пятница, 10 июня 2011 г.

КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ

НОМА № 3

Бугун – Наврўз. Мелодий 2011 йил 21-март, ҳижрий 1342 йил ҳамал ойи.
Бир ҳафтадурки, тилвизорда сумалак-у, кўпкариларни ва кўклам хуррамликларини намоён қиладурлар. Бисёр ҳам нозанин сухандонлар Шўролар замонида бу ийд ман қилинғонини такрор этмоқдин чарчамайдурлар.
Локинда, бу – ялғон гап. Бизнинг бобо-ю, момоларимиз Некалай замонида ҳам, Сталин подшолигида ҳам, иншоолло, байрам қилганлар. Хрушчев, Брежнев, Горбачев ҳукмдор бўлғонларини эслайдурман. Чойхона чиқиб, то саҳар сумалак пиширур, дилхушлик қилур эрдик.
Фақат истиқлолдан экки йил аввол бир мусулмон занакча тилвизорга чиқиб, урусилаб дедики: “Эмди Наврўз байрам – бекор. Бу бизнинг байрам йўқ. Наврўз, форсийларнинг идидур. Аталмоғидан аён. Ани Туркияда ҳам нишон қилмайдурлар.”
Эшитдимки, бу занакча арбобдур, эмди жанозани ҳам таъқиқлайдур.
Ана – бетамизлик! Фикр қилдимки, узоққа бормайдур. Ўша баҳор, ноилож Панжакент боруб байрам қилдук. Ул шаҳрдаги қавмлар дедиларки: “Уруссиянинг Янги йили, 8-Мартини нишон қиладурсизлар-ку, эмди Наврўз бегонами? Охи, биз бир халқ-ку! Боре таомилу, байрамларимиз маники ё саники бўлмаган. Не боис исён қилмайдурсизлар?”
Йил ўтуб, Ўзбакистон тахтига муҳтарам ...ов ўтурдилар ва ҳазорон шукрки, Наврўзни катта байрам деб эълон қилдилар.
Йўқ. Ул зоти бобаракнинг илк фармойишлари мардумларга томорқа-ер ажратмоқ борасида эрди. Локинда бу хусусда ўтлаб кетсам ва сиз дағе дилтанг-у дилғаш бўлурсиз деб андеша этурман. Бақиясини фурсат топиб айтурман.
Зеро сухан Наврўз хусусида эрди.
Ўйимизда тараддудни бир ҳафта пеш бошлаган эрдик. Аввол ўзимиз ва келиннинг ўйидаги темир печларни чиқордук. Мана, тўрт йилки, бу матолар жонимизга оро кирур.
Аларни ҳавлига чиқорадурғон маҳалимиз мавлоно Муқимийнинг “Таърифи печ” отлиғ ашъорларини хотирамда тикладим ва боғчада тарбиятчи бўлуб ишлайдурғон келинимга савол бердим. “Сиз Муқимийни биладурсизми?” “Эшитганман, локинда...” Ўғлум, бо ин жумла, тўққузинчида ўқуйдурғон қизимиз Маржонага берган сўроғимга ҳам худди шу тариқа тумтоқ жавоб олдим. “Агар истакларинг ўлса, ул зотнинг шеърларини қироат қилиб берур эрдим” дедим. “Давай, давай”, деди Найимбек.


Савуқ қаҳр қилса, оромижон печ,
Дегайлар баъзи нодонлар: ямон печ.

Эшикдан қалтираб кирсанг иситгай,
Ки мушфиқ волидангдек меҳрибон печ.

Зимистон фаслида қурсанг ўйунгга,
Ҳузури дил, чун боғ-у бўстон печ

Чу тортиб келса лашкар қору борон,
Ўзи танҳо қочурғай, қаҳрамон печ.

Келур на сандали тўғри, на гулхан,
Чиқарғонин Муқим, этсун амон печ.

Бадазон волидайи муҳтарамайнни хотирладим. Ул меҳрибоним араби ҳарфни равон ўқур эдилар. Жамшед номлиғ подшонинг Наврўзи ажамда қилғон базми жамшедлари, ҳафталаб давом берган шоду хуррамликларини ўқуб берур эрдилар. Буларни баён этдим ва жигарларим одоб сақлаб гўш қилдилар. Бул рафторимдан ўзум ҳам сарафроз ўлдум.
Наврўздан ҳафта аввол дедиларки, рўзғор боши йигирма минг сўмдан йиғурмиз, ҳалиса пиширурмиз, артислар келур, зану мардга зиёфат берурмиз! Бад бу гап бекор ўлди. Хабар бердиларки, Московдан Қўчқорбой келиб, жаъми харажотни гарданга олибдур, боз якчанд детдом балаларни қўлини ҳалол қилур экан.
Бул хушхабардан хуррамлик топдук.
Мани гумроҳ бадаз бул хабар, ўйига бориб, ани кўрмоғим, муборакбод этмоғим зарур эрди. Аммо Московдан хайри хушни насия қилиб қочгоним, бир замонлар ани иддао бирла “ҳанги” деб урушгоним ва фурсат кечиб, ул жойдаги зино ишларим боис дилимдаги зоҳирий хавотирликдан андеша қилдим. Дейдиларки, белида дарди борнинг аёғи қалтирайдур.
Авволи шаб ҳаммомга алав ёқдук, майда-ю катта тозаландук. Саҳар туруб, сақол олдим ва бомдод намози савобини кўзумга ёш бирла падари бузруквор, модари муҳтарамайн хотираларига бахшида қилдим. Бадазон Жамилага дедимки: “Жонидан, фасон бўл, сурмани сурт, лабингни ранг қилсанг ҳам тузук бўлур эрди.” Шундоқ фармойиш бердим-у, назаримга Московдаги Марямхон намоён ўлди. Бояқиш хушрў ва хуб занак эрди, каминани дўст тутур эрди. Хай, эмди, худонинг ўзи кечирсун...
Шул маҳал чойхона тарафдан карнай-сурнай авози келди. “Ҳаммаларинг чиқинглар, кетдук”, фармойиш бердим.
Дарбозани беркитар маҳалимиз ҳамсоямиз Мўминжон ҳам келин бирла пайдо бўлди.
Эмди Мўминжон хусусинда айтадурғон ўлсам бисёр мўмин-мусулмонлиғини таъкид этмоғим зарур. Якчан солки, шаҳрдаги “Лабиғор” ошхонасида (Садриддин Айний ўйлари биқини) лағмон пиширадур. Аммо-локин лағмонни кифтини келтирадур. То ҳаттоки, дигар даҳа-ю, кентлардан ҳам бу жойга лағмонхўрликка келадурлар. Локинда ҳазорон таассуфлар бўлғайким, худо бу рўзғорни қулоқдан, боз аниқроқ дейдурғон ўлсам, тирноқдан қисган. Духтур-у, азойимхонларга бисёр пул тўкдилар - наф бўлмади. Бот-бот ўзум ҳам аларга фарзанд ато эт, дебон худога зорланурман.
Наврўзгоҳимиз одамга тўлиб кетган эрди. Сариқ сочлари шаббодада паришон бўлган, хушқомат, хушрў заифа қўшуқ айтар эрди:

Оҳ этарман, оҳ этарман, оҳларим тутсун сани,
Кўз ёшим дарё бўлуб, балиқлари ютсун сани...

Хотирамга лоп қилиб, боз Марямхон тушди. Фикр қилдимки, ул париваш манинг ҳажримда фарёд чекадур. Дорбозлар ҳам таклиф этилган чоғи, дор тиклабдурлар. Аммо алар тамошони то ҳануз бошламаган эрдилар.
Бир маҳал, қарасам Илҳомбек милиса бирла Қўчқорбек гапзанон қилиб турибдурлар. Каминани кўруб, жиянбаччамиз бағр очиб келди. Ман ҳам ачош қилдим ва дийдамга ёш келди. “Даданг бобаракат инсон эрди”, дедим йиғлаб.
Гап бундаки, Қўчқорбойни жиян атасак ҳам, асли жиянбаччадур. Раҳматлик катта апамизни катта қизини фарзанди. Дадаси жарроҳлик маҳали, шундоғ теғ тагида бандаликни бажо келтурди. Бала у вақт Московда ўқурди. Ўлукни моргдан ўзум келтириб, ўзум тупроққа қўйдум. То унгача Қўчқор етиб келарму деб бир кун меҳмон ҳам қилдук. Аммо чамаси, ноиложлик бўлди.
“Тағо, о не боис қочиб келдингиз Московдан”, сўроқ айлади кулиб “Шул эрдиму сиздан умед?” “Ҳа эмди, шундоқ бўлди”, дудмал жавоб қилдим. “То ҳаттоки, охирги моянангиздан ҳам воз кечиб, қочибсиз. Кассир манга бериб юборди.” У шундоқ деди-ю, киссасидан бир даста пул чиқорди. Кўк пулни кўруб кўзум ўйнаб кетди. Одамлар кўрмасун, деган андеша бирла бозуд қўлтуқ киссамга тиқдим. Боисики, бу бандаларнинг аксари долларни кўрмаган ва ани тамошо қилмоқ иштиёқини пайдо қилса, нохушлик бўлур деб фикр қилдим.
Бизни усталга таклиф қилдилар. Аввол марду заифалар алоҳида ултурур эрдилар. Эмдиликда ҳар киши рўзғори бирла ўтурмоғи таомилга киргони боис боримиз саҳнага наздик жойдан ўрун олдук. Дастархонга ноз-неъматлар тортилғон эрди, боз келтурдилар. Ашўлачи заифа жойига бир мардак чиқди ва раққосага имлади.
Атроф ғала-ғавур ва ханда, локинда калламга бир нимарса кирмас, хаёлим бисёр паришон эрди. Боиси, киссамдаги Амриқо ақчаси алав бўлуб дилимни кўйдирур, пишак бўлуб тирнар эрди, боз тушуб қолмасун, кимса билмасун, деб хавотирим ортур эрди. Хусусан анинг миқдорини аниқламоқ ҳирси ором бермас, бу жумбоқни бозуд билгим келур эрди. Кўзум раққосада хиромида бўлса ҳамки, қўлум киссамга эрди ва пулнинг салмоғини бот-бот тахмин қилур эрдим.
Инсон пулни кашф этгандан буяғига унга зориқиб яшайдур, дейдилар. Бепуллик, мўҳтожликдан ўзи сақласун! Бундоқ нохушлик бамисли чилвир кекирдагингни қисур, ғуссангни чандон оширур.
Киссамдаги маблағ бамисли орзу ниятларим, ҳавасларим, саодатим сароби эрди ва каминани алавлантирар эрди. “Ўтуруб туринглар, бир ўйга бориб кўрай, инкубаторни ёпдимми-йўқми, деб гумон қиладурман” баҳона қилдим. Ва дарвозадан кирган маҳали лелаларим ларзон бўлуб пулни санадим. Нақ минг доллар чиқди. “Қўлларинги ўпурман, Қўчқоржон, деюр эрдим ғойибона, сан учун бу чойчақа мисолдур, локинда Ўзбакистонда бисёр қулфларни очадурғон калитдур.”
Қайтиб борсам, Илҳом милиса ҳазилу рост аралаш таҳдид бирла башорат бармоғини тебратиб деди: “Акаи Калвак, секретингизни биладурман. Кўкини ёшурун жойга қўюб келдингиз. Ҳа, пул ўлсун! “Зар пинҳон, зан пинҳон”. жавоб бердим Боз бир секретингизни биладурман, аммо...” Дилимга алав тушди, бу баччағар Московдаги рафторларимдан хабардор ўлмаган бўлсун, деб хавотирим зиёд ўлди.
Шул маҳал дорбозлар сардори халққа мурожаат қилди.
“Муҳтарам мусулмонлар! Илтижо қиладурман, қўлларингни дуога очинглар. Ҳозир мана шу гўдагим сим устига чиқадур ва ҳунар кўрсатадур. Илоҳо Оллоҳим ани ўз паноҳига олган ўлсин! Омин! Оллоҳу Акбар!
Шу дам бир бала қўлида лангарчўп денг, ғизиллар сим устига чиқиб кетди. Халойиқ ҳайратдан яқо тутди. Бад бала чунонам ҳунарлар намоён қилдики, тасаннолар дедим. Аз ин жумда кўзини боғладилар ва ул боз нописанд, сим устида сурнай бирла ноғора оҳангига ҳамоҳанг рақс қилди.
Бадазон саҳнага бир урус заифа тўрт ўғул балани олиб чиқди. Алар тўрт-беш ёшларда бўлуб, ранглари андак синиққан, хомушроқ эрдилар ва бегоналардан хавотир тортур эрдилар. Бундан фаҳмладикки, бу бегуноҳлар детдомнинг етимчалари ва бугун қўлини ҳалол қилурлар. Умрингдан барака топгур Қўчқорбой балакайларга бирма-бир заррин чапон кийгизди, шойи белбоғ боғлади, тоқи кийгизди ва бағрига олиб бўса қилди. Сурнай андоқ нола қилур эрдики, заифу мард дийдасига ёш олди.
Аволлари камбағалроқ мардумларнинг ўғулларини тўй қилур эрдилар, аммо эмдиликда ундоқ кишилар ор қиладурғон ўлдилар ва ҳар наврўз тўй қилмоқ учун детдомдан бала келтирурлар.
Шу муддат бисёр қизиқ, ҳаяжонбахш воқеа содир ўлди. Ҳамсоямиз Мўминжон саҳнага чаққон чиқиб, бир балани ачош қилиб кўтарди ва мардумларга, Қўчқорга зорланиб тавалло қилди: “Бародарлар, Қўчқоржон, бу балани манга олиб беринглар! Аҳволимни билурсизлар! Анга тарбия берурман, бобахт қилурман! Чароғимни ёқадурғон бўладур.”
Буниси поён топмай, гуркобимиз Рауфбек ҳам чопиб чиқди. “Биродари азизлар, деди, ман ўлсам, гўрларингни ким қазийдур. Бунисини манга олиб беринглар”...
Гап бундоқки, Рауфбекнинг аёли тўрт қиз туғди, аммо ўғул пайдо қилмади. “Ман бу балани тарбия қиладурман, гуркобликни ўргатурман” давом берур эрди бечора, нолиш ва тавалло бирла.
Саҳнага боз уч-тўрт одам саросима чиқиб, балаларга соҳиблик қилди. Бир маҳал бирав либосимдан тортиб қолди. Қарасам, Жамила, ашки шашқатор: “ Дадажониси, тез чиқинг, биттасига эга бўлунг! Ўзум чўмилтурурман, бағалимга олиб ётурман. Аларнинг кўзига боқинг. Шавқатингиз борму? Бўлунг, баракс бизга етмай қоладур.” “ Шукр, уч ўғлимиз бор-ку, жонидан” “Оббо,эмди ўзим чиқурман”, деб тараддуд кўрган маҳал, Илҳомдек милиса мардумни тартибга чорлади: “Қани, ҳамма ўтурсун, тез-тез деб турубман”, андак авоз кўтарди. Халойиқ ўтурди ва диққат қилди. “ Қулоқ беринглар, бу балалар қўй ёки эчкимики, тақсимлаб берадур. Давлатнинг тартиб-қоидаси бор. Балани олмоқ учун ҳужжат лозим, рухсат талаб қилинадур. Мана, детдомдан келган апамиз ҳозир бу хусусда батафсил фикр берадурлар.
Урус занак ўз забонида тушунтирмоққа киришди. “ Во-первый, ман бу етимчаларни олиб келдим ва элтиб топширмоққа мажбурман. Во-второй, мана бунисини онаси бор, Арабистонга эрга теккан. Йилга бир келиб, хабар оладур. Бунисини ҳам эгаси бор. Дадаси тирик, аммо кўп ичадур, алкашдур. Шул боис бала бизда яшайдур. Эккитасини одами йўқ, локинда аларни қўлга киритмоқ учун ҳайъат рухсати ва албат, сардоримиз ижозати керакдур.
Шу маҳал Қўчқорбек бошиддат саҳнага чиқди, занак бирлан гуфтигу қилди ва тахмин детдомнинг сардорига сим қоқди. Кўҳна шинослар экан чоғи, қуюқ салом-алек қилдилар. “ Келмадингизку? Ҳа шундоқми? Билурсиз тўрт ўғлингиз бизда, аларни суннат тўй қилиб турибмиз. Локинда эккитасини олиб қоладурмиз. Ҳа,ҳа, иложини топинг. Бисёр ибратбахш рўзғорлар. Айтган қағозингизни Илғомбек ака етказадурлар. Биз хизматингизга бормиз. Ман гарантия берадурман. Бўлдими? Эмди бу гапни аёлга ўқдурунг.”
У шундоқ деб тилифонини урус занакка берди. “Ладна, ладна” деди бадаз гуфтигў бу ҳам ноилож.
“Мўминжон ака, Рауф ака, чорлади аларни Қўчқорбек, олинглар бу балалар эмди сизнинг фарзанд!”
Мўминжон бирла ака Рауф кўзда ашк бирла экки ўғулни бағрга босиб шодон кетар маҳали Илҳобек милиса огоҳ қилди. “О, тўхтанглар, қўлини ҳалол қилайлук.” “Ўзумиз суннат қиладурмиз, халққа тўй берадурмиз” дедилар алар баравар авоз бирла.
Ўйга бадаз пешин қайтдук. Аввол пулдан хабар олдим – турубдур. Хотиржамлик топиб, инкубаторни очсам, якчанд чўжалар пайдо бўлибдурлар.
Оҳ, аларнинг тухумдан чиқмоғини тамошо қилсангиз, беҳад сарафроз ўлурсиз, завқингиз чандон ошур. Чўжа сариқ тумшуқчаси бирла тухумни тешур ва бесабрлик ила авоз бериб, ўзига йўл очур. Бир машаққат бирла берун чиқиб, онасини ахтарур. Ва нимаики жонзод ёхуд бежон ҳаракат қилса, анга эргашур.
Сайисхонадан бедонани эски қафасини топиб, тўрттасини анга жойладим. Бадазон Мўминжоннинг эшигини қоқдум. “ Мўминжон, дедим у пайдо бўлмоғи баробар, ўғлингга чўжа келдурдум.” Шод ўлди, бояқиш. “Науфал, кел амак санга чўжа келтирибдурлар,” авоз берди. Бала андак бегона кўруб, наздик келди. Номини айтмоққа забоним келмагани боис савол айладим: “Сани Найимбек атасам майлиму?” “Истамайман, қавоқ очмай жавоб берди ул, номим – Науфал.” “Хуп, майли, жавоб қилдим, Науфалжон, бу чўжаларни санга келтурдум. Парвариш қил, отажон,”
Бала ним табассум бирла аларни олди.
Ўзум ҳам сарафроз ўлдум.

Комментариев нет:

Отправить комментарий