Рўзи якшанба раста кезиб, хотунга ваъда этғоним атир уполар, бо ин жумла зебу зийнатларнинг нархи баландларидан якчандини харид қилдим. Инчунин, балаларга ҳам бисёр нозуктаъблик ила сайлаб-сайлаб либослар олдим.
Чиқиб равона бўлар маҳалим, ногоҳ ўша сочлари аппоқ, локинда башараси ҳабашга қиёс бўладурғон фолбин заифани кўрдум. У каминани танимади, локинда дағе келиб савол қилдики: “Сан ўзбек ёки тожик?” Дедимки: “Фолбин бўлсанг, ўзунг топ”. Деди: “Гап бунда йўқ. Аларни ажратмоқ бисёр мушкул кечур. Магарам, қўл берсанг, бахту тахтингдан фол очур эрдим”. Жавоб қилдим: “Бир карра очуб эрдинг, рост чиқмади”. Андак қаҳрга миниб деди: “Сан тўҳмат қиладурсан, мани айтғоним зинҳор ва зинҳор дурўғ чиқмас”. Бад бўлғон ҳангомани гапуриб бердим, яъне, ул айтғон заифа илло ташриф этғонини, локинда каминага меҳр бермай, боз узлатга чекинғонини баёни арз қилдим. “Айб ўзунгда, забон керак эрдики, ул нозанинни қўлга киритсанг. Сабр қил”. Фолбин халтасини бир муддат тит-патит қилиб, хат чиқорди. Дедики: “ Ман Худонинг иродаси бирла иссиқ-савуқ ҳам қиладурман. Бул қағозни анинг киссасига сол ёинки, бирор буюми арасига қўй”. “Манга керак йўқ, инкор қилдим. Йигирма беш йил ўтди, завжаи меҳрубонимга хиёнат этмадим, иншооло бундан сўнг ҳам зинога йўл бериб, гунаҳкор ўлмасман”. “Қулоқ бер ва ёдда сақла: агар дарҳақиқат шунча сана ўйунгга борганда, эшикни фақат бир заифа очмоғига тоқат этгон ўлсанг, настоящий чукча эконсан. Буни билиб қўй: бу дунёи бебақода фақат лайлак бирла чукча умри дароз бир хотунга қаноат қилур. Дигар бирор ахмоқ мардак йўқки, бир авқотни еб, бир гулни искаб, дунёдан ўтса. Чап-у ростга боқ: бу хушрў занакчаларни бўлуқ кўкраклари, аппоқ аёқларига қара ва алардан бебаҳра ўтушдан беҳад ва беҳад пушаймонлиқлар қил! Худо ато этган ушбу неъматларнинг яланғоч елкалари, бўйунлариндан муччи олмоқ, савоби беҳаддур... Зарур маҳали аларга хушомад эт, дигар вақт боғурур, нописанд бўл! Бу замоннинг қичималарига андоқ рафтор бисёр ва бисёр хуш келур. Майли, осиёлик, сан ақча берма, локинда бу хатни ол”.
Жўги занак қағозни киссамга тиқди. Ҳақ бермай, йўлда давом этган чоғим боз ишора этди. “Ҳов осиёлик, тин ол”. Турайчи нима дейду, бул жодугар, фикр қилдим. Дедики: “Бир сўлкавой чўзсанг, шундоқ ҳам зарур гап айтурман-ки, қайсиким санга бисёр ва бисёр даркор ўлур”. Бир муддат фикр қилдим ва анинг қап-қаро қўлига бир сўлкавой қўйдум. Хотун давом берди. “Зинҳор ва зинҳор фаромуш қилма: бегона заифа бирла танишмоқдан ҳам ундан ажралмоқ душвор кечар. Буни ёдда тут ва ман ғарибнинг фолимга минбад гумон билдирма”.
Эътиборе қилмай, Самарқандга учадурғон тайёранинг муддатини билмоқ, чипта харид қилмоқ ташвишида бўлдум. Анда дедиларки: бу кунларда чипта танқисдур, бадаз йигирма кун бўлур.
Арадан кун ўтуб, пешин намозидан қайтадурғон маҳалим, Марямхоннинг ўрниға ўтурғон навбатчи занак зорланиб қолди. “Акаи Калвак ( бу жойда ишлайдурғонлар билан таниш бўлиб қолғон эдим) секундучку бу жойга ўтуруб турунг, ман шундоқ дўконга кириб чиқурман”, деди. Хай, дедим, қолиб кетадурғон зарур юмушим борми мани. Бир маҳал ўтуруб, фолбин берган хат хотирамга келди. Ғаладонни очсам, қалам, қағоз, ундан пастида калитлар. Учунчисига латта-путта. Титиб кўргон эрдим, ё тавбаё, заифанинг сийнабанди кўрунди. Марямхонникими десам, чамамда, ҳажман майдароқдак эрди. Чап-у ростга ўғрунча боқдим-у, хай таваккал деб ва боз синаб кўрмоқ илинжи бирла қағозни анга ўраб, жойига қўйдум. Навбатда турадурғон заифа келиб, бисёр мамнунлик изҳор этди. Савол бердимки, “Марямхон қачон келур”? Дедики: “Бадаз уч кун. Бугун ва пагоҳ дарс берур”.
Боре саргузаштларни фаромуш қилиб юрғон эрдим, арадан нақ уч кун ўтуб, саҳар чоғи кисса тилифоним авоз берди. Кўтарсам, бир заифа хуштакаллуфлик ила салом-алик қилди. Бадаз бир муддат танидимки, бу - Марямхон. Аммо ўзумни анқавликка солуб турдум. “Акои Калвак, танимадингизму? Шул эрдиму сиздан умед?” “Танидим” дедим тўнгроқ авоз бирла. “Ундоқ бўлса, не боис бунча тундсиз”. “Ҳа, эмди”. “Қулоқ беринг, ман бугун борурман – билмоқ истадимки, шу ердамисиз ё йўқ”? “Бул жойдаман” дедим бепарво ва нохуш.
Тақрибан экки соат ўтуб, эшик назокат ила “тиқ-тиқ” қилди. Билдимки, маликаи Хубон ташриф қилди.
Бу сира рафтори дигаргун эди анинг. Батамом янги ва зебо либослар кийган ўлуб, қоматига чиппа ёпушган ва ярашур эрди. Кўкрак ярим очуқ бўлуб, ҳар қандоқ мардак фикрини бузадурғон даражаға етгон эрди. Либослари, бо ин жумла вужудидан бандани маст қиладурғон миқдорда муаттар ҳид келур эрдики, таърифи йўқдур.
Нозанин кўк чой ва боз ширинликлар келтурғон эрди. Андоқ ҳам шакаргуфторлик қилур эрдики, таққоси йўқдур ва ман зўр бериб фикр қилур эрдимки, баччағар фолбиннинг нафаси ўткурму экан, деб.
” Ўйга бориб сизни ёд қилдим. Боиси юзингиз, қоматингиз, сўзунгиз марҳум эримга бисёр ҳам монанд эрди. Мани мажнун сифат яхши кўрур эрди, раҳматли, деди. Боз пушаймонлиқлар ҳам изҳор қилди. Мани бефаҳмни кечурунг, гузашта гал бадгаплик қилиб, сизга озор етказдим”.
Сўғун жойига бориб, вазифа ижро қилди.. Бадаз пешин дигар заифа келди ва Марям дедики: “Акаи Калвак мани кузатиб қўйишга хоҳиш қилмайдурсизми”.
Биз боҳамро йўлга отландук. Роҳ-баро ўзи хусусинда гап қилди. Бир кун тожик балаларни, боз бир кун ўзбек балаларни ўқутар, аларга руси забонни ўргатур экан. Фаҳм қилдимки, бу шаҳри азимга келғон мусофирлар ўғул қизларини забон ўргатмоқ илинжи бирла анга берур эрканлар. “Алар тузук ақча тўлайдурларми”, савол айладим. “Насибага яраша”, мухтасар этди ҳамроҳим. “Ўзбакистонни бисёр соғинурман, деди заифа зорлик ва интиқлик бирла. Бот-бот Тошканду Самарканд тушумга кирур. Московда ялғузлик сезурман. Қизим вояга етур ва андинда хавотирим ошур. Тонг бирла ўйғониб, рўзгурзонликни фикр қилурман, бориб навбатда турурман, тупой балаларга тил ўргатурман”.
Етиб келдук. У каминаи камтаринни ўйига таклиф қилди. Кўнмай турғон эрдим, андак хира тортди. Бир пиёла чой нўш қилдим ва арқага қайтдим.
“ Акаи Калвак, деди у меҳрибон оҳанг бирла, палавни соғунгандурсиз, ош дамлаб, сизни таклиф этмоқ ниятим бор. Меҳмоним бўлурсиз”. “Магарам юртға кетиб қолмасам”, жавоб айладим. “Мани ялғуз ташлаб-а, деди бисёр нозланиб. Ҳоли суҳбатлар қурмадик, дарди-дилларни изҳор қилмадик. Сизга айтадурғон ҳасратларим эса бисёрдур”.
Хонамга қайтдим, локинда фикри-зикрим Марямда бўлди. Нечун бу қадар наздик ва эш тутди ўзини. Муддаоси не бўлди бу ишвагарнинг?
Во дариғо, шул дақиқадан эътиборан, ул нозанин бирла суҳбати жонон қурмоқ нияти каминанинг тинчини оладурғон ўлди. Калвак Махсум, дер эрдим ўзумга ўзум, бузуқ фикрлардан кеч, бу машмашаларни бозуд фаромуш эт, маҳаллалик қилма. Аммо даме ўтмай, ул моҳпари нигоҳим олдинда ширин табассум ила нозланиб турғон ўлур эрди.
Марямхон рўзи шанба бегоҳи тилифон қилди: “Акаи Калвак, биз ғарибларни ташлаб, Самарқанд кетмадингизму. Ҳай, ҳай, ҳай... Гап бундоқ: сўз бериб эрдимки, палавхонтўра дамлайман деб. Эрта ўйда ялғузман ва сизга интизор бўлурман. Ладнами”? “Ладна”, жавоб қилдим.
Рост гапки, шаби дароз ўйқум келмади. Бад анга бағишлаб шеър ёзмоққа аҳд бойладим ва қағозга якчанд ашъорлар тушурдум. Илк тўртлик бундоғ чиқди:
Сан сайр қилсанг, аё Калвак тоғ ўлсун,
Лифчигинга узулмас бир боғ ўлсун,
Кўкрагингни қисибгина қучоқлаб,
Бу бахтидин бисёр-бисёр чоғ ўлсун.
Шу сифат ашъорлардан якчандини битгач, фолбин занак кўз олдимда намоён ўлди ва унинг суханларини хотирамга келтурдум. “Мардак зоти бегона аёл наздинда боғурур ва нописанд бўлмоғи керак”, деган эрди ул афсунгар. Битганларим эса баракс жилла паст кетмоқлик, хушомадгўйликка менгзарди. Шу боис аларни йиртиб отдим.
Ўрнумга чўзулуб, мўлтони фолбиннинг: “Бегона заифа бирла танишмоқдан ҳам андин жудо бўлмоқ душвор кечур”, деган суханини хотирга олиб, хаёлга ботдим, якчанд муддат эккиландим.
Саҳар бедор ўлуб, боз Марямхоннинг зебо, ўзуга ярашган рафторлари намоён ўлдилар. Йўлга отланмоқдин аввол, обдон чўмулуб, сақол тарошлаб, оҳори дибослар кийдим, ўзумга хушбўйликлар сепдим. Сўғун, хотунимга деб қимматга харид қилган зебу зийнатларни ул соҳибжамолга олиб борсамми ё бу хато бўлурму, деб бисёр фикр қилдим, аммо чап елкамда турғон шайтон жону ҳолимга ором бермай, элтмоққа даъват қилур эрди ва ман аларни олдим. Дағе дўкондан емаклар харид қилдим.
Марямхон бугун дигар либослар ва карашмаларда эрди. Илло, ани кўруб ҳар қандоқ мардак зоти: “Вой сани аппоқ бақ-бақаларинг, яноқларинг-у дудоқларинга аканг қарағай қурбон ўлсун” деб авоз кўтаришга илҳақ бўлур эрди.
Савғоларни кўруб, ул нозанини ишвагар бисёр сарафроз ўлди. Диду фаҳмимга тасаннолар айтди, фарангларни бундоқ атрини олмоққа ҳамма ҳам фаҳм этмаслигини такрор гапурди.
Дастархон бофайз ва фаровон эрди. Мамнунлиқ ва дилхушлиқдан эккавимиз ҳам ҳар сухан сабаб қаҳ-қаҳ қилиб кулар эрдик-ки, бу сархушликларнинг чеки йўқ эрди.
“Акаи Калвак май ичурсизми”? савол айлади у ишва бирла. “Умрим бино бўлуб, оғзимга олмадим”! “Ялғон”! Вақтида олғонсиз”, рад қилди нозанин божаранг авозда кулуб. “Ҳа, эмди йигитлик дамлари”, гарданга олдум. “Сиз ман учун ҳозир ҳам йигитсиз, бундан сўнг ҳам шундоқ бўлуб қолурсиз”, дилимни равшан қилди ул. Ва давом берди: “Бул - Самарқанд мусалласи. Ўн йиллик. Боз, мусаллас, шаърийдур – не-не буюк зотлар, арконлар андин нўш қилишган”.
Худонинг ўзи кечирган бўлсун, деб пиёлаларни уруштирдук. Водариғо, таъсири тез аён ўлди: канглумда беҳад ғурур, сарафрозлик ҳис қилдим. Фикр қилур ва тасалло топур эрдимки, бу Москов-ку, гуноҳларимдан ким ҳам хабар топур.
Пеш аз ош боз бир пиёладан бўшатдук. Бад чақ-чақлашдук, росу кулдук. Эҳ! Бисёр ва бисёр ширин, сарафроз эрди бу даврон.
Бир маҳал Марямхон ювиниб чиқди. Анинг дилкаш вужудидан буғ чиқур эрди. Ҳамомдан чиқурда киядурғон ғафсгина яктаги панасинда аппоқ кўкраги намоён бўлуб, бу тамошо кишининг хаёлини олурди.
Тилвизорга дигар тасма қўйди ва оинаи жаҳоннамода ҳофиз беихтиёр“Қурбон ўлам”ни хониш қилди.
Келгил-эй, моҳи лиқо, ҳуснинга қурбон ўлам,
Ҳалқаи зулфи паришонингга қурбон ўлам....
Ман маст эрдим. Умар Хайём дейдиларки:
Ман майни дилхушлик сабаб ичардим,
Бугун ёнимдасан, зинҳор ичмасман...
Маънога қаранг: яъни, сан ҳурлиқонинг ҳуснинг бирла мастман, майнинг даркори йўқ.
О, манчи? Ҳам маҳбубанинг ҳусни, боз май ва дағи дилкаш оҳанг омухталигидан, се карра маст эрдим. Шайтони лаин бетиним, жўги занакнинг: “Фақат чукча бирла лайлак бир хотунга қаноат қилур”, дегон зардасини такрор қилурди. Мадомики, Фузулий ва Хайёмдак буюк зотлар, ошуқи зорга бош хам қилғон эканлар, ман аларнинг наздида кимман? Аё Калвак, муҳаббат ихтиёр эт, дегим келур эрди.
Марямхон ҳам батамом манинг сармаст ҳолатимда эрди, беҳад сархушликдан кўзлари мастона термуларди.
Бир маҳал ҳофиз авоз кўтариб:
Барқ уруб оинадек, сийнаи софинг кўринур...
демоғи баробари, банда ўзумни идора қилолмай, парипайкарни ачош қилиб олдум. Маҳлиқо ҳам бўшашди, елкамга бош қўйди. Шу йўсин оҳангга ҳамоҳанг сармаст ўлуб, якчан муддат ҳузур ва ҳаловатдан сарак-сарак бош тебратуб турдук.
“Буни чеч”, дедим, бисёр наздик то ҳатто такягоҳ кишининг фармон оҳанги бирла, сийнабандига ишора қилиб. Ул маҳлиқо кўзумга бемажол зорланиб боқди ва “ Ўзунгуз”...деди.
Бай-бай-бай!!! Дағе бир карра, бай!
Ман бундоқ аппоқ, бўлуқ, сеҳргар муъжизани умрим бино бўлуб кўрмаган эрдим!
Ато этган неъматингга ҳазорон ва ҳазорон шукур!
КАЛВАК МАХСУМИ МАЖНУНСУРОБ
Қўл қўйдум. Милодий 2010 декабрь,
ҳижрий
1341 буржи қавс, рўзи якшанбе. Москов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий