ФОЖИА
Ҳикоя
Миршариф Хўжаевга бағишланади
1
Сиз айрим
аёлларнинг бор заҳри-заққуми, нафрат ва ғазаби мужассамлашган, гоҳида теша
тегмаган қарғишларига эътибор берган, аниқроғи,
мағзини чаққан, пича таҳлил қилганмисиз? Тадқиқотчилар аҳоли орасида
юриб, халқ қўшиқ, лапар, удумларини ёзиб
олишганидек, қарғишларни ҳам тўплашса,
ёмон бўлмасди, деб ўйлайман гоҳида.
Бувим
(ойимнинг онаси) дадамни бот-бот, ҳар гал янги ибора, ташбеҳлар билан қилган
дуойибадларини эшитиб, шундай хулосага келганман. Уларнинг аксари ёдимда
михланиб қолган.
«Ҳа, оғзи-бурнингдан қон келсин, лаҳатга кўндаланг
бўлгур - сан таги паст, кўрнамак!»
«Уйингга ўт тушсин-у, тил тортмай ўл: мурдашў ўлигингни
ювишдан ҳазар қилсин, тобутингни кўтарадиган одам бўлмасин!»
Давоми блокнинг"Hikoyalar" бўлимида
Комментариев нет:
Отправить комментарий