(Нусрат
Раҳматга мактуб)
Дўстим Нусратилла!
Улуғбек Тошкентга келган экан, уйга кириб, юборган китобларингизни
ташлаб кетибди. Икки оғиз хат ҳам ёзиб юборган экансиз. Улуғбекнинг келганини
эшитиб, китобларни олиб, хатингизни ўқиб, ўзингизни кўргандай хурсанд бўлиб
кетдим.
«Лоақал хат ёзишиб турайлик», дебсиз.
Энди, дўстим, хат ёзиш ҳам ёшликнинг иши
экан-да! (Ҳозирги ёшлар бир-бири билан хат ёзишадими ёки улар ҳам бизга ўхшаб,
телефонга ўтиб олганми, рост гап, билмайман). Лекин, бу гапингиз ҳам қандайдир
таънадай туюлиб, ҳам далда бўлиб, суюкли газетамиз «Ўзбекистон адабиёти ва
санъати» орқали ёйили-иб мактуб ёзишга жазм қилдим. Унда ўрни билан айрим
саволларингизга ҳам жавоб бераман.