пятница, 2 марта 2018 г.

БЕҲБУДИЙ, ҲАМЗА ВА БОШҚАЛАР...



    Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳурматини жойига қўйиш зарур. Аммо шу билан бирга, жадидчилигимизнинг йирик тадқиқотчи олими, марҳум Бегали Қосимовнинг: “Падаркуш”,  ўзбек драмачилигининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунига кўра янги ўзбек адабиётини бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар” деган доно хулосасига шак келтирмаслик керак!

   Тарихимиз ҳақида сўз кетганда, ҳар қандай майда маҳаллийчиликдан устун турабилишимиз лозим. Ҳамзадек бир жадид ижодкорни Октябр инқилобининг яловбардори сифатида осмонларга кўтаришди. Мустақиллик эълон қилингач, у ўша баландликдан қулаб кетди. Зеро, ўзга йўл ҳам йўқ эди. Бу ҳолни тағин такрорлаш зарурми? Бундан кўра, жамоатчилик асосида унинг Шоҳимардондаги қабрини обод қилиш (бундан тўрт йилча олдин борганимда,  Шоҳимардон тағин  мутаассиблар масканига айланганига гувоҳ бўлгандим). Адибнинг уй- музейини очиш, шаҳарда у кишига бюст ўрнатиш зарур эмасми?!

    Лекин, агар Тошкентдаги  метро станциясини Ҳамза номида қолдириш зарурати бўлса,  Беҳбудий, Авлоний, Садриддин Айнийлардан кейин, албатта...

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий