№ 4
Муродбахш чаҳоршанба, бади нонушта аёлим бирла ўғлумни чорлаб, дедимки: “Худо каминага, ол, қулим деб, ғойибдан фалон доллар бериб турибдур. Кўкидан. Машварат этайлук: бул сармояни не муддаолар учун харж этурмиз? Бисёр ва бисёр зарур бўлғон харажотларни гапурунглар.” Алар таомилни бузмай, одоб ила, андак сукут қилдилар. Бадазон заифамиз тоқати тоб бермади. “Қиз ўлгур бўй етиб турибдур, бир бисот олмадук. Эмдиликда қимматбаҳо мебел элтурлар, тилло ҳалқа, зебигардон талаб қилурлар. Мани ваҳима босур ва бисёр дилтанг бўлурман, гоҳида ўйқум қочур...” “Тузук, тузук”, анинг суханини кесмоқдан дигар иложим йўқ эрди. Боиси: жоғи бир очилса, беркитмоқ бисёр мушкул кечиши каминага аёндур.”Магарам ҳоли барвақт бўлса ҳам, сан учун бир ҳавуч кўкча ажратурман. Қолганига семон, ғишт олурмиз. Найимбекка иморатни бошлайдурмиз”.
“Даркор йўқ, инкор қилди найнавимиз боз, ман Янгиариққа бормасман. Қачан бўлмасун, Шўро бобонинг боғидан замин олурман.”
Биз сукут тутдик.
Эмди Янгиариқ бирла Шўро бобонинг боғи хусусида андак сухан юритмасак, бисёр гаплар фаҳмингизга етиб бормайдур.
Аввол хотиррасон қилғон эдимки, давлатимиз сарвари тахтга ўтурган замон: ҳар бир рўзғорга йигирма беш сўтуғ томарқа берилсун деб, фармони олий бергон эрдилар. Раиятга берилғон бу сабукликдан, жамики деҳқонлар янглиғ биз ҳам беҳад сарафроз ўлғон эрдик. Ва хуррамлик ила Мурод муаллим, камина, Мўминжон ва дигарлар газетни олиб, раисга бордук. Раис ҳам хонасида бу фармони олийни ўқуб, энса қашлаб турур эрди. “Келдик, дедик бадаз салом-алек, эмди бизларга ер берурсиз! Мана, фармони олий бор, кўрунг, ким имзо тортган ва ани бузмоққа ҳеч бир соҳиби амалнинг ҳадди йўқдур.” “Қаёндан берурман, тўнглик қилди ул бедаво, якчанд дақиқа хомушлик ила сукут тутуб, гарданимда плон бор. Плонни олсун ёки калхозга барҳам берсун, бад берурман.” “Бизга ўн сўтухдан бўлса ҳам кифоя”, жим ўтурмадим ман ҳам. “Ҳал этмасангиз, биз юқорироққа борадурмиз”, таҳдид этди Мурод муаллим, бадаз танаффус. Ҳа, эмди сизнинг “ёзувчи” эканлигингизни олам биладур”, деди ул. Сўнг амалдор сукутини зарра бузмади ва биз илож топмай, чиқиб кетдук.
Экки кун ўтуб, ҳокима ойтига кирадурғон ўлдик. Андак хавотир ва умед аралаш анинг идораси тамон равона бўлдук.. Зинадан чиққан маҳалимиз, дарбон миршаб йўл тўсуб, мақсад муддаомизни билмоқ истади. Арзу додимизни жилла баён қилмоғимиз баробари исму шарифимиз, тураржойимиз, муддаомизни қоғозга тушурди. Бир йигитча пайдо бўлди, қайсики, бўйинбоғ боғлағон, алалхусус сертакаллуф эрди, миршаб бир нимарсалар деб қоғозни анга тутқазди. Боз якчанд дақиқа ўтуб, кирмоғимизга ижозат берилди. Эккинчи қабатга чиқиб ҳам кутдик. Аммо дилимизда ногаҳоний қўрқув зоҳир ўлғон эрди. Бир маҳал: “Маҳаллаликлар кирсун”, деган садо янгради ва бизни чорладилар.
Катта ва узун хона пешкаҳида ўтурган бу хушрў заифани тилвизорда якчанд бор кўрганим боис тез танидим. Эшикдан кираримиз маҳал ул хонима жойидан чаққон қўзғолди, келиб табассум ва такаллуф ила ҳар биримизга қўл узотди ва ширинзабонлик ила ўтурмоққа таклиф қилди. “Эшикда турган йигитчага фармойиш берди: “Бозуд чой келтур, Маҳалладан бародарлар ташриф этибдурлар”. Ва шу баробаринда сўроқ айладики, Маҳаллада тинчликму, хонадонлар, фарзандлар, неваралар сиҳатму, шодму? Эҳтиром тутуб, ҳар биримизга чой узотди ва бисёр сарафроз ўлдук, хавотир дилимизни тарк қилди. Бо ин жумла раис ва Илҳом милисани йўқлади, алардан мардумнинг рози ёхуд норозиликлари бирла қизиқди. Таомилни бузмай, Мўминжон аларни сифатлаб қўйди. Апамулло бу жавобдан мамнунлиқ топиб, хар хел хандавор саргузаштларни гапурди ва биз очилиб ханда қилдук. “ Сиз Лабиғорда лағмонпазлик қилурсиз. Ростми?”, сўроқ айлади бир маҳал Мўминжондан ва анинг тасдиғидан мамнун ўлиб, давом берди: Сизни бу жойга келтирурман. Яхши лағмонпаз ўзумузга зарур. Ошхонага саркор қилиб қўюрман, токи хўрандалар шаҳардан бу жойга келсунлар.”
Бадазон манга қаради: “Сиз акои Калвакми? Нима юмуш қиладурсиз?” “Инкубаторим бор, чўжа чиқорурман.” Бадаз бу жавобим, эътиборни боз зиёда қилиб, якчанд сўроқлар берди. Жумладан, қанча тухум жойлайдурман, қанча маҳал кутарман ва дигар.
Ана, дейман камина ўзумга ўзум катта арбоблар ҳам бунча хокисор, хушмуомала бўлурми экан. Боз жойидан қўзғолиб, чой қуйди, Биз ҳижолат бўлур эдик ва ҳокимамизнинг ҳар ҳазилидан қаҳ-қаҳ отиб кулур эрдик. “ Анекдот айтайму”, савол берди Ойтимулло бир маҳал. “Давай, давай,” дедук бисёр хуррамлик ила. “Маҳаллага депутат борибдур. Мардумни тўплаб, ваз айтибдур ва : “Бизга не талаблар бор”, деб сўроқ ташлабдур. Бир маҳаллалик газ масаласи бисёр чатоқ бўлғонлиғи мазмунида сухан қилғон экан, депутат киссасидан папиросини чиқориб, анинг қутисига “ Газ келтирмоқ зарур”, деб битибдур. Боз бир маҳаллалик: “Кўчаларимизни асфалт қилмоқ керак, автобус юрмоғи жойиз”, демоғи бирла. “Асфалт ва автобус бўлмоғи зарур” деб ёзибдур. Учинчи маҳаллалик туруб: “Қишлоғимизга тайёрагоҳ қурмоқ даркор. Биз дигар юртларга писта, бодом элтадурмиз,” дебду. Депутат боз савол айлабдур: “Тайёранинг қаноқа хелидан бўлсун? ЯК-40 бўлса майлиму?” “Бўладур” жавоб айлабдур маҳаллалик. Меҳмон ани ҳам хатга туширибдур ва хайри хуш қилиб кетибдур. Вақти бегоҳи балалар кўчадан ҳолиги парирос қутисини пайдо қилибдурлар. Анда жаъми талаблар устига хат тортиб, пастига: “Эй худо, аларга фаҳму фаросот бермоқ зарур” деб битгон экан”.
Боримиз авоз қўйуб кулдук. “Боз айтайму, савол айлади ул ҳокима. “ Давай, давай”, қистадик дағи. Бул сафаргиси авволгидан ҳам қизиқ эрди. Бадазонки, учунчи сафар қаҳ-қаҳа кулдук, ойтимулло деди: “Бародарлар, шакарнинг ози хубдур” Эмди хайри-хуш қиладурмиз. Каминага айни чоғ Тошкандан тилфон қилмоқлари лозим. Ростдан ҳам тилифон авоз берди ва ул хушфел аёл дастакни олиб, хушзабонлик ила жавоб қайтарди, инчунин аппоқ қўлини кўксига босиб, бизга хайри хуш ишорасини ижро этди. Чиқиб кетмоқдин диган чорамиз йўқ эрди.
То алламаҳал бу хотуннинг хушрафторлиги, сухандонлиги, меҳрибонлиги, боэътиборлигига тасаннолар айтдук.
“О, асосий гапни айтмадик-ку”, хотирлади бир маҳал Мурод муаллим. Боримиз сўроқ аломати бирла бир-биримизга қарадук. Муаллим андак жаҳлга ҳам минди. “Нима, анекдот эшитгани келдукми? Бизни лаққи қилди бу занак. Давай, қайтиб кирадурмиз” “Кирсак, маҳаллалик, деб кулмайдурларми, сўроқ қилдим. Баракс, кирмасак куларлар. “Эмди бизни у жойга қўймаслар ҳам” фикр қилдим ва аёғим тормай турғонлигини баён этдим. “Ўзим борурман”, дедику”, дам турмади Мўминжон. У боримизни калака-ю масхара қилди ва зинҳор бормайдур”, деди муаллим.
Боримиз ноиложлик ила ўйга равона бўлдук.
Арадан ҳафта кечмай, вилоят ҳокимига бормоққа аҳд қилдук. Роҳба-роҳ маслаҳат этдук, магарам бу амалдор ҳам латифа айтадурғон ўлса, тиш оқини кўрсатмай турурмиз, бағоят жиддий бўлурмиз деб.
Бу даргоҳда ҳам бизга миршаб пешвоз чиқди ва аввол тўда бўлуб юргонимиз важидан койиди, бад бино арқасидаги пастак ўйчага равона этди. Бу жойда арзу дод бирла келганлар бисёр эдилар ва панжара нарисида турган заифа: “Шикоятларинги қағозга тушуруб, манга қолдуринглар”деб авоз берур эрди. Аризамиз авволдан битилғони боис анга узотдик. “Эмди боринглар, ҳал этадурмиз” деди нохуш.
Ҳафта ўтмай дарвоза қоқилди. Эшик очсам, Илҳом милиса, дўм, боз экки бегона мардак турур эрдилар. “Акои Калвак сиз жиноят, кечирасиз, шикоят этғон эрдингизму, савол берди дўм бадқавоқли ила.” “ Ҳа шу томарқа масаласида” “Ҳозир ҳавлингизни ўлчайдурмиз, деди ул ва гала бўлуб кирдилар, газламоққа киришдилар. Охир-оқибат, иморат жойи бирла ўн тўрт сотих чиқди. “Акои Калвак, сизга ўн сотих положение бўлғон, аммо ғайриқонуний тўрт сотихни қўшиб олғонсиз ва фалон санадан буён анга налог тўламай, қонуншикасталиғ қилғонсиз. Зеро, қарзни расчёт этурсиз ва бадазон арзу додингизга қулоқ тутурмиз”, деди ҳамширағар бегона мардак.
Бисёр ранж топдум. Аммо ҳамсоямиз Мўминжонга чандон баттар зарба бериб, бисёр хомуш этдилар, бедаво баччағарлар. “Сизни балангиз йўқ акан, нима қиладурсиз, қўшумча заминни” деб, таънаю дашномлар бердиларки, бисёр қаҳрга миндук ва пушаймонлиқлар тортдук. Бадазон Мурод муаллимникига равона бўлдилар.
“Эмди, деди Мурод муаллим ҳафта ўтуб, Тошканга, ўзларига ёзадурмиз.” “Билганингни қил, локинда бизни тинч қўй, зорландик Мўминжон бирла камина, биз имзо чекмайдурмиз.” Арадан ўн кунлар чамаси ўтуб, деҳада нохуш гаплар аралади. Ҳокима апа катта анжуманга раис, Илҳом милиса ва дўмни турғозиб дебдики: “Маҳалладан афанди чиққан эрди, лақма чиққан эрди, савдогар чиққан эрди, локинда “ёзувчи” пайдо бўлмаған эрди. Санлар қаёнга қарайдурсанлар? Кўрми санлар? Ҳар қандоқ “ёзувчи”нинг решасини қурутарман! Ман бирла ўйнашмасун.” Тахмин қилдиларки, эмди шўрпешона муаллимни ишдан пеш қилурлар ва қаматурлар. Локинда бунинг чаппаси содир ўлди. Бир куни боримизни идорага чорладилар. Дедиларки: “Сизларга қўшимча томорқа берадурмиз. Юқоридан шундоқ фармойиш бор. Инчунин арза ташлаган башқа бандалар ҳам олурлар. Аммо-локин, Янгиариқ тамондан замин олурсизлар. Боиси: бу жойлар банддур.
Магарамки, Янгиариқ деган маскан якчанд чақирим нари бўлса ҳамки, тархашлик қилмадик. Рўзи чаҳоршанбе олти сотихдан ер ўлчаб бердилар ва аларнинг узрпурсликлари бирла ўн беш сотихдан олғонимиз хусусиндаги хатга қўл қўйдурдилар. Бу жавобни Тошкантга юбормоқлари зарурлигини изҳор этгач, тархашлик қилмадик.
Ҳамал ойи янги томорқага ниҳол экдук. Алма, шафтолу, гелос деганларидак. Локинда сув келмагани боис саратон маҳал қуруб кетди. Бад ўзумиз ариқларни равон қилдук ва дағи кўчат келтурдим. Аксига олиб, ҳайдав маҳали чорво хароб қилди. Бадазон атрофига девол кўтардим. Ул замонлар Наимбек бала эди, локинда ман бирла келиб, кўчатларни суғорур, аларнинг тагини чопмоққа кўмак бурур эрди. Солба-сол чўл ободлик топди, якчанд бародарлар бу жойга иморат ростлаб кўчуб келдилар. Локинда Найимбек бош тортди. Шўро бобонинг боғларидан ер олурман, деб аҳд қилди.
Урушдан аввол Шўро бобо отлиғ мардак ( асли бухоролик) бу жойга дўм бўлганлар. Обрўлари баланд бўлғон, албат. “Маҳалланинг ўнг тамонидан ўн гекторлик боғ ташкил қиладурмиз. Аниқ қилдим: Амир Темурнинг “Боғи Дилкушо”лари худди шу жойда бўлғон экан” дейдилар. Аммо ба суханни сиёсий хато ҳисоблайдилар ва шу боис ишдан пеш қиладилар. Шўро бобо далага чиқиб, ҳамма қатори кетман урадилар ва бадаз чанд сана ўша айтган жойларини текислаб, ниҳол қадашга киришадилар. Шу тариқа ҳар йили йигирма сўтих чамаси жойни кетман бирла тахт этиб, кўчат қадайдурлар. Аҳли фаҳмга аёнки, ниҳолни қадаш бирла иш битмайдур. Уни бо оби-тоб суғормоқ, навдасини чилпимоқ, ўғутламоқ даркор. Шўро бобо бу юмушларни бағоят диққат, эътибор ила бажарадилар. Боғни бир қаторга шотут, дигарига янғоқ ёки анжир қадаб, арасига экин экмоқни канда қилмайдурлар. Албат, мардум ҳам қўл қавуштурмай, кўмак кўрсатурлар. Йил ўтуб, боғнинг миён қисмига шийпан бино этурлар. Бу арада Гирмон уруш эълон қиладур. Аҳли Маҳалла боғ неъматларидан баҳрамандлик топиб, жанггоҳдаги ўғулларга ҳам ботмонлаб қуруқ мева савғо қиладурлар.
Бадаз зафту зафар, яънеким Гирмон маҳв бўлғоч, Шўро бобо деҳама-деҳа пиёда юруб, бағоят кам қолган, мева навларни топадилар ва пайванд келтуруб, алар миқдорини бисёр қиладилар. Бо ин жумла, ашўла бўлғон Наманган алмасини дарак қилиб, Ўшдаги боғдан пайдо қиладилар. Бир замонлар номдор бўлган қимизак алма ҳам нишонсиз қолғон экан, ани Ургутдан, бир мусулмоннинг ҳавлисидан топадилар. Шўро бобо боғларида ноёб оқ олу, дилафрўз отлиғ нок ҳам бор эрди ва бисёр хушхўр эрди. Шу тариқ боғ ҳажми якчанд фарсанг ошади.
Аммо ногоҳ, фалокат юз кўрсатадур. Раис Ленин бирла Сталин расмларини келтириб, эътиқод ила боғдаги шийпан деволига тўрт тамонидан мехлайди. Бир маҳал шамол туруб, доҳийларнинг суратларини безавта қилади. Шўро бобо, илож топмай ҳар экки расмнинг ҳам ўртасига мех урадилар. Бечорага: “Доҳийлар юраги устидан мех урган” деб айб қўядилар ва олиб кетадилар.
Шўрлик Шўро бобо қамоқхона туруб, сартарош бўлиб ишлайдурғон куявига ( у кишининг ўғли йўқ эрди) бо ин жумла, раисга бот-бот номалар битиб, боғни сақламоқ, суғормоқ, чопмоқни илтижо қилиб сўрайдур. Ва арадан нақ ўн йил ўтуб қайтиб келадур. Боз ғайрат бирла дарахтзорни обод қилмоқ ташвишига тушадур.
Бу хокисор мўйсафед истиқлол эълон қилинмоғидан якчанд сол пеш дорулбақога равона бўлдилар. Раисимиз дарахтзорларни тузук назорат қилиб турди. Аммо бадаз як чанд сана “Боғ сотилар эмиш” деган савуқ гап пайдо ўлди. Иби, дедук, о Шўро бобонинг боғи қўй ёки эчки эрдимики сотулса. Ҳамалга чиқиб, ростдан ҳам якчанд чапдаст чаққонлар пайдо бўлуб, дарахтларга арра солмоқ, ерни тахлаб, қум, шағал келтирмоқни бошладилар. “Бу жой амалдорларга дача бўларкан”, деган авоза тарқалди.
Аниқ қилмоқ умеди бирла боз раисга рўбарў ўлдик. У дедики: “Калхоз барҳам топди, эмди боғни хўжайини ман йўқ.” “Магарам шундоқ ўлса, ким хўжайин,” савол ташладук. Раис чап-у ростга хавотир бирла назар ташлаб, шаҳодат бармоғини юқори кўтарди ва башқа бир гап демади. Бадазон Мурод муаллимнинг қистави бирла дача қурадурғонларға рўбарў бўлдук. Алар иддао бирла варақ-варақ қоғозларни биннимиз тагига тиқиб, анга фалон фалон арбоблар қўл қўйғонини зарда қилдилар.
Равшан ўлдики, бу жойга Тошканда ишлайдурғон бонк хўжайини, прокурор, магазинчи ва дигарлар иморат қурмоғни бошлаган эрканлар. Аммо Мурод муаллим қайтмади. Тошканга ёзмоқ ташвишига тушди.
Бир куни денг, дачага бориб, соҳиби бонк иморатини қадамлаб турса, дарундан бир мардак чиқиб, хуштакаллуфлик ила салом берибдур ва бадаз пурсу пос Мурод муаллимга изҳори дил қилибдур: “Иморатга бир мўмин-мусурмон қаравул ахтарурман. Бу жойга келиб ётмоғи керак. Ойига фалон миқдор маош берурман. Маҳаллалик бўлсангиз, шундоқ бандани топмоққа кўмак этурсизму. ” Мурод муаллим бу одам пичинг-у писханд қилмоқда, деган нохуш фикр бирла сукут қилибдур. Локинда кўрсаки, ул мардак дилдан зорланиб сухан этмоқда. Боз устига, тилга олган ақчаси муаллимнинг маошидан уч баробар ортуқ. Муаллим сир ошкор этмай ва масалани дудмал қилиб, кулбасига қайтибдур. Содир ўлғон воқеотни, иттифоқо заифасига гапурган экан, аёл тутоқиб дебдуки: “Сабилгина қолсун ўша мактаб! Ташланг, бу жойга қаравул бўлунг. Кўрмайдурсизми, деҳада ҳаммадан қашшоғ-у ночори бизлар. Маошингиз егуликка ҳам етмайдур. Бозуд қайтиб боринг, токи башқа эга чиқмасун ёки ул мардак суханидан қайтмасун.”
Мурод муаллим боз сукут бирла фикр қилибдур. “Агар рад қилсангиз, ўзум бориб қаравуллигини оладурман, ўша жойга бориб ётадурман,” авоз кўтарибдур аёли.
Бадазон Мурод муаллим боз изга қайтиб, қаравулликни олди. Локинда бандани мактабдан ҳам жавоб бермадилар. “Сиз мактабда ягона мардаксиз, дебди мудира, кундуз балаларни ўқутуб, шабона у жойга бориб ётинг.”
Саратонга келиб, Шўро бобонинг боғларидан якчанд амалдорлар, серпуллар бирла жиянбаччамиз Қўчқорбек, Жонсарак биргад ҳам жой олдилар.
Аммо қай тариқа соҳиби замин бўлдилар, қайбир нафси ўпқон амалдорнинг оғзига не миқдорда пул бирла урдилар – пинҳон ўлуб қолди.
Локинда шуниси аёнки, “дача” деб аталадурғон бу қўрғонга алоҳида газ, сув қубури тортдилар, кўчаларини равон қилдилар.
Хай эмди насиб этғон ўлса, Найнавимизга ҳам бу жойдан бирор парча томарқа тегиб қолар, деган умедда дуойи жонини қилиб юрибмиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий