четверг, 20 октября 2011 г.

АРРА

"БУНИ ҲАЁТ ДЕБДИЛАР ЁКИ ЎҒЛИМ УЛУҒБЕКНИНГ КУНДАЛИГИ" ТУРКУМИДАН


Омадсиз кун бўлди. Эрталаб бир дона хуштакча устида Моҳинбону билан уришиб қолдим: ойим башарамга тарсакн тушириб, мени эшикдан ташқари қилди. Чинқириб йиглаётганимда дадам пўписа қилдилар: «Ўчир, овозингнн, хумпар!» Жаҳолатдан қўрқиб, ўзимни йиғидан зўрға тийдим. Куни бўйи қорним очиб юрди. Бунинг устига бувимга суйкалай десам, у кишининг ҳам тоблари йўқроқ.
Аммо кечга бориб, уйимизда чинакамнга байрам бўлиб кетди. Амакижоним армиядан келиб қолдилар! Қоронғида Монуни қучоқлаб, «Вой, Улуғжон, сени соғиндим», деяётганларида югуриб бориб, қучоқлаб олдим. Зум ўтмай одамлар тўпландилар. Аммаларим, қўни-қўшнилардан ташқари Тоҳир амаки, Ортиқ бобо, Полвон бобо ҳам келишди. Зудлик билан қўй сўйишди.

Орадан бирор ҳафта ўтгач, амаким бувимни койиб турганларининг гувоҳи бўлиб, жуда ажабландим.
– Болаларини боғчага топширишсин! Бунақада чарчаб, ётиб қоласиз.
Момом «жим» ишорасини қилиб, ётиғи билан тушунтиришга киришдилар.
– Ҳа, қани бу кунлар ҳам ўтар. Сан уйлан, зора хотининг оғиримни енгил қилса. Бу келиндан барака топмадим –эрта кетиб, бир маҳалда келади ишдан. Лекин сен акангга у-бу деб юрма. Сенга уйда ўтирадиган бир келин топсайдим...
Амаким жаҳл аралаш тагин алланима дедилар. Бувим менга ҳавотирона буюрдилар: «Улуғ, югур, даданг¬ни олдига бор».
Қарасам, дадам янги иморатимиз олдида икки киши тортадиган аррани ёғоч устига қўйганча, кўзлари тўрт бўлиб ҳамкор кутиб ўтирибдилар.
– Дада, бу ёғини мен тортай, – сўрадим илтижо оҳангида
– Йўқ!
Шундай дейишларини билардим. Ишонишмайди.
– Хўп, дадажон, бир марта тортай, – тағин илтимос килдим. У киши индамадилар. Сукут – аломати ризо: рўпараларига ўтиб олиб, обдон жойлашдим, сўнг бир оз чўчиброқ аррани тортдим. Кейин дадам, мен... Унинг ўткир тишлари ёғочга ботиб, ундан қипиқлар сачраши мароқли эди.
Ҳадемай амаким келиб, қўлимдан аррани олдилар. Аслида мен ҳали ишламоқчи эдим. Начора. Шунисига ҳам шукур!

Комментариев нет:

Отправить комментарий