Пакана мардак савол бермоғидан аввол нохуш маломатдан хавотир тортуб, пешгирлик ила маҳаллалик бўлғонимизни баён этдук. Бу одам серфаросат, доно мардак чиқди.
“ Мардум бир умр пул бирла ҳангомага ташна бўлуб яшайдур. Бу жойда ҳам бир деҳа бор, Калангарон деюрмиз. Халқ алар хусусида анекдот туқумоқни хуш кўрадур. Ул жойда ҳам ўзумизнинг турк қавмимиз, яъне барлослар яшайдур. Пастда рўзгурзонлик қиладурғон “жўқчи”лар аларни масхара қилмоқни хуш кўрадурлар. Боиси, “жўқчи”ларнинг ўзлари бу қадар уддабурро йўқ. Аммо-локин буларнинг бори беғараз ҳазиллардур. Калангарондан якчанд олимлар, шоирлар, амалдорлар пайдо бўлдилар ва ҳурматлари чандон баланд. Раисимиз ҳам фақат алардан бўлур эрди. Фикр қилардимки, алар айнан боақл ва зукко бўлғонликлари боис, кўролмаслик ва андак ғараз ила бандалар латифа тўқуйдилар. Мисол келтирурман: не боис яҳудийлар хусусинда анекдот айтурлар. Боиси, алар доно. Сизнинг Маҳалла ҳам шундоқ бўлса ажаб йўқ.”
Ушбу шиносимнинг ногаҳоний эътирофидан хуррамлик ва мамнунлиқ топдим, тоҳаттоки, маҳаллалик бўлғоним сабаб дилимда жилла ифтихор пайдо ўлди.
Янги шиносим бу жойдаги бесарҳад бешазор-у дарахтзорлар хусусида ҳам сухан юрутди. Аён ўлдики, бундан тахмин юз йил пеш санада, бу жойга якўмин ўрмон идораси воқе бўлғон ва анга бир немис саркорлиқ этгон экан. Тахти Қарочалик аксар бандаларга ҳам маош тайинлабдур ва ниҳол ўтқазмоқни бошлабдур. Дўлона, бодом, акас, арча, шумтол, қисса кўтоҳ, нимаики пайдо қилибдурлар, тоғларга қадабдурлар. Шу тариқа яланғоч ёнбошлар либос кийибдур. Бадазон жанг бошланибдур яъне Гирмон ҳужум қилибдур ва қарохатлар пайдо бўлмоғи баробари бу жойдаги жоҳил бандалар немис бригадга нафрат намоён қилибдурлар. Бадазон саркор ноилождан кечаси ғойиб бўлибдур. Мардум гап қилибдурларки, ул падарлаънат Гитлернинг хеши бўлғон экан ва ул хомхаёл жаллод Московни қўлга киритса, Самарқанд ҳокимлигини анга бермоққа ваъда қилғон экан.
Вақти жанг ва бадаз зафту-зафар бу бешазорлар мардумға ризқ-насиба ато этибдур. Шул боисдандур, фурсат кечуб, аҳли фуқаро бечора немис бригадни андак сифатлайдурғон, қумсайдурғон бўлибдурлар. Пурсу-пос қилиб билсалар, ул марди боидрок бо зидди ғаним жангга қириб, немис танкаси тагига қолғон, рост аёғидан ажралғон ва Хўжандда зиндагонлик қилур эркан. Бадазон деҳанинг казо-казолари ани пайдо қилибдурлар, рамзи миннатдорлик боис чорлаб оби зиёфат қилибдурлар, чапон кийгизибдурлар.
Бадаз бу ахбор фикр қилдим. Бандасининг қисмати бисёр ранго-рангдур ва ани миллати боис камситмоқ уволи азимдур, жаҳолатдур. Миллатчи – душмани худо, деюрлар. Илло, ростдур.
Сўғун баландга чиқадурғон ўлдук ва мезбон биз бирла қадам-бақадам юрди. Аён ўлдики, бу киши шўролар замони қайбирам илмий даргоҳда хизмат қилғон ва ул идора барҳам топғач бекор қолғон экан. Тириклик тарзи ҳамма Тахти Қароча аҳли мисол мол боқмоқ, тоғдан ревоч, дори гиёҳлар йиғиб сотмоқ бирла кечур, яънеки, аларни тоғ боқур экан.
Найимбек: “Ревоч-певоч, лола-пола келтирурман” деб, илдам тоққа равона ўлди ва биз мезбон билан харсанг устида ўтуруб, ҳазил-мутойиба қилмоққа киришдук. “Ўғлингиз ревоч-певоч, лола-пола келтирурман, деди ва ушбу суханни эшитиб, бир латифа хотиримга келди”, гап бошлади ҳамроҳим. Калангаронга Тошкандан катта амалдор ташриф этиб, мардумнмнг тириклик тарзи бирла қизиқибдур. Раис ул муҳтарам меҳмонни далага олиб чиқибдур. Меҳмон бир деҳқонга рўбару бўлуб, рўзгурзонлик тарзини сўроқ айлабди. “Деҳқончилик қиладурман, картошка-партошка сотурман”, жавоб айлабди ул. Башқасидан шу тариқа сўрабдур. “Мол-пол боқурман”, дебди буниси. Учинчиси “Савдо-павдо бирла бандман”дебди. Амалдор таажжуб айлаб, раисга савол ташлабдур: “ Не боис алар картошка-партошка, мол-пол, савдо-павдо деб гапурадурлар? “Э, қўйунг, жавоб айлабдур раис, буларнинг бори анди-панди, калла-палласи ишламайдур”
Латифа латифага пайванд бўлди. Бади қаҳ-қаҳа камина давом бердим: “Бизнинг Маҳалладан битта авсар духтурга рўбару бўлиб, “Духдур, мазам йўқ” дебди. “Ман айтган шуллукқурт фойда бермадими”, савол айлабдур духтур. “Бир ўрнига тўрттасини едим, тариқча наф кўрмадим” дермиш ул авсар”.
Биз авоз қўйуб кулдук. “Башқалар санинг устиндан кулмаслиги учун ўз устингдан кулмоқни билиш зарур, деди шеригим ва тасдиқ тариқасида давом берди. Бизни мактабга камиссия келиб, балакайларимиз урус тилини қай миқдор билмоқлари бирла қизиқибдур. Аммо тан олмоқ даркор, ҳозир аксар урус тили муаллимларининг ўзи бўм-бўм. Ҳолиги амалдор балаларга савол берибдур. Хуш, “бир”ни урусига нима дейдулар. Ҳамма жим. Хўш, “экки”ни-чи, “уч”ни-чи? Муаллим жаҳлга миниб, хонандаларга танбеҳ берибдур: “Каллаварамлар, “бир”ни - “адин” деюрлар, эккини - “адин, адин; учни - адин, адин, адин;“ деб чан бор ўргатган эрдим.”
Ҳамроҳим боз Калангарон саргузаштларига ўтди: ” Бир калангаронлик расмчини ўйига чорлаб, ул ташриф этгунга қадар учта чуқур қозибдур. Суратчи келса, анга изоҳ берибдур: “Бошпурт олмоқ истагида эрдим, алар белдан баланд сурат келтур дедилар, ман у жойга кириб турурман, сан сурат олурсан” “Не боис учта чуқур пайдо этдингиз,” таажжуб этибдур суратчи кулуб? “О, учта сурат келтур, дедида”, жавоб айлабди калангаронлик.
Маҳалламизга ҳамсоя Гожлар деб аталадурғон деҳа бор. Бу жойдан ҳам казо-казо донишманд-у, зукколар пайдо ўлғонлар. Локинда мардум аларни мазах қилмоқ, яъне гожона лофлар тўқумоққа бисёр мойилдур. Камина алар хусусинда ёдимға тушган якчанд лофларни гапурдим ва ҳамроҳим мамнунлиқ топди.
Бадаз якчанд соат даста-даста ревоч-у, лола бирла, Найимбек пайдо ўлди. Боримиз шодон ва боҳамро пастга тушдук. Дастархон теграсида ҳам хушчақчақлик ила ҳазил-мутойибалар қилдук. Тоза ҳаво, булбуллар хонишидан дилимиз шодликка тўлғон эрди.
Тахти Қароча давонидан сабуклик тортиб ва кўнглумиз беҳад сарафроз ўлуб, вақти шом Маҳаллага қайтдук. Худо бандасини фақат тирикликнинг сермашаққат аравасини тортмоқ ва шу тариқа дорулбақога равона бўлмоғи учун оламга келтурмаган. Ҳар бир уммат сайр-саёҳат этмоғи, дам олмоғи ҳам лозимдур, деган тўхтамга келгон эрдим ўзум ҳам.
Комментариев нет:
Отправить комментарий