Қишлоққа Наврўз байрами
кунлари кўчиб келдик. Ва баримиз бирайўла рўзғор, ҳовли юмушларига берилиб кетдик. Мардикор олиб
келиб, ерни ағдартирдим, жўяк олдирдим.
Ижодий ишлар ҳам анчайин ортга
сурилди. Тўғри, “Ассалом Ўзбекистон”да Республикамизнинг етти муъжизаси ҳақида чиқиш қилдим,
“Самаркандский вестник”, “Леди” газеталарида мақола ва ҳикоям ( аввал ёзилган )
чикди. Аммо компютер мониторидан
анчайин йироқлашиб қолдим. Бу ҳол дилимда ғусса ўйғотди. Қадрдон клавишлардан
узоқлашганимнинг тағин бир сабаби бор. Узоқ йил газеталарда ишлаган бир дўстим
Интернет−блогимга кириб, хавотиримни чандон оширди. “Шу руҳда ёзадиган
бўлсангиз, сайтингизни ёпиб ташлашади”,
деди у.