Илло, бир ҳафтадурки, хонадонда ид-у байрам. Ўғлимиз Найимбек “Matiz” харид қилди. Муборакбод этмоққа ҳамсоялар ҳам кирадурлар ва “ювмоққа” шаъма қиладурлар. Сарафрозлик ила аларни ҳол-бақудрат зиёфат қиладурмиз.
“Дада, деди ўғлимиз, юрунг эмди шаҳар кезадурмиз, Самарқанд сафсем дигаргун ўлган. Ҳайратга тушурсиз. Йўл-йўлак киро ҳам қиладурман.”
Даме ўтмай, эккимиз Самарқанд тамон равона ўлдик. Ваҳ, дигаргунликни кўрунг! Шаҳр киндигидаги боре кўчаларни дутарафа қилибдурлар ва экки тамонда янги иморатлар қад ростлабдур. Марказ жойда кўшкка монанд бонклар, кўпқавата ҳашамдор дўконлар қад ростлабдур. Шундоқ калта муддатда шаҳр батамом очилибдурки, тарифи онча бордур ва ҳамду сано айтмоққа сухан ожиз. Якчанд дўконларга кирдик. Москов дўконларидан ками йўқдур. Ҳар нимарсаки истайдурсиз, муҳайёдур. Кўча-ю, тангкўчаларда чорчархалар шундоқ бисёрки, холи жой топиб бўлмас.
Бир амак қўл баланд қилди. Тўхтадук. “Беҳбудий ҳайкалига элтадурсизми? “ савол айлади эшик очиб. Найимбек ул манзилдан бехабарлигига иқрор ўлди. “Ўзум йўл кўрсатурман” жавоб берди мардак, илтифот-у илтижо аралаш ва аввол гул харид қилмоқ зарурлигини аён қилди. Бозордан бир қучоқ келадурғон гулдаста олиб, эҳтиёткорлик ила каминага узотди. Мошинимиз ичи ифорга тўлди. Боз йўлга тушдук. Хушфеъл одам кўрунди ва шул боис ҳозирги ҳайратимни анга аён этмоққа киришдим. “Дуруст айтурсиз, қўшулди ул, ....миз доно иш юрутибдур – аввол дигар шаҳр, кентларни обод айлаб, бадазон ўз шаҳрига маблағ ташлабдур. Гап-сўздан холи бўлмоқ илинжи бирла. Маладес. То ҳаттоки, Беҳбудий ҳазратлариға ҳам ҳайкал тиклабдурлар. Хорижда эрдим ва қайтсам, ул зотнинг пойлариға гул қўймоқни ният қилғондим. Шаҳримизни кўруб, ҳайратим ошди.”
Амак якчанд бор йўл ишора қилди ва хеле сукутдан кейин деди: “Аммо-локин камина дунёнинг якчанд шаҳрларида бўлуб, таққос қиладурман ва қониқмай қоладурман. Бундоқ қадимий шаҳрларга эллик-юз қабатли бинолар ярашадур. Албат, янги шаҳр тамонга. Шўролар замони якчанд ўн қабатли иморатлар қад ростлади ва биз ул даражага ҳам етолмадик: тўрт қабатдан баланд чиқмадик. Араб-у Ажам шаҳрларида бўлдум, алар экки юз уч юз қабатга чиқдилар. Шаҳри азимимизда тузук тамошогоҳ стадион йўқдур. Шўролар замони чуқурликка бир тамошогоҳ қурдилар ва то ҳануз ул амал қилур. Бундин ҳижолат қилурсан киши. Янги иморатлар саросима бирла, тез қурулди ва алар узоқ турмайдур, йигирма-ўттуз йилда маънан эскирур. Фикр қилиб кўрунг. Улуғбек подшолиғи давридан мадраса, расадхона ва диган обидалар бу кунгача қолди. Чоризм отлиғ замондин якчанд черковлар, истироҳат боғи, губернатор ўйи, қабулгоҳи ва боз чанд иморатлар сақланур. Ҳаттоки Шўролар замонидан театру, чуқурдаги тамошогоҳ, ўн ошиёнлик меҳмонхона-ю, идоралар қолди. Хўш, эмди айтинг қани, бу янги иморатлар эллик, юз йил яшайдурми? Йўқ яшамайдур!”
Бул мардакнинг суханидан бир хулоса қилмадим ва тил тишладим. Кўп юрмай, биз паноҳи худо қилдик.
Бу сира мошинимиздан эр-хотун жой олди. Аларни айтгон манзилларига этгунимизча, хотун эрини бозуд Қурияга бориб ишламоғига даъват этди. Аларнинг гуфтигўйидан шул нарса аён ўлдики, мардак ул юртда якчанд сол ишлаб, ақча юборгон ва оғир юмуш жонидан ўтуб келгон экан. Занак боре маблағни харж қилибдур ва тегирмонда туғулган сичқон сахий бўладур, деганлари мисол, бу таомил-у, сарф-харажотга мойил бўлиб қолибдур. Эмди камхаржликка зарра тоқати йўқлиги манаман деб турур эрди. “Ул бегона юртдаги оғир юмушни бу жойда бажарсам ҳам кам маблағ топмасман: бисёр озор топдим”, нолиш қилди мардак. Хотун ани рад этиб, қайтиб бормоққа даъват этмоқдан тин олмас, ҳижолат тортмас, раҳм қилмас эрди. Манзилга етгунча аларга бир сухан демадим, аммо мардакка бисёр шафқатим келди.
Бирни кўруб фикр қил, бирни кўруб шукр қил, дейдилар машойихлар. Бизнинг заифамиз, яънеки Жамилабону бунинг наздида тиллога баробар. Уруссияда бўлғон маҳалим, боз-боз сиҳатимдан хавотир олур ва зудлик бирла қайтиб келмоғимга даъват этур эрди.
Бадазон якчанд бандаларни манзилга элтдук. Алар бирла гапзанон қилмадук. Боиси, бояги ҳолдан жилла хомушлиқ тортгон эрдим ва сўҳбат учун эҳтиёж-у хоҳиш ҳам топмадим.
Тушлук ўтуб ёши улуғроқ бир амак минди. Радиомиз “Муқаддассан, муқаддас аёл”, деб ашула айтур эрди. “Буни ўчурунг”, деди зарда бирла, Ўғлумиз анинг фармойишини ижро қилди. Не сабаб бундоқ йўл тутди, деб хаёл суриб тургон маҳалим, ҳасратини ёширмади. “Шул “Соғлом аёл – соғлом фарзанд” деб битилгон хатни ўқусам, сочим тикка бўлудур. Ман духтурман, баланинг дунёга келиши ва ани соғлом туғулиши эллик уч фоиз мардакка боғлуқлигини биладурман. Нофаҳмлар буни ҳисобга олмайдурлар. Биладурсизми, эмдиликда эр-хотуннинг ажралмоғига аксари ҳол заифаларимиз сабаб бўлмоқдалар. Алар мусулмонлик таомилларини фаромуш қилиб, рўз-барўз инжиқ, нозук, эрка бўлуб бормоқдаларки, анга тоқат қилмоқ бисёр душвордур. Овруподан ибрат олиб, рўзғор учун, ани сақлаб қолмоқ учун курашмайдурғон бўлдилар. О, бизнинг волидалар қандоқ эди. Алар не мушкулликларга тоб бермадилар.” Анинг суханини маъқул билиб, тасдиқ этдим.
Мошинимиз баландда қад ростлаған маишатгоҳ ёнидан ўтар маҳали, ул жойга кириб-чиқиб турғон заифалар тамон ишора қилди. “Кўруб турубсизми: бори ўзимизнинг ўзбек, тожик заифалар. Аларнинг эркаклари Қурия, Уруссияда мардикорлик қилиб, ақча юборурлар, бу бетайинлар ани маишатга харж қилурлар. Бундин ғазабим бот-бот жўш урур! Инсоф қани?! Боз бир гапни айтайму: Араб зиндонларига тушган фоҳишалар арасида бизнинг заифалар кўпдур ва бу ҳаддан берун алам қиладурғон, номус этадурғон гап! Эмди лозимки, заифаларни қўйуб, эркак зотини муҳофазага олайлук, аларни эъзоз қилайлук, улуғлайлук!”
Ман мақул этдим. Тушар маҳали ул амак каминага яқин келиб, андак хавотирона деди. “Билурсизми, магарам биздан мухолифат чиқса ҳам заифалардан чиқур. Мардаклар бу юмушни удда қилмади.” Бу суханни тузук идрок қилмадим локинда таомилни бузмай, маъқуллаб, каллажумонлик қилдим. Бадаз хуйру хуш Найимбек мани койимоққа тушди. “ Дада, Уруссия бориб, башқача бўлубсиз. Бу жой Ўзбакистон! Бул одам кэгэбэнинг чекисти бўлса қандоқ қиладурсиз? Бомиқдор эҳтиёт бўлмоқ зарур. “Кэгэбэ гум бўлғонига йигирма йил ўлди. Урус юртида мардум ҳукуматни ҳам ҳақорат қилмоқдан тап тортмаслар” “Хуш, бундан нима наф? “Бу дурак мошинга авоз ёзиб оладурғон шайтонқулоқни қўйуб кетган ўлсачи?! Бу жойда оғузга эҳтиёт бўлмоқ шарт!” “ Хай, билмабмиз” гарданга олдум.
Бир маҳал чорраҳа кесар маҳалимиз ало-було халачўт тутган миршаб, йўлга чиқди, чаккага ишора қилиб, таҳдид бирла тўхтамоғимизни буюрди. Ўғлумни кайфи учди. Бозуд тушуб, хавотирлик ила ул бадфел бирла кўрушди. Кўчанинг бадқавоқ миршаби Найимбек узотған қоғозларни кўруб: “Киро ишламоққа рухсатнома бўлмоғи керак эрди”, деди. “Ман киро қилмадим, бу киши дадам, радной...”, илтижо қилди Найимбек. “Ундоқ бўлса, бу нима,” зуғум бирла сўроқ айлади ул, чорчархамиз тепасидаги шатранжмонанд чароққа имлаб.
Ўзум тушдум: “Ўғлум, мошинни харид қилғонимизга бир ҳафта ўлди, худонинг зорини қилмоққа бошладим, ижозат олмоққа ҳоли успет қилмадик.” Бадфеъл юмшади. Дедики: “Якўм бор кечирурман, аммо юмуш бор: хизмат қилурсиз.” Бадазон миршаб чойхонада ўтурган бир амакни чорлади. “Устоз, келинг, булар сизни айтган жойга элтурлар.”
“Устоз” , илло пайғамбар ёшидан ўтган бўлуб, аввол амалдор бўлғонлиги манаман деб турур эрди. Локинда хуштакаллуф, хушсухан чиқди. Салом-алек қилдик ва гуфтигўга киришиб кетдик. “Бу қоқбошларнинг бори ўзумни шогирдларим, деди бояги миршаб тамон ишора қилиб, аксарини ишга олиб, тарбият бергонман. Ўттуз йил аларга саркорлик қилдим.” Шу тариқа ўзи, қилған кори савоблари хусусида сўз юритди. Андак мақтанган жойлари ҳам ўлди, аммо, илло ошуриб юбормади. Шу боис, бу мардак дилимга ёқди.
Ўн ошёналик иморатға етган маҳал ўғлумдан тўхтамоқни сўради ва тез чиқмоққа сўз бериб, ул жойга кириб кетди. “Тузук одамга ўхшайдур,” тергамоқ илинжи бирла дедим Найимбекка. “Аларнинг бари чекист, бохабар бўлунг, сиёсат хусусида гап очса, тил тишланг.” “Устоз” бадаз бисёр ҳаяллик пайдо ўлди ва мошин миниб узрпорлик қилди. Йўлга давом бердук.
“Сизлар қайдан?” савол айлаб қолди бир маҳал андак хушфеъллик бирла. Ман якчанд сония андеша қилдик. Маҳаллалик бўлғонимиздан воқиф ўлса, кулмайдурми, латифа айтмайдурми, деб фикр қилдим. Локинда тан олмоқдин дигар чора йўқ эрди. “Э, шундоқми, андак очилиб давом берди ул мардак. Маҳаллалик бародарларимиз сероб. Қўчқорбой деган бор, бисёр обрўманд. Қачанки Москов борсам, мошин, жой пайдо қилиб берадур.” “Қўчқорбой жиянимиз бўладур”, дедим андак ифтихор бирла. “Э, шундоқми? Чита шаҳри миршабларининг саркори ҳам маҳаллалик. Боз Уруссия, Оврупо бозорларида пистафурушлик қиладурғонлар ҳам...Шу читалик ҳамкасбимизга қўноқ бўлғон эрдик, экки латифа айтғон эрди. Айтсам майлиму?” “Давай, давай”, далда қилди Найимбек. “Бир маҳаллалик, ҳамқишлоғлари аёғи етмаган манзилни дарак қилиб, Сибир тамон равона бўлубдур. Юруб-юруб, ҳайвонот боғи рўпарасида пайдо ўлубдур ва деволда: “Ишга оладурмиз” деган хатни кўрубду. Кел, дебди шу жойга ишлаб, пичи ақча топай. Саркорга кирса, ул уқдирибди: “Сизга маймунни пўстини кийгизурмиз ва қафасга ташлайдурмиз. Шу жаниворга монанд қилиқлар қилиб ўтирурсиз. Маош – фалон рубл.” Рози ўлибди. Бир азобда маймунни либосини кийгузуб, қафасга солибдурлур. Бир маҳал, маҳаллалик кўрсаки, шер ҳам ўша жойда. Ҳойнаҳой, бу кофирлар хато қилди, деган фикру хаёл хавотири ва қўрқуви ила кунжакка бориб турса, шер аста-секин бу тамон келибду ва анинг қулоғига шивирлабду: “Землак, қўрқманг, биз ҳам маҳаллалик...”
Уччавимиз ҳам хандон отиб кулдук. Муни кўруб,”устоз” давом берди: “Амриқоликлар ойга қўнсалар, қалпоқ кийган уч-тўрт банда тўрба елкалаб юрғон экан.” “Сизлар ким?”савол айлабди амриқолик. “Биз - Маҳалладан, писта-бодам келтирғон эрдик, харидор кўринмайдур...” дебди алар.
Биз боз ханда килдук. “Дағе айтайму”, сўроқ айлади “устоз”. “Давай, давай”, жавоб қилди Найимбек. “Шўролар замони бир маҳаллалик ўттуз тенлик латареясига “Жигули” ютибду. Амборга бориб, манга мошинни қизил рангидан беринглар”дебду. “Мошинни қизили йўқ, мана кўки, сариғи бор” дебдилар ноилож. “Даркори йўқ, ундоқ бўлса, ўттуз тенимни қайтаринглар,” дағ-даға қилибдур маҳаллалик.
Шаҳар илкиндаги бир ҳавли рўпарўсида тўхтадук. “Шу жой - мани ўйим, деди “устоз” ва паноҳи худо қилмоқдин аввал, ўғлимизга ўқдурди. “Сани биронта миршаб тутса, манга сим қоқ.” Боз манга дедики: “Кириб турунг, жиянингиз Қўчқорбой бизга бисёр хубликлар қилғон”,
“Устоз” тилифонини ёзиб ҳам берди. Ота-ўғул сарафроз ўлдук.
Вақти шом бўй етган бир қиз бала қўл баланд қилди. Тожикилаб расадхонага элтмоғимизни сўради. Йўлда дедимки: “ Она-қизим, хавотир қилмайсанму - вақти бевақт ялғуз юрмоқ, бегона мошинга минмоққа?” У таажжуб қилди ва бир нимарса демади. Манзилга етиб тушди, бадазон Найимбек ман тамон бош бурди: “Дада, о нимадан қўрқсун? Шукр, шаҳр тинч. Мардум хотиржам. Мошин ўғриям батамом гум бўлди. Ҳукумат уноқа бетайин, тулфорларни онаизорини Учқўрғондан кўрсатиб қўядур!”
Комментариев нет:
Отправить комментарий