пятница, 11 октября 2013 г.

САРҲИСОБ 33


 Ўтган давр мобайнида ф.букка қуйидаги  қатра ҳикояларни эълон қилдим.
    Нусрат Рахмат
    8 октября
    Ҳоким ва ҳокимчаларнинг кичик чиновникларни, гоҳида фермерлар, деҳқон ва чорвадорларни одамлар орасида сўкиши, уриши, йиқитиб олиб, тепкилаши миллатимиз учун ор бўлган, бағоят хунук одатдур. Халойиқ орасида қадру−қиймати тупроққа қориштирилаётган ҳалиги мутенинг бош эгиб, тиржайи−иб туриши ундан ҳам хунукдир. Эҳтимол, ана шу кичик амалга пора бериб илашгандир, ҳалиги катта итдан тил қисиқлиги бордир, балки топшириқни бажармагандир ва ҳакозо. Лекин нима бўлганда ҳам, қаршилик кўрсатмагани, жавобан катта амалдорнинг гарданига туширмагани ҳезалакликдан бошқа нарса эмас. Шўролар даврида бундай ҳолни тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Атрофимиздаги − Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам инсонни бу қадар камситиш, хўрлашга йўл қўйилмас экан. Тасаввур этинг: рус кишисини бошлиғи кўпчилик орасида сўкса ёки урса, индамай, бош эгиб туроаладими? Грузин, озарбайжон, ҳабашчи... Ҳатто (кичик ҳарф билан ёзиладиган) неандартални урсангиз ҳам чўқмори билан башарангизни бузиб қўяди. Биз эса катта ҳарф билан ёзиладиган... Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак...


    Бу ҳолдан изтироб чекир юрганимда, Мавлоно Муқимий: “Шерсиз эмасдур бешалар...” деганларидек, матбуотда мард эркаклар ҳақида умидбахш муждалар пайдо бўлабошлади.
    Чирчиқ шаҳар ҳокими Фарҳод Хайруллаев, қайбирам корхона ходими Шуҳрат Назаровни бураб сўкаётганда, у бир калла қилиб, катта ҳокимнинг бурун суягини мажақлаб ташлабди. (Зидан рақибини калла қилиб қулатганини кўз ўнгингизга келтиринг). Докторлар, Хайруллаевни, миршаб Назаровни олиб кетибди. Аммо кўп ўтмай иккаласини ҳам чиқариб юборишибди. Назаримда, айбдорнинг устидан жиноий иш қўзғатишса, гап чувалашиб кетишини ҳисобга олишган.
    Наманган вилоятидан Ў. Эргашев деган ҳоким ўринбосари фермерни дўппослаган экан, у юқори ташкилотларга мурожаат қилибди. Ҳозир ҳоким ўринбосари устидан жиноий иш қўзғатишган экан.
    Қаршилик кўрсатиш ҳоллари жуда оз, албатта. Аммо бошланганга ўхшайди.
    Демак, ғорларга қайтмаймиз!
    3Нравится · · Поделиться
        Умида Азиз, Миршариф Ходжаев, Рашид Усмонов и 13 другим это нравится.
        Танқидчи Бола Жудда ажойиб макола булибдику. Койил Нусрат Рахмат ака. Сизга рахмат ака. Қўй халқмизда қаранг, бошқа арзимас статусларга юзлаб коммент ёзамизу, мана бунақа доларб мақолаларга комментарий ёзмаймиз, қўрқамизми ким билади. Ўзбеклар андишали халқ эди энди лоқайд баранга айланишаяпти
        8 октября в 16:17 · Не нравится · 1
        Миршариф Ходжаев Қадимги Рим республикаси ҳарбий ва сиёсий арбоби Луций Пизон бир жангчиси шериги йўқолиб қолганлигини ишонарли қилиб тушунтиролмаганлиги учун, уни ўзи ўлдирган деган гумон билан, жаҳл устида, ўлимга ҳукм қилади. Жангчи бўйнига дор ҳалқаси солинган пайт...Еще
        8 октября в 22:07 · Отредактировано · Нравится
        Kurbanay Kemal Uchqundan alanga chiqarmikan?...
        9 октября в 1:13 · Нравится
        Kurbanay Kemal "Ўзбеклар андишали халқ эди энди лоқайд баранга айланишаяпти" Pryamoy Tanqid: Uzbeklar "baran" bulsa demak siz ham usha "baran"ning, avlodi ekansizda!... "loyqadmi" sovuqqonmi ... uz kasbining quliga aylangan; "mansabparast, yaloqi, manqurt" larni, deb hokisor millatimizni haqorat qilishga haqqingiz yuq!
        9 октября в 1:21 · Нравится
        Нусрат Рахмат
        Написать комментарий ...
   
   


    Нусрат Рахмат
    14 ч. назад
    Бундан ўн беш йиллар муқаддам бошланган ва узоқ давом этган рус−чечен урушини руслар: “Терроризм, сепаратизмга қарши юриш”, деб аташган бўлса; чеченлар “Озодлик ва мустақиллик учун кураш”, деб аташди. Оз сонли дала командирларининг душманнинг қудратли армиясига қарши узоқ давом этган, мардонавор кураши ҳайратомуз эди.
    Бу ҳолни ўшанда ТВда кўргандим. Рус аскарлари овуллар оралаб борар, шубҳали кишиларни ўққа тутишарди. Ҳар ер−ҳар ерда бахти қаро чеченларнинг жасадлари кўзга ташланар, уйлар ёнарди. Оператор, атайин русларининг жасоратли юришларини намоён қилар, уларни олқишларди.
    Шунда кексатоб бир аёл икки қўлини ёйганича, кўкрагини кериб душман қаршисида пайдо бўлди. “Мени отинглар, хитоб қилди у, мен сизларнинг оналаринг бўламан!”
    Албатта, аёлни отишмади, аммо у ана шу хитоби билан бутун рус жамияти юрагини мўлжалга олаолган эди.
    Назаримда Худо бу муслим халқни инсоният эрк ва озодликнинг қадрига бориши учун тимсол сифатида яратгандай бўлиб туюлади. Лев Толстойнинг 1851 йил воқеалари ҳақида ёзганларига эътибор беринг.

    * * *
    “Садо овулга қайтиб, ўз уйини батамом вайрона ҳолда кўрди: том ўпирилиб тушган, эшик, айвонларнинг устунлари ёндирилган ва уйнинг ичи булғатилган эди.Унинг ўғли, ўша музаффар Ҳожимуродга шодона тикилиб турган, чиройли, ялтироқ нигоҳли ширин фарзандининг жасади устига чопон ёпилган ҳолда, отда, масжид ёнига келтирилганди. Унинг елкасига найза санчилгани аён бўлди. Ҳожимурод келган вақтда, унга хизмат қилиб турган хушқомат ва хушрўй аёли энди мусибат дардидан кексайиб қолгандай. Ёқаси йиртилган кўйлагидан, буришган кўкраги кўриниб турарди. Тўзиб кетган сочлари билан ўғлининг бошида турар, юзини қора қонга бўяб юларди ва тинмай фарёд чекарди.
    Садо қариндошлари билан бирга теша ва белкурак олиб, ўғлига гўр қазишга кетди.
    Боғчадаги икки ғарам пичан ёндирилган, чол ўтқазган ва кўкариб чиққан ўрик, олча кўчатлари синдирилган, куйдирилган асалари билан бирга уларнинг қутиларига ўт қўйилганди. Аёлларнинг оҳу-нолалари бутун уйлар ва тағин икки ўлик келтириб қўйилган майдонни эгаллаганди. Наврасида болалар оналари билан бирга бақириб йиғлардилар. Каттароқлари ўйнамас, балки қўрқиб кетган, мунгли кўзлари билан катталарга ҳайратона термулиб турардилар.
    Сувлоқ атайин нажасланган бўлиб, ундан сув олиш мумкин эмасди. Худди шунингдек, мачит ҳам нажасланган, имом-хатиб шогирдлари билан уни тозаламоқда эди.
    Ўрисларга бўлган нафрат ҳақида ҳеч ким гапирмас; кичигидан тортиб каттасигача жаъми чеченлар томонидан идрок этилаётган туйғу ҳар қандай нафрат ва интиқомдан кучлироқ эди. Йўқ, бу туйғу нафрат туйғуси эмас, бу – ўрис итларини, ўша бедаво, манфур, ғаддор башараларни одам ўрнида эътироф этмаслик ва шу махлуқларнинг ахмоқона шафқатсизлиги, қабоҳатига жавобан беҳисоб ғазаб ва ҳайрон қолишлик туйғуси эдики, худди каламушларни, заҳарли ўргимчакларни, бўриларни қириб битириш истаги сингари, уларни қириб юбориш истаги, худди ўз-ўзини сақлаш истаги янглиғ табиий бир ҳол эди. Чеченлар олдида ё шу ерда қолиш ва не-не машаққатлар эвазига бунёд этилган, аммо кўз очиб юмгунча ваҳшиёна тарзда хоку туроб қилинган вайроналарнинг барини ва энг ёмони, тағин шундай вайрон қилиниши мумкинлигини билган ҳолда, куч сарфлаб, бошқадан тиклаш ёки вазиятга ҳамда ўрисларга нисбатан беҳудуд нафрат, интиқом ҳиссини жиловлаб, уларга буйсунишдек икки йўл турарди.
    Муйсафидлар намоз ўқидилар ва ундан кейин Шомилдан мадад сўраб, унинг олдига вакиллар юборишга қарор қилдилар ҳамда шу замониёқ вайроналикларни тиклашга киришиб кетдилар”.
    Нравится · · Поделиться
        Komil Majid, Исмоил Солиев, Farghona Axborot и 8 другим это нравится.
        Просмотреть еще 7 комментариев
        Мирза Анвар Хамидов Тўғри, нисбат бизда Рамзанлар фойдасига, аммо чеченларда тескариси. Ё нотўғрими?
        7 ч. назад · Нравится
        Farghona Axborot мени бунақа тенгламалар қизиқтирмайди. мен қайғуга солаётган нарса: ўзим Аллоҳ ҳузурида кимларнинг сафида бўлиб қолаётганим: Рамзанларнингми ёки Шомилларнинг?
        6 ч. назад · Не нравится · 2
        Мирза Анвар Хамидов буни урсчасига- моя хата с краю, я ничего незнаю,-дейашади!
        4 ч. назад с мобильный · Нравится · 1
        Насридин Хўжаев http://bookmate.com/r#d=K1Bspqej
        Bookmate Reader
        bookmate.com
        4 ч. назад · Нравится · Убрать предварительный просмотр
        Нусрат Рахмат
        Написать комментарий ...
    Нусрат Рахмат
    8 октября
    Ҳоким ва ҳокимчаларнинг кичик чиновникларни, гоҳида фермерлар, деҳқон ва чорвадорларни одамлар орасида сўкиши, уриши, йиқитиб олиб, тепкилаши миллатимиз учун ор бўлган, бағоят хунук одатдур. Халойиқ орасида қадру−қиймати тупроққа қориштирилаётган ҳалиги мутенинг бош эгиб, тиржайи−иб туриши ундан ҳам хунукдир. Эҳтимол, ана шу кичик амалга пора бериб илашгандир, ҳалиги катта итдан тил қисиқлиги бордир, балки топшириқни бажармагандир ва ҳакозо. Лекин нима бўлганда ҳам, қаршилик кўрсатмагани, жавобан катта амалдорнинг гарданига туширмагани ҳезалакликдан бошқа нарса эмас. Шўролар даврида бундай ҳолни тасаввур қилиб ҳам бўлмасди. Атрофимиздаги − Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда ҳам инсонни бу қадар камситиш, хўрлашга йўл қўйилмас экан. Тасаввур этинг: рус кишисини бошлиғи кўпчилик орасида сўкса ёки урса, индамай, бош эгиб туроаладими? Грузин, озарбайжон, ҳабашчи... Ҳатто (кичик ҳарф билан ёзиладиган) неандартални урсангиз ҳам чўқмори билан башарангизни бузиб қўяди. Биз эса катта ҳарф билан ёзиладиган... Наҳотки, тағин ғорларга қайтаётган бўлсак...
    Бу ҳолдан изтироб чекир юрганимда, Мавлоно Муқимий: “Шерсиз эмасдур бешалар...” деганларидек, матбуотда мард эркаклар ҳақида умидбахш муждалар пайдо бўлабошлади.
    Чирчиқ шаҳар ҳокими Фарҳод Хайруллаев, қайбирам корхона ходими Шуҳрат Назаровни бураб сўкаётганда, у бир калла қилиб, катта ҳокимнинг бурун суягини мажақлаб ташлабди. (Зидан рақибини калла қилиб қулатганини кўз ўнгингизга келтиринг). Докторлар, Хайруллаевни, миршаб Назаровни олиб кетибди. Аммо кўп ўтмай иккаласини ҳам чиқариб юборишибди. Назаримда, айбдорнинг устидан жиноий иш қўзғатишса, гап чувалашиб кетишини ҳисобга олишган.
    Наманган вилоятидан Ў. Эргашев деган ҳоким ўринбосари фермерни дўппослаган экан, у юқори ташкилотларга мурожаат қилибди. Ҳозир ҳоким ўринбосари устидан жиноий иш қўзғатишган экан.
    Қаршилик кўрсатиш ҳоллари жуда оз, албатта. Аммо бошланганга ўхшайди.
    Демак, ғорларга қайтмаймиз!
    3Нравится · · Поделиться
        Умида Азиз, Миршариф Ходжаев, Рашид Усмонов и 13 другим это нравится.
        Танқидчи Бола Жудда ажойиб макола булибдику. Койил Нусрат Рахмат ака. Сизга рахмат ака. Қўй халқмизда қаранг, бошқа арзимас статусларга юзлаб коммент ёзамизу, мана бунақа доларб мақолаларга комментарий ёзмаймиз, қўрқамизми ким билади. Ўзбеклар андишали халқ эди энди лоқайд баранга айланишаяпти
        8 октября в 16:17 · Не нравится · 1
        Миршариф Ходжаев Қадимги Рим республикаси ҳарбий ва сиёсий арбоби Луций Пизон бир жангчиси шериги йўқолиб қолганлигини ишонарли қилиб тушунтиролмаганлиги учун, уни ўзи ўлдирган деган гумон билан, жаҳл устида, ўлимга ҳукм қилади. Жангчи бўйнига дор ҳалқаси солинган пайт...Еще
        8 октября в 22:07 · Отредактировано · Нравится
        Kurbanay Kemal Uchqundan alanga chiqarmikan?...
        9 октября в 1:13 · Нравится
        Kurbanay Kemal "Ўзбеклар андишали халқ эди энди лоқайд баранга айланишаяпти" Pryamoy Tanqid: Uzbeklar "baran" bulsa demak siz ham usha "baran"ning, avlodi ekansizda!... "loyqadmi" sovuqqonmi ... uz kasbining quliga aylangan; "mansabparast, yaloqi, manqurt" larni, deb hokisor millatimizni haqorat qilishga haqqingiz yuq!
        9 октября в 1:21 · Нравится
       

Комментариев нет:

Отправить комментарий