Мен бор умримни қошиқ йиғишга сарфлаганим йўқ. албатта. Бу,
камина учун тўртинчи, бешинчи даражали юмуш эди.
Куч-қудратим, тафаккуримни солиҳ фарзандларни
вояга етказиш; романлар, қиссалар, ҳикоялар, очерклар, мақолалар ёзишга бахшида
этдим. Айрим асарларим мендан сўнг ҳам йиллар оша яшашига ишонаман! Аммо
шуларнинг барига қарамай, ўзимни ёзувчидан кўра кўпроқ журналист, мухбир деб
ҳисоблайман.
Умрим давомида юртим шаҳар-қишлоқларидан ташқари Буюк Хитой
девори, Помир тоғларида; Деҳли кўчалари, Қизилқум саҳросида, Бухоро
жин кўчалари, Қора денгиз соҳилларида,
Дубайнинг осмонўпар бинолари, Украина заповедникларида; Москва истироҳат боғлари, Гуржистон чой
плантатсиялари ва бошқа жойларда бўлдим.
Қўлда қалам ва блокнот билан, албатта!
Қўлда қалам ва блокнот билан, албатта!
Эҳ, кимлар
ва нималар ҳақида қалам тебратмадим мен...
Редакция
топшириғи билан қамоқхона, жиннихона ва ҳатто, моргга ҳам кириб чиққанман!
Илло,
сарбаланд эди, мухбирлар, бизнинг замонларда!!!
Комментариев нет:
Отправить комментарий