Муродбахш панжшанбе, чошгоҳ маҳали кисса тилифоним авоз берди. Кўтарсам, жиянимиз – Қўчқорбой, яъни бева бойхотуннинг ўйноши. “ Тағо, деди, бади салом-алек, илтимос, бир кўрушайлук”. “Нима гап”? “Тилифонда айтилмайдурғонидан. Астанкино минорасини биладурсизми? Шунинг рўпарўсидаги мажлисгоҳда мунтазир бўлурман. Бисёр зарур гап бор”. “Иби, дейман хаёлан, бу ору асалнинг эркаги манга нима деюр экан”? Хавотир қилдимки, Марям билан наздиклигимиздан хабар топтиму бу бала. Бир замонлар койиган эрдим, эмди юзимга соладурми бу ҳанги.
Борсам, мажлисгоҳ атрофинда беҳад халойиқ жам бўлган. Ҳар хел миллатдан бор ва дағе, алар андак қаҳрга минган. Чаккароқ турган эрдим, жиян пайдо бўлди. Гарму жўшон кўрушдук. “ Тағо, деди гап бундоқ: шаҳр ҳокими дигар ўлди. Авволгиси бисёр хуб эрди. Буниси келиб, бозорлар-у, дўконларни бозуд келгиндилардан тозаланглар, деб фармойиш берди. Бизнинг мусулмонларга бисёр мушкул бўлур. Шу боис, савдода ишлайдурғонларни рўйхат қилмоқни тезлаштирмоқ керак. Ўзбакистон фуқароларини исму шарифи, турадурғон жойи ва тилифонини олмоғимиз лозим. Иншоолоҳ, биз аларга атроф кентлардан юмуш топурмиз. Бу юмушни гарданга олинг. Маош берурмиз.
Ман жавоб қилмай, сукут сақладим, фикрладим. Жиян давом берди: “Дигарлар ҳам кўмакка келур. О, бу бисёр савоб юмуш-ку! Ҳозир анжуманда ҳам шу масала кўрилур”.
Шу фурсат аламонни мажлисгоҳга таклиф қилдилар. Ногоҳ, бизнинг деҳада ҳамма Жиринқулов деб атайдурғон бадгап, бадбахтни ҳам ҳайъатда кўруб қолдим. Ман бу жуҳудни тилвизорда якчанд бор кўргон эрдим ва нописандлиги, бизни миллатни қўйга баробар этғони боис, даюсдан дилим жилла ранж топғон эрди. Анинг ёнида ҳам казо-казолар жой олғон эрдилар. Анжуманга раислик қиладурғон барваста мардак авволи гапни ана шу Жиринқуловга берди.
“Ҳоким тузук фармойиш берди, деб бошлади бу манглайи қаро гапини. Аввол қилмоқ керак эди бу заруратни. Лозимки, ҳар бандаи мўмин ўз шаҳри кўчасини супурсун. Московга пишириб қўюбдими? Мамлакатларинг подшолари зарурки, ўз фуқароларига юмуш топсун. Уруссия токайгача сизларни боқур”?
Қаҳру ғазабим жунбуш бўлди бетамизнинг гапига. Фикр қилдимки, бадазон чиқиб пўстагини қоқурман, бу занғарни деб. Ул варсоқи бўлса то ҳол бизга мағзоба тўкур, сасир эрди: “Осиё мамлакатларига ягона йўл бор: яъни боз қайта Уруссияга қўшилмоқ. Дигар имкон йўқдур! Баракс, боринг барбод бўлурсан! Ё Чин босиб олур, ё толибон. Алар мавҳ қилмаса, ўзларингдан чиқадурғон бадфеъл бандалар ғалаёнлар қилиб, юртни хонавайрон қилурлар ҳамда мардум очлик, ватангадоликдан ўлуб кетур”.
Ҳу, ҳамширағар, оғзингга қараб гапур, демоқдан ўзумни базўр тутур эрдим. Ул шайтони лаин давом берарди. “Бу кунларда ул жойларда тириклик бисёр вазмин. Қишлоқларига на газ бор ва на свет”.
Бадбуруш кўзини лўқ қилиб шундоқ тўҳматлар қилди ва мухтасар қилиб, беандешалик бирла Сталин, бо ин жумла Горбачевга тош отди.
Бу бефаҳмликдан мардум хеле бадқаҳр ўлдилар.
Иби, оғзим бор деб гапураверасанми, нодон. ҳувори. Шу даража ҳам кўрнамак бўлурми киши. Ҳе, фаросатингга аёғим, сани!
Бадазон минбарга башқаси минди. Бунисига тоқат қилса бўлур эрди. Дедики, “Уруссия адолатпешадур. Дигар юрт мардумларини батамом пеш қилиш ниятинда йўқдурмиз. Илло, атроф шаҳарларга бориб пул топсунлар, дейилур. Боз таъкид этмоқ керакки, дигар юртга бориб, меҳнат қилмоқ уёт йўқ, баракс табиийдур. Қайбир юртда аёллар кўп бала кўрса, одам бисёр бўлур ва алар юмуш ахтариб ўзга юртга борурлар. Туркия, Эрон киби юртлар бой, аммо мардумлари Гирмон, Амриқо бориб нон топадурлар. Бизнинг ҳам фуқароларимиз Оврупога борурлар. Эмди Тожикистон, Ўзбакистон мардумлари бизга бегона йўқ, боримиз бир юрт одами эрдик. Алар бугун ҳам мушкулимизни осон қиладурлар.”, деди.
Бадазон қизиқ ўлди. Бир қирғиз бала чопиб чиқди. “Дедики: ўзбек биродарлар, бизни кечирунглар! Боз кечирунглар! Қирғиз десалар, Тохтагулни, Чингиз Ҳайитматовни намоён қилинглар! Биз ямон халқ йўқ”! Шундоқ деди-ю, йиғлади бечора. Боз дедики, “Агар подшолар бир-бири бирла соз ўлса, миллатлар ҳам меҳрибон бўлур эрди. Дурустки, сарҳадлар очилса, борди келди қилсак.. Бу қандоқ гап”.. .
Тожикистондан хушрўгина жувон юз кўрсатди: “Тожиклар минг йил муқаддам Сомонийлар давлатини ташкил қилдилар. Алар тарихга Рудакий, ибн Синони бердилар”....
Шу маҳал ҳайъат раиси уни тўхтатди. “Хоним, тин олинг, бу тарихни бизга, даркори йўқ ва алар бугунги анжуманга вобаста эмасдур. Гап бундоққи, Москов Тожикистон бирла Ўзбакистонлик ғайриқонуний дайдуларга тўлган. Аларни чиқармоқ керак. Шу хусусда гупуринг. Баракс ўтурунг”!
Суханни Гуржистон вакилига бердилар. Келишган, ўртабуй киши шошмай чиқди, минбар миниб ҳам андак сукут қилди, токи мардум анга қулоқ берсун.
“Инсониятга ваҳм қиладурғонлар катта, қудрати юртлардр. Булар Амриқо, Уруссия ва дигар. Катта балиқлар майдаларини еб рўзгурзонлик қилғони киби, катта мамлакатлар майда юртларга ҳужум қилурлар. Осиё ва Кавкоздаги кичик юртларни хароб қилган Уруссиядур ва бу кун ҳам ул апаснидур”...
Фикр қилдимки, бу балада юрак отнинг каласидак келар экан.
Шу жойга етиб, ҳайъат аҳли қаҳрга минди. Раис ирғиб турди ва дедики: “Уруссия бу юртларга маърифат элтди. Йўллар, мактаблар бино қилди. Бу нима нонкўрлик, ношукурлик”.
Гуржи андак сабр қилди. Бад давом берди. “ Нельзя быт и палачом и врачом. Агар Сталин бўлмаса, Гитлер ҳамма жуҳудларни йўқ қилур эрди. Шундоқ деди-ю, Жиринқуловга сермаъно назар солди. Агар Сталин хоҳиш қилмаса, Тожикистон, Ўзбакистон, Қирғизистон киби мамлакатлар ҳам бўлмас эрди. Алар бир этикдўз гуржи ўғлининг имзоси бирла бунёд бўлдилар...Буни унутмоқ нодурустдур, номардликдур”...
Бу гапи кўнглумга ўтурушмади. Бу гуржи бала билмайдурки, Амир Темур буюк давлат барпо этгон, ба ин жумла Гуржи билан Уруссияни ҳам тобе қилғон эрди. Авваламбор Жиринқуловга, бад гуржига зарба бермоқ, пўстагини қоқмоқ илинжи бирла қўл кўтардим. Аммо шу даме ёнимда ўтирғон жиян этагимдан тортди. “Қўюнг, даркор йўқ”! деди. “Алар Ўзбакистонга тош отурлар-у, биз...” “Ўтурунг, зеро мевали дарахтга тош отурлар”, деди. Фикр қилдимки,, биздан ҳам минбарга зўр нотиқ чиқур, деб. Надомат бўлғайким, андоқ бўлмади.
Бадаз анжуман жиянни койимоқ ниятинда турғон эрдим, у қўлумга бир даста пул тутқозиб, муддаога ўтди. “Рўйхат олмоқни тезлаштирмоқ керак ”!
Ақчани ярмини аввол хотунга жўнатиб, бад тилифон қилдим. Авозимни эшитиб, бисёр сарафроз ўлди, бечора. Бадаз дурма дароз холпурслик, дедимки: “Хотунжон, ман вазифадор ўлдум ва моянамни санга юбордим. Насиб ўлса, эмди ҳар ой шу миқдор ақча олурсан. Рўзғорга сарф қил, зиёдини сақла – ўғулга келин келтирурмиз. Яхши сарпо кўрсанг, харид қил. Ман эмди Наврўзга борурман”.
У йиғлади. Бир нимарсалар деди, аммо локин тушунмадим. “Ўйга свет, газ борми”, савол айладим. “Йўқ, газ ҳам, свет ҳам. Ҳаво савуқ”. “Иби о, қандоқ?”... “Печга ўтун қалайдурмиз, чироқ ёқадурмиз”. “Чўжа нима бўлди”? “Ўлди”.
Кайфим учиб кетди. .
Эккиюзта тухум сиғадурғон инкубатор харид қилғон эрдим. Тухумни жо-бажо қилиб, светга уласам, нақ йигирма бир кунда алар чўжага айланур эрдилар. Бу жаниворнинг нархи тухумдан беш баробар қиммат бўлур эрди. Аввол чўжаларни бозор чиқорар эрдим. Муддат ўтуб, савдогарлар олиб кетадурғон ўлдилар. Шунинг арқасидан иморат солдим, каттасига келин келтурдик. Маҳаллада мани Калвак Махсуми чўжа, дейдирғон бўлдилар. Москов сафаридан аввол ўғулларга дедимки, бунга яхши қарасанг, бизни боқадур.
Шу боис танг ўлдум. Деҳада инкубатор харид қилғон якчанд бандаларнинг ризқ-насибалари қирқилғони ғуссали эрди, албат.
Мухтасар айтсам, ушбу касбу-коримнинг тарихи дароздур. Аволлари Самарқандда молдухтурлар ўқуйдурғон мактаб бўлур эрди. Саккизни тамомлаб, шу жойга кирганман. Сўғун парранда фабрикасига ишга юбордилар. Каминани чўжа чиқорадурғон инкубаторга ишга қўйишди. Вазифам: ҳароратни кузатиб турмоқ, тухумлар очилиб чиқса, саралаб, башқа жойга олмоқ, хуллас катта нима деса, ижро этмоқ эрди. Боз чой пули ҳам бор эрди. Яъне, башқалар қатори, Худо берган куни насибага яраша ўн беш-йигирмата тухум олиб чиқар эдим. Мустақиллик бўлуб, фабрика барҳам топди. Иш охтариб юрган кунларим Сиёб бозорда қуруқ мева сотадурғон намозхон бародарим дедики: “Бозорга санақа молдухтур даркор. Қўшимча даромади ҳам бордур. Аммо-локин ишга кирмоқ учун шапкасини берурсан”.
Ишга олдилар. Вазифам: қассоблар сўйган мол, деҳқон олиб келган қавун-тарбуздан намуна олмоқ ва лабараторияга узатмоқ эрди.
Экки йил ишладим, Шу арага ҳоким дигар ўлди ва баччағар каттамизнинг жойига хешини келтириб қўйди. Бу ипирисқи майлис чорлаб дедики: ман ўзумни камандамни тузурман, сизларга жавоб. Бетингга аёғим, деб ариза битдим.
Бир-экки жойга ишга кирдим, аммо чўт бермади: маоши йўл кирога етмайдурғон ёки хўжайини қўрс, ноодам чиқди. Сўғун мол-ҳолни пуллаб, инкубатор харид қилдим. Бадаз якчанд сана мани ҳам фабрикага, ҳам бозарга ишга чорладилар, аммо бормадим. Боиси, чўжадан топадурғон даромадим тузук эрди. Шуноқа гаплар.
Иш охтариб юрган ёинки моянаси егулигига етмайдурғон камбағалларни кўрсам, инкубатор деган матодан харид қилишга даъват қиладурғон, сўраса қарз берадурғон ўлдим. Якчанд мўмин-мусурмоннинг ўйига бориб, бу юмушни ҳафсала бирла ўргатдим ҳам.
“Бисёр дилхун бўлма, айланай хотунжон, дедим, бош ёрилса, қалпоқ тагигадур. Буяғига Худо – пошшо. Очликдан ўлмасмиз. Худо ризқимизни қаёнга сочган бўлса, ўша жойдан териб еядурмиз. Сан рўзғордан бохабар бўл”!
Бадаз бу гап бечоранинг ўпкаси тўлуб, йиғлаб юборди ва: “Ўзунгузни сақланг, ўзунгузга эҳтиёт бўлунг”, деб такрор қилди.
Калвак Махсум
Комментариев нет:
Отправить комментарий