понедельник, 4 января 2010 г.

УЙИНГИЗДА КОМПЮТЕР БОРМИ?

Биламан, замонавий телевизорингиз бор. Томингизда «тарелка» ҳам бўлса ажаб эмас. Хуш, компютерчи? У жуда зарурат-ку! Тўғри, ТВ сизни дунё хабарларидан воқиф этади, ундаги концертлар дилингизга завқ-у шавқ ато этади. Компютер ҳам сизни дунё воқеаларидан ТВга нисбатан эртароқ бохабар этиши, ўзингиз истаган санъаткор ёки кинофилмнинг дискини қўйиб томоша қилишингиз мумкин.
Истаймизми-йўқми, ТВ бизни овунтиради ва андак дангаса ҳам қилиб қўяди. Компютерда эса меҳнат қилишга тўғри келади ва ана шу ҳолат инсоннинг карахтликка мойил табиатига эрк бермайди. Бу муъжиза билан ёзиш, ҳисоб-китоб қилиш, расмлар чизиш, шахмат ўйнаш мумкин. Бугина эмас, Интернетга уланган компютер билан истаган манзилингизга хат ёки фотосурат юборишингиз, дунёнинг нари чеккасидаги дўст ёки қавмингиз билан бақамти гаплашишингиз, истаган саволингизга жавоб олишингиз, хоҳлаган китоб, газета, журнални ўқишингиз, ёзганларингизни унинг хотирасига жойлаб қўйишингиз мумкин. Булар бари компютер хизматларининг бир қисми, холос. Тараққий этган мамлакатларда компютер бўлмаган хонадонни топиш амри маҳол ва телевизордан кўра уни кўпроқ қадрлашади.
Тўғри, бизда ҳам бу муҳим масалага давлат миқёсида эътибор берилаябди. Мактаб, коллеж, лицейларга янги компютерлар олиб берилаябди. Аммо компютерлаштириш дастурини амалга оширишга жамоатчиликнинг ўзи жиддий киришмас экан, бу зарур юмуш оқсаб қолаверади. Кўп жойларда харид қилинган компютерлар ишлатмаган ҳолда турганлиги ачинарлидир. Бунга гоҳида электр токи бўлмаганлиги, мутахассис етишмаслигини рўкач қилишади аслида эса, бунинг барини жонсўзлик, фидойилик оқсоқлиги билан шаҳрла тўғри келади.
Болакайларнинг компютерда турли ўйинлар ўйнаб, вақтни йўқотишаётганидан нолишади, гоҳида. Аслида бу ҳлол боланинг компютер билан танишишининг илк қадами бўлиши керак. Бундан кейин болага компютерда ёзиш, графика чизиш. Интернетдан фойдаланишни ўргатиш керак. Компютер катта ёшдагилар учун ҳам зарурдан-зарур. Фараз қилайлик сиз нафақага чиқиб ёки ишдан кетиб уйда ўтириб қолдингиз. Бундай дўстлар суҳбати ҳам телевтзор ва китоб ҳам бадга уриб қолиши ва киши зерикиши мумкин. Зерикиш эса турли касалликларнинг бошланишидир. Агар сиз ёшингиздан катъий назар, компютер билан дўст бўлиб олсангиз. Зерикишга вақт тополмайсиз. Ман-ман деган ва дилингизга ўтиришган санъаткарларнинг, қизиқарли кинофилмларнинг дискларини олиб келасиз ва томоша қиласиз. Бир оздан кейин эса компютер билан шахмат ёки шашка уйнайсиз. Умр бўйи йиққан фоталбомингиздаги суратларни ёки турли кинотасмаларда бўлган тўй тантаналарингизни компютер хотирасига кўчирасиз ва истаганингизни томоша қилиб ўтирасиз. Турли танишларингизга хатлар ёзасиз, Интернетга эса беҳисоб завқу шавк яширинганки, буни киришганингиздан кейингина билиб оласиз.
Компютер ҳаётимизга катта қадамлар билан кириб келаябди. Бу жараён бутун дунёда ҳам шундай кечаябди. Яқин йиллардла компютерни билмаслик илмсизлик, савиясизлик ҳисоьланишидан хавотир тортишимиз, фарзандларимизни унга дўст қилишимиз шарт.

Комментариев нет:

Отправить комментарий