Бугунги меҳмонимиз – публицист ва адиб Нусрат РАҲМАТ.
Нусрат
Раҳматнинг асли касби – агрономлик. Унинг илк китоби «Агар табиатни севсангиз»
деб аталиб, 1975 йили «Ўқитувчи» нашриёти томонидан нашр этилганди. Ўтган давр
мобайнида эса бадиий китоблар чоп эттирди.
Нусрат
Раҳматнинг «Буни ҳаёт дебдилар» романи, «Фарзандга ўгитлар», Мен
редакцияданман», «Асалари мўъжизаси», «Сўқмоқлар ва сабоқлар» сингари китоблари
бир неча бор қайта нашр қилинган.
Меҳмонимиз
– Нусрат Раҳматов мустақиллигимизнинг 13 йиллиги муносабати билан кўп йиллик
самарали, ҳалол ижодий фаолияти учун Президентимиз фармонига биноан,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
тақдирланди. Яна бир жиҳат: умрида ўқитувчилик қилмаган бўлса-да, уни «муаллим»
деб аташади.