среда, 29 марта 2017 г.

ОНЛАЙ ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ

ТВда китоб тарғиботи кучайиб кетди. Меёридан ошган ҳар қандай эзгу тарғиб ҳам акс натижа бериши аниқ. Назаримда, мазкур тарғиботчиларнинг аксари анча вақтдан бери китоб ўқимаган ва жумладан, адабий сайтларга кирмаган кишилар. Иккинчидан, улар ижтимоий сайтларга мағзава тўкишни одат қилишгани дилга ўтиришмайди. Ҳеч қайси мамлакат ТВси бу тармоқларга бунчалик кўп тош отмайди.
Ёдимда: ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари қишлоғимизга электр сими тортишаётганда, аксарият уни қоралашга тушганди. "Бола лампочкага кўп қараса, кейин кўр бўлиб қолармиш", " Қўлинг деворга тегиб кетса ҳам ток уриб ўлдирармиш" "Ўзимизнинг чироғимиздан айирмасин" ва ҳакозолар дейишди. Етмишинчи йилларда ТВ пайдо бўлганда радио ва газеталар унинг зарарлари ҳақида нималар ёзганини яхши эслайман.
Азиз дўстлар, Интернет охир-оқибат ғолиб келади. Бунга ишонинг! Интернет китоб фарзанди. У китобларда тўпланган билим туфайли вужудга келди. Бола она ишини ўзга шиддат ила давом эттирса, бунга табиий ҳол деб қараш керак!
Самолёт ҳалокатга учраб, кишилар ҳалок бўладилар. Лекин қатнов давом этаверади. Машина одамни уриб ўлдиради, аммо автомобил заводлари ишлайверади.
Фарзандларимизни онлайн оламига
меҳрли қилиб тарбиялайлик!
Ҳар бир ижодкорнинг ўз блоги ва сайти бўлсин!
Бугун адабий сайтларда Алишер Навоийдан тортиб кечагина китоби чиққан ижодкорнинг асарлари бор. Уларни ўқишга даъват этайлик. Зеро, биз даъват этмасак ҳам, Интернет ғалаба қозониши муқаррар!
Комментарии

Комментариев нет:

Отправить комментарий